9
КИРИШ
Беморларни
даволашда,
касаллигини
олдини
олишда
ва
реабилитациясида физик даволаш омиллари мустақил даволаш усули
кўринишида ҳамда бошқа даволаш усуллари билан комплексларда
қўлланилади. Бундай ҳолат уларнинг қуйидагиларига боғлиқ : табиий ва
қайта шакллантирилган омилларнинг
кенг даволаш имкониятларига,
таъсирининг универсаллигига, ижобий таъсирининг давомийлигига, бошқа
даволаш воситалари билан яхши мос тушушиши ва уларнинг
самарадорлигини
оширишга, даволаш муддатининг қисқариши ѐки
ремиссиянинг бўлишига, беморлар томонидан физиотерапия муолажаларини
рухан қабул қилишларига.
Охирги йиллар давомида турли мутахассис шифокорлар томонидан
физиотерапевтик усуллар беморларни комплекс даволашда нафақат
касалликларнинг маҳаллий белгиларини йўқотиш учун балки касалликнинг
умумий патоганетик механизмларига таъсир этиш учун ҳам кенг қўллаб
келмоқдалар. Афсуски физик даволовчи омиллари стоматология амалиѐтида
кенг қўлланилмайди.
Физик омилларга умумий қизиқиш фақат уларнинг кенг даволовчи-
профилактик ва реабилитацион имкониятларига эмас балки бошқа даволовчи
воситалар
олдидаги
кўпгина
афзалликларига
ҳам
қаратилган.
Физиотерапиянинг қўлланилиши, турли
касалликларнинг патологик
жараѐнларига универсал таъсир этишга эга, яллиғланишга қарши ва оғриқ
қолдиришни
таъминлайди,
маҳаллий
қон
айланишининг
ва
микроциркуляциянинг фаоллашиши модда алмашинувини ва трофикани
стимуллайди, бу эса репаратив реакциялар кечишини тезлаштиради ва
жарохатланган тўқима тузилмалари регенерацияси учун қуллай
шароитларни ташкил этади.
Бироқ қон билан таъминланишга бой ва оғиз бўшлиғи
органларининг
марказий нерв системаси, эндокрин безлари ва ички органлар билан нерв-
10
рефлектор алоқалари бир вақтнинг ўзида жағ-юз соҳасининг касалликларида
организмнинг системали мураккаб реакцияларининг турли асоратларини
ривожланишига олиб келади ва шу соҳанинг ташқи
мухит омилларига, шу
билан бирга физик даволовчи таъсирга эга омиллар, сезувчанлигини
оширади, буни маҳаллий физиотерапия муолажасини тавсия этишда ва
ўтказишда инобатга олиш зарур. Оғиз бўшлиғи
органлари ва мия
тузилмасининг анатомик яқин жойлашиши ҳисобига, ўтказиладиган
маҳаллий физиотерапевтик муолажа бош мия бошқаруви марказларининг
қўзғалишини чақиради, бу бир томондан бузилган гомеосттатик алоқаларга
ва организм тўқималарининг нормаллашишига ижобий таъсир этса, бошқа
томондан орган ва системалари томонидан ѐқимсиз реакцияларнинг ҳосил
бўлишига сабаб бўлиши мумкин.
Замонавий
аппаратларни
қўллаш
билан
физиотерапевтик
муолажаларни касалликнинг ҳамма кечиш даврларида қўллаш мумкин –
ўткир, ўткир ости, сурункали, шунингдек
реабилитация ва касалликни
олдини олиш. Оптимал физик омилларни танлашда касалликнинг клиник
кечишига, ҳамроҳ касалликка, беморнинг ѐшига, олдин олган муолажаларни
қандай ўтказганлигига асосланади.
Терапевтик
ва
жарроҳлик
беморларнинг
давосида
ва
реабилитациясида физик омиллар кенг қўлланилади, лекин стоматологик
касалликларни
даволашда
ва
реабилитациясида
физиотерапевтик
муолажалар фаол ва кенг қўлланилмайди. Бунга қуйидагилар сабаб бўлиши
мумкин: стоматология факультети талабалари учун хусусий физиотерапия
курсининг
бўлмаслиги,
стоматолгик
хоналарнинг,
балки
катта
поликлиникаларнинг замонавий физиотерапевтик аппаратуралар билан яхши
таъминланмаганлиги. Уш бу қўлланманинг
асосий вазифаларидан бири
амалиѐт шифорларига, айниқса стоматологларга беморларни комплекс
даволаш даврларида физик усулларни кенг қўллашга кўмаклашишдир.