Қурилишни техник тартибга солиш бўйича халқаро стандартларни жорий этиш – замон талаби


-модда. Стандартлар қўлланилишини рағбатлантириш



Download 263,24 Kb.
bet10/10
Sana06.04.2022
Hajmi263,24 Kb.
#531678
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2-мавзуга кушимча

12-модда. Стандартлар қўлланилишини рағбатлантириш
Давлат стандартларга, шу жумладан истиқболга мўлжалланган, анъанавий технологияларнинг имкониятларидан илдамлашган дастлабки талабларни ўз ичига олган стандартларга мувофиқлик белгиси билан тамғаланган маҳсулотни ишлаб чиқарадиган хўжалик фаолияти субъектлари иқтисодий қўллаб-қувватланиши ва рағбатлантирилишини кафолатлайди.
Маҳсулот ишлаб чиқаришни амалга ошираётган ва маҳсулотларни стандартларга мувофиқлик белгиси билан тамғалаш ҳуқуқини олган хўжалик фаолияти субъектларини иқтисодий қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти
И. Каримов
Тошкент шаҳри,
199З йил 28 декабрь,
N 1002 — XII.


Қурилиш материаллари соҳасидаги сертификатлашнинг амалдаги тизими тубдан такомиллаштирилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Қурилиш материаллари ва буюмлари соҳасидаги стандартлаштириш ва сертификатлашнинг амалдаги тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.


Қайд этилишича, қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг лойиҳалаштириш, қурилиш, қурилиш материаллари ва буюмларининг ишлаб чиқариш соҳасида стандартлаштиришдаги асосий вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси стандартлаштириш соҳавий тизими доирасида қурилишда стандартлаштириш соҳасидаги сиёсатни амалга ошириш;
қурилиш материаллари ва буюмлари соҳасидаги стандартлаштиришда халқаро (давлатлараро) ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш;
қурилиш материаллари соҳасидаги халқаро (давлатлараро) техник қўмиталар билан халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартларни ишлаб чиқаришда иштирок этиш ва уларни республика ҳудудида қўллаш;
халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартларнинг, хорижий мамлакатларнинг миллий стандартларини илмий-техник ва ҳуқуқий экспертизасини ўтказиш;
Ўзбекистон Республикасининг қурилиш соҳасидаги мавжуд давлат стандартларини халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартлар билан уйғунлаштириш;
лойиҳалаш, қурилиш, қурилиш материаллари ва буюмлари соҳасида илмий-тадқиқотлар олиб бориш;
фан ва техника тараққиёти даражасига мувофиқ қурилиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат стандартларини ишлаб чиқариш ва қайта кўриб чиқиш;
қурилиш соҳасида Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартлари, халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартлари ва хорижий давлатларнинг миллий стандартлари фондини шакллантириш ва юритиш.
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги:
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилишда стандартлаштириш республика марказининг қурилиш материаллари ва буюмлари соҳасидаги стандартлаштириш бўйича техник қўмитасининг фаолиятини танқидий кўриб чиқади;
2019 йил 1 апрелига қадар ISO халқаро техник қўмиталарига (ISO/ТС 7 Бетон, темирбетон ва олдиндан зўриқтирилган бетон, ISO/ТС 74 цемент ва оҳак ва бошқалар) аъзо бўлиш бўйича чора-тадбирлар кўради;
МТК 540 “Строительные материалы и изделия” ва бошқа давлатлараро техник қўмиталари билан ишларни кучайтиради;
2019 йил 1 июнига қадар қурилишда сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар кўрсин ва Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги Аккредитация маркази томонидан белгиланган тартибда қурилиш материаллари ва буюмларини сертификатлаштириш идорасини аккредитациядан ўтказади.
Қурилиш материаллари ва буюмлари соҳасида стандартлаштириш бўйича техник қўмитасининг самарали фаолият кўрсатиши масъулияти Ўзбекистон Республикаси Қурилиш Вазирлиги зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилишда стандартлаштириш республика марказига давлат томонидан маблағ билан таъминланиши керак бўлган стандартлаштириш ишларини таъминлаш учун ҳар йили республика бюджетидан маблағ ажратишни назарда тутади.
Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж.Раматовга ва қурилиш вазири А.Х.Тўхтаевга юкланади.
Download 263,24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish