Urmonbek abdullojonovning "tibbiy bilim asoslari "


Қутириш касаллигини олдини олиш



Download 477,64 Kb.
Pdf ko'rish
bet15/18
Sana24.02.2022
Hajmi477,64 Kb.
#210024
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
abdullojonov urmonbek 2021

Қутириш касаллигини олдини олиш
Қутуриш - ўта хавфли ўткир ўтувчи вирус касаллиги бўлиб, асаб тизимининг
оғир жароҳатланиши билан характерланади ва оқибати албатта ўлим билан
якунланади. Одам, ҳамма турдаги сут эмизувчи иссиқ қонли ҳайвонлар бу
касаллик билан касалланади. Касалликни филтирланувчи нейротроп вирус
келтириб чиқаради. Вирус касал ҳайвоннинг бош миясида кўпаяди ва сўлаги
орқали ташқи муҳитга чиқади.
Ушбу касаллик дунёнинг 150 дан ортиқ мамлакатларида қайд қилиниб, 
ундан Осиё, Африка ва Лотин Америкасида хар йили 66 мингдан зиёд, фақат
Индияда 30 минг одам ўлади. Демак, дунёда ҳар куни 180 киши, 8 дақиқада 


1 киши қутуриш туфайли оламдан ўтади. Ер юзида 1 млн бошга яқин ҳар
турли ҳайвонлар ўлиши кузатилади. Одамларнинг 96% и итлар орқали
касалланади.
Касаллик қўзғатувчиси манбаи бўлиб, асосан ёввойи ҳайвонлар ҳисобланади
ва улар касаллик вирусини табиатдаги барқарорлигини таъминлайди. Ит ва
мушуклар эса кўпинча касалликни тарқатувчи манбалар ҳисобланади.
Қутуриш касаллиги энг сезгир тулки, бўри, каламуш ва сичқонлар, юқори
сезгир - мушук, оғмахон, кўршапалак, сассиқ кузан, қуён, денгиз чўчқалари
ҳамда ўртача сезгир - ит, от, қўй, эчки, маймун ва одамлар ҳисобланади.
Ушбу касалликка энг паст сезгир паррандалар. Совуқ қонли жониворлар
қутурмайди.
Ёш ҳайвонлар, ёши каттароқ ҳайвонларга нисбатан касалликка мойилроқдир.
Вирус қонда, сийдик ва сутда бўлмайди, асосан бош ва орқа мия
хужайраларида ҳамда сўлакда бўлади. Касаллик асосан қутурган ҳайвон
тишлаганда сўлаги орқали юқади. Бу ерда шуни таъкидлаш жоизки, вирус
касалликнинг яширин даврида, яъни унга хос клиник белгилар намоён
бўлмасдан 10 кун олдин қутурадиган ҳайвоннинг сўлагида бўлади. Шунинг
учун кишиларни ва соғлом ҳайвонларни ит, мушук, тулки, бўри, чиябўри ёки
каламуш, сичқон каби кемирувчилар тишласа, уларда қутуриш аломатлари
кўринишидан қатъий назар тишланганлар албатта қутуриш касаллигига
қарши вакцина билан эмланиши шарт. Одам ва ҳайвонларни тишлаган ит,
мушук ёки бошқа ҳайвонлар махсус ит ушлаш бригада ходимлари томонидан
ушланиб ветеринария муассасасига касаллик белгиларини кузатиш учун
келтирилади. У ерда 10 кун давомида кузатиш олиб борилади. Агар шу
даврда қутуришга гумон қилинган ит ёки мушукда ҳеч қандай касаллик
аломатлари аниқланмаса, улар қутуришга қарши эмланиб, эгасига
қайтарилади. Шу кузатилаётган даврда хайвон қутуриб ўлса, у дарҳол териси
билан ёқилади. Одамни каламуш ёки сичқон сингари кемирувчилар тишласа
ҳам у қутуришга қарши вакцина олишга мажбур.


Организмга вирус сўлак орқали кирган вақтдан бошлаб, то касаллик
белгилари пайдо бўлганга қадар ўтган давр касалликнинг яширин даври
ҳисобланади. Бу вақт асосан 2-6 ҳафтагача, айрим пайтларда 10-12 ойгача
давом этади. Бу давр вируснинг касаллик қўзғатиш қобилиятига, ҳайвоннинг
индивидуал чидамлилик омилларига, ёшига ва вирус кирган жойга боғлиқ.
Бош мияга яқин жойга вирус кирган ва организм ёш бўлса касалликнинг
яширин даври қисқароқ бўлади.
Қутуриш вируси ташқи муҳит шароитларига нисбатан чидамли. Иссиқ
ҳарорат (70°С дан юқори) вирусни дарҳол фаолсизлантиради. Совуқда (0°С
дан паст) вирус ўз фаоллигини узоқ сақлайди, 1-5 % ли формалин, 3-5% ли
фенол, 10 % ли йод дамламаси ва 1 % ли калий перманганати 10-20 дақиқада
вирусни фаолсизлантиради. Шунинг учун қутурган хайвон тишлаган жойни
кучли совун эритмаси билан яхшилаб ювиш ва кейин бирорта дезинфектор
билан ишлов бериш тавсия этилади. Аммо, бу тадбир ҳайвон ёки одамни
қутуришдан бутунлай ҳимоя қилмайди, жароҳат жойидаги вирус миқдорини
камайтиради холос.
Ушбу касалликда фасл ҳам катта роль ўйнайди: куз, қиш ва баҳорда қутуриш
кўпаяди, чунки ёввойи ҳайвонлар кузда болаларини мустақил ҳаётга юборади
ва улар куйга келади. Тулкиларда буғозлик даври 51-56 кун, бўриларда 59-62
кун давом этади. Одатда улар кузнинг охири ва қишда туғадилар. Шунинг
учун ҳам қишлоқ хўжалик ҳайвонларини, айниқса итларни куз фаслида, яъни
қутуришнинг тарқалиш имконияти бошланиш даврида эмлашга эришиш
зарур.
Қутуриш касаллиги ҳайвонларда 3 хил: шиддатли, фалажли ва тинч
шаклларда кечиши мумкин. Итларда касаллик кўпроқ шиддатли шаклда
кечади. Унда 3 та босқич кузатилади. Бошланғич босқич 12 соатдан 3 кунгача
давом этади. Бу пайтда итнинг хулқи ўзгаради, қоронғу бино бурчакларини
танлайди, кўп яланади, овоз, шовқиндан қўрқади, қаттиқ ҳуради, йўқ
пашшани ушламоқчи бўлади, иштаҳаси бузилади, латта, хас, ёғоч каби


нарсаларни емоқчи бўлиб уларни ютишга ҳаракат қилади. Тишланган (вирус
кирган) жой қичийди. Сўлаги кўпаяди, ютиниш қийинлашади, хириллаб ҳура
бошлайди ва аста-секин асабийлашиш босқичига ўтади. Бу босқич 2-3
кунгача давом этади. Ит асабийлашиш даврида ҳайвонларга, одамларга,
ҳаттоки эгасига ҳам ҳужум қилади. Уларда қўрқув йўқолади, ҳамма нарсани 
тишлайверади, овози хириллайди, узоқларга қочишга ҳаракат қилади, чарчаб
ётади, сабабсиз қаттиқ ҳуриб ҳаяжонланади. Кейин фалаж босқичига ўтади.
Бу босқичда қутурган итнинг томоқ ва пастки жағида фалаж бошланиши
оқибатида у оғзини ёполмайди, пастки жағи осилади, сўлаги ерга оқади.
Фалажлик аввал томоқ гўштларида, пастки жағда, кейинги оёқларда
бошланиб, сўнгра олдинги оёқларда кузатилади. Одатда бу босқичда
қутурган ҳайвон нобуд бўлади. Бу ерда шуни таъкидлаш жоизки, кўпинча ит
қутуриб, ёғоч, суяк каби нарсаларни ютмоқчи бўлиб ютинади, аммо
мускулларида фалажлик бошлангани туфайли у нарсалар томоғига тиқилиб
қолади. Эгаси буни билмасдан томоғида бирор нарса қолган деб уни олмоқчи
бўладилар. Бундай ҳолатда албатта итни ветеринария мутахасисига кўрсатиш
зарур. Бу босқич ҳам 1- 3 кунгача давом этади.
Итлар агар тулкидан зарарланган бўлса, касаллик тинч шаклда,
асабийлашмасдан ўтади. Уларда сўлак оқиш, қийналиб ютиниш кузатилади.
Томоқ мускуллари фалажлиги натижасида пастки жағи осилиб қолади, оёқ,
тана мускулларида фалажлик белгилари билан қутурган ит ўлади. Касаллик
атипик ўтса, итларда аггрессивлик кузатилмайди.
Мушукларда эса касаллик кўпроқ ҳолатда аггрессив ўтади.
Қорамол, қўйларда кўпроқ тинч шакл кузатилади. Катта қорин атонияси,
ютинишни қийинлашуви, сўлак оқиш ва оёқларда фалажлик кузатилади.
Қорамолларда аггресив шакл кузатилганда, итга ташланади, ипни узмоқчи
бўлади, бўкиради, оёғи билан ерни кавлайди, деворни, тўсиқларни шохлайди.
Сўлак оқиш, терлаш, сохта сийиш ёки дефекация қилиш позасида туриш,
жинсий уйғониш кузатилади. Қорамол ва қўйларда тез фалаж бошланади.


Ҳайвонларнинг қутуриш касаллигига диагноз клиник белгиларга,
эпизоотологик маълумотларга ва албатта лабораториявий текшириш
натижалари асосида қўйилади.
Лабораторияга текшириш учун кичик ҳайвонларнинг айнимаган мурдаси,
катта ҳайвонларнинг (қорамол, от, эшак, қўй, эчки, ит, тулки ва бошқалар)
боши целлофанга яхшилаб ўралган, суюқлик оқмайдиган қилиб
жойлаштирилган контейнерда ёки термочемоданда совуқ ҳолатда (муз,
қуруқ муз) йўлланма хат билан олиб борилади. Текшириш учун фақат
айнимаган мия юборилади.
Мурдани очиш, мияни ажратиб олиш каби ишлар стерил шароитда, шахсий
профилактика қоидаларига қаттиқ амал қилган ҳолда бажарилади. Бу
тадбирлар ўтказилаётган вақтда ветеринария мутахассиси махсус ҳимоя
воситаларидан (халат, резин этик, фартук, анатомик қўлқоп, кўз ойнак,
махсус ниқоб фойдаланиши шарт.
Лаборатория диагностикаси миядан тайёрланган суртмада Бабеш-Негри
киритмаларини оддий ёруғлик микроскопида, люминесцент микроскопида
иммунофлуоресценция реакцияси, иммунофермент тахлили усулида ёки
иммунодиффузия реакциясида вирус антигенини кўришга ҳамда албатта ёш
оқ сичқонларда биосинов қўйишга асосланган. Иммунофлуоресценция
рекцияси усули учун зарур бўлган реагентлар комплекти самарали ишласа ва
у юқори малакали мутахассис томонидан бажарилса, унинг натижаси 99-100
% ҳолатда биосинов натижаларига мос келади. Биосинов натижаси бўйича
якуний диагноз қўйилади.
Текшириш натижалари дарҳол туман (шаҳар) бош ветеринария врачига,
санитария-эпидемиология маркази вакилига ва хўжалик ёки шу аҳоли
пунктига хизмат қилаётган ветеринария мутахассисига хабар этилиши
зарур.


Қутуриш касаллигининг олдини олиш тадбирлари қуйидаги ишларни
бажаришни талаб этилади. Аввало хонадондаги кишиларнинг энг яқин дўсти
ҳисобланмиш итлар ва мушукларни тўғри сақлаш қонун-қоидаларига риоя
қилишдан бошланади. Бу ерда шуни таъкидлаш жоизки, қутуриш вирусини
табиатда барқарорлигини таъминловчи ёввойи ҳайвонлар қишлоқларга
яқинлашганда дастлаб улар итларга, айниқса дайди итларга дуч келади.
Шунинг учун итлар, шу жумладан дайди итлар қутуришга эмланган бўлса,
уларда ушбу касалликка қарши иммунитет шаклланади. Ёввойи ҳайвонлар
томонидан тишланган итларда иммунитет бўлганлиги сабабли улар
қутурмайди, яъни эпизоотик жараён содир бўлмайди. 
Қутуриш касаллигини олдини олиш қуйидаги ташкилий хўжалик ва махсус
тадбирларидан ташкил топади:
- табиатда ёввойи йиртқич ҳайвонлар сонини тартибга солиш ҳамда қишлоқ
хўжалик ва уй ҳайвонларини, уларнинг ҳужумидан қўриқлаш учун овчилар
жамияти ва ўрмон хўжалиги ходимлари билан ҳамкорликда тулки, бўри,
чиябўри ва бошқа ёввойи ҳайвонлар сонини 10 кв
2
майдонда 1-2 бошдан
ошмаслигига эришиш, уларнинг феълини ўзгариши ёки касалланишига
гумон қилинганда ёки мурдаси топилса дарҳол ветеринария
мутахассисларига хабар бериш зарур;
- туманлар ободонлаштириш бўлимларида фаолият юритаётган махсус ит
ушлаш бригадалари ходимлари қутуриш бўйича носоғлом пунктларда ушбу
касалликни тарқатувчи дайди ит ва мушукларни йўқотиш тадбирларини
амалга ошириши лозим. Эгалик итларни ва мушукларни ушбу ҳудудга
хизмат қилаётган ветеринария мутахассислари маҳалла фуқаролар йиғини,
маҳалла қўмиталари ва ички ишлар бўлими ходимлари билан ҳамкорликда
албатта рўйхатдан ўтказиш ҳамда қутуришга қарши вакцинация қилиш
тадбирларини ўтказиш талаб этилади;


- аҳоли яшаш жойларида ит, мушук ва бошқа ҳайвонларни сақлаш
қоидаларига қаттиқ риоя қилиш керак. Хўжалик, корхоналардаги фойдали ва
эгали итлар, шунингдек ов итлари ҳам кўчада, истироҳат боғларида, бозор ва
оромгоҳларда тумшуқбоғсиз ва ип билан боғланмаган ҳолда эгасиз юрса,
дайди ҳисобланиб ушланиши ва ветеринария мутахассиси назоратида
бўлиши зарур.
- бошқа вилоят ва туманларга ит сотиш ва олишда, уларни ташишда албатта
унинг соғлиги ва қутуриш касаллигига қарши эмланганлиги тўғрисида
маълумот ветеринария гувоҳномада қайд этилган бўлиши керак;
- хўжалик, корхона раҳбарлари ва фуқаролар ўз вақтида ит, мушукларни
маҳаллий ветеринария мутахассислари кўригидан ўтказиши, қутуришга
қарши вакцина билан эмланмаган итларни умуман ҳовлидан ташқарига
подага, сурувга чиқармаслик чораларини кўриши шарт;
- қишлоқ хўжалик ва уй ҳайвонларини касалликка гумон қилинган ит, мушук
ёки ёввойи ҳайвонлар тишлаган ҳолда ҳайвонларнинг эгаси дарҳол шу
худудда хизмат қилаётган ветеринария мутахассисига хабар бериши ҳамда
тишланган ва тишлаган ҳайвонларни алоҳида сақлаш тадбирларини
бажариши зарур;
- ҳайвонлар ўртасида қутуриш касаллиги аниқланганда ва улар бирор ҳайвон
ёки одамни тишлаган бўлса туман ветеринария бош нозири дарҳол у ҳақда
юқори ветеринария ташкилотига, туман санитария-эпидемиология назорат
маркази ходимларига хабар бериши шарт.
Ҳозирги вақтда Ветеринария илмий тадқиқот институтида ёввойи
хайвонларни, дайди ит ва мушукларни профилактик эмлаш учун донадор
хамирсимон антирабик вакцина ишлаб чиқилган ва самарадорлиги
тажрибаларда синовдан ўтган.


Қутуриш касаллигининг махсус олдини олиш тадбирлари биринчи навбатда 
барча тур корхоналардаги, сурувдаги фойдали итларни, аҳолига тегишли ит
ва мушукларни ҳамда дайди итларни қутуришга қарши ўз вақтида
вакцинация қилишни ўз ичига олади. Бу ерда шуни таъкидлаш жоизки,
қутуриш вирусини табиатда барқарорлигини таъминловчи ёввойи ҳайвонлар
қишлоқларга яқинлашганда дастлаб улар итларга, айниқса дайди итларга дуч
келади. Шунинг учун итлар, шу жумладан дайди итлар қутуришга эмланган
бўлса, уларда ушбу касалликка қарши иммунитет шаклланган бўлади.
Ёввойи ҳайвонлар томонидан тишланган итларда иммунитет бўлганлиги
сабабли улар қутурмайди, яъни эпизоотик жараён содир бўлмайди. Касаллик
тарқалишининг олди олинади.
Қутуриш касаллиги бирор манзилда ҳайвонлар орасида аниқланган вақтда у
худуддаги барча турдаги қутурган, касалликка гумон қилинган ҳайвонлар
ҳамда эмланмаган дайди итлар, мушуклар йўқотилади. Бундан фақат
ҳайвонларни ёки одамни тишлаган ҳайвонлар мустасно. Касаллик чиққан
ферма, пода ёки худуддаги барча турдаги соғлом ҳайвонлар қутуриш
касаллигига қарши рўйхат асосида антирабик вакцина билан эмланади.
Тишланган ҳайвон 3 кун орасида вакцина билан эмланиши шарт.
Ит ва мушукларни тартибли сақлаш, дайдиларини эса йўқотиш йўли билан
бу оғир ва мураккаб муаммони Норвегия, Швеция, Дания, Голландия,
бирмунча кейинроқ Англия, Венгрия, Болгария ва Польша каби мамлакатлар
муваффақиятли ҳал этишга эришган.
Ҳозирги вақтда Ветеринария илмий тадқиқот институтида ёввойи
хайвонларни, дайди ит ва мушукларни профилактик эмлаш учун
такомиллаш-тирилган донадор антирабик вакцина ишлаб чиқилган ва
самарадорлиги тажрибаларда синовдан ўтган. Вакцина таркибида гўшт ва ун
бўлгани учун гўштхўр ҳайвонлар оч қолдирилмаса ҳам ейди.


Ҳар йили қутуришга қарши ойлик эълон қилиш ва уша даврда барча ит ва
мушукларни рўйхатдан ўтказиш вақтида антирабик вакцинация ўтказиш,
дайди ит ва мушукларни йўқотишга алтернатив чора сифатида, уларни ВИТИ
да яратилган такомиллаштирилган донадор антирабик вакцина билан
эмлашни ташкил этиш ушбу касаллик бўйича барқарор соғлом эпизоотик
ҳолатни барпо этишни таъминлайди. Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш
жоизки, қутуриш касаллигини олдини олишда ва унга қарши курашишда
ветеринария мутахассислари билан биргаликда хокимият, тиббиёт, ички
ишлар, ободонлаштириш бошқармаси, овчилар жамияти, ўрмон хўжалиги
ходимлари, маҳалла қўмиталари ва бутун жамоатчилик фаол хизмат
кўрсатсагина, ушбу тадбирлар юқори самара беради.

Download 477,64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish