Қурилиш конструкциялари фани муҳандисни шакллантирадиган фанлардан бири



Download 3,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/88
Sana09.06.2022
Hajmi3,74 Mb.
#645762
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   88
Bog'liq
Қурилиш конструкцияларини хисоблаш асослари

“Тошкент ситй” ҳалқаро бизнес марказ концепцияси 
Юқоридагиларни инобатга олиб, архитектура ва қурилиш соҳасида етук 
кадрларни тайёрлаш масаласи бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири деган 


10 
хулосага келиш мумкин. Кадрлар тайёрлашда эса, яратилаётган дарслик ва ўқув 
қўлланмалари муҳим аҳамият касб этади. 
Мазкур дарсликнинг мақсади ўқувчига қурилиш конструкцияларини ҳисоблаш 
усуллари ва лойиҳалаш асосларини ўргатишдан иборатдир. 
Дарслик 6 қисмдан иборат: Қурилиш конструкцияларини ҳисоблаш ва 
лойиҳалаш тартиби; Металл конструкциялари; Ёғоч конструкциялари; Темирбетон
конструкциялари; Тош ва арматош конструкциялари; Замин ва пойдеворлар. 
Давлат таълим стандартларида ўқувчиларда мустақил ишларга алоҳида эътибор 
қаратилган. Шуни эътиборга олиб, дарсликда конструкцияларни ҳисоблашда 
назарий билимлар талабаларга янада тушунарлироқ бўлиши учун мисоллар ечими 
билан кўрсатиб берилган. Шу билан бирга дарсликда расм, жадвал, хисобий тарх ва 
графиклар келтирилган. Бунда конструкциянинг юк кўтариш қобилиятини аниқлаш, 
янги конструктив ечимларни ишлаб чиқишда, сейсмик худудларда биноларнинг 
умрбоқийлигини таъминлаш ҳамда конструкцияларнинг ташқи омилларга бўлган 
таъсири ўрганилади. 
Мустаҳкамлик, бикирлик ҳамда кўпга чидамлилик қурилиш конструкцияларига 
қўйиладиган асосий талаблардир. Бинокор – қурувчи конструкциянинг шундай 
ечимини топиши керакки, бунда конструкция ҳам юқоридаги талабларга жавоб 
берсин, ҳам тежамли бўлсин. Бу эса масалани оптимал лойихалаш муаммосига олиб 
келади.
Китобда бирликларнинг Халқаро тизими (СИ) дан ҳамда СТ СЭВ 1565-79 нинг 
ва ИСО 3898 рақамли 

Белгилар ва асосий рамзлар

Халқаро стандартларнинг янги 
тизимидан фойдаланилди. 
Дарсликнинг сифатини яхшилаш юзасидан билдириладиган барча фикр- 
мулоҳазаларни муаллиф миннатдорчилик билан қабул қилади. 


11 
1-Қисм. 1-боб. Қурилиш конструкцияларини ҳисоблаш ва лойиҳалаш тартиби 
1.1. Конструкцияларни ҳисоблаш ва лойиҳалашнинг мақсади ва вазифаси 
Қурилиш конструкциялари лойиҳалаш деб, уларнинг статик (ёки динамик) 
кучларга, элементнинг кесим юзасини ҳисоблаш ва лойиҳалаш тушунилади.
Умуман қурилиш конструкцияларини ҳисоблаш икки босқичдан иборат:
1. Элементлардаги кучланишни аниқлаш ва бу кучланиш асосида кесим 
юзасини топиш; 
2. Конструкцияни эгилишини меъёридан ошмаслигини текшириш. 
Лойиҳаланган 
конструкцияларнинг 
самарадорлиги 
уларнинг 
техник 

иқтисодий кўрсаткичлари ҳамда ишлаш жараёнида мавжуд фойдаланиш 
талабларига мослиги даражасига қараб баҳоланади.
Бетон қурилиш материаллари ичида энг кўп қўлланилади. Бетон нархи бошқа 
материалларга нисбатан анча арзон. Зеро унинг механиқ хусусияти пўлатникига 
қараганда анча фарқ қилади. Бундай ҳолатда бетонга тенг келадиган материал йўқ. 
Унинг таркибига ҳамма ерда мавжуд бўлган материаллар киради. Яна бир маъқул 
бўлган томони шундан иборатки, бетон мустаҳкамлиги йилдан йилга ортиб боради. 
Бу хусусият темирбетон конструкциялари узоқ даврга чидамли эканлигини 
кўрсатади. Бетоннинг архитектура ва конструктив имкониятлари хақида гапирмаса 
ҳам бўлади. 
Ҳисоблашнинг асосий мақсади, темирбетон конструкциялари юк остида 
ишлаганда уларни энг тежамли ўлчамларини танлаш ва шу билан бирга хавфсизлик, 
ишончлилик ва узоққачидамлилик талабларига жавоб беришига эришишдир. 
Ҳисоблашнинг асосий вазифасига ташқи юк таъсиридан конструкция 
элементларида ҳосил бўладиган зўриқишларни аниқлаш, талаб этилган кесим 
юзалар,арматуралар 
миқдорини 
ҳамда 
конструкция 
ишчи 
чизмаларини 
тайёрлашдаги зарур маълумотларни аниқлаш киради. Конструкцияни ҳисоблаш 
қурилиш меъёрлари талаблари асосида амалга оширилади. Қурилиш меъёрлари ва 
қоидалари - ҚМҚ қурилиш конструкциялари назариясининг амалий натижаси 


12 
ҳисобланиб ва у конструкцияларни лойиҳалашда, қуришда ва фойдаланишда 
эришилган ютуқларни ўзида акс эттиради. Элементнинг нормал кесим юзасини 
самарали шакли ва ўлчамларини, бетоннинг оптимал синфини, ишчи арматуранинг 
синфи, кесим юзасини ва элементни ёрилишга бардошига ва бикирлигини ҳисобга 
оладиган кесим юзаси ҳисобий кесим юзаси дейилади. Конструкция деб, элемент 
қисмларини 
бирлаштириш 
тушунилади. 
Конструкциялаш 
эса, 
биноларни 
конструктив хал этиш, уларнинг элементларидан ишчи, монтаж арматурасини 
жойлашни самарали схемасини белгилаш, опалобка ва арматура конструкция 
узеллари ва элементлари чизмаларини ишлаб чиқишдан иборат бўлади. 
Конструкцияларнинг лойиҳалаш, кесим юзаси хақидаги маълумотлар асосида, 
меъёр талабларни ҳисобга олган холда бино ва иноотни қуриш ва ишлатиш 
жараёнида мустаҳкамлиги, ёриқбардошлиги ва бикирлигини таъминлайдиган 
ҳисобий кучни аниқлашдан иборат бўлиш керак. 
1.2
Қурилиш конструкцияларига
қўйиладиган талаблар
Қурилиш конструкциялари уларга қўйиладиган функционал, техник, 
иктисодий, эстетик ва бошқа талабларни ҳисобга олган холда лойихаланади. 

Download 3,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish