Умуртқалилар зоологияси фанининг предмети, ўрганаѐтган объекти ва вазифалари



Download 1,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/74
Sana21.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#29076
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   74
Bog'liq
15 умурткалилар зоологияси мажмуа

Сут эмизувчиларнинг экологияси 
Яшаш шароити ва тарқалиши. Сут эмизувчиларнинг биологик 
прогресси бўлиб уларнинг географик ва биотипик тарқалиши ҳисобланади. 
Сут эмизувчилар ер юзида Антрактидадан ташқари ҳамма жойда тарқалган. 
Тибетда ѐввойи қўйлар ва эчкилар 6000 м, бўрилар 7150 м денгиз сатҳидан 
баландликда учрайди. Сут эмизувчилар учун айрим турларнинг кенг 
тарқалиши ҳам характерлидир. Масалан, бўри ва тулки Европа, Осиѐ ва 
Шимолий Америка, кашалот иссиқ ва ўрта минтақадаги барча океанларда 
тарқалган. Бундан ташқари сут эмизувчилар турли хил муҳит шароитларида 
яшайди. 
Яшаш шароитларига қараб сут эмизувчилар тўртта асосий экологик 
гуруҳларга бўлинади. 
1. Ерда яшовчилар. Сут эмизувчиларнинг энг катта гуруҳи бўлиб, ер 
шарининг барча қуруқликларини эгаллаган. Булар асосан барча ўрмон ва 
бутазорларда ҳамда очиқ ерларда яшашга мослашган. Дарахтда яшовчилар 
ўзларининг кўп вақтларини дарахтда ўтказади, дарахтда овқат топиб ейди
дам олади ва кўпайиш учун уя қуришда дарахт ковакларидан фойдаланади. 
Масалан, кемирувчилардан олмахон, йиртқичлардан баъзи сусарлар
лемурлар, маймунлар ва бошқалар дарахтда яшайди. Очиқ жойда яшовчилар 
хилма-хилдир. Бу гуруҳга фақат ер устида яшовчи туѐқли ҳайвонлар, ер 
остида уя қилиб, овқатни ер устидан топувчи қўшоѐқлилар, юмронқозиқлар, 
кўпчилик йиртқичлар, товушқонлар киради. 
2. Ер тагида яшовчилар муҳитга ўта мослашган бўлиб, бутун ҳаѐтини 
ѐки ҳаѐтининг кўп қисмини ер тагида ўтказади. Бу гуруҳга кирувчи сут 
эмизувчиларнинг кўзлари ва қулоқ супрлараи ривожланмаган, гавдаси 
ўқловсимон бўлади, думи калта ѐки мутлақо бўлмайди ва жунлари қилсиз 
бўлади. Уларнинг олдинги оѐқларини бармоқлари ҳам яхши тараққий этган. 
Буларга кротлар, кўрсичқонлар, цокор, қопчиқли кротлар киради. 
3. Сувда яшовчилар орасида морфологик томондан сувда яшашга 
озроқ мослашган норка, оқ айиқ, сув каламуши, ўрдакбурун, ондатра, нутрия, 
бобр; сувда яшашга кучлироқ мослашган тюленлар ва моржлар ҳамда сувда 
яшашга бутунлай мослашган китсимонлар диққатга сазовордир. Айниқса 
китсимонлар тўлиқ сув муҳитида яшашга мослашган сут эмизувчилар 
ҳисобланади. Китсимонлар тасодифан қирғоққа чиқиб қолса, улар ҳалок 
бўлади. Терисида жун қатлами, ѐғ ва тер безлари йўқолиб кетади. Кейинги 
оѐқлари йўқ. 
4. Ҳавода яшовчилар ѐки учувчиларга фақат қўлқанотлилар ѐки 
кўршапалаклар киради. Ҳавода учиб юриш учун кўршапалакларда учиш 
органи – қанот ҳосил бўлади, тўш суягининг олдинги юзасида кўкрак тожи 
суяги бўлади. Бош скелет суяклари қўшилиб кетади. 
Овқатланиши. Сут эмизувчиларнинг овқати ниҳоятда хилма-
хилдир. Шу билан биргаликда булар ўз овқатларини турли хил муҳитлардан 
– ҳаво, ер ости, ер усти, сув қатламларидан тутиб олади. Овқатнинг хилига 
қараб сут эмизувчиларни иккита гуруҳга: гўштхўр ва ўсимликхўр гуруҳларга 
бўлиш мумкин. Гўштхўрлар ўз навбатида ҳашоратхўрларга (кўршапалаклар, 


ерқазирлар), йиртқичларга (баъзи йиртқичлар, қопчиқлилар, дельфинлар, 
тюленлар), ўлимтикхўрларга (шоғол, сиртлон) бўлинади. Ўсимликхўр 
даррандалар жуда ҳам кўп. Бу гуруҳга кўпчилик маймунлар, кемирувчилар, 
туѐқлилар, қопчиқлилар киради. Овқат характерига қараб булар ўтхўр, 
донхўр ва мевахўрларга бўлинади. Лекин сут эмизувчиларнинг бу гуруҳлари 
қисман шартли бўлиб, ҳайвоннинг географик тарқалиши, ѐши, йил 
фаслларига қараб ўзгариб туради. Масалан, қўнғир айиқ, Жанубий Кавказда 
ўсимлик билан овқатланса, Узоқ Шарқда балиқ ва тюленлар билан 
овқатланади. 

Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish