274
3.
Элементларда кўчувчанлик қайси коэффициентлар орқали ҳисобга
4.
Бевосита ўйиб бириктириш деганда нимани тушунасиз?
5.
Чўзилишга ишловчи боғловчилар деб нима айталади?
6.
Елимланган пўлат ўзаклар қаерларда ишлатилади?
7.
Қайси элементлар пайванд ёрдамида бириктирилади?
8.
Пўлат ўзак билан ёғочни елимлашда қандай елимлардан фойдаланилади?
9.
Елимланган пўлат ўзакнинг юк кўтариш қобилияти қандай аниқланади?
10.
Битта ясси металл чангакнинг юк кўтариш қобилияти қандай аниқланади?
18-боб. Ёғоч конструкциялар
18.1. Ёғоч тўсиқ конструкциялар
Биноларнинг тўсиқ конструкцияларида (қаватлараро тўшамалар, том
ёпмалари, деворлар пар деворларда) ёғочнинг иссиқликни кам ўтказиши, совуқка
чидамлилиги, устки солиштирма мустаҳкамлиги,
ишлов беришнинг осонлиги,
мавсумга боғлиқ эмаслиги каби афзалликларидан кенг фойдаланилади.
Бинонинг вазифасига қараб тўсиқ конструкциялар иссиқлик сақловчи ва
сақламайдиган қилиб тайёрланади. Том ёпмалари жойида саноат усулида
тайёрланиши мумкин. Жойида тайёрланганда том алоҳида элементлардан (тўсин,
вассатўсин, тахта қалқон) йиғилади ва айрим холларда том учун йиғма-қалқон
тайёрланади.
Бундай услуб, албатта, қурилиш ишларининг замонавий талабига
жавоб бермайди. Кейинги пайтларда саноат усулида тайёрланган катта ўлчамли
тўшамалардан фойдаланиш кенг таркалмокда.
Тўшамаларни жойига ўрнатиб, маҳкамланса ва чоклар бириктирилса, тайёр
том тўсиғи ҳосил бўлади.
275
Иситгич қатламсиз том конструкцияси энг оддий бўлиб,
унинг таркибий
қисмига тўшама, вассатўсин, панжара ва том тўсини киради.
Томни ёпишда ўрамли юмшоқ ашёлар (мумкоғоз) қўлланилса, унда томнинг
нишаблиги кичик (2,5% гача) олинди; ўрамли ашёни ёпиштириш қулай бўлиш учун
яхлит тўшама қўлланилиши талаб қилинади. Донали том ёпиш ашёлари
(тўлқинсимон
асбест ва шишапластик буюмлар, черепица, тунука) қўлланилса, том
нишаби катта (25% дан ортиқ) олиниб тахта ёки чорқиррадан оралари очиқ асос
тайёрланади.
Том асосини йиғма-қалқонли қилиб тайёрлаш
ишни тезлаштиради, бунда
мехнатнинг асосий қисми устахонада ёки заводда бажарилади. Йиғма қалқонлар
узра бир қатлам мумкоғоз (агар том юмшоқ ўрамли ашёдан ёпилса) аввалдaн
ёпиштириб қўйилиши мумкин.
Истигичсиз томлар учун, одатда, яхлит тўшамалар
икки қатламли: осткиси - юк кўтарувчи, усткиси - химояловчи қилиб ясалади. Бу
тадбир ўрамли юмшоқ мактериалларни том чоклари бўйлаб йиртилишдан асрайди.
Иститгич қатламли томлар ўзининг белгиланган вазифаси бўйича уч талабга
жавоб бериши: ёғингарчиликдан ҳосил бўлган намликдан сақлаш,
бино ичидаги
хароратни ушлаб туришни, иситгич қатламни буғлардан асраш керак.
Тўшаманинг асоси ёғоч тахталардан бир қатламли қилиб ясалиши мумкин, бу
холда иситгич қатлам ўрамли ашё чокларини йиртилишидан саклайди.
Тўшаманинг иситгич қатлами серғовак плиталар ёки сочилувчан ашёлардан
бўлиши мумкин. Бунда химоя қатлами (мумкоғоз, пергамин, битум қатлам) иситгич
билан тўшама орасига қўйилади.
Тўшама ва панжаралар томга таъсир қилувчи доимий ва вақтинчалик юклардан
ҳосил бўлувчи эгувчи момент таъсирига мустаҳкамлик ва салқиликка текширилади.
Ҳисоб схема сифатида икки оралиқли узлуксиз тўсин қабул қилинади.
Одатда юкларнинг икки хил йиғмаси кўриб чиқилади: биринчиси - томнинг
хусусий оғирлигидан ҳосил бўлган доимий ва қордан ҳосил бўлган вақтинчалик юк;
276
иккинчиси - фақат тўшаманинг хусусий оғирлиги ва асбоб ускуна кўтарган
ишчининг оғирлиги (18.1-расм).
Хусусий юкни томнинг горизонталp текислиги бўйича текис тақсимланган деб
қабул қилиш қулайлик беради. Унда юкнинг ҳақиқий қийматининг
том нишаб
бурчаги
- нинг
Do'stlaringiz bilan baham: