Умумий психология ҳақида тушунча
Психологиянинг бошқа соҳалари орасида умумий психология деб аталадиган соҳаси алоҳида ўрин эгаллайди. У психология фанининг педагогик, юридик, тиббий, ҳарбий, қиёсий психология ва шу каби шоҳобчалари билан бир қаторга қўйилиши мумкин бўлган шоҳобчаси эмас. У мумий психология — бу психология томонидан аницланадиган энг умумий қонуниятларни, бу фонда йўлланиладиган тадқиқот методларини, у амал қиладиган назарий принципларни, унда ишлатиладиган асосий илмий тушунчаларни таърифлаш учун қўлланиладиган махсус номдир. Психологиянинг юқорида айтиб ўтилган соҳаларида амалга ошириладиган конкрет тадқиқотлардан фикран мавхумлашган ҳолдагина бу принциплар, методлар, қонуниятлар ва тушунчаларни аниқлаш ва изоҳлаб бериш мумкин. Умумий психология баъзан назарий ва экспериментал психология деб ҳам аталади. Унинг вазифалари психологиянинг методологияси ва тарихини психик ходисаларнинг ҳосил бўлиши, ривожланиши ва сақланиб қолишининг энг умумий қонуниятларини тадқиқ қилиш назарияси ва методларини ўрганишдан иборатдир. Умумий психология билиш ва амалий иш фаолиятини, сезгиларнинг, идрокнинг, хотиранинг, хаёлнинг, тафаккурнинг умумий қонуниятларини, психик жиҳатдан ўзини-ўзи идора қилишни, киши шахсининг дифференциал-психологик хусусиятларини, характер ва темпераментни, хулқ-атворнинг устунлик қилувчи мотивларини ва шу кабиларни ўрганади. Умумий психология соқаларидаги тадқикотларнинг натижалари — психология фани барча соҳалари ва бўлимларини ривожлантиришнинг асосий негизидир.
Мазкур китоб умумий психология курси ҳисобланади. Бунинг маъноси шуки, унда психологиянинг умумий назарий принциплари ва энг муҳим методлари ҳақида илмий тушунча берилади, психологиянинг асосий илмий тушунчалари баён қилинади. Уларни таҳлил қилишда муаллифлар психологиянинг энг муҳим қонуниятларини очиб беришга ҳаракат қилишди.
Психик жараёнларга одатда билиш жараёнлариш; сезги органларига бевосита таъсир қиладиган нарсаларнинг, яъни қўзғатувчиларнинг инъикос сифатидаги сезгилар ва идрокни, воқеликнинг янгиланиб турадиган акси сифатида хотирани, во-қелик хусусиятларининг киши онгида умумлашган ва қайта давинъикос қилинган ҳамда бевосита билиш қийин бўлган хаёл ва тафаккурни; продавай жараёнлар (эҳтиёжларнинг туғилиши, муайян тарзда ҳаракат қилиш мотивлари ёки нстагининг пайдо бўлиши, бирдан-бир қарорга келиш ва ижро этиш) ни; эмоционал ёки ҳиссий (ҳис-туйғуларнинг ҳосил бўлиши, эҳтиёжнинг қондирилишига қараб уларнинг кучайиши ва бошқалар)ни киритишади. Психик ҳолатларга ҳис-туйғулар (кайфият, қаттиқ ҳаяжонланиш ё жазава тутиши) нинг, диққат (диққатнинг бирор нарса устида тўпланиши, диққатнинг тарқоқлиги) нинг, ирода (ишонч, ишончсизлик)нинг, тафаккур (шубҳаланиш)нинг намоён бўлиши ва бошқалар киритилади. Шахснинг психик хусусиятлари ёки фазилатларига киши ақдининг ва тафаккурининг белгилари, унинг характерида, темпераментида, қобилиятларида барқарор бўлиб қолган иродавий хусусиятлар, муайян тарзда харакат қилишдан иборат барқарор ва янгидан ҳосил бўлиб турадиган хоҳиш-истаклар, ҳис-туйғу хусусиятлари (қизиққонлик, сертакаллуфлик) ва шу кабилар киради.
Психиканинг барча кўринишларини юқоридаги тарзда уч категорияга ажратилиши шартли характерга эга. «Психик жараён» тушунчаси психология аниқлайдиган фактнинг қонунийлигига, ўзгарувчанлигига ишора қилади. «Психик ҳолат» тушунчаси психик фактнинг статик моментини, ниобий барцарор-лигини билдиради. «Психик хусусият» ёки «психик фазилат» тушунчаси психик фактнинг барқарорлигини, унинг шахс тузилишида ўрнашиб қолганлиги ва такрорланиб туришини ифода этади. Битта психик фактнинг ўзи, масалан, қаттиқ ҳаяжонланиш ё жазава тутиши, яъни жуда қизғин ва қисқа муддатли ҳиссий тўлқинланиш ҳақли равишда ҳам психик жараён деб (негаки унда ҳис-туйғу ривожланишининг ўзгаришга бойлиги ифодаланган, бир-бирини изчил равишда алмаштириб турадиган босқичлар аниқланган), хам психик ҳолат деб (чунки у психик фаолиятнинг муайян бир вақт мобайнидаги таърифидан иборат), хам кишининг психик хусусиятлари намоён бўлиши деб (негаки, бу ўринда шахснинг қизиққонлик, аламзадалиги, ўзини тута билмаслиги каби хислатлари намоён бўлади) талқин этилиши мумкин.
Юқорида бутун ҳозирги замон психологиясининг тузилишини аниқлаб олиш учун тавсия қилинган шахснинг ривожланиши унинг муносабатлари ва фиолияти жараёнида юз бериши принципа умумий психологиянинг асосий масалаларини тадқиқ қилиш учун энг тўғри йўлни очиб беради. Умумий психологияни баён этишда айнан ана шу принцип асос қилиб олипиши керак. У шахсни муносабат ва фаолият жараёнида тадқиқ килишни ва энг муҳим психик хатти-ҳаракатлар тахлилини, шахснинг билиш, ҳиссиёт ва иродавий жиҳатларини ҳамда кишининг энг муҳим индивидуал-психологик ўзига хослиги (темперамента, характери, қобилиятлари) билан тугалланувчи фаолиятини ўрганишни биринчи галдаги вазифа қилиб қўяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |