Upstream tax


Назорат ва мувофиқликни таъминлаш



Download 383,46 Kb.
bet9/22
Sana28.03.2023
Hajmi383,46 Kb.
#922367
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   22
Bog'liq
2-mavzu maruza matni (3)

Назорат ва мувофиқликни таъминлаш
Самарали солиқ маъмурчилиги самарали институтлар ва жараёнларни, шунингдек, солиқ мажбуриятлари бажарилишини талаб қилади. Ҳар қандай мамлакатда даромадларни йиғиш тузилмалари ва солиқ органлари мавжуд. Шунинг учун мамлакатлар иложи борича углерод солиғи маъмурчилигини мавжуд тузилмалар ва муассасалар билан уйғунлаштиришга ҳаракат қилиши лозим.
Ишлаб чиқаришга солинадиган солиқлар нуқтаи назаридан, чиқиндилар одатда ёқилғи сотиш бўйича баҳоланади. Ҳолбуки, бевосита чиқиндиларга йўналтирилган солиқлар, одатда, янада мураккаб ўлчаш, ҳисобот бериш ва текшириш тизимларини талаб қилади. Иложи бўлса, мамлакатлар иссиқхона газлари чиқиндиларини ўлчайдиган ёки энергия ва саноат ишлаб чиқариш каби бошқа тегишли омилларни бошқарадиган мавжуд тизимлардан фойдаланишга ҳаракат қилишлари талаб этилади.

хулосалар
Иқтисодиёти ривожланган ва ривожланаётган давлатлар қашшоқликка барҳам бериш ва умумий фаровонликка эришиш жараёнида барқарор, паст углеродли ўсиш моделига ўтишлари талаб қилинади. Ушбу мақсадга эришишда, солиқ-бюджет сиёсати нафақат макроиқтисодий мақсадларни илгари суриш пировардида экологик барқарорликни мустаҳкамлаши ва инсон фаровонлигини бевосита ошириши талаб этилади. ЭСИ ва иқлим ўзгаришига мослашиш ва хавфларни бошқариш стратегиялари кам углеродли ўсиш моделининг асосий компонентлари ҳисобланади.
Eкологик солиқлар ер қаъридан фойдаланганлик учун махсусрента солиғига нисбатан самарали восита ҳисобланади.
Тошкент шахрида ҳаво сифатига энг салбий таъсир кўрсатувчи омиллардан бири бу автотранспорт воситалари ҳисобланади. Тошкент шахрида ва вилоят марказалрида транспорт солиғини жорий қилиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Хулоса ўрнида шуни такидлаш муҳимки, углерод солиғини жорий қилиш айниқса ривожланаётган мамлакатларда муҳим аҳамият касб этади. Чунки, айнан ривожланаётган дунё мамлакатларига атмосферага чиқарилаётган иссиқхона газларининг катта улуши тўғри келади. Бунинг асосий сабабларидан бири бу давлатлар ҳали етарлича ривожланмагани туфайли ишлаб чиқариш жараёнларида замонавий, кам чиқинди чиқарувчи технологиялардан фойдалана олмаслигидир. Углерод солиғи эса бундай вазиятда замонавий технологиялардан фойдаланишни рағбатлантириш эвазига ишлаб чиқариш жараёнларини янги даражага олиб чиқишга ёрдам беради. Аммо, углерод солиғини жорий қилишда ҳар бир мамлакатнинг шарт-шароитидан келиб чиққан ҳолда қарор қабул қилиш талаб этилади. Акс ҳолда, углерод солиғи иқтисодиётга ялпи солиқ юкини кескин ошириб юбориш оқибатида салбий таъсир кўрсатиши муқаррардир.
1-режа:
Жаҳон тажрибасида юқори углерод таркибли махсулотларни солиққа тортиш одатий ҳол бўлиб, кўплаб мамлакатлар буни амалда қўллаб келмоқдалар. Барча махсулотларга қўлланиладиган қўшилган қиймат солиғи ёки ишлаб чиқаришга амал қиладиган фойда солиғидан ташқари айнан юқори углерод таркибли махсулотларга нисбатан солинадиган махсус солиқ тури ҳам мавжуд. Жумладан, бензин ва бошқа турдаги ёқилғиларга қўлланиладиган аксиз солиғи. Бу турдаги солиқлар эффеcтиве cарбон рате1 ни ҳисоблашда ҳам инобатга олинади.
Юқорида такидлаб ўтилганидек углерод солиғи тўғридан-тўғри иссиқхона газларининг нархларини бегилаш хусусиятига эга. Иссиқхона газларини нархлашнинг бошқа механизмларидан , масалан ЭТС эмиссия савдо тизимидан, фарқли ўлароқ иссиқхона газларининг ҳар бирлигини нархлай олади. Бу жараён махсулотнинг таркибидаги углерод ҳажмидан ёки ишлаб чиқаришдаги углерод чиқиндиси ҳажмидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. Шундан келиб чиқиб углерод солиғининг турли хил таърифлари юзага келган. Уларнинг деярли барчасини умумлаштирувчи таъриф Жаҳон Банкининг Углерод нархининг ҳолати ва тенденсияли (Стате анд Трендс оф Cарбон Приcинг) томонидан берилган.

Download 383,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish