Умурзоқов, А. Тошбоев


Чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари фаолиятини ташкил этиш



Download 0,6 Mb.
bet113/125
Sana02.06.2022
Hajmi0,6 Mb.
#630357
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   125
Bog'liq
Фермер хужалиги буйича-unlocked

Чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари фаолиятини ташкил этиш


Республикада чорвачиликни ривожлантириш учун тупроқ, иқлим шароитлари, унумдор суғориладиган ерлар, бепоён қир-адирлар, дашт-чўл ва тоғ олди яйловлари мавжуддир. Суғориладиган ерларда асосан, қорамолчилик, чўчқачилик, паррандачилик, пиллачилик, асаларичилик, қўйчилик ва сув ҳавзаларида балиқчилик ривожланган.
Чорвачилик халқ истеъмол моллари тайёрлаб берувчи соҳа бўлиб, аҳоли учун юқори калорияли озиқ-овқат (сут-гўшт, ёғ, пишлоқ, в. б) етказиб беради. Инсоннинг яшаши учун зарур бўлган суткалик овқатнинг 30 %дан ортиғи ва озуқа ресурсларидаги оқсилнинг 60
%дан ортиғи чорва маҳсулотлари зиммасига тўғри келади.
Чорвачилик енгил ва озиқ-овқат саноатини хом ашё билан (жун, тери, гўшт, сут, ёғ, қоракўл тери ва б.) таъминлаб келмоқда.
Республикада мулкчилик муносабатлари шаклланиб қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришнинг турли усуллари қўлланилмоқда. Айниқса, чорвачиликни фермер хўжаликлари асосида ривожлантириш ҳар томонлама ўз самарасини бермоқда. 2004 йилда республика бўйича йирик шохли қорамоллар сони 6232,6 минг бош, қўй ва эчкилар -10560,3, чўчқа -83,8 ва парранда 18726,9 минг бошни ташкил этган. Бу кўрсаткич 2003 йилга нисбатан ўсганлигини кўрсатмоқда. Республика қишлоқ хўжаликларида мавжуд молларнинг сони ва унинг ўсиш динамикаси қуйидаги жадвалда келтирилган.
13.3.1-жадвал. Барча мулк шакллари бўйича қорамол ва паррандалар, минг бош







Йирик шохли қорамол

5353,4

5416,1

5477,6

5878,8

6232

6534,8

122,1

Қўй ва эчкилар

85,8

81,6

75,4

89,9

83,8

112,8

131,5

Чўчқа

8932,5

9022,6

9233,9

9928,6

10560,3

87,6

98,1

Паррандалар

14510

14828,7

15354,9

17675,7

18726,9

20670,5

142,4

Таҳлиллардан маълумки, 2000-2005 йилларда йирик шохли қорамоллар сони-122,1 фоизга, қўй ва эчкилар 112,8 фоизга, парранда эса – 142,4 фоизга ошди. Чунки чорвачиликка берилган имкониятлар, ҳуқуқий асослар ва давлат томонидан берилаётган имтиёзлар асосида шу соҳани ривожлантиришга асос солинмоқда. Айниқса, деҳқон хўжалигининг ҳиссаси юқори бўлмоқда. Қишлоқ хўжаликларига берилаётган давлат эътибори чорвачиликни ривожлантиришга катта имконият туғдирмоқда.


13.3.2-жадвал. Барча хўжалик шакллари бўйича чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш




Ўл. бирлиги



2003

2005

Барча мулк шаклларида

Қишлоқ хўжалик корхоналари

Фермер хўжаликлари

Деҳқон хўжаликлари

Барча мулк шаклларида

Қишлоқ хўжалик корхоналари

Фермер хўжаликлари

Деҳқон хўжаликлари

Қорамол ва парранда

Минг.т


936,7


40,0


18,7


878,0


1060,4


21,0


22,6

1001,3

Сут

Минг.т


4031,1


81,9


83,5


3865,7


4554,7


50,3


94,8

4409,1

Тухум

Минг дона

1632,4


699,1


60,2


873,1


1966,4


729,3


71,5

1165,6

Жун

Минг т.



17,8


3,9


0,3


13,6


20,1


3,5


0,6

16,0

Қоракўл

Минг дона

690,8


401,9


14,3


247,6


675,2


259,9


24,8

390,5

Пилла

Т.

16,7

14,9

1,8

х

16,2

9,3

6,9

-

Барча хўжалик юритувчи субъектларнинг чорвачиликдаги ҳиссаси ва маҳсулот етиштиришдаги улуши йилдан йилга ўзгариб, асосан деҳқон ва фермер хўжаликларида чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ҳажми ортиб бормоқда. Асосан, деҳқон хўжаликларида чорва бош сони ва ундан олинган маҳсулот ҳажми юқорилигини ҳисобга олиб, уларга барча шароитларни, аввало, моддий таъминот, сервис хизматлари, зооветеринария, наслчилик ва пул-кредит баҳо механизмларини соддалаштириб, уни ишлаб чиқаришга тезкор жорий қилишни таъминлашдан иборатдир.
Чорвачиликни ривожлантиришнинг асосий манбаи ем-ҳашак базасини яратишдан иборатдир. Ем-хашак экинлари майдони республика жами қишлоқ хўжалик экинларининг 7,7 %ни ташкил этади. Бу ерларга беда, маккажўхори, озуқабоб лавлаги экилади. Республика бўйича ҳар йили 10 млн.т. пичан ва силос тайёрланади. Ёғ-мой саноат корхоналаридан кунжара, шелуха, аралаш ем ишлаб чиқарилиб берилади. Чорвачиликда, асосан, дағал, ширали ва концентрат озуқалар ҳисобига чорвачилик ривожлантирилади. Ўзбекистон шароитида ушбу озуқа турлари мавжуд ва унинг тўйимлилик протейин миқдори етарли даражада таъминланган. Бозор иқтисодиёти шароитида чорва учун ем-ҳашак базасини яратиш, экин майдонларида ем-хашак берадиган экинлар ҳиссасини ошириш, ҳар бир гектар ердан олинадиган озуқа миқдорини кўпайтириш, унинг сифатини ошириш, таннархини камайтириш, исрофгарчиликни тежаб, етарли даражасида озуқа экинлар сифатли уруғини тайёрлаш, озуқа тўйимлилигини таъминлаб, улар таркибидаги моддалар ҳиссасини ошириш кўзда тутилади. Чорва молларини озуқа бўйича 1 кг озуқа бирлик қилиб шартли қорамоллар учун йил давомида 25-35 ц озуқа бирлиги ҳисобида боқилади. Агар озуқа етарли бўлмаса, фермерлар иши самарадорлигига салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун чорва моллари учун зарур экин сифатида маккажўхори асосий ўринни эгаллаб, унинг озуқа бирлиги 1 кг арпага нисбатан 13,5% кўп бўлиб, 1,34 озуқа бирлигига тенг. 1 кг кепак таркибида 0,35 - 0,4,
лавлаги таркибида 0,26, сомонда 0,23, кўк бедада 0,17, пичанда 0,47, қизил себаргада 0,52
озуқа бирлиги бор.
Озуқа бирлиги асосида чорвани боқиш натижасида юқори маҳсулдорликка эришиш мумкин. Чорва моллари ем-хашагига ҳар хил моддалар қўшилиб ҳам маҳсулдорликни ошириш мумкин. Ем-хашакка қўшилган 1 тонна карбалит қўшимча 10 тонна сут, 500 кг гўшт беради ва 2,5 тонна табиий оқсил ўрнини қоплайди.
Ўзбекистон Республикасининг 1998 йилда қабул қилинган “Фермер хўжаликлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ чорвачилик маҳсулотларини етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалигига камида 30 шартли бош чорва моллари, ҳар бир шартли қорамол ва отлар учун - 1,0, ёш қорамоллар учун 0,6, қўй-эчкилар учун 0,1, чўчқалар учун 0,3, парранда учун 0,025 гектар, фермер хўжаликларига бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами бир шартли бош чорва молга камида 0,30-0,45 гектар, суғорилмайдиган намлик кам ерларда камида 2 гектарни ташкил этади.
Чорвачиликни ривожлантириш учун иқтисодий қонунлар қабул қилинишига, нодавлат секторини, мулкдорлар синфининг янада кўпайишига ва маҳсулот ҳажмининг ортишига эътибор қаратилмоқда. Чорвачилик тадбиркорларини қўллаб-қувватлаш йўлида паст фоизли кредит бериш, чет эл инвестициясини киритиш, икки йилгача солиқ олмаслик каби чора- тадбирлар ишлаб чиқилган.
Маълумки, ҳайвонлар боғланиб ва боғланмай боқилади.
Қорамолчилик асосий тармоқ бўлиб, аҳолига гўшт, сут, ёғ, пишлоқ, қатиқ, сузма маҳсулотлари етказиб беради. Инсон нормал ривожланиши учун йилига 405 кг сут маҳсулотлари, шу жумладан 128 л. сут, 18 кг ёғи олинган сут, 9,1 кг сузма, 6,6 кг пишлоқ, 6,6 кг қаймоқ ва 5,5 кг сарёғ истеъмол қилиш керак. Жон бошига 82 кг гўшт, 36 кг мол гўшти истеъмол қилиниши лозим.
Бир қорамолдан 1 йилда 5-9 т. сут олиш мумкин. Ўртача бир сигирдан суткасига 25-40 кг сут соғиб олиш мумкин. Чорвачиликдаги етиштириладиган гўштнинг 43 %и қорамол, сутнинг 98,5 %и қорамолдан олинади.

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish