Urmonbek abdullojonovning "tibbiy bilim asoslari "


Вабо касаллигини олдини олиш



Download 477,64 Kb.
Pdf ko'rish
bet13/18
Sana24.02.2022
Hajmi477,64 Kb.
#210024
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
abdullojonov urmonbek 2021

Вабо касаллигини олдини олиш
Вабо [cholera] – ингичка ичакнинг зарарланиши, интоксикация, умумий
аҳволнинг оғилашуви ва организмнинг сувсизланиши билан давом этадиган
ўткир инфекцион касаллик; ўта хавфли ичак касалликларидан. Вабо дастлаб
(1816) Ҳиндистонда – Ганг дарёси водийсида пайдо бўлган; у ерда турмуш
шароити оғир бўлганлиги учун аҳолининг бир қисми бошқа давлатларга кета
бошлайди. Натижада В. Европага, кейинчалик бутун дунёга, чунончи, Бирма
(1819), Ява ва Борнео ороллари, Хитой (1820), Эрон (1821), Япония ҳамда
Россияга (1822) тарқалади. 1823-1925 йилларда Россияда вабо эпидемияси 55
марта қайд қилинган. Туркистон ўлкасига вабо, асосан, Афғонистон ва
Эрондан ўтган. Вабонинг классик ва Эль-Тор деган 2 тури бор. Шунга кўра,
вабо микроби (вибрион деб аталади) классик вибриони ва Эль-Тор вибриони
деб аталадиган икки хилга ажратилади. Классик вабо вибрионини 1883 й. Р


Кох, ЭлТор вибрионини эса 1906 й. Синай я. о. да Готшлих топган. Вабо
вибриони салгина буюрган ва икки уни юмалоқланган таёқча бўлиб, бўйи
1,5-4 мк ва эни 0,2-0,4 мк. Вабо вибриони дарё сувида 18 кундан 5 ойгача,
музда бир неча ой, ариқларда бир неча кун, денгиз сувида икки ҳафта, совуқ
вақтда нажасда бир неча ой, ахлат чукурларида 3 ойгача, ички кийимларда 2
ой, қум тупроқда бир неча ой, сув ҳавзаларида 15-30 кун, сут ва ёғда бир
ойгача, картошкада 2 ҳафтагача, ҳўл мевада бир неча кунгача, пвода 3
соатдан 5 кунгача тирик туради. Дезифекцияловчи моддалар вибрионни тез
ўлдиради. Сув кайнатилганда ҳам вибрион тез ўлади. 1960 й. гача бўлиб
ўтган вабо эпидемияларининг деярли ҳаммаси (аниқроқ айтганда, 6 та
пандемияси)га классик вабо вибриони сабаб бўлган.
Классик вабо оғир ўтиб, бемор ётиб қолади, касаллик белгилари (тез-тез ич
кетиши, қусиш, шунинг оқибатида организмнинг сувсизланиши, шунингдек,
ҳарорат пасайиши, мушакларнинг тиришиши ва интоксикациянинг бошқа
белгилари, юрак уришининг сусайиши ва ш. к.) аксари рўйи рост кўринади,
шунга кўра касаллик вабо бошланиши биланоқ тез аникланганида, унинг
тарқалиши чекланади. Эль-Тор вабоси эса аксари енгил ўтади. Касаллик
белгилари бўлмагани ҳолда вибрионларни ташиб юрадиган кишилар кўпроқ
учрайди, шу боис Эль-Тор вабо сини аниқлаш классигини аниқлашга
нисбатан қийинроқ, шунинг учун Эль-Тор вибрионида бир мамлакатдан
иккинчи мамлакатга ўтиш ва кенг тарқалиш имкониятлари катта.
Вабо вибриони беморнинг ахлати, қусуғи, баъзан сийдиги билан ташқарига
чиқади. Вибронлар тушган сув ва озиқ-овқатни истеъмол қилиш натижасида
вабо юқади. Меъда шираси вибрионларни ўлдиради, аммо сув кўп ичиганда
ёки меъда шираси камроқ бўлганда вибрионлар меъдадан ингичка ичакка
ўтиб, кўпаяди. Вибрионларни пашша ҳам тарқатади. Пашша ахлатга
қўнганда вибрионларни корнга ва оёқларига илаштириб олиб, озиқ-овқатга
ва ичимлик сувга юктириши мумкин. Беморни парвариш қилувчилар ва
вибрион ташувчилар (организмида вабо вибрионлари бўлса-да, оғримаётган


кишилар) ҳам касаллик тарқалишига сабаб бўла олади. Вабо ювуқсиз қўл,
кир кийимбош ва парвариш буюмлари орқали ҳам юкади. Вибрионлар
тушган сувни истеъмол қилиш натижасида келиб чиққан вабо эпидемиялари
қисқа вақтда кўп аҳолини касаллантиради. ЭлТор вабоси, асосан, шу йўл
билан тарқалади (айниқса, қишлоқ жойларда). Табиий шароит (ёзнинг жуда
иссиқ келиши) ва аҳоли миграцияси (денгиз бўйидаги шаҳарларга ёзда
кўплаб аҳолининг дам олишга келиши) санитария аҳволига путур етказиб, В.
нинг тарқалишига имкон беради. Касалликнинг типик (альгид) формаси 2-3,
баъзан 5 кунлик инкубацион даврдан кейин ўзига хос белгилар билан
бошланади: ич тез-тез ва кўп келади, бемор кусади, ҳарорати пасаяди (35-34°
гала), мушаклари тиришади, юрак уриши сусаяди ва ҳ. к. Организм
сувсизлангани учун беморнинг кўзлари киртаяди, бадани кўкаради, териси
буришиб қолади, ёпишқоқ тер босади. Бемор шу аҳволда бир неча кун ётган
ич кетиши ва қусиш босилиб, соғая бошлайди. Вабонинг ич емирмайдиган ва
қустирмайдиган оғир («қуруқ») шаклида бемор талвасага тушиб, ўзига
келмай, бир неча соатда Ўлиб қолади. Замбуруғ, маргимушдан заҳарланиш,
шунингдек, овқатдан бўладиган токсикоинфекциялар ҳам баъзан В. га ўхшаб
кечишини назарда тутиш лозим. Бемор, албатта, касалхонада даволанади.
Олдини олиш: чет эллардан В. ўтиб қолмаслиги учун давлат чегараларида
санитария муҳофазаси чоралари кўрилади, аҳоли яшайдиган жойларни,
шунингдек, оқова суларни тозалаш, сув ҳавзаларини санитария аҳволини
ҳимоя қилиш, сув таъминоти, озиовқат ва умумий овқатланиш корхоналари
мунтазам назорат қилинади, пашша йўқотилади, санитария-гигиена чора-
тадбирлари кучайтирилади ва ҳ. к. Юқорида кўрсатилган тадбирлардан
ташқари, сув ва озиқ-овқатни юқумсизлантириш ва шахсий гигиенанинг
аҳамияти катта. Вабо вибриони чидамсиз бўлгани учун сувни қайнатиб,
масаллиқларни обдон пишириб, уларни В. вибрионларидан халос қилиш
лозим. Вабо аниқланган тақдирда Соғлиқни сақлаш вазирлигига дарҳол
хабар берилади, бемор, албатта, касалхонага ётқизилади, касаллик топилган


жойда дезинфекция, дезинсекция ва карантин чора-тадбирлари амалга
оширилади. Беморга яқин юрган кишилар 5 кунлик крантинга олинади ва
тиббий кўрикдан ўтказилади. Жаҳон Соғликни сақлаш ташкилотининг
тавсиясига кўра ҳозир вабо касаллиги ўчоғида карантин қўлланилмайди.
Даво организмнинг сув-туз маромни ростлаш, қон, плазма, физиологик
эритма, Рингер эритмаси, трисоль, дисоль, ацесоль, хлосоль, реомакродекс ва
бошқа(лар) эритмаларни тўхтовсиз куйиш, антибиотиклар бериш,
организмнинг умумий аҳволини яхшилаш чораларини кўришдан иборат.

Download 477,64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish