Умуртқалилар зоологияси фанининг предмети, ўрганаѐтган объекти ва вазифалари



Download 1,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/74
Sana21.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#29076
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   74
Bog'liq
15 умурткалилар зоологияси мажмуа

Сут эмизувчиларнинг аҳамияти 
Сут эмизувчиларнинг табиатда ва инсон ҳаѐтидаги роли ниҳоятда катта бўлиб, улар 
асосан қуйидагилар билан ифодаланади: 1) қишлоқ ва ўрмон хўжаликларига зарар 
келтирувчилар; 2) юқумли касалликларни тарқатувчилар; 3) овланадиган сут 
эмизувчилар; 4) хонакилаштирилган ва хонакилаштирилаѐтган сут эмизувчилар. 
Даррандаларнинг фойдали ва зарарли эканлигини аниқлаш анча 
қийин. Чунки бир турнинг ўзи ҳар хил табиий – иқтисодий ҳолатда ҳар хил 
амалий аҳамиятга эга бўлади. Бизнинг мамлакатимизда зарарли даррандалар 
бўлиб каламушлар ва сичқонлар ҳисобланади. Каламушлар уй ва омборларда 


истеъмол қилинадиган озуқа маҳсулотларини еб қўйишдан ташқари, 
паррандачилик ва чўчқачилик фермаларида хўжаликларга катта зарар 
келтиради. Жанубий районларда каламуш ва уй сичқонлари ѐз пайтлари 
қишлоқ хўжалик экинларига катта зарар келтиради. Оддий дала сичқонлари,
жамоат дала сичқони, ўрмон сичқони, юмронқозиқлар, айниқса, дон 
хўжаликларига зарар етказади. Ўрта Осиѐда қизил думли қумсичқон буғдой, 
техника ўсимликлари ва пахтага анча зарар келтиради. Бундай 
кемирувчиларга қарши курашда агротехник, биологик, механик ва кимѐвий 
кураш усулларидан фойдаланилади. 
Даррандаларда учрайдиган кўпгина юқумли касалликлар одам учун 
хавфлидир. Бу касалликлар табиий зоналар деб аталади. Бундай 
касалликларга ўлат (чума), тулярмия, кана энцефалити, мавсумий лишмания 
ва ҳакозолар киради. Суғурлар, юмронқозиқлар, қумсичқонлар ва 
каламушлар энг хавфли бўлган ўлат касаллигини тарқатувчилар 
ҳисобланади. Бу касалликни қўзғатувчи бактерияни шу ҳайвонлар одамга 
бевосита контакт вақтида ўтказади. Тулярмия тери билан ўтади. Микроб 
ташувчиси, асосан, сичқонлардир. Нерв системасини ишдан чиқарадиган энг 
оғир ва хавфли касаллик – энцефалитнинг қўзғатувчиси вируслар 
ҳисобланади. Вирусни ташувчиси эса кемирувчилар ва ҳашоратхўрлардир. 
Вирус одамга каналар ва чивинлар орқали ўтади. 
Академик Е.Н.Павловскийнинг текширишлари шуни кўрсатдики, 
табиатда юқумли зооноз касалликларнинг тарқалишида керакли шароит 
бўлган ерларда табиий ўчоқлар бўлади. Табиий ўчоқлар бу шундай жойки, бу 
ерда касалликни қўзғатувчилар учун оптимал шароитлар яратилган. 
МДҲ ҳудудида 350 тур сутэмизувчилардан 150 тури овланади ва бу 
жиҳатдан МДҲ дунѐда биринчи ўринда туради. Энг кўп овланадиган 
даррандаларга кемирувчилар (35 тур), йиртқичлар (41 тур), жуфт туѐқлилар 
(20 тур), куракоѐқлилар (13 тур), ҳашоратхўрлар (5 тур), товушқонлар (5-8 
тур), киради. Энг қимматбаҳо мўйна олиш учун тйин (олмаҳон), тулки, оқ 
тулки, суғур, ондатра, уссурий, енотсимон ити, сув чайқар енотлар овланади 
ва бу ҳайвонлар мўйначилик саноатининг асосини ташкил қилади. 
МДҲ мамлакатларида мўйначиликдан ташқари туѐқли даррандаларни 
тутиш яхши ривожланган. Ҳар йили 500-600 минг атрофида гўшти ва териси 
учун ва ҳар хил доривор маҳсулотлар олиш учун туѐқли даррандалар 
тутилади. Масалан, лос, тўнғиз, косуля, марал, шимол буғуси ва сайғоқлар. 
Хонакилаштирилган ва хонакилаштирилаѐтган сут эмизувчилар 
инсон ҳаѐтида катта аҳамиятга эга. Махсус даррандачилик фермаларида 
собол, норка, оқ тулки (песец), тулки, нутрия ва шиншиллалар мўйна учун 
кўпайтирилади. Чўл қорамол зоти алоҳида диққатга сазовордир, яна 
кострома сутли зоти, ярославль сутли зоти, холмагор сутли зоти, Олатов 
сутли зоти ва бошқа бир қанча қорамоллар озиқ-овқат манбаи сифатида 
инсон томонидан фойдаланилмоқда. Хонкаи қўйлар ѐввойи Европа қўйи 
(муфлон)дан келиб чиққан. Хонакилаштириш натижасида қўйларнинг 150 га 
яқин зотлари яратилган. Бу зотларнинг ичида романов қўйи, меринос 
қўйларидан аскания қўйи, қозоқ майин жунли қўйлари, ҳисор қўйи, қоракўл 


қўйлари диққатга сазовордир. Биздаги уй чўчқасининг ҳамма зотларининг 
аждоди ѐввойи чўчқа-тўнғиз ҳисобланади. 
Олимларнинг ҳисоблашларича, охирги 300 йил ичида 120 тур сут 
эмизувчи ер юзидан қирилиб кетган. ҳайвонларнинг келажакда яна йўқолиб 
кетиш хавфи бўлмаслиги учун 1966 йилда жамоатчиликнинг ташаббуси 
билан «Халқаро Қизил китоб» ташкил қилинди. 1978 йилда «СССР Қизил 
китоби» (1984 йилда қайта чоп қилинди) ва 1983 йилда эса «Ўзбекистон 
Қизил китоби» ѐзилди. Ўзбекистонда яшаѐтган сут эмизувчилардан 22 тури 
«Қизил китоб»га киритилган. Булар ичида Мензбир суғури, Тяньшань қўнғир 
айиғи, олақўзон, Ўрта Осиѐ қундузи, туркистон силовсини, қорақулоқ, манул, 
қор қоплони, Бухоро буғуси, жайрон, ѐввойи қўйлар диққатга сазовордир. 
Ҳаѐти хавф остида қолган ѐки сони камайиб бораѐтган ҳайвонларни ҳимоя 
қилишнинг энг самарали тадбирларидан қўриқхоналар ташкил этиш 
ҳисобланади. Ҳозирги вақтда МДҲ ҳудудида 130 қўриқхона бор, бу 
қўриқхоналарнинг умумий майдони 8 млн гектарга етади. Шу жумладан, 
Ўзбекистон ҳудудида 10 қўриқхона бор. буларга Чотқол, Зомин, Зарафшон,
Орол-Пайғамбар, Қизилқум, Нурота, Бухоро жайрон питомниги, Ҳисор,
бодай-тўқай ва Кўҳитанг қўриқхоналари киради. 
Саволлар 
1. 
Сут эмизувчилврнинг яшаш шароитига қараб қандай 
экологик гуруҳларга бўлинади? 
2. 
Сут эмизувчиларнинг овкатланишини тушунтириб Беринг 
3. 
Сут эмизувчиларнинг суткалик ва мавсумий цикллиги 
қандай бўлади? 
4. 
Кўпайишининг қандай хиллари бор? 
Маъруза 22 (2 соат) 

Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish