Умуртқалилар зоологияси фанининг предмети, ўрганаѐтган объекти ва вазифалари



Download 1,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/74
Sana21.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#29076
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   74
Bog'liq
15 умурткалилар зоологияси мажмуа

Қон айланиш тизими. Сут эмизувчиларнинг юраги қушлардагидек, тўрт 
камерали ва катта ва кичик қон айланиш доиралари тўлиқ шаклланган. Чап 
юрак қоринчасидан битта чап аорта ѐйи чиқади. Аорта ѐйидан калтагина 
исмсиз артерия ажралади, бу артерия ўнг ўмров ости артериясига ва уйқу 
артерияларига бўлинади; чап ўмров ости артерияси аорта ѐйидан мустақил 
ҳолда чиқади. Чап аорта ѐйининг давоми ҳисобланган орқа аорта 
мускулларга ва ички органларга қон томирларини беради (162-расм). Ўнг 
юрак қоринчасидан умумий ўпка артерияси чиқади ва бу ўнг ва чап ўпка 
артерияларига бўлинади, булар ўпкаларга киради. 
Орқа оѐқлардан келаѐтган веноз қон жуфт сон венасига (v.femoralis) 
йиғилади. Бу веналар чаноқ олдида ўазро қўшилиб, кейинги кавак венани 
ҳосил қилади. Бундан кўриниб туриптики, сут эмизувчиларда буйрак қопқа 
системаси йўқ. Кейинги кавак вена умуртқа поғонаси бўйлаб юракка боради 
ва ички органлардан чиққан бир қанча веналарни йўл-йўлакай ўзига қўшиб 
олади. Ичак, ошқозондаги веноз қон жигарга кириб, капиллярларга 
бўлинади, жигар қопқа системасини ҳосил қилади ва жигар венаси номи 
билан чиқиб, кейинги кавак венага қўшилади. гавданинг олдинги қисмидан 
келадиган веноз қон жуфт олдинги кавак веналарни ҳосил қилади. Олдинги 
кавак вена ўмров ости веналари ва бошдаги веноз қонни йиғувчи 
бўйинтириқ венасининг қўшилишида ҳосил бўлади. Шундай қилиб, кейинги 
тоқ кавак вена ва олдинги жуфт кавак веналар ўнг юрак бўлмасига қуйилади. 
ўпкаларда кислородга тўйинган артериал қон ўпка веналарига йиғилади ва 
булар қўшилиб, чап юрак бўлмасига қуйилади.


Тубан умуртқалиларнинг кейинги кардинал веналари рудимент ҳолда тоқ 
веналар ҳосил қилади, бу фақат сут эмизувчиларга характерли бўлиб, 
олдинги ковак веналарга қуйилади. 
Сут эмизувчиларнинг юрагини катталиги ҳар хил бўлиб, у 
ҳайвоннинг ҳаѐтига ва моддалар алмашинуви жадаллигига боғлиқ бўлади. 
Масалан, кашалотнинг юрак индекси (юрак массасининг умумий гавда 
массасига нисбати) 0.3; Африка филида 0.4; ялқовда 0.3; малла дала 
сичқонида 0.6; кўршапалакда 1.2-1.4; ерқазирда 1.4 га тенг. Юрак 
фаолиятининг жадаллиги билан бир қаторда сут эмизувчиларда қон босими 
ҳам баланд бўлади. Денгиз филида у 120/90 мм, сичқонда 130/90 мм,, итда 
112/56 мм симоб устунига тенг. Бу кўрсатгичлар тангачали судралиб 
юрувчиларда 14/10-80/60, амфибияларда 22/12-30/25 мм атрофида бўлади. 
Сут эмизувчиларда, қушлардаги каби қоннинг миқдори ҳам кўп бўлади. 
Қондаги эритроцитлар ядросиз. 
Сичқонларда юракнинг бир минутда уруши 600 га, итларда 140 га, 
филларда 24 га тенг. Сувда яшовчи даррандаларнинг юрак уриши сувга 
тушганда пасаяди. Тюленларнинг юраги сув устида минутига 180 марта урса, 
сувга чўкканда 60-30 марта уради. Бу кислородни ўпкада тежаб сарфлашга 
имкон беради. 

Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish