Умумий психология академик А. В. Петровский таҳрири остида


I. 3.3. Меҳнат фаолияти жараёнида онгнинг пайдо бўлиши ва унинг ижтимоий-тарихий моҳияти



Download 0,55 Mb.
bet27/28
Sana24.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#214030
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ. Петровский.

I. 3.3. Меҳнат фаолияти жараёнида онгнинг пайдо бўлиши ва унинг ижтимоий-тарихий моҳияти


Ҳайвонлар ва одам психикаси ўртасидаги фарқнинг мохияти
Шубҳа йўқки, одам психикаси билан энг юксак тараққий этган ҳайвоннинг психикаси ўртасида жуда катта тафовут мавжуддир. Масалан, ҳайвонларнинг «тили» билан одамнинг тилини бир-бирига тақкослаб бўлмайди. Ҳайвон ўз кабиладошларига муайян, бевосита вазият билан чекланган ҳодисалар ҳақида фақат хабар беришнгина мумкин бўлган бир пайтда киши тил воситасида бошқа одамларга ўтмиш, ҳозирги пайт ва келажак ҳақида ахборот бериши, уларга социал тажрибани етказиши мумкин.
Инсоният тарихида тил туфайли акс эттириш имкониятла-рининг кайта қурилиши юз берди: борлиқ киши миясида янада равшан акс этади. Алоҳида хар бир киши тил туфайли жамиятнинг куп асрлик тажрибасида орттирилган тажрибадан фойдалаиади, у ўзи шахсан ҳеч қачон учратмаган ҳодисалар ҳақидаги билимларга эга бўлиши мумкин. Бундан ташкари, тил кишига кўплаб ҳиссий тассуротларнинг мазмуни тўғрисида ўзига ҳисоб бериш имкониятини яратди.
Ҳайвонларнинг «тили» билан одамнинг тили ўртасидаги тафовут тафаккурдаги тафовутни хам белгилайди. Бу шу нарса билан изоҳланадики, алоҳида ҳар бир психик функция бошка функцияларнинг ўзаро таъсирида ривожланади.
Тадқиқотчилар ўтказган кўплаб экспериментлар юксак тараққий этган ҳайвояларга фақат амалий тафаккур (Павловнинг иборасн билан айтганда, «қўл» тафаккури) хослигини кўрсатди. Маймун фақат тусмоллаб мўлжал олиш жараёнидагина у ёки бу вазият келтириб чикарган вазифани ҳал этишга ва хатто «қурол» хам ясашга кодирдир. Хайвонларнинг психикасияи ўрганган бирорта хам тадкикотчи маймунларда тафаккурнинг мавҳумлашган йўсинда юз берганини хали кузатган эмас. Ҳайвон факат кўриниб турган тарзида идрок этиладиган вазият чегараларидагина харакат қилиши мумкин, у бундан ташқарига чиқиши, шу вазиятни мавҳумлашган ҳолда акс эттириб, мавхум принципни ўзлаштирнши мумкин эмас. Ҳайвон — бевосита идрок қилинадиган вазиятнинг қулидир.
Кишининг хулқ-атвори мазкур конкрет вазиятдан абстрикциялашишга (мавҳумлашишга) ва ушбу вазият муносабати билан келиб чиқиши мумкин бўлган окибатларни олдинроқ пайкаш лаёқатига кура ажралиб туради. Жумладан, денгизчилар кемадаги кичиккина тешикни шошилинч тарзда тузата бошлайдилар, учувчи эса ёнилғи озайиб қолиши биланоқ яқинроқдаги аэродромни излай бошлайди. Одамлар муайян вазиятнинг сира ҳам қули эмас, улар келажакни кура билишга қодирдирлар.
Шундай қилиб, ҳайвонларнинг конкрет, амалий тафаккури уларни муайян вазиятдан бевосита таъсиротга бўйсундиради, одамнинг мавҳумлашган тарзда тафаккур юритишга бўлган қобилияти унинг ушбу муайян вазиятга бевосита боғликлигини бартараф этади. Киши муҳитнинг бевосита таъсиринигина эмас, балки уни хали кутаётган таъсирларни хам қайтаришга қодирдир. Киши хусусан ўзи англаган заруратга кура —онгли хатти-ҳаракат қилиш қобилиятига эга. Бу — инсон психикасининг ҳайвон психикасидан энг биринчи мухим фарқидир.
Одамнинг ҳайвондан иккинчи фарқи унинг қуролларни яратишга ва сақлашга лаёқатли эканлигидир. Ҳайвон қуролни конкрет кўриниб ва таъсир этиб турган вазиятда яратади. Ҳайвон конкрет вазиятдан ташқарида қуролни хеч қачон курол сифатида ажратмайди, уни бирон наф келтиради, деган мақсад билан сақлаб қўймайди. Муайян вазиятда қурол ўз ролини бажариб бўлганидан кейин у маймун учун қурол сифатида мавжуд бўлмай қолади. Жумладан, агар маймун хозиргина таёқдая мевани ўзига тортиб олиш учун фойдаланган бўлса, бироз вақт ўтгач, ҳайвон уни ғажиши ёки бошқа бир маймуннинг уни ғажиётганига бамайлихотир қараб ўтиравериши мумкин. Шу тариқа ҳайвонлар доимий нарсалар оламида яшашмайди. Нарса фақат конкрет вазиятда, фаолият жараёнидагина муайян аҳамият касб этади. Бундан ташқари, ҳайвонларнинг қуролсозлик фаолияти ҳеч қачон коллектив тарзда рўй бермайди, маймун, нари борса, ўз қабиладошининг фаолиятини кузатиб боради, лекин улар хеч қачон биргаликда, бир-бирига ёрдам берган ҳолда ҳаракат килишмайди.
Одам хайвондан фаркли уларок олдиндан уйланган режага биноан курол яратади, уни белгиланган максадда фойдаланади ва саклайди. Инсон нисбатан доимий нарсалар оламида яшайди. Киши куролдан бошка одамлар билан биргаликда фойдаланади, биридан куролдан фойдаланиш тажрибасини узлаштирса, бошка одамлар билан уни бахам куради.
Инсон психик фаолиятининг ажралиб турадиган учинчи белгиси — ижтимоий тажрибанинг биридан иккинчисига утказилиб туришидир. Хайвон хам, одам хам Kузгатувчининг муайян турига, аждодларнинг инстинктив хатти-харакатлари тарзидаги маълум бир тажрибага эгадир. Униси хам, буниси хам хаёт инъом этган турли вазиятларда шахсий тажриба орттиради. Лекин факат одамгина ижтимоий тажрибани узлаштиради. Алохида бир кишининг хулк-атворида ижтимоий тажриба асосий уринни эгаллайди. Киши психикасини купрок даражада у эгаллаб оладиган ижтимоий тажриба ривожлантиради. Бола тугилган чогиданок куролларни ишлатиш йулларини, муносабат воситаларини эгаллай бошлайди. Кишининг психик функциялари алохдда субъект томонидан инсониятнинг маданий ривожланиши куролларини эгаллаб олиши туфайли сифат жихатидан узгаради. Кишида олий, хусусан инсоний функциялар (ихтиёрий хотира, ихтиёрий диккат, абстракт тафаккур) ривожлана боради.
Хис-туйғуларнинг ривожланишида, худди абстракт тафаккурнинг ривожланишида булгани каби, вокеаликни купрок да­ражада адекват (бир хилда) акс эттириш воситаси мужассамлашгандир. Шунинг учун хис-туйғулардаги тафовут хайвон билан инсон уртасидаги туртинчи, жуда мухим тафовут хисобланади. Тугри, одам дам, юксак тараккий этган хайвон хам атрофида юз бераётган нарсаларга бефарк, булиб кола олмайди, албатта. Нарсалар ва вокелик ходисалари хайвонларда хам, кишиларда хам нима таъсир курсатаётган булса, шунга нисбатан муносабатнинг маълум бир турини — ижобий ёки салбий хиссиётни кузгатиши мумкин. Бирок факат одамдагина бошка кишининг гам-гуссасини ва кувончини биргаликда бахам куришдек етук кобилият мавжуд, факат одамгина табиат манзараларидан завкланиши ёки бирон бир хаётий фактни англаб етган такдирда акл-идрокли хис-туйгуни бошдан кечириши мумкин.
Инсон психикасининг хайвон психикасидан энг мухим фарки уларнинг ривожланиш шарт-шароитларида куринади. Агар хайвонот дунёсининг ривожланиши давомида психиканинг тараккиёти биологик эволюция конунларига биноан руй берган булса, хусусан инсон психикасининг, киши онгининг ри­вожланиши ижтимоий-тарихий таракиёт конунларига буйсукнади. Инсоният тажрибасини узлаштирмасдан, узига ухшайдиганлар билан мулокотда булмасдан туриб, ривожланган, хусусан инсоний хис-туйгулар булмайди, ихтиёрий диккат ва хотира кобилияти, абстракт тафаккур юритиш кобилияти ривожланмайди, кишининг шахси шаклланмайди. Одам болаларини хайвонлар орасида тарбиялаш холлари шундан далолат беради.
Чунончи, барча болалар-мауглилар хайвонларга хос содда реакцияларни намоён килишди ва уларда одамни хайвондан фарклайдиган хусусиятларни топиб булмайди. Маймун боласи такдир такозоси билан якка узи тудадан ажралиб колган такдирда хам барибир узини маймун сифатида намоён килган бир пайтда, одам хам факат унинг ривожланиши одамлар орасида юз берган такдирдагина одам булиб етишади.
Инсон психикаси материя эволюциясининг бутун жараёни давомида тайёргарликдан утди. Психика ривожланишининг тахлили бизга онг булишининг биологик шарт-шароитлари хакида гапиришимизга имкон беради. Одамнинг аждоди, шак-шубхасиз, конкрет хатти-харакат тафаккурига лаёкатли булган, куплаб боганишлар хосил кила олган. Одамдан олдинги мавжудот кулга ухшаган оёклари булгани холда оддий куролларни ясаб ва улардан конкрет вазиятларда фойдалана олган. Буларнинг хаммасини биз хозирги одамсимон маймунларда хам куришимиз мумкин.
Лекин онгни бевосита хайвонларнинг эволюциясидан келтириб чикариш мумкин эмас: инсон ижтимоий муносабатлар махулидир. Ижтимоий муносабатларнинг биологик шарт-шароити тудадан иборат булган эди. Одамнинг аждодлари тудалашиб яшарди, бу барча зотларга душмандан узини анча пухта химоя килиш, бир-бирига узаро ёрдам курсатиш имконини берарди.
Маймуннинг одамга, туданинг жамиятга айланишига таъсир курсатган омил — бу мехнат фаолияти, яъни куролларни биргаликда яратиш ва кулланиш жараёнида одамлар томонидан амалга ошириладиган тарздаги фаолият булди.

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish