30.Yer оsti suvlarining paydо bo’lishi, ularni gеnеzisiga ko’ra tasniflang.
Ер ости сувлари гидросферанинг ташкил этувчилари орасида ҳажми жиҳатидан Дунё океанидан кейин иккинчи ўринда туради. Шунинг учун уларни ўрганиш катта илмий-амалий аҳамиятга эга.
Ер ости сувларининг пайдо бўлиши ва таснифлари Ер ости сувларининг пайдо бўлиши-генезиси ҳақида турли даврларда олимлар турлича фикр-мулоҳазалар ва фаразлар (гипотезалар) баён қилганлар. Ҳозирги вақтда илмий нуқтаи-назардан асосланган ва шу туфайли мутахассислар томонидан қабул қилинган назариялар қуйидагилардан иборат:
- Э.Зюсснинг ювенил назарияси;
- А.Ф.Лебедевнинг конденсацион назарияси;
- инфильтрацион (сизиб ўтиш) назарияси;
- реликт ер ости сувлари назарияси.
Ер ости сувларининг ювенил назарияси австралиялик геолог-олим Э.Зюсс томонидан илгари сурилган ва шу туфайли унинг номи билан аталади. Бу назарияга кўра ер ости сувлари қисман магмадан чиқадиган буғларнинг совуши ва қуюқлашиши натижасида ҳосил бўлади.
Конденсацион назарияга кўра ер ости сувларининг маълум қисми тоғ жинслари ва тупроқ-грунтдаги бўшлиқларга ҳаво билан кириб қолган сув буғларининг совигандан кейин конденсацияланиб, суюқ ҳолатга айланиши натижасида пайдо бўлади.Инфильтрацион (сизиб ўтиш) назариясига кўра ер ости сувларининг катта қисми ёмғир, қор сувлари, дарёлар, каналлар ҳамда ариқлардаги сувларнинг ерга шимилишидан ҳосил бўлади. Бу фикрлар анча илгари айтилган бўлса ҳам, унинг назария сифатида шаклланишида А.Ф.Лебедевнинг хизматлари каттадир.Реликт ер ости сувлари назариясининг моҳияти шундан иборатки, унга асосан ер ости сувларининг маълум қисми қадимги замонларда денгиз ёки кўллар остидаги чўкинди тоғ жинсларининг бўшлиқларида мавжуд бўлган сувлар ҳисобига ҳосил бўлади. Бундай сувлар "қолиб кетган" ёки "кўмилиб қолган" (реликт) сувлар деб аталади.
31.Yer kurrasida yog’inlarning taqsimlanishini bеlgilоvchi оmillarni izoxlang
Yog’inlarning miqdori gorizontal yitzaga yog’in paytida tushgan suv hosil qilgan qatlamning (suvning tuproqqa shimilishi, bug’lanishi, shuningdek, suv oqimi nazarga olinmaganda) millimetrlarda o’lchangan balandligidir. Ba’zi mamlakatlarda (AQSH) yog’inlar miqdori dyumda (dyum-2,52 mm) o’lchanadi. Yoqqan yog’inlarni 1 mm ni 1 m2 yuzaga tushgan 1 kg suv miqdoriga mos keladi.Yog’inlar bulutlardan yoqqan yog’inlar va yer ustidagi gidrome-teorlarga ajratiladi.Bulutlardan yoqqan yog’inlar elementlarining tuzilishi va kattaligiga (morfologik tasnifi) hamda hosil bo’lishining fizikaviy sharoitiga (genetik tasnifi) qarab tasniftanadi. Bundan tashqari, yog’inlar agregat holatiga (suyuq va qattiq yog’inlar) qarab ham ajratiladi.
3. Yog’inlarning jadallikligi va davomiyligi muhim xarakteristika hisoblanadi. Yog’inlar jadallikligi deb, birlik vaqt davomida yoqqan yog’inlar miqdori tushuniladi (mmG’min, mmG’soat, sutkalik maksi-mumi). Jala yog’inlari eng jadal yog’inlardir, ularning o’rtacha intensivligi 0,03-0.05 mmG’min ga teng bo’lishi mumkin. Shivalama yog’inlar eng kichik jadallilikka ega,
yer sharining turli joylaridagi o’ta kuchli (jadal) jala yog’inlarining xarakteristikalari 5.2- jadvalda keltirilgan.
Jadvaldan ko’rib turibmizki, jala yog’inlarining intensivligi qancha katta bo’lsa, ularning davomiyligi shuncha qisqa bo’ladi. Davomiyligi katta va jadal jala yog’inlari ayniqsa xavfli.
Do'stlaringiz bilan baham: |