Умуртқалилар зоологияси фанининг предмети, ўрганаѐтган объекти ва вазифалари



Download 1,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/74
Sana21.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#29076
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   74
Bog'liq
15 умурткалилар зоологияси мажмуа

Мускул тизими. Сут эмизувчиларнинг мускул тизими юксак 
даражада дифференцияллашган ва турли хил мускуллардан ташкил топган. 
Овқатни тутиш ва унга механик ишлов бериш билан боғлиқ бўлган чайнаш 
мускуллари кучли ривожланган. Мураккаб тузилишга эга бўлган тери ости 
мускулатураси гавдани ўраб олишга, тиканларини кўтарилишига, жунни 
ҳурпайишига, вибриссаларни ҳаракатига имкон беради. Дарранда шу 
мускулларнинг ѐрдамида ҳатто терисининг озгина бир қисмини ҳам 
ҳаракатга келтира олади (отлар). Лунж ва лабларни ҳосил қилишда ҳам шу 
тери ости мускуллари иштирок этади. Маймун ва айниқса одамларда бу 
мускуллар юзидан ташқари, гавданинг ҳамма жойида иккиламчи тартибда 
редукцияланиб кетган, юзда эса мимика мускуллари яхши ривожланган. 
Шунга кўра маймун ва айниқса одам ўша мускуллари ѐрдамида ўзининг 
психик ҳолатини ифода эта олади. Гумбазсимон диафрагма, мускул девори 
бўлиб, кўкрак бўшлиғини қорин бўшлиғидан ажратиб туради, уни фақат 
қизиўнгач тешиб ўтади. Диафрагма, бир томондан нафас олишда иштирок 
этади, иккинчи томондан, диафрагма ҳайвоннинг тезак чиқариш жараѐнида 
қорин мускуллари билан бирга иштирок этади. Даррандаларнинг кўпгина 
мускулларида (юрак, скелет мускуллари) организмда кислород резервини 
таъминловчи миоглобин кўп миқдорда бўлади. Айниқса китсимонларда кўп 
бўлиб, уларни сув остида узоқ вақт қолишини таъминлайди. 
Нерв тизими ва сезиш органлари. Сут эмизувчиларнинг бош мияси 
ўзининг умуртқали ҳайвонларга хос бўлган умумий хусусиятларини 
сақласада, ўзининг катта ҳажмда бўлишлиги ва мураккаб тузилиши билан 
улардан фарқ қилади. Сут эмизувчиларнинг бош мияси (154-расм) аввало 
мия ярим шарларининг ниҳоятда кучли ривожланганлиги билан 
характерланади. Мия ярим шарларининг ривожланиши қушлардаги сингари 
кўндаланг-тарғил таначаларнинг катталашуви ҳисобига бўлмай, балки олий 
нерв фаолияти маркази вазифасини бажарадиган, олдинги мия пўстлоғини, 
иккиламчи мия гумбази ѐки неопаллум ҳосил қилувчи мия қопқоғининг нерв 
моддаси ўсиши ҳисобига ривожланади. Бирламчи мия гумбази архипаллум 
қолдиқ ҳолида сақланади ва сут эмизувчиларда гиппокамп деб аталади. Нерв 


хужайралари билан нерв толаларидан ташкил топган мия пўстлоғининг 
тараққий этиши туфайли, сут эмизувчиларда кулранг мия моддаси, фақат 
гўштли нерв ўсимталаридан иборат бўлган оқ модданинг устидан жой олади. 
Мия пўстлоғида олий психик фаолиятлар билан боғланган марказлар ва олий 
сезувчи (кўриш, эшитиш, туйғу) ва ҳаракатлантирувчи марказлар бор. ҳар 
иккала ярим шарлар пўстлоғи ўзаро қадоқли тана деб аталувчи оқ нерв 
толаларидан тузилган ва комиссура орқали туташган. Олдинги мия ярим 
шарларининг массаси бутун бош мия массасини 45 % (типрактикан). 70 % 
(бўрилар) ва ҳатто 75 % (делфин)ни ташкил қилади. Кўпчилик турларида 
олдинги мия пўстлоғининг юзаси текис бўлмай, эгатчали ѐки бурмали бўлиб, 
унинг юза ҳажмини оширади. Одатда бош миянинг пешона қисмини чекка 
қисмидан ажратиб турувчи сильвиев эгатчаси бўлади. Тепа пешона қисмини 
энгса қисмидан ажратиб турувчи Роланд эгатчаси ҳосил бўлади. 
Оралиқ мия унча катта эмас, устки томондан олдинги мия ярим 
шарлари ѐпиб туради. Бунда учинчи мия бўшлиғи (қорни) ва кўриш 
бўртмалари жойлашган. Қопқоғида кичкина эпифиз жойлашган, унинг 
остида эса вегетатив марказлар ва гипофиз жойлашган. 
Ўрта мия ҳам нисбатан кичик, унинг қопқоғи кўндаланг йўллар билан 
тўрттепалик ҳосил қилади. Олдинги тепаликлари кўриш пўстлоғини, кейинги 
тепалиги эса, эшитиш марказини ҳосил қилади. Мияча анча катта. Миячада 
мияча ярим шарлари деб аталадиган янги ѐн бўлаклар ҳосил бўлади. Мияча 
ярим шарлари варолий кўприги ѐрдамида боғланиб туради. Узунчоқ мияда 
нафас олиш, юракнинг иши, овқат ҳазм қилиш ва бошқа марказлар 
жойлашган. Сут эмизувчиларнинг бош миясидан тўлиқ 12 жуфт бош мия 
нервлари чиқади, шулардан V-XII жуфт нервлари узунчоқ миядан чиқади. 

Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish