фақат сут эмизувчиларда бўлади. Сўлак безларининг секретини таркибидаги
парчаловчи ферментлар овқатга кимѐвий таъсир кўрсатади. Сўлак
безларининг ривожланиши овқат турига боғлиқ. Китсимонларда улар деярли
ривожланмаган. Аксинча, кавш қайтарувчиларда жуда кучли ривожланган.
Масалан, сигирлар кунига овқат таркибидаги клетчаткани парчаловчи 56 л
сўлак ишлаб чиқаради.
Сут эмизувчиларнинг жағларида жойлашган тишлари бошқа
умуртқалиларнинг тишларидан қатор хоссалари билан фарқ қилади.
Уларнинг тишлари вазифасига кўра ҳар хил (гетеродонт) бўлади ва курак
(incisivi), қозиқ (canini) ҳамда озиқ тишларга бўлинади. Озиқ тишларнинг ўзи
ўз навбатида ѐлғон (кичик) озиқ (praemolares) ва ҳақиқий (катта) озиқ
(molares)тишларга бўлинади. Курак, қозиқ ва кичик озиқ тишларни иккита
генерацияси бор (сут тишлар доимий тишлар билан алмашинади),
бунга
дифиодонт тишлар деб аталади, катта озиқ тишларни фақат битта
генерацияси бор, яъни алмашмайди. Курак оѐқлилар ва
тишли китларнинг
тишлари гуруҳларга бўлинмаган. Курак тишлар овқатни тишлаб узиб олиш,
қозиқ тишлар ўткир учли консуга ўхшайди ва ғаниматини тутиб олиш,
оғизда тутиб туриш ҳамда ўлдириш учун хизмат қилса, озиқ тишлар овқатни
майдалаш учун хизмат қилади. Бу тишлар овқат турига қараб, ҳар хил туркум
вакилларида турлича ривожланган (157-расм). Сут эмизувчиларнинг
тишларини сони ҳар бир тур учун доимийдир. Масалан, филларда 6 та,
халтали опоссумда 50, бўрида – 42, сичқонда – 16 ва ҳокоза. Уларни сонини
аниқлашда тиш формуласидан фойдаланилади. Бунда жағнинг бир томонини
устки ва пастки томонидаги тишлар сони ҳисобга олинади ва йиғиндиси
иккига кўпайтирали. Бунда тиш формуласи
тишларнинг лотинча номлари
бош ҳарфлари билан белгиланади.
I 3/3 с 1/1 рм 4/4 м 2/3 = 42
Бўрининг тиш формуласи: i 3/3, c 1/1, pm 4/4, m 2/3 = 42
Товушқонники: i 2/1, c 0/0, pm 3/2, m 3/3 = 28
Одамники: i 2/2, c 1/1, pm 2/2, m 3/3 = 32
Ҳар бир тиш алоҳида чуқурчада жойлашади, бунга текодонт тишлар
деб аталади. Сут эмизувчиларнинг доимий тишларида илдизи бир нечта
бўлади.
Оғиз бўшлиғининг тўрида гўштдор тил жойлашган. Тил овқатни
ушлаш ва йиғиш (туѐқлилар), чайнаш ва ютишда иштирок этади.
Ишланган ва сўлак билан ҳўлланган овқат оғиз бўшлиғидан ҳалқум ва
қизилўнгач орқали ошқозонга тушади (158-расм). Қизилўнгач юпқа деворли
най бўлиб, силлиқ мускулдан ташкил топган. Фақат кавш қайтарувчиларнинг
қизилўнгачи кўндаланг-тарғил мускуллардан ташкил топган,
бунинг
ѐрдамида овқат ошқозондан қайтадан оғиз бўшлиғига тушади ва янгидан
чайналади. Ошқозон ҳамма сут эмизувчиларда яхши тараққий этган, ҳамда
қизилўнгач ва ичакдан яхши ажралиб туради. Ошқозоннинг ўлчами, шакли
ва тузилиши ҳар хил туркум вакилларида турлича тузилган. Месалан, бир
йўллиларнинг ошқозони оддий халта шаклида бўлиб, ҳазм безлари йўқ.
Йиртқичлар,
маймунлар ва ҳашоратхўрларнинг ошқозони бир камерали бўлиб, унинг
эпителийси кўп сонли ҳазм қилиш безларига эга бўлади. Ошқозоннинг
кенгайган уч томони кардинал бўлим, торайган охирги томони –пилорик
бўлим деб аталади. Гўштхўр ва ҳашоратхўр сут эмизувчиларда ошқозон унча
катта
бўлмайди, кавш қайтарувчиларнинг ошқозони мураккаб бўлиб, тўрт бўлимга:
сиқма ѐки қарта, тўр қорин, қатқорин ва ширдонга бўлинади (159-расм).
Бундай ошқозоннинг биринчи уч бўлими (сиқма, тўрқорин ва қатқорин)
ошқозон олди деб аталади ва девори кўп қаватли эпителийдан тузилган, ҳазм
қилиш безлари йўқ ва бу бўлимларда бактериялар иштирокида бижғиш юз
беради. Сиқмадан овқат луқмаси тўрқоринга ўтади. Тўрқориндан овқат
луқмаси қусиш туфайли яна оғиз бўшлиғига қайтади. Оғиз бўшлиғида овқат
сўлак билан яхши ҳўлланиб, чайналади, энди овқат луқмаси оғиз бўшлиғидан
ингичка йўлак орқали қатқоринга ўтади. Ширдонда овқат луқмасига ошқозон
шираси таъсирида ишлов берилади. Ошқозон ширасида оқсилларни
парчаловчи пепсин, ѐғларни парчаловчи липаза ва бошқа ферментлар бор.
Сут эмизувчиларнинг ичак найи 12 бармоқли, ингичка, йуғон ва тўғри
ичакларга бўлинади. Ингичка ва йуғон ичак чегарасида катта кўричак
чиқади. Кўр ичак «бижғитиш қозони» вазифасини бажаради. Кўричак ўтхўр
даррандаларда яхши ривожланган, гўштхўр даррандаларда эса кучсиз
ривожланган. Ингичка ичак деворидаги безлар ҳар хил овқат ҳазм қилиш
ферментларини ажратади ва шу ерда овқат асосан ҳазм бўлади ва сўрилади.
Йуғон ичакдан қийин ҳазм бўладиган озиқа бўтқаси ўтади. Тўғри
ичакда
овқат таркибидаги сув қайта сўрилади ва тезак ҳосил бўлади.
Ичак найининг ва унинг бўлимларининг узунлиги овқат таркибига
боғлиқ. Кўршапалакларнинг ичак найи гавдасига нисбатан 1.5-4 баробар,
ҳашоратхўрларда 2.5-4.5, бўриларда 6.5, кемирувчиларда 5.12, отларда 12,
қўйларда 29 баробар узун бўлади.
Овқат ҳазм қилиш безлари ҳисобланган жигар ва ошқозон ости бези
ферментлар ишлаб чиқариб, овқат ҳазм қилишга фаол иштирок этади ва шу
билан бирга моддалар алмашинуви, ажратиш жараѐнини бошқарилувида ҳам
иштирок этади. Ўт пуфаги ва ошқозон ости безининг чиқариш йўллари 12
бармоқли ичак бўшлиғига очилади.
Do'stlaringiz bilan baham: