ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ЖАМОАСИ КЕНГАШИНИНГ ТАРКИБИ.
т/р
|
Фамилияси, исми
|
Кенгашда бажарадиган иши
|
Телефони, манзили
|
1
|
|
Кенгаш раиси
|
|
2
|
|
Раис ўринбосари
|
|
3
|
|
Раис ўринбосари
|
|
4
|
|
Раис ўринбосари
|
|
5
|
|
Кенгаш котиби
|
|
6
|
|
Оммавий-ташкилий ишлар комиссияси раиси
|
|
7
|
|
Оммавий-ташкилий ишлар комиссияси аъзоси
|
|
8
|
|
Оммавий-ташкилий ишлар комиссияси аъзоси
|
|
9
|
|
Ўқув-спорт ишлари комиссияси раиси
|
|
10
|
|
Ўқув-спорт ишлари комиссияси аъзоси
|
|
11
|
|
Ўқув-спорт ишлари комиссияси аъзоси
|
|
12
|
|
Ҳисобот ва ҳужжатлаштириш ишлари комиссияси раиси
|
|
13
|
|
Ҳисобот ва ҳужжатлаштириш ишлари комиссияси аъзоси
|
|
14
|
|
Ҳисобот ва ҳужжатлаштириш ишлари комиссияси аъзоси
|
|
15
|
|
Тарғибот ва ташвиқот ишлари раиси
|
|
16
|
|
Тарғибот ва ташвиқот ишлари аъзоси
|
|
17
|
|
Тарғибот ва ташвиқот ишлари аъзоси
|
|
18
|
|
Хўжалик ишлари комиссияси раиси
|
|
19
|
|
Хўжалик ишлари комиссияси аъзоси
|
|
20
|
|
Хўжалик ишлари комиссияси аъзоси
|
|
21
|
|
«Саломатлик» тести комиссияси раиси
|
|
22
|
|
«Саломатлик» тести комиссияси аъзоси
|
|
23
|
|
«Саломатлик» тести комиссияси аъзоси
|
|
7-МАВЗУ: Жисмоний тарбия фаоллари билан ишлаш. Жисмоний тарбия фаоллари классификацияси
Жисмоний тарбия фаоллари ва улар билан ишлаш методикаси
Синфдан ташқари ишларнинг асосий йўналишларидан бири таълим-тарбия жараёнида ўқувчиларни таълимий, тарбиявий, ташкилий, бошқарув ва ижрочилик фаолиятларига жалб қилишдир. Мактаб ўқувчиларининг жисмоний тарбиясини синфдан ташқари ишлари жараёни, мактаб спорти, жамоадаги оммавий жисмоний тарбия-соғломлаштириш ишларини, мактаб жисмоний тарбия жамоаси фаолиятини синфдан ташқари ишларнинг бошқа шакллари билан қўшиб ташкиллаш ва ўтказишдан иборатдир. Бундай кўп қиррали жараённи жисмоний тарбия фаоллари ташкилотчиларисиз тасаввур қилиш қийин. Ўтган асрнинг 60-80 йиллари давомида мактабнинг синфдан ташқари ишлари фақат жисмоний тарбия ўқитувчилари, таклиф қилинганлар ёки ўзи хоҳиш билдириб, болалар спортига ёрдам беришни хоҳлаган жамоатчи мураббий ва йўриқчилар ёрдамида амалга оширилган. Ҳозирги кунга келиб синфдан ташқари ишлар таркибидаги ишларнинг шаклларини кўпайиб кетишига қарамай уларга жалб қилинган (ўқитувчилар кучи билан) ўқувчилар сони кўп эмаслиги кўзга ташланиб қолди. Бундай номувофиқликни камайтириш синфдан ташқари ишларга ва унда иштирок этадиган фаолларга юклатилган. Уларнинг умумий миқдори учун аниқ рақамни кўрсатиб бўлмайди. Синфдан ташқари ишларнинг фақат мусобақа шаклининг ўзи (15 дан ортиқ спорт тури бўйича), барча мактаб ёшидагилар учун 30 га яқин махсус тайёргарликка эга бўлган йўриқчига зарурият борлигини кўрсатмоқда. Албатта ўқувчилар ёрдамисиз мактаб ўқувчиларини спорт секцияларини, УЖТ гуруҳларида машғулотларни ўтказиб бўлмайди. Агар спорт секцияси бешта ўқув гуруҳидан иборатлиги - тайёрлов, кичик мактаб ёшдагилар, ўрта мактаб ёшдагилар, катта мактаб ёшдагилар ва спорт тури бўйича терма жамоалар учун бешта йўриқчи (агар, гуруҳлар 1 тадан бўлса) фақат ўғил болалар учун, қизлар учун яна 5 нафар, битта спорт турининг ўзи учун камида 10-15 нафар жамоатчи йўриқчига зарурият мавжуд бўлади.
Спорт тури секцияси фаолиятини бошқариш ва секцияни мусобақаларга тайёрлаш
Бундан ташқари бир спорт тури секцияси фаолиятини бошқариш, ўша секцияни мусобақаларга тайёрлаш, мусобақада иштирок этиш, шу спорт тури йўриқчилари ва ҳакамларини тайёрловчи секция бюроси аъзоларидек фаолларга ҳам муҳтожлик бор. Тасаввур қилинг, фақат «Умид ниҳоллари» мусобақаларида қатнашиш учун, масалан, волейбол мактаб спорт секциясида машғулотлар ўтказишни ўзига 30 дан ортиқ, жисмоний тарбия фаоллари зарур бўлмоқда. Агар ўнта спорт турдан секция машғулотлари йўлга қўйилса, камида 300 га яқин фаолни-жисмоний тарбия йўриқчиларини тайёрлашга тўғри келмоқда. Мактаб спорт майдонларининг барчаси ҳафтанинг ҳамма кунларида банд, майдонларни бўш қолган вақти бўлмаслиги, шундагина спорт секциялари жадвали фақат спорт турлари бўйича мактабнинг терма жамоалари учунгина эмас, секциянинг барча гуруҳлари учун тузилади. Ҳозирги кунда айтарли барча умумий таълим мактабларида секция машғулотлари жадвали факат терма жамоалар учунгина тузилган. Сабаби секцияларни спорт секциясининг бюроси бошқармайди ва уларнинг фаолияти йўлга қўйилмаган. Бюро аъзолари ўша спорт тури учун фаоллардан иборат бўлиши ва «йўриқчи»лар тайёрлаш семинарини ўтган бўлиши керак. Шу билан секция фаолияти тўлиқ йўлга қўйилади. Демак, синфдан ташқари ишларнинг етакчи шаклларидан бири жисмоний тарбия ва спорт фаолларини тайёрлашдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |