МЖТЖнинг ўқув-спорт ишлари комиссияси фаолиятининг мазмуни
Ўқув спорт ишлари комиссияси ўз фаолиятида асосан фаол ўқувчиларга, синфлардаги жисмоний тарбия спорт бўйича ташкилий ишларга масъул саналган спортчиларга, ташкилотчиларга, спорт секцияларининг бюро аъзолари ва уларнинг раисларига, жамоатчи спорт мураббийлар, йўриқчилар, жамоатчи спорт ҳакамларига, спорт турлари бўйича жамоаларнинг сардорларига, йўриқчилар ва спорт жамоатчи ҳакамлари тайёрлаш семинарини олиб борувчи мактаб ўқувчиларининг етакчи фаолларига ҳамда МЖТЖси кенгашининг фаолларига таянади. Умумий сони 13-15 кишидан иборат бўлиши мумкин. Мактаб жисмоний тарбия жамоаси кенгашининг ўқув-спорт ишлари комиссияси қуйидаги ишларини ташкиллайди ва ўтказади: спорт ташкилотлари, муассасаларидаги, болалар ва ўсмирларнинг туман (шаҳар) ларнинг спорт мактаблари қошида шуғулланадиган, юқори малакали, ўрта, катта мактаб ёшидаги ўқувчиларидан жамоатчи йўриқчиларни мактаб спорт секциялари учун мураббий (йўриқчи) сифатида тайёрлайди; оталиқ ташкилоти спортчларини мактабдаги энг оммавий бўлган спорт секциясини олиб боришга жалб қилади, жисмонии тарбия ўқитувчилари эса терма жамоаларда машғулот олиб борадилар; мактаб спорт секцияларини машғулот жадвалини тузадилар ва улар фаолиятини назорат қилишини амалга оширадилар, қўшни мактабларнинг жамоалари билан ўртоқлик учрашувлари ўтказади, туман ва шаҳар мусобақаларида иштирок этиш учун мактабнинг терма жамоаларини комплектлайди; жисмоний тайёргарлиги, ривожланиши орқада қолган болалар, мактаб спорт секцияларидаги машғулотларда иштирок этмайдиган ўқувчилар учун УЖТ секциялари ишларини ташкиллайди; УЖТ секцияси машғулотларини турли хилдаги ёки бир хил ёшдаги болалардан ташкил топган гуруҳларда ҳафтасига 2-4 марта 45-60 минут давомида асосан, очиқ ҳавода машғулотларни ўтказадилар. УЖТ группалари учун дастурлар тузадилар ўқитишни режалаштирадилар (ўқувчилар ёрдамида); жисмоний тарбия фаолларини, синфлар учун жисмоний тарбия ташкилотчиларини, спорт жамоалари бошлиқларини, ўқув гуруҳлари саркорларини, йўриқчиларини, спорт ҳакамларининг ўқишини (семинарини) ташкил этадилар ва ўтказадилар; секцияларни ўқув режалари ва дастурларини жисмоний тарбия ўқитувчиси ёрдамида тузадилар: спорт секциялари бюроси ишларини назорат қилади: МЖТЖси кенгаши мактаб спорт секцияларидаги истиқболли спортчи болаларни ажратиб, уларни ўсмирлар спорт мактабларининг, вилоят ва туман бўлимларига тавсия қиладилар. «Саломатлик» тести бўйича бажариладиган ишлар, тарғибот-ташвиқот, оммавий ташкилий ишлар комиссиялари билан доимий алоқада фаолият кўрсатадилар. Спорт мусобақаларининг низомлари, уларга тайёргарлик, ўтказиш ишлари ва оммавий спорт ишларини ташкилотчиларини, мусобақаларни ҳамда спорт ҳакамларини тайёрлайдилар. Жамоатчи йўриқчи ва спорт ҳакамларини йиллик аттестациясини ўтказишга ҳам шу комиссия масъул ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |