Upstream tax
2-mavzu maruza matni (3)
Нарх сигналларига жавоб берувчи иштирокчиларни аниқлаш Углерод солиғи чиқиндиларни камайтиришда самарали бўлишини таминлаш мақсадида солиқ юкининг тегишли қисми эмиссияларнинг умумий ҳажмига юқори таъсир ўтказувчи корхоналарга йўналтирилган бўлиши шарт. Агар мустақил равишда қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлмаган ёки қарорлари нарх сигналларига жавоб бермайдиган мақсадли иштирокчилар бўлса, харажатларнинг ошиши уларнинг молиявий юкини оширади, лекин чиқиндилари камайтирмайди. Эмиссияларни камайтириш жараёнида қайси иштирокчиларнинг қарорлари муҳим аҳамият касб этишини белгилашда, биринчи навбатда, қайси чиқиндилар мақсадли эканлигини ва етказиб бериш занжирида мазкур чиқиндилар пайдо бўладиган нуқтани аниқлаб олиш керак. Масалан, мақсадли чиқиндиларга боғлиқ бўлган 10-расмда кўрсатилган бензин етказиб бериш занжирини солиққа тортиш учун қўлланиладиган турли мулоҳазаларга этибор қаратишимиз мумкин. Нефт ишлаб чиқариш натижасида юзага келадиган метан чиқиндиларини камайтириш мақсадида углерод солиғи метан чиқиндиларини нисбатан камроқ чиқарадиган усулларни қўллаш имкониятига эга бўлган ёки метанни қайта ишлаш натижасида энергияга айлантира оладиган компанияларга нисбатан қўлланилса, унинг самараси юқорироқ бўлади. Бу стратегиянинг яна бир амалий афзаллиги етказиб бериш занжирининг бу нуқтасида чиқиндиларни ўлчаш имконияти мавжудлигида. Нефтни қайта ишлаш заводлари ёки истеъмолчиларининг қарорларига углерод солиғининг таъсир ўтказиш кучи чекланганлиги туфайли уни мазкур иштирокчиларга нисбатан қўллашнинг самараси пастроқ бўлиши мумкин. Аммо, ушбу босқичда қўлланиладиган солиқ юки тарқатувчилардан истеъмолчиларга ўтиши мумкин ва нархнинг ошиши натижасида бензин сарфи ва шу билан бирга чиқиндилар ҳам камаяди. Қайта ишлаш жараёнида CО2 чиқиндиларини камайтиришнинг энг катта потентсиалига эга бўлган корхона энергия манбаларини алмаштириш ёки самарадорлигини ошириш орқали углерод солиғининг амалий ва ижтимоий аҳамиятини ҳам ошириши мумкин. Бундай ҳолатда харажатларни ўсиши яна истеъмолчиларга ўтиши мумкин, лекин истеъмолчилар қайта ишлаш жараёнида қабул қилинган қарорларга бевосита таъсир кўрсатмаслиги сабабли истеъмолчиларга тўғридан-тўғри солиқ солиш эмиссияларнинг камайишига олиб келиши даргумон. Download 383,46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |