Шахс картаси
Изоҳ: ўқувчи шахс картаси асосан талаб ва таклифлар асосида тузилади. Шахс картасида ўқувчини ўрганиш давомида борилган суҳбатлар, диагностик ҳамда коррекцион тузатиш ишларининг таҳлил натижалари, берилган маслаҳат ва тавсиялар ёзиб борилади. Ўрганилган барча маълумотлар “Тарбияси қийин ўқувчилар билан ишлаш” папкасида сақланади ва у бошқалардан қатъий сир сақланиши тавсия этилади.
Ўқувчи шахс картасининг тузилиши қуйидагича:
Ўқувчининг исми, фамилияси, синфи;
Синф раҳбарининг исми, фамилияси;
Оилавий шароити
А) Оила аъзолари (ота-онасининг исми, фамилияси, ака-ука, опа-сингилларнинг исми, фамилияси, оилада нечанчи фарзанд эканлигини кўрсатиш);
Б) Яшаш шароити (боланинг дарс тайёрлаши учун шароит яратиб берилганми);
В) Оилавий тарбиянинг ўрни (бола ўз ҳолига ташлаб қўйилганми ёки унинг қизиқишлари эътиборга олиниб, унинг хатти-ҳаракати назоратга олинганми?).
Ўқувчи саломатлиги ҳақида маълумотлар (умумий ривожланиши, бола соғломми, бирор хил юқумли касалликга чалинганми, касалликларини даволанишлари ҳақида маълумотлар)
Ўқувчининг алоҳида психологик назорат остига олинишининг сабаблари (буюртма ким томонидан берилди ва қайси мақсадда ўрганиш учун тавсия этилди?)
Психодиагностик тест натижалари (вақтлари кўрсатилади).
Кузатишлар, алоҳида маслаҳатларнинг натижалари
Ўқувчининг ота – онасига, ўқитувчисига тавсиялар бериш.
Ўқувчи шахс картаси мактаб амалиётчи психологи томонидан тузилади. Ўқувчининг оилавий шароити, оила аъзоларининг болага бўлган муносабатлари яъни, боланинг оиладаги ўрни, изоҳли таҳлил қилиниб, боланинг ота – онасига, ўқитувчига маслаҳатлар ва тавсиялар бериб боради. Ўқувчининг алоҳида психологик назорат остига олинишининг сабаблари ўрганиб чиқилгандан кейин, тест таҳлиллари, натижалар бегоналардан қатъий сир сақланади. Кузатишлар, тест натижалари фақатгина ўқитувчи ва ота – онага айтилади.
Тарбияси қийин бўлган ўқувчилар билан олиб бориладиган ишларни дарс ва дарсдан ташқари ўқув тарбия жараёнида ташкил этиш мумкин. Ўқувчилардаги муайян камчиликларни тузатиш мақсадида қуйидагиларни тавсия этамиз:
1. Ўсмирдаги яхши фазилатларни, қобилиятларни, уни жамоа ўртасида ижобий баҳо олишига хизмат қилувчи малакаларни аниқлаш ва уларни ҳар томонлама ривожлантириш.
2. Ўқувчини жамоат ишларига жалб этиб, вақти-вақти билан унинг жамоа олдида ҳисоб бериб туриши ҳамда жамоа томонидан унинг ютуқларига баҳо берилиши.
Мактабда ва мактабдан ташқарида дўстона алоқалар ўрнатилишига ёрдам бериш.
Ўқув ва жамоат топшириқларини мазмуни ва ҳажмига қараб аста-секин мураккаблаштириб бориш, ўқувчи қўлга киритган муваффақиятларга баҳо бериш.
5. Эришилган муваффақиятлар учун мунтазам равишда рағбатлантириб бориш.
6. Танқидга турли муносабатда бўлишга аста-секин ўргатиб бориш.
Ўқувчида ташқи томондан сезилиб турган жисмоний камчиликлар (масалан, семизлик, сепкиллик, узоқни кўра олмаслик ва шунга ўхшашлар) мавжуд бўлган тақдирда улар устидан кулиш, уларни масхара қилиш мумкин эмаслиги ёки уларни изза қиладиган бошқа бир шаклдаги ҳаракатлар қилмаслик кераклиги хусусида синф жамоаси ўртасида тушунтириш ишлари олиб бориш;
Ўқувчини жамоанинг ижтимоий ҳаётига жалб этиш ҳамда унинг ишлари тўғрисида мунтазам ҳисоб бериб туришни ташкил этиш.
Эстетик тарбия бериш, бунда кийим кийиш ва ахлоқ-одоб эстетикасига алохида эътибор бериш.
Шахсни ўз-ўзига ҳамда ўз ҳатти-ҳаракатларига тўғри баҳо беришга ўргатиш, ўз-ўзини тарбиялашга ёрдам кўрсатиш.
11. Ўқувчиларга улардан чидамлиликпи, ўзини тута билишни, бошқалар билан ҳисоблашишни, уларга бўйсуна олишни талаб қиладиган ўқув вазифалари ҳамда жамоат топшириқлари бериш, шунингдек шахснинг инсоний фазилатларини шакллантиришга ёрдам берадиган топшириқлардан фойдаланиш.
12. Ўқувчини аста-секин раҳбарлик қилиш билан боғлиқ бўлган жамоат ишларига жалб эта бориш.
13.Ўқувчига ўз иродасини тарбиялаб боришида ёрдам кўрсатиш.
14. Ўқувчининг ўз хулқ-атвори ва фаолияти тўғрисида коллектив олдида мунтазам равишда ҳисоб бериб боришини ташкил этиш.
15. Жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланиш.
Демак, ўқувчилардаги мавжуд камчиликларнинг бартараф қилиниши уларни муайян фаолият йўналишлари ва турларига жалб этишни талаб қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |