УМУМИЙ ЎРТАТАЪЛИМ МАКТАБ АМАЛИЁТЧИ ПСИХОЛОГЛАРИ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ КУРСИНИНГ МУТАХАСИССЛИК БУЙИЧА ДАВЛАТ ТАЛАБЛАРИ, ЎҚУВ-МАВЗУ РЕЖА, ДАСТУР,
ЎҚУВ-МЕТОДИК МАЖМУАСИ
Таълим тури- МАЛАКА ОШИРИШ
Ўқиш муддати- 1 ой
Таълим шакли- кундузги
КИРИШ
Ушбу ўқув-методик мажмуа бўйича умумий ўрта таълими мактаблари номутахассис психологларини қайта тайёрланади. Мажмуа Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги қонуни, қадрлар тайёрлаш Миллий дастури ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 февралдаги 25-сонли «Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси халқ таьлими тизимида психологик хизмат тўғрисида”ги низом асосида умумий ўрта таълим муассасалардаги ёшларни психологик тараққиётидаги ўзига хос томонларини ўрганиш зарур, ҳамда ўқув фаолиятидаги психологик иқлимни соғломлаштириш, психодиагностика, психик ривожланиш ва психологик коррекция, психологик маслаҳат беришни амалга ошириш мақсадида ўқув-методик мажмуа яратилди.
Ўқув-методик мажмуа Миллий дастури ва кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси халқ таьлими тизимида психологик хизмат тўғрисида”ги Низом қоидалари асосланади. Мажмуа умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчи ва ўқтувчиларнинг шахслилигини, ўқув фаолиятидаги психологик иқлимни соғломлаштириш ва амалий психологияга оид билимларни, касбий кўникмаларни, касбга қизиқтириш, педагогик маҳоратини ривожлантиришга қаратилган. Методик-мажмуадаги барча йўналишлар бўйича асосий ва энг охирги адабиётларидан, чет эл олимларининг таржима қилинган адабиётларидан, халқаро семинар ва конференциялар материалларидан фойдаланилади. Шу жумладан Республикамиз Президенти И.А. Каримов асарлари, маърузалари мурожаатларидан, Ҳукумат фармонлари қонунларидан, янги чиққан меъёрий ҳужжатлар ва статистик маълумотлардан ва кенг матбуот материалларидан фойдаланилди.
Тингловчилар таълим жараёнининг турли усуллари ва шакллари: маъруза, амалий машғулот, семинар, фаол усулларнинг моҳияти, психологик усуллари, касбга йўналтиришнинг ўргатиш имкониятлари ҳамда модул системасида дарсга тайёрланиши хусусида илғор қарашлардан кенг маълумот оладилар.
Халқ таълими муассасалари учун умумий ўртатаълим мактаб амалиётчи психологлари курсининг мутахасисслик буйича давлат талаблари, ўқув-мавзу режа ва дастури ҳамда ўқув-методик мажмуаси А.Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Марказий институти «Педагогика ва психология» кафедраси томонидан ишлаб чиқилди.
Тузувчи-муаллифлар: О. У. Авлаев- Психология фанлари номзоди,
А. Шамшетова - Психология фанлари номзоди
Г. Ядгарова - Психология фанлари номзоди
Мазкур Давлат талаблари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2006 йил 7 июндаги 149-сонли ”Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги буйруғи ҳамда А. Авлоний номидаги ХТХҚТМОМИ Илмий кенгашининг 2010 йил 9 июлдаги 7/4-сонли қарори асосида ишлаб чиқилган Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларининг бевосита институтда ўқитиш таянч ўқув режасидаги “Мутахассислик йўналишидаги ўқув блоки” бўйича 78соат.
Халқ таълими муассасалари учун умумий ўртатаълим мактаб амалиётчи психологлари курсининг мутахасисслик буйича давлат талаблари, ўқув-мавзу режа ва дастури ҳамда ўқув-методик мажмуаси А.Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказий институти Илмий кенгашининг 2011 йил “___”________даги “____”-сон мажлис баёни билан маъқулланган
Do'stlaringiz bilan baham: |