Углерод солиғининг маханизмини ишлаб чиқиш тамойиллари Олдинги бўлимларда муҳокама қилинганидек, мамлакатлар ўз мақсадларини аниқлаш ва устуворликларини белгилаш, шунингдек янги солиқ учун миллий контекстни белгиловчи асосий элементларни аниқлаш орқали углерод солиғини ишлаб чиқиш жараёнига тайёргарлик кўришлари мумкин. Бундан ташқари, ҳукуматлар углеродга солиқ солишнинг муқобил механизмларини баҳолаш учун ўз сиёсий мақсадларига мос келадиган бир қатор мезонларга эга бўлиши фойдалидир.
Ҳукуматларга муқобил механизмларнинг аҳамиятини баҳолашга ёрдам бериш учун, ОECД ва Жаҳон банки (2015) углерод нархини белгилашга ёрдам берадиган тамойиллар тўпламини ишлаб чиқди - ФАСТEР тамойиллари:
Адолат
Сиёсат ва мақсадларни уйғунлаштириш
Барқарорлик ва прогноз қилишга қулайлилик
Шаффофлилик
Фойдалилик ва иқтисодий самарадорлик
Ишончлилик ва экологик яхлитлик
Умуман, иқтисодий самарадорлик ва мақсадга мувофиқлиги контсептсиялари асосида тузилган бу тамойиллардан солиқ механизмини шакллантириш жараёнида фойдаланиш мумкин. Ушбу қўлланманинг кейинги бобларида ФАСТEР тамойиллари амалда қандай қўлланилиши ва уларни лойиҳалаш жараёнига қандай қўшилиши мумкинлиги ёритилади.
ФАСТEР тамойилларининг баъзи мезонлари экологик ва ижтимоий шароитларга боғлиқ. "Адолат" ва "Шаффофлилик" сиёсий мақсадга мувофиқлиги ёки мақбуллиги, шунингдек ижтимоий оқибатлари билан боғлиқ. Шу билан бирга, "сиёсат ва мақсадларнинг уйғунлиги" ва "ишончлилик ва экологик яхлитлик" атроф-муҳитни муҳофаза қилиш муаммоларини ҳал қилади.
Бошқа мезонлар сиёсий воситани танлаш ва ишлаб чиқишнинг иқтисодий харажатлари билан чамбарчас боғлиқ бўлиши мақсадга мувофиқ. "Иқтисодий самарадорлик" одатда маълум бир мақсадга энг кам харажат билан эришиш қобилиятини, "фойдалилик" эса чиқиндиларни назорат қилишда экологик фойда ва харажатларни мувозанатлаштирадиган мақсадни танлаш қобилиятини англатади. Иқтисодий самадорлик одатда статик ва динамик таснифланиши мумкин: қисқа вақт ичида арзон технологияларни жорий этишни рағбатлантириш ва узоқ муддатли харажатларни камайтириш учун инноватсияларни рағбатлантириш қобилияти. Рентабеллик солиқларни тежашнинг умумий харажатларини ва маъмурий харажатларини ўз ичига олади.
"Барқарорлик ва прогноз қилишга қулайлилик" тамойили углерод солиғининг иқтисодиётнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилишга йўналтирилган ислоҳотларга силлиқ ўтишига ёрдам бериш қобилиятини англатади. Сиёсий ўзгаришларга жуда сезгир бўлган ўзгарувчан солиқлар (ёки бошқа сиёсий воситалар), бундай даврларда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ёки энергия сарфи самарадорлигига қаратилган инвеститсияларни рағбатлантирмайди.
Бу элементларнинг ҳар бири ҳукуматлар углерод солиғининг ўзига хос таркибини аниқлашда фойдаланиши мумкин бўлган аниқ тамойилларга ишора қилади. 8-жадвалда умумий тамойилларни чуқурроқ тушунишга ёрдам берадиган саволларга баъзи мисоллар келтирилган. Шу билан бирга, сиёсатчилар ўз тамойилларини ўз мамлакатларининг ўзига хос контекстларига, жумладан, ижтимоий қадриятлари, устуворликлари ва шароитларига мослаштиришлари керак бўлади. Тамойиллар, шунингдек, бир-бирига қарама-қарши таъсирга эга бўлганда, муайян тамойилларни мувозанатлаши керак бўлади. Масалан, адолатлилик тамойилини таҳлил қилишда, “ифлослантирувчи тўлаш тамойили”ни ўз қонунчилигида ёки сиёсатида қабул қилган мамлакат, масалан, солиқни энг катта ифлослантирувчи моддаларга қаратилишини таъминлаш ва имтиёзларни чеклаш орқали таъминлаши мумкин. Бироқ, юқори эмиссия қилинадиган айрим соҳаларга техник ёки маъмурий муаммолар туғилса, бу иқтисодий жиҳатдан самарасиз бўлиши мумкин.
ФАСТEР тамойиллари
Саволлар
Адолатлилик
Солиқ тузилиши “ифлослантирувчи тўлаш тамойили”га мос келадими ёки шунга ўхшашми?
Мувофиқлик харажатлари истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчилар ўртасида, даромад гуруҳлари ўртасида, хусусий партиялар ва ҳукумат ўртасида қандай тақсимланади?
Солиқ юки адолатсиз равишда кам таъминланган оилаларга юкланадими?
Халқаро бозорда рақобатлашаётгани учун энергия талаб қиладиган тармоқлар қийин аҳволга тушиб қолмайдими?
Сиёсат ва мақсадларни уйғунлаштириш
Солиқ тузилмаси мамлакатнинг асосий мақсадларига эришишга ёрдам берадими? Бу самарали бўладими?
Солиққа тортиш схемаси бошқа сиёсий мақсадларга (масалан, энергия хавфсизлигини яхшилаш, ичимлик сувидан техник фойдаланишни қисқартириш, яшаш жойларни табиатини сақлаш)га боғлиқ бўлган тескари таъсир кўрсатмайдими?
Барқарорлик ва прогноз қилишга қулайлилик
Мамлакатнинг ҳуқуқий ва сиёсий контекстини ҳисобга олган ҳолда, кўрилган чоралар келажакда ўзгарадими?
Жисмоний шахслар мамлакат сиёсатига мувофиқ сармоя киритишга тайёрми?
Вақт ўтиши билан солиқ ставкаси қандай ўзгаришига аниқ кўрсатма борми?
Агар аниқ сиёсий мантиқ бўлса, солиқни ўзгартириш мумкинми? Бу мослашувчанлик рағбатлантирувчи механизм сифатида солиқ даромадларинга путур етказмайдими?
Шаффофлилик
Сиёсат воситаси қандай ишлашини жамоатчилик тушунадими?
Жамият солиқ билан боғлиқ харажатлар ва фойда тақсимотини тушуна оладими?
Солиқ, аҳоли ривожланишни илғай оладиган даражада шаффоф бўладими?
Фойдалилик ва иқтисодий самарадорлик
Солиқ чиқиндиларни камайтиришнинг самарали усулларини жорий этишни рағбатлантирадими?
Солиқ механизми техник янгиликка олиб келадими?
Ҳукумат маълумотларига бўлган талаблар ва уларни амалга ошириш харажатлари оқилона амалга ошириладими?
Хусусий компаниялар чиқиндилар бўйича ҳисобот бериш учун катта транзактсион харажатларга дуч келадими?
Солиқлар (ва тегишли ташаббуслар) барча чиқинди турларини камайтириш имкониятларини қамраб оладиган даражада кенгми?
Ишончлилик ва экологик яхлитлик
Қопланган сектор солиққа жавобан ўз чиқиндиларини камайтиришга ҳаракат қиладими? Қандай даражада?
Тизимнинг яхлитлигини таъминлаш учун ўлчаш, ҳисобот бериш ва текшириш (МРВ) талаблари етарли бўладими?
ФАСТEР тамойиллари тўлиқ самарадорликни таъминлай олмасада, солиқ тузилмаси вариантларини ўрганиш учун мустаҳкам асос яратиши мумкин. Баъзи мамлакатлар бошқа мезонларни қўшишга қарор қилишлари мумкин. Масалан, тегишли миллий қонунлар ва маъмурий тузилмалар томонидан солиқ механизмининг маълум бир вариантига рухсат берилишини аниқлашда қонуний мақсадга мувофиқлиги муҳим ҳисобланади. Миллий, минтақавий ва маҳаллий солиқ органлари ўртасида назоратни тақсимлайдиган даражада солиқ тизимига эга бўлган мамлакатлар, шунингдек, углеродга солиқ солишнинг муқобил схемаларини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқишда ҳам ушбу омилларни ҳисобга олишлари мумкин.