Жисмоний тарбия фаоллари классификацияси
Ҳозирги кун жисмоний тарбия амалиётида синфдан ташқари ишлар учун жисмоний тарбия фаолларини қуйидаги классификациясига дуч келдик, улар:
а) мактаб жисмоний тарбия жамоасининг кенгаши фаоллари-кенгаш раиси ва уни муовинлари, котиби ва комиссия аъзолари, оммавий ташкилий ишларни олиб борувчи фаоллар, ўқув-спорт ишларини олиб борувчи фаоллари, синфдан ташқари ишлар ҳисоботини ҳужжатлаштириш, рўйхатга олувчи фаоллар, тарғибот ва ташвиқот билан шуғулланувчилар, «Саломатлик» тести бўйича фаоллар деб гуруҳланади;
б) оммавий жисмоний тарбия-соғломлаштириш ишлари фаоллари-дарсгача гимнастика ўтказувчилар (ҳар бир синф учун икки нафардан тайёрланади), уюштирилган танаффусларда ўйинлар ташкилловчи фаоллар, жисмоний тарбия дақиқалари ва жисмоний тарбия паузаларини ташкиллаб ўтказувчи фаоллар. Об-ҳаво ўзгариб, дарсгача гимнастикани ташқарида ўтказиш имкони бўлмай, машғулот синфларга, спорт зали ва коридорларга кўчирилганда фаолларни бу гуруҳидан фойдаланиш лозим бўлади. Шуни ҳисобга олиб, уларни мактабдаги синфлар сонига қараб тайёрланади. Фаолларнинг бу гуруҳи асосан жисмоний машқларни чиройли бажариши, уларни кетма-кетлиги, дозаси, интенсивлиги ҳақида тушунчаларга эга бўлишлари керак бўлади. Уюштирилган танаффусларни ташкилловчи фаоллар. Танаффусларда, спорт майдонининг белгиланган жойларида, ўқувчиларнинг ўзларини ўз хоҳиши билан бориб ўйнайдиган ўйинларни ташкиллаш малакасига эга бўлишлари, улардан ўша ўйинларни ўйнатиш қоидалари ва ташкиллаш методикасини билиш талаб қилинади.Ўқув кунининг иккинчи ярмида, айниқса, фасллар алмашганда организмда содир бўладиган мослашув сабабли ўқув кунининг иккинчи ярмидаги 4-5-6-дарслардаги таълим жараёнини қийин кечишига сабаб бўлади, организм тез чарчайди, сарфлаган энегиясини тиклаш учун актив дам олиш зарурияти пайдо бўлади. Шунда жисмоний тарбия дақиқаларига эҳтиёж юзага келади, уни ўтказиш учун эса алоҳида фаоллар гуруҳидан фойдаланилади.
в) Спорт турлари бўйича йўриқчилар. Улар мактаб жисмоний тарбия кружоклари ва спорт секциялари ҳамда умумий жисмоний тайёргарлик гуруҳларида тренировка ва машғулотлар олиб борадилар. Бу гуруҳга кирувчи фаоллар жисмоний машқлар билан шуғулланиш машғулотларининг мазмуни, тузилиши уни ташкиллаш ва ўтказиш методикаси, машғулотларда юклама ва уни бошқариш, машғулот зичлиги ва уни оширишга оид билимларга эга бўлиш кераклиги талаби қўйилади. Уларни тайёрлаш ва улардан фойдаланиш жисмоний тарбия фаолларининг бошқа гуруҳларига нисбатан бир оз кўпроқ билимларни эгаллаган бўлишини тақозо этади. Улар учун махсус синов ўтказилиб, синовдан ўтганларга жисмоний тарбия ва спортнинг у ёки бу тури бўйича «йўриқчи» деган сертификат берилади. Шундан сўнггина улар юқорида қайд қилинган жисмоний машқлар билан шуғулланиш машғулотларини ўтказиш хуқуқига эга бўладилар.
г) спорт турлари бўйича жамоатчи ҳакамлар махсус семинар машғулотлари орқали тайёрланади. Улар у ёки бу спорт тури билан шуғулланган, ўша спорт тури қоидаларини мукаммалга яқин биладиган, ҳакамлик қилиш амалиётини ўтиб, «жамоатчи спорт ҳаками» сертификатига ёки гувоҳномасига эга бўлишлари шарт қилиб белгиланади. Бу гуруҳдаги фаолларга махсус семинарлар ташкилланади. Ҳакамликдан бўш вақтларида уларни ҳисобот ва рўйхатга олиш ишларига жалб қилинадилар. Улар ўз принципларига эга бўлиб, бажарилган ишни бажарилди, режадагини бажарилмаганини бажарилмади деб баҳолаб, тузилган режалардаги тадбирлари ижросини назорат қиладилар, МЖТЖси кенгашининг ҳар ойдаги йиғилишида ахборот бериб борадилар. Ўтказилган ўқув, синфдан ташқари ва оммавий жисмоний соғломлаштириш ҳамда мактабнинг спорт ишларини ҳисобини йўлга қўядилар. Жамоанинг кундалик жорий фаолиятининг қайдномаларини ва унинг «фахрий китоб»да, юқори спорт натижалари қайд қилинадиган «Рекордлар китоби»ни ёки «Рекордлар доскаси»
Юқорида қайд қилинган барча фаолларни тайёрлаш ва улардан фойдаланиш умумий таълим мактабларидаги синфдан ташқари ишларни энг асосий иш шаклларидан ҳисобланади ва ўқувчиларни ўз-ўзини тарбиялаш, буйруқ ёки қоидага бўйсуниш, қолаверса, раҳбар кўрсатмасига эотиборли бўлиш ёки ўзгалар учун масъулиятни ўз бўйнига олиш, жавобгарлик ҳиссини ҳис қилишдек ҳаётий-зарурий ҳаракат малака ва кўникмаларини ҳосил қилишда ўқувчига ёрдам беради. Синф жисмоний тарбия ташкилотчилари спорт турлари бўйича синфнинг ўзидаги мусобақаларини тайёрлаш ва ўтказишни амалга оширадилар, синф жамоаларини мактаб, туман ва бошқа спорт тадбирларида иштирокини таъминлайдилар, синф спорт бюллетени ёки деворий газетасини чиқарадилар ва спорт стендини жиҳозлайдилар. Жисмоний тарбия ташкилотчиси ўз синфида «Ўзбекистон спорти» газетаси ва синф журналлари материалларини муҳокамасини системали равишда ўтказади. Спорт ҳақидаги кинофилпмларни жамоа бўлиб томоша қилишни ташкиллайди. Мактаб терма командаларини туман, шаҳар ва вилоят мусобақаларида қандай қатнашганлиги ҳақида барча синф ўқувчиларига ахборот беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |