Ёшлар ва қизларда тезликни ривожлантирадиган машқларга мослашиш тез кечади. Қизларда тезлик ёшларникига нисбатан анча паст ривожланган бўлади. Улар учун характерли восита қилиб 80 – 100 метрга югуриш, эстафеталардан фойдаланиш тавсия қилинади.
Куч имконияти кичик ёшдагиларда унчалик баланд эмас. С.И. Гальперин тажрибаси натижаси 7-8 ёшдаги болалар қўли 2,5 кг кучга эга эканлигини кўрсатди. Қизларда эса бу сифат анчалик суст ривож-лангандир. Уларни тезлик сарф қиладиган машқлар билан кўп банд қилмаслик керак.
I-II синфларда жисмоний машқлар асосан жиҳозсиз бажари-лади. III-IV синфларда эса нисбатан озгина юк кўтариб бажара-диган машқлар танланди. Резина тўплар, гимнастика таёқлари, енгил отиш билан бажариладиган машқлар қўлланилади. I-II синфларда асосан танани тўғри тутиш учун қорин, кўкрак, бел ёнбош мускул-ларини ривожлантиришга эътиборни қаратиш керак, чунки уларда танани тўғри тута билиш малакаси яхши ривожланмаган бўлади.
Ўрта мактаб ёшидагиларда кучни яхши ривожланган эканлигини кўриш мумкин. Мускуллар аста-секинлик билан статик ишлар бажа-ришга мослаша бошлайди. Қўл мускуллари, елка мускуллари кучи яхши ривожлана бошлайди. Спорт жиҳозларида бажариладиган машқлар ҳам қўл келади.
14-15 ёшдаги қизларда жисмоний ривожланиш ҳамда жисмоний сифатлардан кучни ривожланиши болаларга нисбатан орқада қолиши кузатилади.
Куч узоқ вақт давом этмайдиган, ўз кучи билан бажариладиган, тезлик-кучи сарф қилувчи интенсив машқлар орқали 5-6 синфларда 1-2 килограммли чарм тўпларни ирғитиш, илиш, канатга тирмашиб чиқиш, оғирлиги 2-3 кг келадиган тўпларни улоқтиришдек машқлар билан ривожлантирилади; 7-8 синфларда шу машқлар тезлик-кучи билан индивидуал хусусиятини ҳисобга олиб, организмга тушадиган жис-моний юкни ортиши орқали амалга оширилади.
Юқори синф ўқувчиларида эса оғир юк ташиш, кўтариш, узунликка, баландликга сакраш, улоқтириш, тортишмачоқ ўйинлари, кураш элементларини ўрганиш ва бошқа қатор жисмоний машқлар билан ривожлантири-лади. Куч сифатини ривожлантириш эҳтиётликни талаб қилади. Чунки ёш организмда ҳали балоғатга етмай туриб, бу машқларни бажариш учун имконият ҳали етарли даражада бўлмайди.
Чидамлилик I-II синф ўқувчиларида энергия сарф қилиб бажари-ладиган жисмоний машқларни бажаришни узоқроқ давом эттириш орқали тарбияланади. Ҳаракатли ўйинларни ўйнаш ҳам бундан мустас-но эмас. Ёши улғайган сари бу сифат ҳам табиий ривожланиб боради. Болаларда қизларга нисбатан бу сифат унчалик яхши ривожланмайди. Ўсмирларда чидамлилик 300-400 метрга югуришни юриш билан алмаштириб ёки ўша масофани бир хил белгиланган сурoатда югуриш (белгиланган вақт ичида маълум масофани босиб ўтиш)лар ёки велосипедда юриш, сузиш каби машқлар орқали ривожлантириш тавсия қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |