Психика ва нерв системасининг эволюцияси Акс эттиришнинг бир-бирига ўхшашлиги энг аввало сезги аъзолари ва нерв системасининг узилишига боғлиқдир. Рецептор муайян турдаги қўзгатувчиларга қанчалик нафис жавобилса, реакция ҳам шунчалик бир-бирига ўхшаш бўлади. Буна маълум даражада тўғридан-тўғри богланиш бор. Масалан кўриш рецептори Куёшнинг тарқоқ нурики акс эттиришга мослашув муносабати билан ривожланди.
Худди оддий куп хужайрали ковакичаклиларда бўлгани каби бир ҳужайралиларда ҳам ёруғликка фақат умумий реакцияни — фототропизмни кузатиш мумкин. Ер чувалчангида унинг эпидермисида жойлашган ёруғликни сезувчи ҳужайралар мавжуддир. Бу ҳужайралар ёруғликнинг бор ё йўқлигини кайд этиш қобилиятига эгадир. Моллюсканинг «ликопчасида» унинг танасига ботган холда бамисоли қопчиқ сингари ёйилган ёруғликни сезувчи бир гуруҳ ҳужайралар учрайди. Кўриш органининг бундай тарзда жойлашуви ҳайвонга ёруғликнинг фақат бор ё йўқлигини эмас, балки унинг қайси томондан тушаётганини ҳам пайқаш имконини беради. Хашаротларда кўзнинг фасет тарзида тузилиши майда нарсаларнинг шаклини ажрата олиши учун имконият туғдиради. Умуртқали ҳайвонларнинг кўпчилигида кўз ёруғликни синдирувчи махсус линза (кўз гавхарн) га эгадир. Шу туфайли предметнинг тасвирини аниқ кўриш имкони туғилади.
Рецепторларнинг ривожланиши маълум даражада муайян турдаги нерв системасининг ривожланиши билан бирга боради. Сезги аъзолари ва нерв системасининг ривожланиш даражаси муқаррар равишда психик, акс эттиришнинг даражаси ва шаклини белгилаб беради. Ривожланишнинг қуйи босқичида (масалан, ковакичаклиларда) нерв системаси бутун организм бўйлаб тарқалган ва ўзаро чатишиб кетган ўсимталари бўлган нерв хужайраларидан таркиб топган нервдан иборат бўлади. Бу тўрсимон нерв системасидир. Тўрсимон мерв системасига эга бўлган хайвонлар, юқорида айтиб ўтилганидек, асосан тропизмлар орқали реакция билдиради. Уларда муваққат боғланишлар қийинчилик билан ҳосил бўлади ва яхши сақланмайди.
Ривожланишнинг кейинги босқичида нерв системаси сифат жиҳатидан бир қатор ўзгаришларга учрайди. Нерв ҳужайралари факат тўрлар эмас, балки тугунлар (ганглийлар) ҳам ҳосил қилади. Тугунли ёки ганглийли нерв системаси энг куп миқдордаги қўзғатувчиларни қабул қилиш ва қайта ишлаш имконини беради. Негаки, сезувчан нерв ҳужайралари қўзғатувчиларга бевосита яқин жойлашган бўлади ва қўзгалишни таҳлнл этиш сифатини ўзгартириб юборади. Ганглиоз нерв системасига эга бўлган Ҳайвонларда етакчи ганглий нерв системасининг бошқа барча тугунларига қараганда анча мураккаб тузилишга эга. Чувалчанглардаги ганглиоз нерв системаси анча соддароқдир: улардаги сегмент ганглийлар ўзларииинг акс эттириш имкониятларига кура бир хил ва шунга биноан янада сезгирлик билан акс эттнришга имкон бермайди. Фақат асосий ганглий ўз функциялари ва боғланишлари жиҳатидан бир хил бўлмаган нерв ҳужайралари қўшилувидан таркиб топганлиги учун анча ранг-баранг қўзратувчиларии қабул килади ва қайта ишлайди.
Тугунли нерв системасининг мураккаблашуви юксак таракқий этган умурткасиз хайвонларда — хашаротларда кузатилади. Тананинг ҳар бир қисмида ганглийлар қўшилиб, бир-бири билан нерв йўллари орқали боғланган нерв марказларини хосил қилади. Айникса бош кисмида жойлашган марказ мураккаб тузилгандир. Хащаротларнинг нерв системаси муҳит билан етарли даражада мураккаб тузилишга эга бўлган рецепторларнинг ёрдамида боғланади. Ганглиоз нерв системасига эга бўлган хайвонлар ташқи муҳитнинг таъсирини хам туғма, ҳам индивидуал тажрибада орттирилган рефлексларни ишлатган ҳолда акс эттиради. Бирок бу ўринда куп сонли тугя рефлекслар устунлик килади.
Нерв системасининг олий типи—найчасимон нерв системасидир. У найчасимон қилиб бирлашган нерв хужайраларидан ташкил топган бўлади (хордалиларда). Умуртқалиларда эволюция жараёнида орқа ва бош мия — марказий нерв сисемаси пайдо бўлади ва ривожланади, Хайвонларда нерв системаси рвожланиши билан бир пайтда сезги органлари ривожлана ва такомиллаша боради. Нерв системаси ва редепторларнинг ривожланишига мувофик равишда психик акс эттириш шакллари хам мураккаблашади. Ҳайвонларда янги психик функциялар пайдо бўлади ва эволюциянинг анча қуйи босқичида пайдо бўлганлари (сезгилар, идрок, хотира ва ниҳоят, тафаккур) такомиллашади. Нерв системаси қанчалик мураккаб бўлса, психика ҳам шунчалик мукаммал бўлади. Умуртқалилар эволюциясида бош миянинг ривожланиши алохида аҳамият касб этади. Бош мияда турли хилдаги функцияларни ўз зиммасига оладиган алоҳида чекланган марказлар ҳосил бўлади. Бу марказлар махсус нерв бирикмалари — ассоциатив зоналар орқали ўзаро боғланади. Ҳайвон қанчалик юксак тараққий этган бўлса, бу зоналар ҳам шунчалик мукаммал бўлади. Марказий нерв системасига эга бўлган ҳайвонлар муҳитнинг таъсирини анча ўхшаш холда акс эттиради. Бунда юксак даражада уюшган хайвонлар нерв фаолиятининг асосий фондини шартли рефлекслар йиғиндиси ташкил этади.
Шундай қилиб, психиканинг зволюцияси рецепторлар функциялари шаклларининг, шунингдек сигнал фаолиятининг мураккаблашувида ифодаланади.
Ҳайвонларда таяа тузилишининг, нерв системаси ва сезги органларининг прогрессив ривожланиши акс эттириш шаклларининг миқдор ва сифат жиҳатидан ўзгариши туфайли жонли организмнинг муҳит билан тобора мураккаб ва куп томонлама боғланишлари ҳосил бўлишини тақозо этади. Психик функциялар ҳайвоннинг ҳаёт кечирадиган муҳитига ва ўзининг тузилиши хусусиятларига боғлиқ холда ривожланади. Жумладан, кўриш рецепторининг тузилиши ҳайвоннинг хаёт кечирадиган муҳитда кўзи ёрдамида яхшироқ мўлжал олишга имкон беради. Чуқур сув тагида яшайдиган балиқларнинг кўзлари оз микдордаги ёруғликнинг кўзғалишларини илғайди. Улар кўзининг тур пардасида юксак даражада сезувчан махсус аъзолар — таёқчалар бўлади. Кўз қорачири ва гавҳари нисбатан каттадир. Ер устида яшайдиган юксак тараққий этган хайвонларнинг кузи шундай тузилганки, муғуз пардаси ва гавҳари ультрабинафша нурларни тур пардага кадар ўтказмайди. Кундузи ва тунда ҳаёт кечирадиган ҳайвонларнннг кузи ҳам яшаш шароитига боғлиқ махсус аъзога эгадир. Кузларнинг хар хил тузилишда бўлишининг узи ҳам муайян муҳит шароитларида қўзғатувчиларнинг анча ўхшаш тарзда акс эттирилишини таъминлайди.
Бироқ бир хилдаги муҳит шароитларида хайвонларда факат бир типдаги рецепторлар ривожланади ва етакчи бўлиб қолади, деб ўйлаш ярамайди. Хайвонларда сезувчанликнивг филогенетик ривонманиши улар учун қайси бир қўзғатувчи биологик жиҳатдан кўпроқ аҳамиятга эга эканлигига боғлиқдир. Ўргимчак бир хилдаги муҳитнинг ўзида тебранишга қараб мўлжал олади; қурбақа — киши эшитадиган шитирлашга, кўршапалак — ультратовушларга, ит кўпроқ хидга (барча хидларга ҳам эмас, балки органик кислоталар ҳидига, ҳид сезгиси пасайган кезларда — ҳушбуй нарсалар — гуллар, ўтлар ҳидига) қараб мўлжал олади ва ҳоказо.
Мухит аллакандай доимий нарса эмас. Ҳар қандай материя сингари мухит эволюциялашади. Ушбу эволюциялашувчи муҳитга унда яшайдиган ҳайвонот тури мослашади. Шундай ҳам бўлиши мумкинки, ҳайвонлар туридан бири учун, афсус, муҳит тубдан ўзгариб, бу психик функцияларининг ривожланишига таъсир қилади, айни чогда эса бу ўзгариш бошқа хайвонларнинг функцияси ривожланишига жиддий таъсир кўрсатмайди. Жумладан, яшаш шароитининг тубдан ўзгарганлиги ибтидоий одамсимон маймунларнинг хатти-ҳаракатлари сифат жихатидая қайта ўзгаришига сабаб бўлдики, бу оқибат натижада Ерда одамнинг пайдо бўлишига олиб келди.