Умумий психология академик А. В. Петровский таҳрири остида


Ҳайвонларнинг муносабатлари ва «тили»



Download 0,55 Mb.
bet24/28
Sana24.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#214030
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ. Петровский.

Ҳайвонларнинг муносабатлари ва «тили»
«Ижтимоий ҳайвонларнинг ўзаро муносабат-муносабатлари баъзан жуда ҳам мураккаблашиб кетади. Ганглиоз нерв системасига эга булган катта-катта тудаларга бирлашиб хаёт кечирадиган хайвонлардаёқ факатмарккаб индивидуал иснтиктив хатти-харакатларнигина эмас балки уша туданинг алохида бир вакили тилига нисбатан инстиктив реакциялари хам ривожланганглигини куриш мумкин .
Чунончи, асалари шира тўплаб, уясига қайтаётганида муайян бир шаклда ҳаракатлар ясаб («рақсга тушиб»), бу билан асалга бой гуллар каерда жойлашгани ҳақида бутун асаларилар тўпини хабардор қилиши аникланди. Чумолиларнинг «тили» жуда мураккабдир. Маълум бир ҳаракатлар катъий бир хабарни англатади. Ҳаракат реакциялари биргаликдаги ҳаракатга чақириқни, овқат бериш ҳақидаги илтимосни ва шу кабиларни англатиши мумкин.
Ганглиоз нерв системасига эга бўлган ҳайвонлардаги «тил» гавдасини маълум бир қиёфада тутиш билан, акустик сигналлар, кимёвий («ҳид билиш») ахборотлар, турли хилдаги суйкалишлар орқали ифода этилади.
Тўплашиб юрган ҳашаротлар хатти-ҳаракатларининг мақсадга мувофиқлиги ва уйғунлиги кузатувчини ҳайратга солади. Лекин ушбу уйғун равишдаги максадга мувофиқлик ахборотни қабул қилувчи хайвонлар реакциясининг бир хилда эканлиги билан белгиланади. Уларнинг реакцияларида озгина бўлса ҳам англашилганликдан, ахборотни қайта ишлашдан асар йўқ бўлади; сигнал олшниши биланоқ эволюцияда ҳосил қилинган хатти-харакатлари содир булади.
Юксак тараккий этган хайвонлар (қушлар, сут эмизувчилар) нинг тўдасида ҳам ўзаро муносабатларнинг муайян шакллари мавжуддир. Ҳайвонларнинг ҳар қандай тарзда бирон-бир тўдага бирлашувн мукаррар равишда тўдадагиларнинг бир-бири билан алоқа қилишлари учун зарур бўлган «тил» нинг пайдо бўлишига олиб келади.
Хар қандай турда биологик жихатдан тенгсизлик карор топади; кучли хайвонлар кучсизларини ўзига бўйсундиришади. Кучлиларига овқатнинг яхшироқ жойи тегади, улар ўзларини тўданинг бошқа аъзолари орасида анча эркин ҳис қилишади. Кучсиа ҳайвонлар бошқа турларга мансуб ҳайвонлар учун ўлжа бўлиб, ўзи мансуб бўлган турнинг энг яхши вакиллари сақланиб қолиши учун гаров бўлиб хизмат қилади. Қучсиз ҳайвонлар, ўз навбатида, туда ичида ўзларини нисбатан ҳимоя килиш имконини берадиган воситаларга эгадир (4-расм). «Бўйсуниш қиёфаси» аталмиш алохида бир ҳолатга кириб туриш ана шундай воситалар жумласидан бўлиб, анча кучлирок хайвон билан тўкнашувда мағлубиятга учраётган хайвон ўзининг олишувни давом эттиришга қодир эмаслигини шундай ҳолат воситасида хабар қилади.
«Тил» деганда биз сигнал беришнинг ҳар қандай системасини, хабар беришнинг ҳар қандай воситасини тушунамиз.
Масалан, австриялик этолог К. Лоренц қуйидагича вазиятни кузатишга муваффақ бўлди. Еш бури ўзининг куч-қувватга тўлиб кетганини сезиб, тўданинг бошлиғига ташланадн.
4-расм. Товуқларда устунлик ва бўйсунганлик ҳолатлари: 1 ва 2— товуқ ва хўрознинг устунлиги холати; 3—жуда хам тажовузкорона ҳолат; 4— тажовузкорлик нияти бўлмаган ҳолда тўдага кўшилишга тайёрлик холати; 5— бўйсунганлик холати; 6—таклиф қилиш ҳолати. Еш бури дарҳол бўйсунганлик холатига кирди: ваҳшиёна тусга кирган рақибининг оғзи остига бўйнини қўйди. Одатда ҳайвонлар олишув пайтида бўйнини муҳофаза қилади. Катта бўрининг ҳужумкорлик важоҳати шу заҳотиёқ сўнди — минглаб авлодлар ҳаёти давомида ҳосил бўлган инстинкт ўз таъсирини кўрсатди. Тобелик ҳолатига кириш одати туда бўлиб яшайдиган барча ҳайвонларда бор. Маймунларда бундай ҳолатни билдирадиган қиёфалар аниқ ифода этилган бўлади.

4-расм.

Ҳайвонларда қиёфа, суйканиш «тили» дан ташқари эшитиладиган сигналлар «тили» ҳам бор. Сайроқи қушларда, дельфинларда, маймунларда мураккаб товуш сигнали борлиги баён қилиб ўтилди. Чиқариладиган товуш хайвоннинг ҳиссий ҳолатини акс эттиради. Шимпанзенинг овоз реакцияларини таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, маймуннинг ҳар бир чиқарган товуши муайян рефлектор фаолияти билан боғлангандир. Товушларнинг бир неча гурухи: овқатланиш пайтида чиқариладиган товушлар, мўлжал олиш ва мудофаа қилиш, тажовуз солиш товушлари, жинсий функцияларнинг намоён бўлиши билан боглиқ товушлар ва ҳоказолар маълумдир.


Битта тўдадаги хайвонлар бир-бирининг товуш реакцияларига қараб мўлжал олишади. Товуш реакциялари тўданинг вакилларига ўз шерикларининг кандай холатдалиги ҳақида қўшимча ахборот етказади ва шу йўсинда тўданинг ичида хатти-харакатни йўналтириб туради. Очиққан ҳайвонлар бирон-бир нарсани истеъмол қилаётган ҳайвонларнинг иштаҳали товуши эшитилган томонга қараб силжишади; соғлом ва тўқ хайвонлар ўз қабиладошларининг ўйини ёки мўлжал олишга-оид товушларига эътибор беради ва шу тарзда ҳаракат қилиш хатти-ҳаракатини йўналтириш эҳтиёжини қондиради; урушаётган маймунларнинг овозини эшитиши билан серка маймун тўдада тартиб ўрнатиш учун чопиб келади; хавф-хатар ҳақидаги ваҳимали сигнал бутун тўдани безовталантириб қўяди. Ҳайвонларнинг «тили» да фақат битта нарса етишмайди —хайвонларнинг «тили» одамларнинг тилидан фарқли ўлароқ, тажрибани ифода этиш воситаси бўлиб хизмат қила олмайди. Шунинг учун ҳам бирон бир алоҳида буюк жонзот вакили ўзининг индивидуал тажрибасида анчагина осон овкат топишнинг бир катор усулларини топди деб тахмин килганимизда ҳам, у ўз тажрибасини ҳайвонлар иҳтиёридаги «тил» да мавжуд бўлган воситалар билан (хатто унда шундай эҳтиёж пайдо бўлган тақдирда хам) ифодалашга қодир эмас.



Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish