8-МАВЗУ: Жисмоний тарбия ва спорт фаоллари жамоатчи ҳакамларни тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш
Жамоатчи йўриқчи ва жамоатчи спорт ҳакамларини тайёрлаш методикаси
Биз жисмоний тарбия ва спорт фаолларининг классификацияси билан танишдик. Уларни тайёрлаш ва малакасини ошириш асосан жисмоний тарбия фани ўқитувчилари, қолаверса, МЖТЖси кенгашининг «Ўқув спорт ишлари комиссияси» таркибидаги малакаси юқори саналган жисмоний тарбия ва спорт фаоллари томонидан махсус тайёрланган дастур асосида назарий ва амалий тайёргарликни йўлга қўйиш билан амалга оширилади, лекин бу ишни уюштириш ва ўтказишдаги етакчи рол ўқув-спорт ишлари комиссияси зиммасига юклатилиши зарур. Жамоатчи йўриқчи ва жамоатчи спорт ҳакамларини тайёрлашни 13 ёшдан бошлаш ҳозирги кунда мутахассислар иш тажрибаси орқали исботланган. Бу ёшдагилар кўпроқ етакчилик қилиш, ўзини шахсини намойиш қилиш, катталар (раҳбар, ўқитувчилар) эътиборида бўлишга мойилроқ. бўладилар. Бу ёшдагилар I-IV синф ўқувчилари учун ташкилланган жисмоний тарбия кружокларига раҳбарлик қилишга ўта қизиқадилар ва улар бу ишга ўргатилади. Асосан енгил атлетика, гимнастика, ҳаракатли ўйинлар ва «кичик спорт ўйинлари»нинг машғулотларини ўтказишга жалб қилинади. Жамоатчи йўриқчилар буйруқларни бериш ва унинг ижроси, гимнастика машқларини тўғри кўрсата олиш, уларнинг кетма-кетлиги ва техникасини ўргатишнинг асосий усулларини, танлаган машқи шуғулланувчисининг кучига ярашами, йўқлиги хақидаги тушунчага эга бўлишлари ҳамда мусобақанинг асосий қоидаларини билишлари зарур бўлади. Йўриқчилик малакасига ўргатиш, асосан спорт секциялари ёки кружокларнинг машғулотларида (йўриқчиликка номзодларнинг 1-2 нафари машғулотларда иштирок этаётганлардан бўлиши мақсадга мувофиқ) амалга оширилади. Лекин, уларга машғулотларда 1-2 мавзуни ўз гуруҳларига бошлиқ тарзида ўргатишни топшириш орқали улар учун синовлар ташкиллаш яхши натижа беради. Алоҳида спорт турлари бўйича йўриқчи ва жамоатчи спорт ҳаками тайёрлаш кружок ва секция машғулотларида амалга оширилади.
Жамоатчи йўриқчи ва жамоатчи спорт ҳакамининг вазифалари
Машғулотларни бошланишида ўкитувчи фаолларга жамоатчи йўриқчи ва жамоатчи спорт ҳакамининг вазифалари нимадан иборатлигини гапириб беради, уларнинг асосий мажбуриятлари ва ҳуқуқлари билан таништиради, йўриқчи қандай билим ва малакаларга эга бўлиши лозимлигини уқтиради ва амалий ҳосил бўлган малакаларни тўғри-нотўғрилигини кўрсатиб беради. Кейинчалик машғулотларнинг бошланишини ёки охирида 10-15 минут вақтни назарий тайёргарлик ўтказишга бағишланади. Амалиет эса дастур материалини машғулотлар ўқитилаётганда амалга оширилади. Ўқувчиларга машқларни ўртоқлари бажараётганда йўл қўйган хатоларини топиш, нима учун шундай хатога йўл қўйилганлигини сабабини аниқлаш ўргатилади. Кузатишни гуруҳдагиларнинг барчаси билан бирваракайига ёки кичик гуруҳлар тарзида ўтказиш (2-4) тавсия қилинади. Асосий диққат эътибор. энг аввало ҳавфсизлик ва уни олдини олишга (айниқса, гимнастика машғулотларида) қаратилади. Бошланишида ҳавфсизликни таъминлаш ўқитувчи ёрдамида амалга оширилади, кейинчалик эса ўқитувчининг иштирокида, охирига бориб мустақил ҳавфсизликни таъминлаш йўриқчига топширилади. Янги материални ўқитишда тренер шуғулланувчиларга уни ўзлаштиришни кетма-кетлигини қандай бўлишини тушунтириши ва кўрсатишига қўйиладиган талаблар, хатоларни тўғрилаш усуллари, гуруҳни кузатиш ўзи учун машғулотда жой танлаш методикаси тушунтирилади. Машқларни бажариш ва гуруҳга раҳбарлик қилиш амалиётини ўтиш учун асосан, машғулотларнинг асосий қисмидан фойдалани-лади. Ундан ташқари ҳар бир ўқувчи аниқ вазифа олади, дарсда ва машғулотларда ўқитувчига ёки машғулотни олиб бораётган ўз шеригига ёрдамчи бўлади, кружоклардаги машғулотларни мустақил олиб боради ва ҳ.к.лар. Тахминан айнан шу йўсинда спорт турлари бўйича жамоатчи йўриқчиликга шундай ўргатилади. МЖТЖсининг ўқув-спорт ишлари комиссиясининг етакчи вазифалари-ҳар томонлама йўриқчи ва ҳакам бўлишга лойиқ иқтидорли болаларни топиш, уларни танлашдан, БЎСМларнинг мураббийлари томонидан ўтказиладиган семинарларда улар томонидан кўргазмали тренировкалар ўтиб бериш, мактаб жисмоний тарбия фаолларини тайёрлаш ишида маслаҳатчи сифатида иштирок этиб беришлари учун шартномалар тузишдан иборат. Улар спорт тренировкасининг асослари, семинарларидаги назарий мавзуларни ўқитиш, спорт мусобақалари қоидаларини таҳлил қилиш, ўргатиш, ҳакамлик амалиётини ўтказишда иштирок этсалар, ўтказилаётган жамоатчи фаоллар ва ҳакамларни тайёрлаш тадбирининг самарадорлиги янада юқори бўлишлиги амалда исботланган. Масалан, Марғилон шаҳар 3-иқтидорли болалар мактабида бўлажак йўриқчиларга махсус адабиётлар тарқатилади, улар учун спорт турларининг техник элементларини намойиш қилиш стендлари тайёрланган, бўлажак йўриқчиларга ёрдам рубрикаси тарзида улардан фойдаланиш тавсия қилинади. Бу стендлардан фақат йўриқчи эмас, шу спорт тури билан шуғулланаётган ўқувчилар ҳам фойдаланиш имкониятига эга бўладилар. Мактабда жисмоний тарбия йўриқчилари қадрланади. уларнинг энг намуналиларини исми фамилияси «Мактабнинг спорт фидоийлари» фахрий китобига ёзилади, қимматбаҳо эсдаликлар (гантел, скакалка, спорт адабиётлари, спорт тематикасидаги видеокасеталар) билан тақдирланадилар. Жамоатчи йўриқчиларни ва спорт ҳакамларини тайёрлаш кенг йўлга қўйилган мактабларда синфдан ташқари ишларни оммавийлигига эришиш амалда исботланган. Ўқувчи яхши ният билан спорт формасида мактабга келсаю, уни ҳеч ким кутиб олмаса ёки бирор фойдали иш (машқ бажариш)га кимдир жалб қилмаса у кейинги сафар бўш вақтида мактабга боришни ўйлаб кўради. Аслида, жамоатчи йўриқчи сифатида мактабни битирган ўқувчилардан фойдаланишнинг ҳам фойдали томони кўп. Бундай ҳолатлар ҳозирги кунда кўп учрайди, собиқ ўқувчилар ўз мактабида жамоатчи йўриқчи сифатида тренировка машғулотларини олиб бормоқдалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |