13
Иқтисодий талаблар
конструкция материали, унинг типи (масалан,
фермалар ёки тўсинлар) ва асосий ўлчамлари (масалан, тўсин баландлиги) ни
танлашга катта таъсир кўрсатади.
Конструктив ечимлар
, конструкцияларни
муайян шарт-шароитларда
ишлатишнинг техник-иктисодий жихатдан мақсадга мувофиқлигига асосланган
холда, материал ва энергия сарфини,
шунингдек, сермехнатлигини ҳамда қурилиш
объектининг нархини максимал даражада камайтиришни ҳисобга олган холда
танланган бўлиши керак. Бунга қуйидагиларни амалга ошириш орқали эришиш
мумкин:
-
самарали қурилиш материаллари ва конструкцияларидан
фойдаланиш;
-
конструкцияларнинг массасини камайтириш;
-
материалларнинг физик-механиқ хусусиятларидан тўлиқ фойдаланиш;
-
махаллий қурилиш материалларини ишлатиш;
-
асосий қурилиш материалларини тежамкорлик билан сарф қилишга оид
тегишли талабларга риоя қилиш.
Лойиҳалашда
ечимларнинг
бир
неча
вариантлари
тузилиб,
уларда
конструкцияларни тайёрлаш ва куришдаги материаллар, энергия,
мехнат сарфи,
қурилиш нархи ва муддатларига оид кўрсаткичлар аниқланади; конструкциянинг
меъморий куркамлиги ҳам эътиборга олинади. Вариантларни таққослаш орқали энг
мақбул ечим танлаб олинади.
Конструкцияларнинг тежамлилиги
уларга қўйиладиган асосий талаблардан
бири
ҳисобланади.
Тежамлилик
-
материаллар
сарфи
ва
таннархи,
конструкцияларни тайёрлаш, қурилиш майдонига ташиб келтириш, монтаж қилиш
ва улардан фойдаланишдаги харажатларга боғлиқ бўлади.
Материал сарфи жихатидан энг афзал конструкция тенг мустаҳкамликдаги
конструкция ҳисобланади. Бундай конструкциядаги
барча кесимлар унга
ишлатиладиган материалларнинг физик-механиқ хоссаларидан тўлиқ фойдаланиш
шарти
билан
танланган
бўлади
(тенг
мустаҳкамликка
эга
бўлмаган
14
конструкцияларда
баъзи
йирик
элементларнинг
мустаҳкамлигидан
тўлиқ
фойдаланилмайди).
Конструкция унга таъсир этадиган кучларга ҳисобланган бўлиши керак.
Ташқи юклар, таянчларнинг силжиши, хароратнинг ўзгариши, киришишлар ва
бошқа шунга ўхшаш ходисалар конструкцияларга таъсир этадиган кучларга киради.
Бино ва иншоотларни лойиҳалашда конструктив схемалар тузиш керак.
Бундай схемалар бино ва иншоотнинг ҳамма қисмларида, уни қуриш ва
фойдаланишнинг барча босқичларида конструкцияларнинг зарурий мустаҳкамлиги,
устиворлигини таъминлаши лозим. Лойиҳаларда конструкцияларнинг узоққа
чидамлилигини таъминлашга қаратилган тадбирларни кўзда тутиш совуқбардош ва
ўтга чидамли, коррозиябардош
материалларни танлаш, уларни чиришдан химоя
қилишга доир чоралар кўриш керак.
1.3. Юклар ва таъсирлар
Таъсир этиш вақтига қараб юклар доимий ва вақтинча бўлиши мумкин,
вақтинча юк узоқ муддатли, қисқа муддатли ва махсус бўлиши мумкин.
Доимий таъсир этадиган юклар
га қуйидагилар киради:
а) иншоот қисмларининг вазни, юк кўтарувчи ва тўсувчи қурилиш
конструкцияларининг вазнлари ҳам
шунга киради;
б) грунтларнинг оғирлиги ва босими (кўтарма, тўлдирма);
в) конструкцияда олдиндан уйғотилган кучланишлардан ҳосил бўлган
зўриқишлар ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: