О-Тт
|
О-Та
|
О-О
|
О-Бт
|
О-Бо
|
1а
|
1б
|
2а
|
2б
|
3а
|
3б
|
4а
|
4б
|
5а
|
5б
|
6а
|
|
6б
|
|
7а
|
|
7б
|
8а
|
|
8б
|
10а
|
9а
|
|
9б
|
|
11а
|
|
|
10б
|
|
13б
|
11б
|
12а
|
12б
|
13а
|
16а
|
14а
|
14б
|
15а
|
15б
|
|
|
16б
|
|
17а
|
20а
|
17б
|
18а
|
|
18б
|
|
19а
|
|
19б
|
|
|
|
|
20б
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Дифференциал-диагностик сўров натижаларини
қайта ишлаш
ДДС саволлари шундай тартибда гуруҳланганки, уларга берилган жавоблар фаолиятнинг турли соҳаларини фарқлаш имконини беради. Бу ўринда касб турлари шартли равишда қуйидагича қисқартириб олинди: - I-устунда – «Одам-табиат»-О-Тт; II-устунда-«Одам-техника»-О-Та; III-устунда-«Одам-одам»-О-О; IV-устунда «Одам-Белгилар тизими»-О-Бт; V-устунда «Одам-Бадиий образ»-О-Бо.
Синалувчиларга юқорида кўрсатилган жавоб варақаси тарқатилади ва улар кўрсатмада таъкидланганидек ўз жавобини тегишли рақам ва ҳарфни доира ичига олиш билан белгилайдилар, синалувчилардан жавоб варақалари йиғиб олиниб, улар тадқиқотчи томонидан қайта ишлаб чиқилиши ёки натижаларни қайта ишлашда синалувчиларнинг ўзларидан ҳам фойдаланиш мумкин. Бунда уларнинг ўзлари ўз жавоб варақасидаги ҳар бир устун бўйича белгиланган жавоблар миқдорини ҳисоблаб чиқадилар. Бирор-бир устун бўйича белгиланган жавоблар сонининг кўп бўлиши синалувчининг шу тоифа касбларга мойиллигини билдиради. Агар ҳамма устунлар бўйича жавоблар миқдори бир хил бўлиб чиқса, бу қизиқишлар ёйилиб кетганлигини, у ёки бу касбга нисбатан қизиқишнинг шаклланмаганлигини ёки ёрқин ифодаланган устунликнинг йўқлигини билдиради. Бундай ҳолларда тадқиқотдан сўнг синалувчи билан бафуржа суҳбатлашиш, унга қизиқишларини аниқлаб олишга ёрдам бериш лозим.
Ўқувчининг мойиллиги юқори касбни белгилашда услубий ёрдам сифатида Россия Педагогик Фанлар Академияси ходимлари томонидан тайёрланган жадвалдан фойдаланиш мумкин.
1-жадвал
Касб тури
|
Одам-Одам (О-О)
|
Меҳнат предмети характеристикаси
|
Одамлар, гуруҳлар, жамоалар, ижтимоий жараёнлар.
|
Мазкур касб учун муҳим бўлган сифатлар
|
Мулоқатга киришувчанлик, одамлар билан алоқа ўрната билиш, бошқа одамлар билан қизиқиш ва уларнинг манфаатларини тушуниш, одамларнинг ҳамкорликдаги ҳатти-ҳаракатларини ташкил қила билиш ва уларга ёрдам беришга интилиш .
|
Ҳунар-техник маълумот талаб қилувчи касблар
|
Сотувчи, сартарош, официант, йўловчи ташувчи вагонлар назоратчиси (проводник), кондуктор.
|
Ўрта махсус таълим талаб қиладиган касблар
|
Ҳамшира, болалар боғчаси тарбиячиси, касб таълими устаси, фельдшер.
|
Олий маълумот талаб қилувчи касблар
|
Ўқитувчи, врач, журналист, ҳуқуқшунос,
кутубхоначи.
|
2-жадвал
Касб тури
|
Одам-техника (О-Та)
|
Меҳнат предмети характеристикаси.
|
Техник тизимлар: энергия, сунъий ва табиий материаллар.
|
Мазкур касб учун муҳим бўлган айрим сифатлар
|
Юқори ривожланган техник тафаккур, макон-образ тасаввурлари, координациянинг ривожланганлиги, ҳаракатларнинг аниқлиги ва чаққонлиги, диққат, техникага қизиқиш.
|
Ҳунар-техник маълумот талаб қилувчи касблар.
|
Чилангар, слесарь, монтажчи, теле-радио воситалар созловчиси, тикувчи-мотористка.
|
Ўрта махсус таълим талаб қиладиган касблар
|
Техник-технолог, техник-қурувчи, техник-механик, техник электрик.
|
Олий маълумот талаб қилувчи касблар.
|
Муҳандис-технолог, муҳандис-электрик, қурувчи-муҳандис, муҳандис-механик.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |