Умумий ўрта таълим мактабларида синфдан ташқари ишлар” 1-мавзу: Умумий ўрта таълим мактабларида синфдан ташқари ишлар ва унинг мазмуни


Мактаб жисмоний тарбия жамоаси фаолияти унинг мақсади ва вазифалари



Download 0,67 Mb.
bet3/37
Sana05.06.2022
Hajmi0,67 Mb.
#638511
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
Bog'liq
SINFDAN TASHQARI , MA\'RUZA 15 TA MAVZU

Мактаб жисмоний тарбия жамоаси фаолияти унинг мақсади ва вазифалари
Мактаб жисмоний тарбия жамоаси кенгашини сайлаш.
Ҳар ўқув йилида жисмоний тарбия жамоаси кенгашининг йиллик ҳисобот сайлов йиғилишини ўтказиш қоидага айланган. Янги сайланган жамоа туман (шаҳар) ўқувчиларининг кўнгилли спорт жамияти (КСЖ) «Ёш куч» томонидан рўйхатга олинади. Ҳисобот сайлов йиғилиши жисмоний тарбия жамоаси кенгашининг йиллик фаолияти ҳисоботини тинглайди, муҳокама қилади тегишли қарорлар қабул қилинади. Мактабнинг фаол ташкилотчилари ва спортчилардан ташкил топган 7-23 киши таркибида очиқ овоз бериш йўли билан бир йиллик муддатга жамоанинг кенгаши сайланади. Агар ҳисобот сайлов йиғилишида сайланган вакилларни 2/3 қисмидан ками қатнашмаса йиғилиш қонуний хуқуқга эга бўмайди. Кенгаш ўз ишида жисмоний тарбия ўқитувчилари ва мактабнинг бошқа фан педагогларини, синф раҳбарларини иштирок этишига шароит яратади. Қоидага мувофиқ мактабларнинг жисмоний тарбия жамоаларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўқув йилининг бошида (сентябрь ойининг биринчи ярмида) ўтказиш аноанага айланган. МЖТ жамоасининг иши ҳисобот сайлов йиғилишидан кейин кенг кўлам олиши амалиётда исботланган. Қатор мактабларни жисмоний тарбия жамоасининг кенгаш аъзолари ва жисмоний тарбия фаолларини (туман) кўламида туманнинг (шаҳарнинг) спорт соғломлаштириш лагерларидан бирида ёки дам олиш оромгохларида, шароити талаб даражасидаги бирор мактабнинг ўзида СТИларни ташкиллаш ва ўтказишга ўқитиш ёки МЖТ жамоаси фаолиятини йўлга қўйиш учун семинарлар ташкил этишни аҳамияти катта. Мактабнинг ўқувчи-ёшларини ижтимоий ҳаракати фаолларининг жамоа фаолиятида ўрни эътиборли даражада бўлиши яхши натижа беради. Мактабнинг ёзда тайёргарликдан ўтган, янги сайланган, жисмоний тарбия жамоаси фаоллари ўқув йилининг бошидан дарров ишга киришиб кетадилар.


Мактаб жисмоний тарбия жамоасининг кенгаши структураси

Жамоа кенгаши қатор комиссияларни тузиш билан уларни фаолиятларини йўлга қўйишни ўзининг вазифаси деб билади. Янги сайланган кенгашнинг 1-йиғилишида жамоа кенгашининг раиси, унинг муовини ва котиби сайланади. Қолган кенгаш аъзоларига жамоа кенгашининг маслаҳати билан хоҳишига қараб ташкил этилган айрим иш участкалари ёки кенгашнинг қуйидаги: оммавий-ташкилий, ўқув-спорт, жисмоний тарбия ва соғломлаштириш, тарғибот ва ташвиқот, хўжалик ишлари, «Саломатлик» саломатлик тести, жамоа фаолиятини рўйхатга олиш ва ҳисобот, ота-оналар ва ҳомийлар, васийлар билан ишлаш ва бошқа комиссияларида фаолият кўрсатиш тавсия қилинади. Мактаб жисмоний тарбия жамоасининг структураси 2-чизмада ифодаланган (2-чизмага қаралсин). Чизмадаги комиссияларнинг аталиши, уларнинг сони МЖТЖси кенгашининг қарорига кўра кўпайтирилиши ва камайтирилиши ёки бир-бирига қўшиб юборилиши мумкин. МЖТЖсининг кенгаши йиғилиши ҳар бир йирик тадбирдан аввал ёки ҳар ойда бир маротаба ўтказилади. Кенгашнинг йиғилишларида кўриладиган тахминий масалалар, жамоа ишларини қайд қилиш қайдномасининг 1-саҳифасида берилган (1-иловага қаралсин). 1-чизма. Мактаб жисмоний тарбия жамоаси кенгаши фахрий раислигига эса қоида сифатида мактаб директори сайланади. Раиснинг 1-муовини қилиб мактабдаги ўқув спорт комиссияси бошлиғи сайланса, у мактабнинг “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати фаоли бўлса иш ҳамкорликда йўлга қўйилади. Иккинчи, учинчи муовинлар эса кенгашни аъзоси бўлиши шарт. Уларни 5-7 синфлар ва 8-9 синфлар бўйича ишларга масъул этиб тайинлаш мақсадга мувофиқ. Бошқа комиссияларнинг ишларига масъул этиб қоидага мувофиқ, ташкилотчилик қобилияти мавжуд бўлган, бу ишга қизиқадиган ўқувчилар танланади ва тайинланадилар. Кенгаш комиссияси аъзолари 2-3 кишидан иборат бўлади ва мактаб ЖТЖсини умумий йиллик режасининг айрим бўлимлари бўйича режалаштирилган ишлари билан шуғулланади. Жисмоний тарбия жамоасининг кенгаши барча комиссиялар ишини йўналтиради ва назорат қилади. Жисмоний тарбия ўқитувчиси билан раис муовини оммавий спорт ва жисмоний-соғломлаштириш тадбирлари режалари, мактаб жисмоний тарбия жамоаси кенгашини чоракларга бўлинган 1 йиллик йиғилишлари режасини тузади.


2-чизма

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish