Қурилишни техник тартибга солиш бўйича халқаро стандартларни жорий этиш – замон талаби



Download 263,24 Kb.
bet3/10
Sana06.04.2022
Hajmi263,24 Kb.
#531678
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2-мавзуга кушимча

Бешинчидан, қонунчиликда техник назорат ва муаллифлик назоратини амалга оширувчи шахсларга талаб қўйилмаган, уларни ўқитиш, малакасини ошириш ва сертификат бериш тартиби мавжуд эмас. Амалда қурилиш соҳасига алоқадор бўлмаган шахслар ҳам техник назорат ва муаллифлик назоратини амалга оширмоқда.
Шу билан бирга, илғор хорижий тажрибалар ўрганилганда, аксарият ривожланган давлатларда қурилиш соҳасида бир неча маротаба ислоҳотлар ўтказилганлиги, натижада Еврокодлар (Германия, Буюк Британия, Франция, Финляндия, Туркия, Сингапур, Малайзия ва бошқа) ва IBC (АҚШ, Гаити, Ямайка, Мексика, Грузия, БАА ва бошқа) каби халқаро стандартлар жорий этилганлиги, амалиётгда бинонинг 3D модели яратиб, бино битгунига қадар кузатиб боручи ВIM-технологиялардан фойдаланилаётганлиги маълум бўлди.
Еврокод, IBC ва ШНҚларнинг фарқи шундаки халқаро стандартлар эришилиши лозим бўлган параметрларни белгилаб, ҳисоб-китоб қилиш тартибини кўрсатади, маҳаллий стандартлар эса мустаҳкамликдан бошлаб санитар ва ижтимоий стандартлар ҳамда қурилиш билан боғлиқ барча талабларни тўғридан-тўғри қатъий белгиловчи, уларга эришиш йўллари ва муҳандислик усулларни ўрнатади.
Еврокод ва IBCлар янги технологиялар жорий этилишига мослашувчан ҳисобланади, ШНҚлар эса қатъий бўлиб ва янги технологиялар жорий этилишини инобатга олмайди.


Стандартлаштириш тизими


Чоп этиш учун

Ўзбекистон Республикасининг «Стандартлаштириш тўғрисида»ги Қонунига асоссан Ўзбекистон Республикасида стандартлаштириш ишларини ўтказишнинг умумий ташкилий-техник қоидаларини тартибга солиб турувчи стандартлаштириш тизими фаолият кўрсатади.


Стандартлаштириш ишларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва таъминлашни:

  • халқ хўжалиги тармоқларида - Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги («Ўзстандарт» агентлиги);

  • қурилиш, қурилиш индустрияси соҳасида, шу жумладан лойиҳалаш ва конструкциялашда - Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси;

  • табиий ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ҳамда атроф муҳитни ифлосланишдан ва бошқа зарарли таъсирлардан муҳофаза қилиш соҳасида - Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси;

  • тиббиёт учун мўлжалланган маҳсулотлар, шу жумладан дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника соҳасида, шунингдек Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган, шу жумладан импорт бўйича етказиб берилаётган маҳсулотларда инсон учун зарарли моддалар мавжудлигини аниқлаш масалаларида - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги;

  • мудофаа қобилиятини ва сафарбарлик тайёргарлигини таъминлаш, мудофаа аҳамиятига молик маҳсулотлар соҳасида - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги амалга оширади.

Ушбу Қонунга мувофиқ давлат бошқаруви органлари ўз ваколатлари доирасида стандартларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва нашр этади.
«Ўзстандарт» агентлиги ушбу Қонунга мувофиқ стандартлаштириш ишларини ўтказишнинг умумий қоидаларини, манфаатдор томонларнинг давлат бошқарув органлари, жамоат бирлашмалари билан олиб борадиган ҳамкорликдаги ишининг шакл ва усулларини белгилайди.
Стандартларни тасдиқлаган органлар стандартларга доир тармоқ ахборот жамғармаларини ҳосил қиладилар ва юритадилар ҳамда манфаатдор истеъмолчиларни халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартлар, Ўзбекистон Республикаси стандартлари, хорижий мамлакатларнинг миллий стандартларига доир ахборотлар билан, шунингдек стандартлаштириш соҳасидаги халқаро шартномалар, техник-иқтисодий ҳамда ижтимоий ахборот давлат классификаторлари, стандартлаштириш қоидалари, нормалари ва тавсияларига оид ахборотлар билан таъминлайдилар.
Стандартларни нашр қилиш ва қайта нашр этишни уларни тасдиқлаган органлар амалга оширадилар.

Download 263,24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish