Умумий ўрта таълим мактабларида синфдан ташқари ишлар” 1-мавзу: Умумий ўрта таълим мактабларида синфдан ташқари ишлар ва унинг мазмуни


Спорт турлари бўйича ёш йўриқчиларни тайёрлаш



Download 0,67 Mb.
bet17/37
Sana05.06.2022
Hajmi0,67 Mb.
#638511
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   37
Bog'liq
SINFDAN TASHQARI , MA\'RUZA 15 TA MAVZU

Спорт турлари бўйича ёш йўриқчиларни тайёрлаш
Йўриқчиларни олдинги бўлимларимизда қайд қилинганимиздек 12-13 ёшдан кичик бўлмаган, спорт секциясида бир йилдан ортиқроқ шуғулланган, жисмоний жиҳатдан тайёргарлиги яхши саналган, ташкилотчилик қобилиятлари билан ўртоқларидан ажралиб турадиган, ўзининг орқасидан болаларни эргаштира оладиган ўқувчилардан танланади.
Уларни тайёрлаш машғулотлар давомида кичик топшириқларни бериш билан ёки махсус ажратилган вақт давомидаги алоҳида машғулотларда (семинарда) олиб борилади. Ёш йўриқчиларни тарбиялаш назарий ва амалий машғулотлар тарзида йўлга қўйилади. Назарий машғулотлар суҳбат кўринишида олиб борилади. Бунда ўқувчилар учун махсус адабиётлар тавсия қилиниб, улардан мустақил тайёрланиш талаб қилинади. Ҳар бир машғулотдан сўнг ўзлаштирилган мавзунинг асосий саволлари ҳақида қисқа суҳбат ўтказиш тавсия қилинади. Асосий эътиборни унитиш (ўргатиш)нинг ва тренировка жараёнининг умумий асослари, машғулотларни ташкиллаш ва ўтказиш методикаси, машқларни бажаришда ёрдам ва ҳавфсизликни олдини олиш деган мавзуларга кўпроқ қаратиш лозим. Амалий машғулотларда дарс ёки тренировка пайтида ёш йўриқчилар тайёрлов ва йўлланма берувчи машқларни қўллай олишга оид зарурий билимларни, ҳаракатларни ўзлаштиришни кетма-кетлиги, жисмоний сифатларни ривожлантириш ва тарбиялаш хақидаги махсус билимлар ва ўқитиш методикасини ўзлаштирадилар. Машғулот давомида йўриқчи тренировка дарсининг алоҳида бўлими (қисми)ни ўтказиши, унда ўқитувчининг роли ва фаолияти ҳақида тасаввур ҳосил қилади, машғулотларни айрим қисмларини ёки уни ўзи тўла мустақил ўтказиш методикаси, малакаси ва кўникмаларига эга бўлади. Буйруқ бериш, уни ижросини назорат қилиш, топшириқни бажарилишини таҳлил қилиш ва ижро назоратини йўлга қўйиш, хатоларни аниқлаш ва уни тузатишга ўрганади.Йўриқчилар тайёрлаш семинари охирида улар «Ёш йўриқчи» нишонини олиш учун синов топширадилар. Назарий курс бўйича 2-3 нафар тингловчи билан суҳбат тарзида синов ўтказилади. Ўртача ҳар бир йўриқчининг синови учун 10-15 минут вақт сарфланади. Амалий бўлим бўйича йўриқчи ўқитувчидан алоҳида топшириқлар олиб шу топшириқларга баҳо олиш билан синовдан ўтади. Аъло, яхши, қониқарли, қониқарсиз-деб баҳолар баённомада қайд қилинади. Семинар машғулотини олиб борган ўқитувчи махсус журнал юритади ва бу журналда йўриқчилар тайёрлаш дастури материаллари қайд қилинади, қатнашувчиларнинг давомати, ўзлаштириш баҳолари, топшириқларни бажарганлигининг жорий ва якуний баҳолари, амалий ва назарий материални билиши, билмаслиги ёзиб борилади ва журнал «Ёш йўриқчи» унвонини олиш учун ўқувчилар кўнгилли спорт жамиятига (Ёш куч) топширилади.

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish