VII-IX синфларда ҳам шу машқлар тезликни орттириш орқали бажарилади. Ҳаракатли ўйинлар, спорт ўйинлари юқори синфларда бу сифатни ривожлантириш учун восита бўлади.
Эгилувчанлик. Бу сифатни ривожлантиришга энг қулай ёш кичик мактаб ёшидир. Бунда мускуллар, бўғинлар ҳаракати катта ёшдагиларга нисбатан яхши бўлади. Шунинг учун ҳам бу ёшдагиларда ҳаракатли ўйинлар орқали эгилувчанликни ривожлантириш мумкин.
Ўсмирларда бу хусусият кичик ёшдагиларга нисбатан сусайган бўлади. Шунинг учун буларга Жисмоний маданият дарсларида эгилув-чанликни ривожлантирувчи жисмоний машқлар кўпроқ берилиши керак бўлади. Уларга машқлар беришда эҳтиётлик зарур, чунки улар машқ аҳамиятини билмай мускулларни керагидан ортиқча зўриқтириш орқали уларни чўзиб қўйиши мумкин. Бу эса жароҳатланиш ва бошқаларга олиб келади.
Катта мактаб ёшдагиларга иложи борича кўпроқ эгилувчанликни ривожлантирувчи машғулотлар ташкиллаш лозим бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |