Умумий психология академик А. В. Петровский таҳрири остида


I. 3.2. Психиканинг муҳитга ва аъзоларнинг тузилишига боғликлиги



Download 0,55 Mb.
bet25/28
Sana24.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#214030
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ. Петровский.

I. 3.2. Психиканинг муҳитга ва аъзоларнинг тузилишига боғликлиги


Психика ва мухит.
Агар жонли мавжудотларнинг хаёт кечириш муҳити ҳамма жойда мутлако бир хил бўлганида, эҳтимол, Ер юзи бир хил турдаги ҳайвонлар билан тўлиб кетган бўларди. Хақиқатда эса муҳит иқлим жиҳатидан ҳам, яшаш шароити жиҳатидан ҳам ғоят ранг-баранг бўлиб, бу организмларнинг табақаланишини тақозо этади. Ер юзида бир миллиондан зиёдроқ турдаги хар хил ҳайвонлар яшайди. Ер юзидаги ҳодисалар жуда ранг-баранг бўлса ҳам, уларнинг циклли алмашинуви — йиллик цикллари, кун ва туннинг алмашинуви, ҳароратнинг алмашинуви ва ҳоказолар мавжуддир. Барча жонзот мавжуд шарт-шароитларга мослаша боради.
Оддий таъсирланувчанликдан бошланган ўз-ўзини бошқариш кобилияти одамнинг ижодий акл-идрокида юксак даражадаги тараққиётига эришди.
Акс эттириш усуллари қанчалик юксалган сари хайвонларнинг мазкур тури муҳитнинг бевосита таъсиридан шунчалик озод бўла боради. Муҳитнинг ўзгаришига тропизмлар билан муносабат билдирадиган бир ҳужайрали организм муҳит шарт-шароитларига тамомила боғлиқ бўлади.
Мисол учун, жумладан, муҳитнинг харорати ўзгариши билан организмдаги кимёвий реакцияларнинг тезлиги хам ўзгара бошлайди: ҳарорат кўтарилиши билан реакциянинг тезлиги ошади, пасайган тақдирда пасаяди, ҳарорат ҳаддан зиёд ошиб ёки пасайиб кетганда эса бир ҳужайрали организм ҳалок бўлади. Агар жуда паст ҳароратли шароитга жойлаштирилса, шубҳасиз, бошқа ҳар қандай жонли организм ҳам шундай қисматга учрайди. Лекин мана шундай шароитларда юксак тараққий этган ҳайвонларнинг хатти-ҳаракатларида жиддий тафовут бўлади.
Яшаш шароитларининг кескин ўзгариши ҳайвонларни койини ўзгартиришга мажбур этиши азалдан маълум. Ҳайвонларнинг бу хилдаги хатти-ҳаракатлари шароитга кўпрок ёки камроқ даражада мое бўлиши мумкин. Чўл тошбақаси ва майда кемирувчилар иссиқ кунлар бошланиши ва қишки совук. тушиши олдидан ўзларининг нормал ҳаёт кечиришлари учун зарур шарт-шароитларга анча мос келадиган ҳарорат сакланадиган чуқур ин қазиб, ер тагига кириб кетади. Бу ўринда инстинктлар ҳаракат қилади. Фил ўзига сув сепа бошлайди, қалин сояга яширинади, маймун хам иссиқдан яхши сақланиши учун имкон берадиган жойни танлашга ва тайёрлашга уринади. Бу ўринда инстинктлардан ташқари хайвонлар индивидуал хаёт кечириш жараёнида орттирган тажриба — шартли боғланишлар таъсир қилади.
Шундай қилиб, хайвонлар муҳитга бевосита боғлиқликдан секин-аста қутила боради. Лекин жонли мавжудотлар ривожлаиишнинг хар қандай даражасида хам бундай боғлиқликдан хеч қачон батамом қутила олмайди. Мухит — жонли организмнинг ҳаёт кечириш шарт-шароити, жонли мавжудотлар ҳаёткечиришининг бош омили, бошкачасига айтганда, жонли организмларнинг хаёт кечириши муҳитнинг шарт-шароитлари билан аниқ белгилаб қўйилгандир (сабабли боғликлиқдир).

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish