5-МАВЗУ: Жисмоний маданият ва спортни тарғибот ва ташвиқот комиссиясининг фаолияти мазмуни. Хўжалик ишлари комиссиясининг иши мазмуни
Мактабда жисмоний маданият ва спортни тарғибот-ташвиқот комиссиясига актив ўқувчилардан ташқари синфларнинг раҳбарлари, расм, чизмачилик, физика, она-тили ва адабиёти ва бошқа фанларнинг ўқитувчилари, «Моҳир қўллар», «Ҳаваскорлик тўгараклари»нинг раҳбари ва аъзоларини киритилиши мақсадга мувофиқ. Чунки тарғибот-ташвиқот ишларининг сифати ва самарадорлиги даражаси юқорида қайд қилинган педагог ва ўқувчиларнинг фаоллигига боғлиқ. Бу комиссияда ҳам вазифалар олдинги комиссияларникидек тақсимлаанди: раис, котиб (котиба) деворий газеталар учун масъул (раис редактор бўлиши мумкин); спорт байрамлари ва кечалари, қувноқлар ва зукколар учрашувларини тайёрловчи ва сценарийларини ёзувчи масъуллар (соғломлаштириш ишлари комиссияси аъзолари билан узвий алоқада); мусобақалар, байрамларни ўтказиш жойларини жиҳозловчилар (дизайнерлар); спорт журналлари ва газеталарни шарҳини тайёрлаб жисмоний тарбия бурчагига илувчилар; мактаб спорт ҳаётининг изоҳловчи суратлар монтажи, спорт бюллетенлари, эълонлар учун масъуллар; спорт кунлари, саломатлик кунлари, оммавий кросслар масофаларини аниқловчи ва маршрутни танловчилар; ҳужжатли бадиий спорт фильмларини, аудио видео фильмларни намойиш қилувчилар ва ҳоказолардек вазифалар тақсимланиши мумкин. Айниқса, ота-оналар комиссияси билан бу комиссиянинг фаолиятини мувофиқлаштириш, ўқувчи ёшлар орасида жисмоний маданиятни тарғиботи ва ташвиқотида муҳим восита бўлиши мумкин. Ота-оналар иштирокида спорт, жисмоний тарёргарлик, жисмоний ривожланганлик ҳолатини намойиш қилиш билан ўтказиладиган мажлисларнинг, суҳбатларнинг тарғибот-ташвиқотдаги аҳамияти катта.
Спортни тарғибот ва ташвиқот комиссияси фаолиятининг мақсади ва вазифалари
Тарғибот ва ташвиқот комиссияси жамоа рассомларини ва суратчиларини, мактабнинг ойлик спорт газетаси таҳририятини, «Ҳафталик спорт» радиогазетасини фаолиятини йўлга қўяди. Деворий матбуот, радио, фотовиставкалар ёрдамида синфлар, мактабнинг туман, шаҳар ўқувчилари ва мамлакатимиздаги ҳамда дунё спортидаги ютуқлари ва муваффақиятларини тарғиб қилади. Вақти-вақти билан спорт газеталари ва журналларининг шархини эълон қилади. Спорт секциялари бюроси орқали суҳбатлар, спорт кинофильмлари ва киножурналларини муҳокамасини ҳамда ўқувчилар орасида тушунтиришлар олиб боради. Оммавий-ташкилий ишлар комиссияси билан биргаликда юқори малакали спортчилар билан учрашувлар, викториналарни спорт байрамлари, спорт кечаларини ташкиллайди, спорт мавзусида қувноқлар ва зукколар учрашувларини кўргазма тарзидаги чиқишларни ўтказади. Жисмоний тарбия ва спортни тарғибот қилиш учун спорт шуҳрати стендлари, мактаб жисмоний тарбия жамоасининг «фахрий китоби», спорт бурчаги, рекордлар доскаси ва ҳ.к.ларни ташкиллайди. «Умид ниҳоллари»нинг 1-ИИ босқич мусобақалари (синфлар, мактаб чемпионатлари, «Саломатлик» тести талаб ва нормаларини топширишни тарғиботи ва ташвиқотини йўлга қўяди. Шаҳар, вилоят теле-радио ва маҳаллий матбуотдан фойдаланилади. Спорт, соғлом турмуш тарзи, машғулотларнинг моҳияти ҳақида мутахассислар тажрибасини оммалаштиради, маърузаларини ташкиллайди. Тарғибот, ташвиқотнинг етакчи шаклларидан бири ҳозирги кунда спорт мусобақалари эканлиги ўзининг исботини талаб қилмайди. Мусобақаларни ўтказишдаги муҳит, уни байрамга айланиши учун олдиндан кўриладиган тараддудни жонли бўлиши, шиорлар, турли рангли байроқлар, мусобақа бошланиш кунини айтиб турувчи кўргазма, жамоаларни спорт формаси, уни мусобақа қоидалари талабида тайёрлаш, жамоаларни ишқибозларини тайёргарлиги, ўзаро мулоқоти, хуллас, байрам аураси ўқувчилар ҳаётида жонланишни юзага келтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |