Умумий психология академик А. В. Петровский таҳрири остида


Ҳайвонларнинг интеллектуал хатти-ҳаракатлари



Download 0,55 Mb.
bet23/28
Sana24.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#214030
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ. Петровский.

Ҳайвонларнинг интеллектуал хатти-ҳаракатлари
Айрим нарсалар ўртасидаги мураккаб муносабатларнинг акс эттирилиши интеллектуал хатти -ҳаракатлар негизини ташкил этади. Қуйидаги тажриба интеллектуал хатти-ҳаракатга мисол бўла олади.
Тажриба ўтказилган асбоб иккита бўш найчадан иборат эди. Найчадан биттасига қарғанинг кўз ўнгида ипга боғланган хўрак—бир парча гўшт жойлаштирилди. Қарға хўракнинг найча ичига киритилганини, иккинчи найчага ўтадиган жойдаги ёриқдан бир лаҳза пайдо бўлиб, иккинчи найча ичига кириб кетганини кўрди. Қарга шу заҳотиёқ иккинчи найчанинг охирига сакраб борди ва хўракнинг пайдо бўлишини кутиб турди. Келтирилган мисол шуни кўрсатадики, юксак тараққий этган ҳайвонлар нарсалар ўртасидаги муносабатларни пайқаш қобилиятига ва мазкур вазиятнинг натижасини олдиндан билиш.
Олимлар юксак тараққий этган ҳайвонлар орасида приматларни (одамсимон маймунларни) алоҳида ўринга қўядилар. Приматлар кўплаб бошқа сут эмизувчилардан фарқли ўлароқ, фақат озуқа эмас, балки турли хилдаги нарсалар воситасида қилинган хийлаларга хам бефарк караб туришмайди. Бу хилдаги қизиқишни «қатъий» ва «беғараз» қизиқиш (И. П. Павлов), «тадқиқот импульси» (Я. Ю. Войтонис) деб аташади. Маймунларда бу хилдаги фаолиятнинг фаоллиги кўриш қобилиятининг юксак даражада ривожлангани билан қўшилиб, уларнинг идрок этиш доирасини беқиёс кенгайтириб, тажрибасини беҳад ошириб юборади ва малакаларнинг хосил қилиниши учун, хатти-ҳаракатларнинг мураккаб турлари пайдо бўлиши учун бошқа хайвонлардагига қараганда анчагина кучли негиз яратади.
Маймунлар интеллекти (ақли) улар бажарадиган вазифаларнинг фақат мураккаблиги билан эмас, балки улар фаолиятининг йўналтирилганлиги билан ҳам белгиланади. Маймунлар қўлига тушган нарсани соатлаб титиб ўтириши, одамни қафасига ҳар хил усуллар билан махлиё этиши, судралиб кетаётган қурт-қумурсқаларни кузатиши мумкин ва хоказо. Маимунлар хатти-ҳаракатининг бундай хусусиятларига эга эканлиги уларнинг ҳаёт кечириш усули билан изоҳланади. Табиий шароитларда маймун озиқа излаб, узлуксиз равишда «текшириш» фаолияти билан машғул бўлади. Ёввойи шимпанзеларда «таомларнинг» саксон битта хили мавжуд. Уларникг ярмиси мева-чевалар бўлса, тўртдан бир кисми барглардан иборатдир. Қолган қисмини дон-дун, гуллар, поялар, дарахт пўстлоғи ташкил этади. Шимпанзелар булардан ташқари ҳашаротлар ва қурт-кумурсқалар билан озиқланади. Онда-сонда уларнинг «дастурхонида» калтакесаклар, майда кемирувчилар, баъзан эса йирик ҳайвонлар ҳам бўлиб туради. Бундан шу нарса тушуниладики, маймунларда мўлжал олиш-тадқиқотчилик хатти-харакатининг юксак даражада тараққий этганлиги, уларнинг исталган объектларга каратилган қизиқишлари аниқ шаклланган биологик асосга эгадир. Маимунлар истеъмол қиладиган меваларнинг турли-туман шаклга ва тусга эгалиги улар томонидан фақат фарқ қилинадигина эмас, балки шартли рефлекслар ҳосил бўлиши натижасида тегишли таъм белгилари билан ҳам богланади. Маймун овқат излаётиб, меваларнинг истеъмол килиш мумкин бўлганларини истеъмол қилиб бўлмайдиганлари ва заҳарлиларидан бехато ажратади.
Маймунлар овқатининг ранг-баранглиги уларнинг анализаторлик қобилиятини оширади. Маймун шу қадар ранг-баранг овқатлана бошлагач, энди озиқанинг қатъиян белгилаб қўйилган турларига ёки овқатланишнинг муайян бир вазиятига инс-тинктив равишда муносабат билдириб қола олмайди. Ҳар гал у хаммасини ва атрофдаги ҳамма нарсани текширнши ва шу тарзда ўзига керакли озикани топиши лозим бўлади.

Маймунларнинг бу хилдаги хатти-ҳаракатларннинг бошқа хайвонларга нисбатан юксак даражада ривожланганлиги приматларда қўл типидаги олдинги оёқларнинг мавжудлиги билан ҳам белгиланади. Қўли борлиги учун ҳам маймунлар атрофдаги нарсалар билан жуда ҳам мураккаб муносабатларга киришиш имкониятига эгадир. Ана шунинг учун хам маймунларда колгани бошқа ҳайвонларда мавжуд бўлмаган жуда кўплаб муваққат боғланишлар (ассоциациялар) ҳосил бўлади. Фаол мўлжал олиш-тадқиқотчилик хатти-ҳаракати замирида маймунларда акс эттиришнинг турли-туман воситалари пайдо бўлади. Маълум шароитларда маймунларда хатти-харакатнинг инстииктив шакллари намоён бўлади. Бошқа умуртқалиларда бўлгани каби маймунларда инстннктив реакциялар оддий омил туфайли юз бериши мумкин. Америкалик олимлар Г, Харлоу, М. Харлоу, С. Суомиларнинг тадқиқотлари янги туғилган маймун боласи сунъий онанинг айрим турларигагина ҳаддан зиёд ихлос қўйиши мумкинлигини кўрсатди.
Тажриба қуйидаги тарзда олиб борилди. Макака маймунйнинг янги туғилган болаларини худди ҳакиқий онасининг катталигида қилиб ишланган сунъий она билан бирга кафасга солиб қўйилди. Маймунчаларнинг бирига металл каркасдан ясалган «она», иккинчисига ёғоч цилширдан ясалиб, тукли мато билан ўралган «она» тўғри келди. Юмшоқ оналик маймунча куп вақтини унинг ёнида ўтказди, уни гоҳ қучоқлар, гоҳ унинг устига ҳам чиқиб кетарди. У ҳар гал бирон хавф туғилса онасининг ҳимоясига қочиб борган. Металл она теккан маймунча эса жуда қийналди. Тадқиқотлар шуни кўрсагдики, маймунларнинг болалари сут берган симли онадан кура сут бермаса ҳам матодан ясалган онани афзал кўриши аникланди. Матодан ясалган оналар маймунчаларда бадастирлик ҳиссини — хавфсизлик ва ишонч, ҳиссини уйғотади.
Бироқ юксак тараққий этган катта маймунларнинг инстинктив хатти-ҳаракати бир ҳужайрали тубан ҳайвонлар инстиктидан жиддий фарқ қилади. Юксак тараққий этган маймунлар (жумладан, шимпанзе)да хатти-ҳаракатнинг уя қуришдек турма шакли мавжудднр. Табиий шароитларда улар ҳар куни дарахтларда шох-шаббалардан уя қуришади. Кузатишлар шуни кўрсатдики, маймунлар уя қуришда материалларни танлаш чоғида амалий таҳлилеа биноан иш кўришади.
Тадкиқот жараёнида маймунларнинг бинокорлик «фаолияти» кемирувчилар (каламуш)нинг уя қуриши билан таққослаб кўрилди. Қаттиқлиги турлича материаллар, жумладан, дарахт шохлари ва коғоз мавжуд бўлган холда шимпанзе ҳам, каламушлар ҳам уяни бир хил типда, яъни уянинг асосий қисмини қаттиқ материялдан ясаб, ичига анча юмшоқроқ материал тўшайди. Агар шимпанзега ва каламушга фақат юмшоқ материал берилса, у ҳолда иккаласи ҳам уяни шу материалдан куришга киришади. Лекин улар тавсия қилинган материалдан уяларини ясаб бўлганларидан кейин уларга анча дағалроқ материал берилса, у холда хайвонларнинг реакцияларида дарҳол сифат фарқ кўринади. Шимпанзе анча дағал материалга эга бўлганидан кейин шу заҳотиёқ уясини қайта қуришга киришади. Юмшоқ материалдан курилган иншоотни қўли билан бир чеккага суриб қўяди за анча дағал материалдан уянинг асосини қура бошлайди. Шундан кейингина у юмшоқ материалдан фойдаланади, уни уясининг ички юзаларига тўшайди. Каламушлар худди шунга ўхшаш вазиятда қурилишни давом эттирадилар, дағал материални юмшоқ материал устидан тўшай берадилар.
Шундай қилиб, уя қуриш маймунларда гарчи инстинктив харакатлар натижасида амалга оширилган бўлса ҳам, бу ҳаракатлар ташқи шарт-шароитлар хисобга олинган холда юз берди.
Маймунларнинг индивидуал тажрибада ҳосил қилган хатти-ҳаракатлари ўзига хос хусусйяти билан ажралиб туради. Маймунларда ва анча тубан ҳайвонларда малакаларнинг ҳосил бўлншини кузатган тадқиқотчи баъзан шундай ажабланадиган фактга дуч келиши мумкинки, анча тубан умурткали ҳайвонларда малакалар маймунларга қараганда тезроқ пайдо бўлади. Бу факт малака тезроқ ҳосил бўладиган ҳайвонларга Караганда маймунлар анча содда деган маънони англатмайди. Гаи шундаки, маймунлар у ёки бу нарсаларни ва уларнинг атроф-муҳитдаги иисбатини сезишга лаёқатли бўлиб, уларга таъсир кўрсатищ имкониятига эгадир. Уларнинг хатти-харакатлари эса кўпинча ушбу кобилият билан белгиланади. Шундай ҳам бўладики, маймуннинг «беғараз» қизиқувчанлиги дикқатини унинг ўзи экспериментдан ўтказилаётганига жалб қилишга қўймайди. Кўпинча уни «проблема қутиси»га яшириб қўйилган хўракдан кура истеъмол қилиб бўлмайдиган нарсалар кўпроқ қизиқтириб қолади. Лекин маймунларда мустаҳкам шартли боғланишлар ҳосил бўлаётган ҳолда улар худди бошқа юксак тарақкий этган ҳайвонлардаги каби бир хилда юз беради.
Рафаэль исмли шимпанзеда ўтказилган қатор тажрибалардан бир жиҳатини кўриб чиқамиз. Қутига яшириб қўйилган мевалар олдида спирт лампаси ёқиб қўйилган. Рафаэль мевани олиш учун неча бор уринишларидан бирида тасодифан шамчироқ устида турган сувли идишнинг жўмрагига тегиб кетди. Жўмракдан тушган сув алангани ўчирди. Ҳар қолинди. Янги вазйятда сувли идиш бир чеккага қўйи уринганидан сўнг Рафаэль бу вазифанинг ҳам уддасидан сув тўлдириб, уни алангага қараб сепди.
Ҳайвон ҳаракатнинг ўзлаштирилган усули (малака)ни янги вазиятга кўчирди. Тўғри, бу хилдаги ҳаракат номақбул (солатрофида сув бор!) ҳисобланади. Лекин у биологик жихатдан ўринлидир. Омонат кўприкчадан ҳаракат қилиш маймун учун ортиқча жисмоний қийинчилик туғдирмайди. Шу боисдан ҳам экспериментда содир қилинган вазият шимпанзе учун ҳал этилиши ақл-идрокнинг ишга солинишини талаб қиладиган проблемали вазият бўлгани йўқ. Муносабат билдиришнинг анча бир хил усули сифатида инстинктлар ва малакалар ҳайвон организмини ортиқча зўриқишдан сақлайди. Ҳайвон цаторасига бир неча бор муваффақиятсизликка дуч келгандан кейингина масалани ҳал қилишнинг юксакроқ даражадаги усулига, яъни интеллект (ақл-идрок) билап иш кўриш усулига мурожаат цилади. Бирок, вужудга келган вазият ҳайвонлар учун камдан-кам ҳолда проблемага айланади ва, бинобарин, анча юксак, идрокни ишлатиладиган даражада акс эттириш алоҳида зарурат сифатида намоён бўлмайди. Интеллектуал хатти-ҳаракат қайвонларнинг кўпинча яширин имконияти сифатида қолиб кетади.
Совет психологи Н. Н. Ладигина-Котс (1889—1963) нинг тажрибаларида Парис деган шимпанзе ичига хўрак солинган иайчани олиши биланоқ, найчанинг ичига киритиш учун яротуш бўлган, ишлатишга қулай қуролни танлашга тушарди. Бунда Парис турли белгиларни — нарсаларнинг шакли, узунлиги, кенглиги, қалинлигини ажрата биларди. Агар мос келадиган нарса топилмаса, Парис ёнида ётган дарахт шохларидан ён шохларим юлиб олар, энли тахтадан пайрахалар ажратиб чиқарар, букланган симлэрни тўғрилар, хуллас, маймун «қурол ясар эди.
Бироқ юксак тараққий этган маймунлардаги «қурол ясаш» фаолиятининг аҳамиятини ошириб юбориш ярамайди. В. Келер, Э. Г. Вацуро, Н. Н. Ладигина-Котслар ўтказган тажрибалардан маълумки, шимпанзелар айнан бир хилдаги вазиятда, яъни максадга эришиш учун иккита таёқни бирлаштириш зарур бўлган пайтда ўзларини йўқотиб қўйишди. Бу шундоқ ҳам тушунарли: шохларни ғажиш, пайрахаларни ажратиш — булар маймуннинг табиатда бажарадиган табиий ҳаракатларидир, Лекин маймунлар табиий шароитларда таёқларни бир-бирига улаб иш кўрмайди. Бу хилдаги вазифаларни бажариш учун куп уриниш, синаб кўриш талаб қилинади. Шунга қарамай, маймунлар баъзан иккита анча қисқа таёқдан битта узун таёқ ясашга, яъни «қурол» ясашга муваффақ бўлишарди. Аммо улар тайёрланган «қуролни» сақлашмайди, нафи тсгади деб ўйлашмайди. Маймунда «қурол» унинг бевосита ҳаракати жараёнида пайдо бўлади ва шу заҳоти йўқолади. Шу сабабдан ҳам одамнинг меҳнат фаолияти билан маймунларнинг тегишли ҳаракатлари ўртасида фақат шартли ўхшашлик бўлиши мумкин.
Шу муносабат билан И. П. Павловнинг хўрак яширилган қути билан ўтказган тажрибалари қизиқарлидир. Маймун учбурчак шаклидаги тешикдан хўракни кўради. Агар ана шу тешикка учбурчак шаклида пўнилган таёқни кемириб, қутининг ичидаги дастакни босилса, қутини очиш мумкин. Экспериментчи бу жараённи маймуннинг кўз ўнгида бажаради. Маймуннинг каршисида ҳар хил — думалоқ, квадрат, учбурчак қилиб қўнилган таёқлар қалаштириб ташланган. Олдивига барча маймунлар қўлига илинган таеқпи ҳар қандай тешикка киритишга уринйшади. Сўнгра эса улар таёқларни пайпаслаб, ҳидлаб, уёқ-буёғини ағдариб кўришди ва навбатма-навбат тешикка киритишга урина бошлашди. Пировардида тўғри мўлжал олинди.
Шундай қилиб, маймунларнинг интеллектуал ҳаракатлари тахминий харакатлар жараёнида конкрет амалий тафаккур шаклида юз беради.
Юксак тараққий этган маймунлардаги хатти-харакатларнинг ўзига хос хусусияти уларнинг тақлидчилигидир.
Шундай қилиб, акс эттиришнинг барча шаклларн (тропизмлар, инстинктлар, малакалар, интеллектуал хатти-ҳаракатлар) ксскин чегараланмайди. Ҳайвонот оламида ривожланишнинг ягона узлуксиз яқинлиги мавжуддир: инстинктлар, жумладан, малакаларни хосил қилади, малакалар инстинктларга айланади.
Лекин ривожланишнинг узлуксизлиги конкрет ифодаланиш жараёнида узилишнинг мавжудлиги ҳам кўриниб қолади: хайвонларнинг бир хил турларида инстинктлар устун бўлса, бошкаларида шахсий тажриба жараёнида орттирилган боғланиш-лар устунроқ бўлади.

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish