Ўқув йилини 1 чораги учун учун хўжалик ишлари комиссиясининг тахминий иш режаси
№
|
Иш мазмуни
|
Муддати
|
Масъул
|
Изоҳ
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
1
|
Спорт жиҳозлари ва анжомлари-ни яроқли ва яроқсизларга ажратиш ишини йўлга қўйиш.
|
сентябр 1-ҳафта
|
комиссия раиси
|
|
2
|
Юқори синфларнинг ўқувчилари ёрдамида спорт майдонлари ва спорт залини машғулотларга тайёрлашга иштирок этиш
|
сентябр 1-2-ҳафта
|
комиссия аъзолари
|
|
3
|
Хўжалик ишларининг йиллик сметасини тузиш ва маблағ заҳирасини топиш
|
сентябр 1-2-ҳафта
|
комиссия раиси
|
|
4
|
Мактабнинг спорт жиҳозлари ва анжомларидан фойдаланишни назоратини йўлга қўйиш.
|
ўқув чораги давомида
|
комиссиядаги масъуллар
|
|
5
|
Спорт майдонлари ва залларни тиббий-гигиена талаблари дара-жасида сақлашни назорати, ҳафталиклар жадвалини тузиш.
|
ўқув чораги давомида
|
комиссиядаги масъуллар
|
|
6
|
Хўжалик ишларида фаоллик кўрсатган ўқувчиларни рағбат-лантиришнинг турли хил шаклларини амалга ошириш (радио деворий газета, турли хил тадбирларда мақтов сўзлари, моддий рағбат ва бошқалар)
|
ўқув чораги давомида
|
комиссия раиси
|
|
7
|
Ўқувчиларни ўз кучи билан ностандарт жиҳозлар кўришга жалб қилиш (тўлдирма тўплар, гимнастика ва эстафета таёқча-лари, сакраш арғамчилари, қум тўлдирилган қоплар, қумли югуриш ва юриш йўлаклари ва ҳоказолар)
|
чорак давомида
|
комиссия раиси ва аъзолари
|
|
8
|
Ўқув чораги учун бажарилган ишлар ҳақида ҳисобот тайёрлаш.
|
чорак охирида
|
комис.раиси ва котиб
|
|
Изоҳ: тахминий режалигини яна бир бор таъкидлаб, ҳар бир ўқув муассасаси шароитидан келиб чиқиб лозим бўлган ўзгаришларни қилиш ҳамда тадбирларни киритиш мумкин.
6-МАВЗУ: Ҳужжатлаштириш ва ҳисобот комиссияси фаолиятининг мазмуни
Ҳужжатлаштириш ва ҳисобот комиссияси фаолиятининг мазмуни
МЖТЖ кенгашининг бу комиссияси мактаб ва мактабдан ташқари муассасалардаги, спорт секцияларидаги, УЖТ группаларидаги шуғулланувчиларни, секция раҳбарларини, жамоатчи йўриқчилар, ҳакамларни, синф жисмоний тарбия ташкилотчилари, улар ўтказадиган машғулотларида шуғулланаётган ўқувчиларни рўйхатга олади ва ҳисобини олиб боради. Болалар ўсмирлар спорт мактаблари (БЎСМ)да шуғулланаётган ёш спортчиларни уларни спорт маҳорат даражаси ҳисобини юритади. «Саломатлик» тести талаб нормаларини топширганларнинг ҳужжатларини ва спорт разрядларининг талаб ва нормаларини бажарганлиги буйруқларини, уларни даражасини (разрядини), талабларини расмийлаштиради. Спортчи дафтарчаси, унинг маҳоратини тасдиқловчи разряди ва кўкрак нишонларига маълумотномалар беради, уларни расмийлаштиради. Жамоатчи ҳакамлар ва йўриқчиларни тайёрлаш учун тайёрланган ҳужжатлар ҳамда ўтказилган семинар машғулотлари ҳужжатларини юритади ва уларни батартиб сақлайди. МЖТЖсида фаолият кўрсатаётган фаолларни рўйхатга олади. Жамоанинг ишини рўйхатга олишнинг тасдиқланиб, тавсия қилинган қайдномасини юритади. Қайднома илова қилинган.
Ҳужжатлаштириш ва ҳисобот комиссияси фаолиятининг мақсади ва вазифалари
Журналнинг мазмуни синфдан ташқари ишларни ҳисобини олиб бориш ва унинг сифатига баҳо бериш, мактабда жисмоний маданиятни тавсифлашга имконият яратади. Қайдномада: жамоанинг кенгаши таркиби, уларни қайси комиссияга бириктирилганлиги, жамоа кенгашининг йиғилишлари режаси ва унда муҳокама қилинадиган масалаларни кун тартиби, чоракларни ҳар бири учун жисман соғломлаштириш ишлари режаси, ўқув йили учун синфлар хақида маълумотлар, мактаб спорт секциялари, уларда шуғулланаётганлар сони, УЖТ гуруҳларида шуғулланувчиларнинг миқдори, мактабда ўтказилаётган жисмоний тарбия ва спорт тадбирлари, ўқув йилида мактаб ўқувчилари иштарок этган спорт мусобақалари, мактаб ўқувчиларини энг яхши спорт натижаларини қайд қилиш тартиби, жамоатчи спорт ҳакамлари сони, синфдан ташқари тадбирларда мукофотланган (тақдирланган) ўқувчиларнинг сони, спорт турлари бўйича куни узайтирилган синфларнинг сони, «Саломатлик» тести ҳужжатлари, нишондорларини ҳар бир мактаб ёши бўйича сони рўйхатга олиниб мактаб спорти, мактаб жисмоний маданияти тарихини манбаига айланади. Комиссиялар иш режалари, ўқув чораклари ва ўқув йили учун синфдан ташқари ишлар ҳисоботи, назоратчи текширувчиларнинг фикр ва мулоҳазаларини қайд қилиш варақлари учун ҳам жой ажратилган. Мунтазам тўлдирилиб борилган бундай қайдномалар таҳлили мактаб жисмоний тарбия жамоаси фаолиятини, қолаверса, синфдан ташқари ишлар сифатини баҳолаш имконини беради ва жисмоний тарбиядан синфдан ташқари ишлар архивини вужудга келтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |