2.Туркий халқларнинг энг қадимги ёзма ёдгорликларида таълим-тарбия масалалари
Ўрта Осиёда ибтидоий жамоа тўзуми вужудга келгач,ишлаб чиқариш кучлари аста ривожлана борди. Жамоа аъзолари ўзлари учун зарур бўлган оддий ишлаб чиқариш қуролларини ясашга киришдилар. Натижада жамиятда ижтимоий-икдисодий муносабатлар-нинг янги шакли юзага келди. Турмуш кечириш учун жамоа булиб яшаш зарурияти пайдо бўлиши билан ишлаб чиқариш алоқаларигина эмас,балки мустаҳкам қардошлик,урухчилик асосидаги ибтидоий жамоа шаклланди. Жамоада этнография асосдаги муҳим ҳаётий ақамиятга эга бўлган ишларни аёллар бажардилар, бола тарбияси уларнинг ихтиёрига топширилди. Шу асосда жамоада аёлларнинг мавқеи ортди.
Кейинчалик жамиятда ишлаб чиқариш қуролларинииг мукаммаллашиб бориши билан жамоада меҳнат тақсимоти ўзгарди: эркаклар, асосан, чорвачилик, ов билан боғлиқ бўлган ишларни бажардилар ва иқтисодий ҳаётда улар етакчи мавқени эгалладилар.
Жамиятда ишлаб чикаришнинг ривожланиши натижасида хусусий мулкчилик пайдо бўлди, турли хилдаги хўжаликлар шакллана бошлади, одамларда турмушга муносабат ўзгарди. Тошкент, Бухоро, Сурхондарёдан топилган археологик ашёларда ва коятошлардаги расмларда ўша ўлкалар халқларининг ўз фикр мақсади нақшлар орқали ифодаланганини кўрамиз. Сугориладиган ерларда дехкончилик, чорвачиликнинг тараний этиб бориши, айрим жамоа, уруғ, оила хужалигида қушимча ишчи кучига муҳтожлик сезилиши окибатида юзага келган қулчилик жамиятида кулдорлик хусусиятини ифодаловчи маданият, турли дин ва ақидалар пайдо булди.
Зардуштийлик жаҳон дини сифатида Марказий Осиёда, яна ҳам аниқроғи Катта Хоразмда шаклланган. Президентимиз Ислом Каримов ўз асарларида ўзбеклар жаҳон майдонида куни-кеча пайдо бўлган халқ эмаслигини, бизнинг миллатимиз, халқимиз қўҳна Хоразм заминида “Авесто” пайдо бўлган замонлардан буён ўз ҳаёти, маданияти, тарихи билан яшаб келаётганини илмий жиҳатдан исботлаб берди.
Айнан Катта Хоразмда яратилган зардуштийлик динининг муқаддас китоби “Авесто” аждодларимизнинг кўп минг йиллик тарихи, ижтимоий – иқтисодий ҳаёти, маданияти, маънавияти, тили, ёзуви, урф-одатлари, анъана ва қадриятлари, таълим-тарбия тизими ва педагогик қарашларини ўрганиш учун бебаҳо ёзма манбадир. И.А.Каримов таъкидлаганидек: “Энг мўътабар, қадимги қўлёзмамиз “Авесто”нинг яратилганига 3000 йил бўляпти. Бу нодир китоб бундан XXX аср муқаддам икки дарё оралиғида, мана шу заминда умргўзаронлик қилган аждодларимизнинг биз авлодларга қолдирган маънавий, тарихий меросидир. “Авесто” айни замонда бу ўлкада буюк давлат, буюк маънавият бўлганидан гувоҳлик берувчи тарихий ҳужжатдирки, уни ҳеч ким инкор этолмайди”33
Тарихий – илмий манбаларнинг кўрсатишича, “Авесто”нинг дастлабки матни 1000 фаслдан, 21та наск (китоб)дан иборат бўлган. Абу Райҳон Беруний “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” асарида ёзишича: “Подшоҳ Доро ибн Доро хазинасида Абистонинг ўн икки минг ҳукиз терисига тилло билан битилган бир нусхаси бор эди. Искандар оташхоналарни вайрон қилиб, уларда Хизмат этувчиларни ўлдирган вақтида уни куйдириб юборди. Шунинг учун ўша вақтдан бери Абистонинг бешдан уч (яъни ўн саккиз наски) қисми йўқолиб кетди. Абисто ўттиз наск эди: мажусийлар қўлида ўн икки наск чамаси қолди...”34
Ҳақиқатда, паҳлавий тилидаги “Шаҳрихон Эрон”, “Дикард” (III ва IV жилдларида), “Бундаҳши”, “Арда Вирофнемак” ва бошқа тарихий манбаларда ўн икки минг ошланган ҳўкиз терисига олтин ҳарфлар билан битилган “Авесто” китобини Искандар Мақдуний (Александр Македонский) Эронни Босиб олгач, ёқиб юборганлиги ҳақида маълумотлар берилган. Шунингдек, “Авесто”нинг йўқ қилинганлиги тўғрисидаги ммаълумотни ўрта аср манбалари ҳам тасдиқлайди. Масалан, Масъудий (вафоти 995 й.) ўзининг “Муруж-аз-зиҳаб” (“Олтин водий”) китобида ёзишича, Искандар Макдуний Истаҳр шаҳрини ўз тасарруфига киритгач, “Авесто” китобидаги тиббиёт, фалсафа, риёзиёт, нужум ва бошқа фанларга доир қисм (матн)ларни юнон тилига таржима қилдириб, аслини оловда ёқиб юборишни буюрган.
Тарихий манбаларда ёзилишича, орадан 200-300 йил ўтгач, Парфия мамлакати подшоҳи Вологес I (милодий 51-76 йиллар) даврида “Авесто”нинг оғзаки ва ёзма қолган – қутган қисмлари тўпланган. Шунингдек, эрамизнинг 226-242 йилларида ҳукмронлик қилган Сосонийлар сулоласи: Ардашер I (милодий 226-242 йиллар), Ардашернинг ўғли Шопур I (милодий 242-272 йиллар) ва Шопур II (милодий 303-379 йиллар) ҳукумронлиги даврида зардуштийлик расмий дин деб эълон қилинган ва “Авесто”ни астрология, таббиёт, риёзиёт ва фалсафага оид қисмлари ёзиб олиниб, парфия ёзувида китоб ҳолига келтирилган.
Хисрав I (милодий 531-579 йиллар) подшолик қилган даврда “Авесто”ни қайта тикланган бу нусхаси паҳлавий тилига таржима этилиб, “Занд - Авесто” деб аталган.
Ҳозир бизгача етиб келган “Авесто”нинг энг қадимги, 1324 йилда кўчирилган нусхаси Копенгаген шаҳрида сақланади.
Шунингдек, 1995 йилда Эронда Исфахон университети профессори, доктор Жалил Дўстгоҳ томонидан икки жилдли “Авесто” китоби шарҳу изоҳлари билан Теҳронда “Марварид” нашриётида чоп этилди.
Ўзбекистонда мустақиллик туфайли ўзбек халқининг истеъдодли шоири Асқар Маҳкам 1991 йилдан бошлаб “Авесто”ни шарҳу истилоҳлар билан ўзбек тилига ўгириб, “Гулистон” журналида босиш ва 2001 йилда таржима қилинган материалларни эса алоҳида китоб тарзида халқимизга етказишдек хайрли ишни амалга оширди35
“Авесто” китобида ўз даврининг таълим-тарбия муаммолари билан боғлиқ илғор ғоялар илгари сурилган. “Авесто”да оила, соғлом авлоднинг пайдо бўлиши, бенуқсон наслнинг тўғилиши учун зарур бўлган соғлом турмуш тарзи, наслнинг соғломлиги, зурриётнинг покизалиги, унинг ақлий, ахлоқий, руҳий, жисмоний, маънавий – маърифий тарбияси хусусида қайғуриш биринчи ўринга қўйилган.
Маълумки, қадимдан аждодларимиз мустаҳкам оила қуриш, наслни соғлом қилиб улғайтириш, болаларни комил нисон қилиб тарбиялаш орзуси билан яшаб келган. Шунинг учун ҳам “Авесто”да оила ва оилавий тарбия масаласига катта аҳамият берилиб инсоний бурч фақат ахлоқий йўл-йўриқларни ўзлаштиришдан иборат бўлмай, балки инсоннинг оилавий турмушининг саодатли ва хушчақчақ бўлиши, яхши ёр ва яхши фарзанд тўғрисида ўйлаши зарурлиги ҳам алоҳидауқтирилади. Зеро, ёш ота-оналарнинг ҳамма нарсани яратувчи, барча билимлар мояси, бандаларга тафаккур инъом эттувчи Яздонга илтижо қилиб, ўзларига билимли, ўқимишли ва ишбилармон фарзанд ато этишни сўрашлари ҳам бунинг далилидир: “Менга хонадоним, қишлоғим, шаҳару мамлакатим шуҳратини дунёга кўз-кўз қиладиган ўқимишли, ишбилармон соғлом ўғлон бер”. Муҳими шундаки, эркак киши уйланиши ва зурриётли бўлиши учун аввало моддий ва маънавий томондан тўқ, жисмонан бақувват, руҳан ва жисман бенуқсон бўлиши лозим, дейилади. Бунинг учун у вақтида тўйиб овқатланиши зарур, акс ҳолда эркак киши меҳнат қила олмайди, жинсий эркаклик бурчини бажара олмайди ва ўзидан зурриёт қолдира олмайди: “Еб-ичмайдиган инсоннинг тоат-ибодат қилишга кучи бўлмайди, эр-хотинлик вазифаларини адо этишга қуввати етмайди, бола туғдира олмайди” (“Ясна”, 33. 3-боб). Шунингдек, оч қолиш ва тўйиб яхши овқат емаслик кишиларнинг ахлоқ-одобига ҳам салбий таъсир этади, деб ҳисобланган: “Озиқ-овқат яхшиланиши, билан инсоннинг ахлоқ-одоби ҳам кучаяди. Овқат мўл-кўл бўлса, илоҳий сўзлар яхшироқ идрок этилади” (“Ясна” 33. 3-боб). Зероки, оилавий хушчақчақлик ва бахтиёрлик манбаи “Яхши кун кўриш учун даркор бўлган нарсаларнинг мўл-кўллигидир” (“Ясна”, 30).
Дарҳақиқат, инсон ўз ҳаёт йўлини танлар экан, зиммасига олган мажбурият ва оилавий бурчни бажаришга масъулдир. “Авесто”да таъкидланишича, ўсмирлар 15 ёшга тўлганда балоғатга етган ва турмуш қуриш ҳуқуқига эга ҳисобланганлар. Лекин ёшларнинг ўзбошимчалик қилиб оила қуришларига йўл қўйилмаган. Оила қуриш жамоа, ота-она измида бўлган. Шу сабабли жамоа ва ота-оналар бўлажак келин ва куёвларни танлашда обдон ўйлаб иш кўрганлар. Ҳар жиҳатдан бенуқсон бўлган йигитга қадду қомати, рангу рўйи мос соғлом қиз танланган ва унинг насл-насаби суриштирилган. Чеҳраси ёки терисида нуқсони бор, оқ, қора, қизил доғи мавжуд бўлган қизлар келинликка, йигитлар эса куёвликка танланмаган, яъни зардуштийлик ақидасига, “Тенг-тенги билан” ҳикматига риоя қилинган. Авестошунос Ҳомиджон Ҳомидовнинг таъкидлашича, агар эркак зурриёт қолдириш қобилиятига эга бўлса-ю, аммо уйланмаса, унга тамға босилган ёки у белига доимо оғир темир камар боғлаб юришга мажбур этилган. Ер юзида инсон зурриётининг кўпайишига қарши чиқиб, турмуш қурмай юрган қиз қопга солиниб, 25 қамчи калтакланган36
“Авесто”нинг “Вандидод” бобида баён этилишича, насл соғломлигининг ирсий жиҳатларига алоҳида эътибор берилиб, яқин қариндошлар ўртасида фарзандларнинг ўзаро оила қуриши қонун билан ман қилинган. Нуқсонли фарзанд тўғилишининг олдини олиш мақсадида амалий моҳиятга молик мулоҳазалар юритилган, ота-оналарга фойдали маслаҳатлар берилган. Афтидан, қавм ва уруғ қонининг тоза бўлиши, зурриётнинг покизалиги, авлоднинг соғломлиги учун шундай қилинган. Боланинг соғлом тўғилиши учун ҳомиладор аёл ортиқча ҳаяжонланмаслиги, изтиробга тушмаслиги, фақат ҳалол луқма ейиши лозим, -деб ҳисобланган. Чунки “Авесто”нинг “Яшт”ларида инсоннинг ўнг қўли ва сўл қўли билан ҳалол меҳнат эвазига яратилган ноз-неъматлар, зироатлар ва мўл-кўл ҳосил, яъни инсоннинг ризқи покиза ақл ва пок руҳнинг манбаидир, дейилади. Ҳомиладор аёлга муттасил хурмо, анор, ўзум, анжир истеъмол қилиб юриш буюрилган. Бола она кўкрагидан ажралгач, унинг узлуксиз сигир ва туя сутини ичиб туриши, сут маҳсулотларини бисёрроқ истеъмол қилиши соғлом ва ўктам ўсишининг гарови эканлиги уқтирилади37, ота-оналар эса шунга даъват қилинади. Ҳатто “Авесто”да аждодларимизнинг серфарзандликдек олижаноб фазилати тангри – Яздон томонидан олқишланади. Сипийтмон зардушт Аҳура-Маздадан “Серфарзанд хонадонга нима берасан” деб сўраганида у: “Бундай одамларни ўз ҳимоямга оламан, ҳаётини фаровон, ризқини мўл қиламан”, - деб жавоб беради. Шунинг учун ҳам зардуштийлик ақидасида, катта оилалар жамоа оқсоқоли томонидан ҳимоя қилиниб, бир йўла 2-3 тадан фарзанд кўрган аёлларга бир жуфт соғин сигир ёки сариқ туя ҳадя қилинган ва давлат хазинасидан доимий нафақа белгиланган. Ҳомиладор аёл ҳомиласини “аборт” қилдириши ёки “жонзот”ни бошқа йўл билан тушириши гуноҳ ҳисобланиб, айбдорлар ўлим жазосига муҳкум этилган. Шунингдек, ўз оиласи бўла туриб, ғайришаръий иш қилган оила бошлиқлари, зинога берилган аёл ва эркаклар қамчи уриб оғир жазоланганлар, ҳатто айримлари ўлим жазосига ҳам маҳкум этилганлар.
Бундан ташқари, соғлом авлоднинг тўғилиши учун ота-оналар шароб ичмасликка, гиёҳванд моддалар ва бошқа банг, яъни ҳушдан кеткизувчи ва кайф қилдирувчи воситаларни исътемол қилмасликка даъват этилган. Зероки, гиёҳвандлигу ортиқча шарабхўрлик пуштнинг заифлашиб, уруғнинг бўзилишига, наслнинг носоғломлигига олиб келишини яхши билганлар.
Авестошуносларнинг таъкидлашларича, “Авесто” ҳам бошқа муқаддас китоблар: “Инжил”, “Таврот”, “Қуръони карим” ва қадимги Ҳиндистон халқларининг “Ригведа”, “Шастра” сингари муқаддас китоблари ўзоқ асрлар мобайнида болаларга эзгу хулқ, одоб, хайрли амал, эзгу сўз, эзгу ният эзгуликка ---- ҳидоят каби фазилатларни шакллантиришда дастуриламал вазифасини ўтаган. Жумладан, Сипийтмон зардушт таълимотида болаларнинг таълим-тарбиясига алоҳида эътибор берилганлигининг гувоҳи бўламиз: “Тарбия ҳаётнинг энг муҳим таянчи бўлиб ҳисобланиши лозим. Ҳар бир ёшни шундай тарбиялаш зарурки, у аввало яхши хулқ-одобли бўлсин, яхши ўқишни, сўнгра ёзишни ўрганиш билан энг юксак поғонага кўтарилсин”38. Биз буни ҳатто Олий Тангри Аҳура-Маздага қилинган илтижо ва мурожаатларда ҳам кўрамиз: “Аҳура-Мазда яратган яхшилик ғоясига, соғлом, ақлҳуши тетик фарзандларга, жасур, доно, турли тилларни биладиган ўғил-қизларга, жасур, доно, турли тилларни биладиган ўғил-қизларга, ўзоқни кўра биладиган, юртни бало қазолардан ҳимоя эта оладиган ўғлонларга, яхши келажак, парлоқ ҳаётни равшан кўз билан кўра оладиган пок зийнат авлодларга олқишлар бўлсин!”.
Ҳақиқатан ҳам “Авесто” китоби билан танишар эканмиз, унда ўтмиш аждодларимиз болани нафақат жисмоний бақувват, соғлом ва ўқимишли, билимдон бўлишича алоҳида эътибор билан қараган – “... у куннинг ибтидоси ва интиҳосида, туннинг аввали ва охирида билим олмоғи, тафаккур ва донишга лимо-лим бўлмоғи, ниҳоят дониш йўлида шундай манзилатга етмоғи керакки, илоҳлар шаънига ҳамду санолар айтсин, уларни эзгу каломлар билан ардоқласин. Ва шу йўсинда ўз билимини зиёда қилсин.
... у куннинг ўртаси ва туннинг ўртасида жуда роҳатланиб, сирли оғушларда маст бўлганча ором олмоғи, шундай сўнг илм ортидан шу қадар жаҳду-жаҳд этмоғи керакка, ўтмиш донишмандлар қолдирган ҳар нарсани жону дилдан ўрганиб олсин”39.
“Авесто”дан келтирилган юқоридаги далиллар шуни кўрсатадики, зардуштийлик дини пайдо бўлган дастлабки пайтларданоқ оташкада – ибодатхоналар қошида мактаблар ташкил этилиб, коҳинлар томонидан болаларнинг таълим-тарбияси тизими ишлаб чиқилган. Уларнинг таълим-тарбия тизими қуйидаги тартибда амалга оширилган:
а) диний ва ахлоқий тарбия;
б) жисмоний тарбия;
в) ўқиш ва ёзишга ўргатиш.
Болаларга диний тарбия бериш, асосан, 7 ёшдан бошланган; ўғил болалар 7 ёшга тўлганда, уларга оқ ипакдан тикилган “мукаддас куйлак” кийдириш марасимини жамоа оқсоқоли, коҳинлар, ота-оналар иштирокида ўтказиш расм бўлган. Шу тариқа таълим тизимида устоз-муаллимлар ҳамда ўқувчилар ҳам оқ ипак матодан тикилган чакмон кўйлак кийиб, устидан 72 хил рангдаги ҳарир ипакдан тўқилган белбоғ билан белларини боғлаб юришлари шарт бўлган. Қиш пайтларида ҳам асосий либос устидан “сидра”, яъни ўша кийимни кийиш одат тусига кирган. Ўғил болалар бундай “муқаддас кўйлак” ёки “сидрапўшлик” удумини бажариш маросими пайтида коҳна устоз-муаллим билан бир сафда қуёшга қараб сажда қилиб туришган. Коҳна муаллимга қўшилиб болалар ҳам муқаддас “Авесто”дан эзгулик ва яхшилик маъбудасига мададкор кучларни улуғловчи қасамёдларни такрорлашган: “мен зардуштийлик динига содиқ бўлишга тантанали ваъда бераман, мен яхши фикрлар, яхши сўзлар, яхши ишларга ишонмай”40. Зардуштийлик маросими машғулотларидан сўнг эса болаларга совғалар улашилган. Бундай машғулотлар бир кунда Қуёш чарақлаб турган вақтда беш марта ўтказилган. Машғулотларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – болалар қалбида ёшликдан дунёдаги барча яхшилик ва эзгуликларнинг бунёдкори, Олий тангри Аҳура-Маздага эътиқодни мустаҳкамлаш, инсонлар бошига жамики ёмонликлар ва ёвузликларни солувчи Ахура-Ману (Аҳриман)дан нафратланиш ҳиссини тарбиялашдан иборат бўлган. Сипийтмон Зардушт эса, “муаллим – коҳинларнинг бурчлари болаларга илмларни яхшилик йўсини ила ўргатиб, яхши билан ёмонни ажрата оладиган қилиш, тўғри йўлга ҳидоят этишдир. Кимда-ким, ақлу фаросат билан ёмонликка қарши кўрашса, у Аҳура-Мазда йўлини тутган бўлади”, - дейди.
Шу тариқа Сипийтмон Зардушт “Авесто”нинг “Яшт”ларида болалар руҳиятига рост сўз, пок ақида ҳалол ниятни сингдирадиган устоз-муаллимлар пешвоси сифатида мадҳ қилинади: “Зеро, Сипийтмон бу дунёда Яздон таълимотига қулоқ тўтадиган ягона одамдир. Фақат угина “Мазда” ва “Оша” сурудларини одамлар онгига сингдиради. Шунинг учун унга комил ақл ва бурро нутқ берилган.
Яхши устозлар ёшлар қалбида ўз дини, халқи, юртига меҳр уйғотади, уларни ҳалол меҳнат эвазига ризқу-рўз топиб яшашга ўргатади, некбинлик, покдомонлик, одамларга фақат яхшилик исташ фазилатлари ўқувчиларга донишманд устозлардан юқади, ёдгорлик бўлиб қолади. Шунинг учун ҳам устозларни шаҳару қишлоқларда, бутун мамлакатда маънавиятдан таълим берадиган Оша йўлин тутганликлари туфайли, хонадонларга янги аҳкомларни олиб кирадиган, халқ ардоғига муносиб тоифалар сифатида олқишлаймиз!”
Олий тангри ғафлатдан йироқ, ўз илмига, касбига садоқатли, сўзга чечанлиги. Ишга уддабуролиги, масъулиятлилиги ва фидоийлиги билан ажралиб турадиган Зардушт таълимотини ўзига сингдирган устоз-муаллимларни ёқтиради: “Чунки улар ўз донолиги, хирадмандлиги билан Яздонга яқин кишилар ҳисобланадилар, улар халқ қалбини ҳақиқат нури билан ёритадилар”. Демак, зардуштийлик динига эътиқод қилган ҳар бир устоз-муаллим болаларни ҳақиқат йўлига бошламоғи, яхшилик йўлида раҳномолик қилмоғи, ёшлар қалбига ҳаётга муҳаббат туйғусини сингдирмоғи лозим.
Шунингдек, “Авесто”нинг “Яшт”ларида танбаллиги, бефарқлиги, масъулиятсизлиги, лоқайдлиги, фаросатсизлиги, ўқувсизлиги, билими ва малакасини такомиллаштирмаслиги, оқибатида болалар зеҳнини, уларнинг мустақил тафаккурини ўтмаслаштирадиган, айни чогда, ёшларнинг ақлини занглатадиган, ҳаётга, меҳнатга муносабатларини сусайтирадиган, иймон-эътиқодини заифлаштириб, маънавий жиҳатдан қашшоқлаштирадиган “ёмон устозлар” қаттиқ қораланади: “Ростини айтсам, ёмон устоз ҳаётни ғамгин қилади, жоҳилларни улуғ санаб, буюк аёлу эркакларни Яздон неъматларига етишишдан маҳрум этади. Ундайлар ўзларининг нодуруст таълими билан халқни энг яхши юмушлардан бездирадилар, нотўғри пандлар билан халқни тирикчилик йўлидан оздириб, ёмонлайдилар... Ҳаёт чироғини сўнгдирадилар. Тангри йўлидан қайтарадилар. Ўз нодонликлари билан халқни энг яхши хислатлардан юз ўгиртирадилар, жаҳон халқлари ҳаётини ёлғон гаплар билан паришон қиладилар”.
Зардуштнинг Олий Тангри Аҳура-Мазда билан мулоқотида ҳам яхши ва ёмон устозлар ҳақида шундай дейилади: “Ношуд, ёмон муаллим ўқувчи қалбидан хунармандчиликни йўқотар экан, Эй Яздон, ёмон устоздан ўзинг асра”41.
“Авесто”даги таълим-тарбия тизимида болаларнинг зардуштийлик диний эътиқодини мустаҳкамлашга ва маънавий камолотини ривожлантиришга алоҳида эътибор берилган. Биринчи навбатда, болаларга зардуштийлик дини асослари, Аҳура-Маздага илтижо ва мурожаатлар-у фарзлар, Зардушт ўгитлари пухта ўқитилиб, калом бадъе асосларига суянган ҳолда “Гоҳлар” махсус ёдлаттирилган. Иккинчидан, эҳтиёж ва талаблардан келиб чиқиб, болаларга риёзиёт, хандаса, фалакиёт, тарих, фалсафа, ҳуқуқшунослик, гигиена, табобат ва бошқа фанлардан пухта сабоқ берилган. Мактабда кичик ёшдаги болаларни ўқитиш жараёнида кўрсатмали қуроллардан, ҳимоя қилиш ва суҳбат-мулоқат услубларидан кенг фойдаланилган. Дарс жараёнида ўқувчилардан ўтилган мавзуни шовқинсиз такрорлаш, ҳамиша эсда тутиш талаб қилинган, эгалланган билимни синаш мақсадида ўқувчиларнинг билим савияси мунтазам баҳоланиб борилган.
Кўринадики, зардуштийлик таълимотида илм-маърифатнинг кучига қаттиқ эътиқод қилинган ва жамият ҳаётида ҳам оқибат натижада илму ҳикмат ютиб чиқади, деб ҳисобланган. “Авесто”да юқорида келтирилган далиллар шуни кўрсатадики, қадимги аждодларимиз болаларнинг фақат бенуқсон тўғилишига ва чақалоқлигидан жисмоний тарбиясига жидий эътибор берибгина қолмасдан шунингдек, уларнинг ақлан етук бўлишига, яъни илмли бўлишига, ҳикмат ўрганишига, маънавий соф бўлишига, яхшилик ва эзгулик хислатларини эгаллашларига ҳам бевосита ғамхўрлик қилишган. Қисқаси, болаларда ахлоқий, ақлий, жисмоний, жинсий хислатларни, меҳнатсеварлик, ишбилармонлик, ватанпарварлик, ростгўйлик, сахийлик фазилатларини тарбиялашга жиддий эътибор берилган42. Жисмоний ва меҳнатсеварлик тарбиясидан назарда тутилган асосий мақсад болаларни жанговар ҳарб ишига ва меҳнатсеварликка тайёрлашдан, жисмонан забардаст қилиб, меҳнатда чиниқтиришдан иборат бўлган. Ўғил болаларга кўраш тушиш, отга сувлиқ солиш, уни эгарлаш, мол боқиш, урчитиш ва туғдириш, туя-отларни парваришлаш, уларни бошқара олиш, яйловларда сурувни ўтлатиш, чорвани йиртқич ҳайвонлар ва қароқчилардан муҳофаза қилиш учун 50дан зиёд ҳарбий қуролни ишлата билиш малакасини эгаллаш мажбурий бўлган. Уларга яна чавандозлик ва ўттиз икки хил ҳарбий ҳунар ўргатилган. Шунингдек, “Авесто”да қиз болалар тарбиясига ҳам алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланади: “Ўғил болаларга нисбатан қиз болалар илму дониш ўрганишга жиддийроқ киришсинлар. Чунки улар ўзлари тўғилган хонадонда ота рўзғорини тартибга солиб, уйга зийнат бериб юрсалар, жуфти ҳалоли уйига боргач, келажак насл, яъни фарзандлари тарбияси, таълими билан машғул бўлмоқлари лозим бўлади”. Шу тариқа, қиз болалар учун юнгдан урчуқ билан ва чархда ип йигириш, матолар тўқиш, либослар тикишдан ташқари, ўғил болалар билан кўраш тушиш, чавандозлик, қличбозлик қилиш, қалқон тутиб, ўзини рақибидан ҳимоя қила билиш, отда ҳар хил ғовлардан сакраб ўтиш, сувда сўзиш, ўзоққа югуриш, найза ирғитиш, камондан ўқ отиш ва бошқа жисмоний-ҳарбий малакани эгаллаш мажбурий бўлган. Ана шундан сўнг қизлар – 15 ўғил болалар – 16 ёшида оқсоқол бошчилигида жамоа олдида махсус имтиҳондан ўтказилган. Натижада балоғат ёшига етган қизлар рўзғор юритишни ўрганиб, “кадбону”, яъни “уй бекаси”, йигитлар эса, “кад худо” яъни “оила бошлиғи” бўлиш, чўпон чўлиғини олиб, от суриш, туя миниб юриш ҳуқуқини қўлга киритганлар43. “Авесто”да қайд этилишича, ўша даврларда эркаклар бир нечта хотин олиш ҳуқуқига эга эканлар. Эркаклар роппа-роса 16 ёшидан бошлаб уйланишган. Ҳамма вақт биринчи хотин бошқаларига бош бўлган44.
Бу даврда таълим-тарбия тизимининг синфий характерга эга бўлганлиги сабабли, диний, ахлоқий ва ҳарбий-жисмоний тарбияни амалга ошириш барча табақадаги кишиларнинг фарзандлари учун мажбурий бўлса-да, аммо ўқиш, ёзиш, ҳисоблаш (санаш)ни, давлатни бошқарув асосларини, яъни ҳуқуқшуносликни, ҳарбий ҳунарни зодагонларнинг болаларига сарой ва ибодатхоналар қошидаги мактабларда тажрибали устоз-муаллим коҳинлар ва машҳур лашкарбошилар пухта ўргатишган.
Умуман, зардуштийлик таълимотида йигит ва қизларни ёшликдан меҳнатсеварлик ва касб-ҳунар эгаллаш малакаси ҳамда кўникмасини шакллантиришга, шу билан бирга, фаол яратувчанлик меҳнати билан шуғулланишга ҳам даъват этилганлиги диққатга сазовордир. Зеро, “Авесто”да таъкидланишича, аждодларимиз орзуси, ҳаётда фаровон турмуш кечириш учун меҳнат қилишга лаёқати бўлган ҳар бир одам бирон касб-ҳунар билан, хусусан, чорвачилик, деҳқончилик, ҳунармандчилик билан шуғулланиши, икки қўллаб ерга ишлов бериб, ҳосил ундириши, чорвани парваришлаши, бирон дастгоҳни юргизиб, халқ эҳтиёжи учун бирон маҳсул ясаб кун кечириши, ризқу рўзини беғараз ҳалоллик билан топиши, бировларга муҳтож бўлиб “қўл ўзатиб тиланчилик қилмоқдан” ўзини асраши керакдир. Бу далиллар шуни тасдиқлайдики, аждодларимиз касб-ҳунарнинг барча турларини ривожлантиришга алоҳида аҳамият бериш билан бирга, касб-ҳунар таълимини меҳнат амалиёти билан боғлаган ҳолда олиб борганлар, оқсоқоллар йиғинларида ҳунармандчилик, деҳқончилигу боғдорчилик, чорвачилик ва табиблик билан шуғулланувчи қавмларнинг йигитларини муттасил жамоа кўригидан ўтказиб туриш тадбирларини қўллаганлар. Оташкадалар – ибодатхоналар қошидаги устахоналар, вақф ерлари, дармонгоҳ – сиҳатгоҳлар, дорихоналар ҳунармандчилик, боғдорчилик, чорвачилик, табиблик касбини танлаган ёшлар билан амалий машғулотлар ўтказиладиган масканлар вазифасини ўтаганлар. Биз “Авесто”да ана шу фикрнинг тўғрилигини кўрамиз:
“Эй, оламни яратган Зот? Эй, Ҳақиқат!
Маздапараст табиблик қилмоқчи бўлса, у дастлаб ўз лаёқатини кимда синаб кўриши керак – маздапарастдами, девпарастдами?
Аҳура-Мазда жавоб беради:
- Табиблик қилмоқчи бўлган маздапараст ўз лаёқатини даставвал девпарастларда синаб кўргани маъқул.
Агар табибнинг жарроҳлик тиғи билан даволаши чоғида уч карра пайдар-пай девпараст нобуд бўлса, демак, у табиб табибликка лаёқатсиздир.
... Шундан кейин у табиб ҳеч бир маздапарастни даволаши мумкин эмас.
Табиб бирон-бир маздапарастга дармон бағишлаш мақсадида унинг танасига тиғ тортиши ё уни тилиши мумкин эмас.
Агар у маздапарастни тиғ билан даволамоқчи бўса, бу жарроҳлик оқибатида бемор ўлиб қолиши мумкинлиги ҳақида олдиндан огоҳлантирилиши зарур.
Агар у девпарастларни жарроҳлик тиғи билан уч карра даволаб, унга шифо бахш этса, табиблик қилишга лаёқатли деб топилади.
У ўшандагина маздапарастларни даволаши ва жарроҳлик тиғи билан уларга дармон бахш этиши жоиз”45.
(“Вандидод”, 7-фардгард, 36, 37, 38, 39, 40-бандлар).
Хуллас, ҳар бир табиб, жумладан, жарроҳ ўз малакасини уч бор аниқ синовдан ўтказмай туриб, касални даволаш ҳуқуқига эга бўлмаганидек, устоз-муаллимлар ҳам шогирдларни назарий ва амалий жиҳатдан тайёрлашда ҳамиша ана шу тартибга риоя қилганлар.
Бундан ташқари, Буқротнинг табиблар қасамёди ҳақидаги фикридан бир неча аср бурун “Авесто”да табибларнинг махсус қасамномаси келтирилган. Ҳатто табобат рамзи – илон заҳар сочаётган идиш-жом тасвири ҳам илк бор “Авесто”да тасвирланган46. Шунингдек, Сипийтмон Зардушт чорванинг кўпайишига ва ҳайвонларни, яйловларнинг гуллаб-яшнашига ёрдам берган. Унинг “Инсон деҳқончилик ва суғориш ишларида иштиёқ билан меҳнат қилган тақдирда эзгуликка сазовор бўлади”, декан фикри ҳам амалий жиҳатдан эътиборга лойиқдир.
Демак, “Авесто”да меҳнатнинг моддий ва маънавий томонларига катта эътибор берилибгина қолмасдан, шунингдек, меҳнат, асосан, шахсни ахлоқий жиҳатдан баркамол қилиб тарбиялаш негизи сифатида эътиборга олинган. Шунга кўра, зардуштийлик динида, ахлоқан саховатли бўлиши учун инсоннинг биринчи галда меҳнат қилиши, ўз қўли кучи билан ноз-неъмат яратиши зарурлиги талқин этилади. Бинобарин, ишёқмаслик-жамики иллат ва нуқсонларнинг маконидир, деган қораловчи ибора тасодифий эмас”47. Демак, меҳнат инсоннинг фазилатларини ва маънавий хулқ-атворини баҳолашда ўлчов мезони бўлиб хизмат қилган. Бунинг замирида, инсон ўз меҳнати туфайли барча ёмонликлардан, ёвузликлардан қутулиши мумкин, деган ғоя ётади.
Зардуштийлик таълимотининг ахлоқий омилларини “эзгу фикр”, яъни фикрлар софлиги, “эзгу калом”, яъни сўзнинг собитлиги, “эзгу амал”, яъни амалларнинг инсонийлиги, ташкил этади. Зардуштийлик динига эътиқод қилган ҳар бир киши бутун ҳаёти давомида ана шу уч ахлоқий ақидани қалбига жо қилмоғи зарур. Шундагина унинг қалбига ҳаддан зиёда покиза руҳ мададкор бўлади.
“Авесто”нинг тадқиқотчилардан бири – А.О.Маковельскийнинг ёзишича, “эзгу фикр”- ниятнинг яхшилиги, илоҳий қонун руҳидаги ўз яқинларига нисбатан яхшилик қилиш, зарур бўлганида уларга мадад беришга тайёр туриш, кишилар бахт-саодати учун ёвузликка қарши кўрашга ҳозирлик кўриш руҳидаги ўй-фикрлар, барча билан тинч ва тотув яшашга интилиш ва шу кабилардир. Инсон бошқаларга нисбатан бахиллик қилмаслиги лозим. Эзгу фикрлар эгаси жаҳолатга тушмайди, чунки жаҳолатда киши эзгу ниятларини йўқотади, бурч ва адолатни унўтади, ўйламай иш қилади...”48
Демак, зардуштийлик таълимотига кўра, яхши тушунча, яхши фикр, эзгу ният, латиф сўз – яхши ишнинг мужассамлиги, дейилганда, фақирларга меҳрибонлик, инсонпарварлик, кишига иснод келтирадиган ишлардан-бировга ҳасад қилишдан, ўғрилик, талончилик, ўзгалар молини ўзлаштиришдан, зинога берилишдан, бировнинг дилини оғритишдан, ҳайвонларни, айниқса, яхши, наслдор итларни ўлдиришдан ўзини тийиш ва берган сўзининг устидан чиқиш, лафзига содиқ қолиш, савдо-сотиқ ва битимларга қатъий амал қилиш, қарзни ўз вақтида тўлаш, алдамчилик ва хиёнатдан ҳоли бўлиш ва ҳоказо иллатлар тушинилган. Шунингдек, “Авесто”да иймонли ва диёнатли бўлиш, бунинг учун доимо тоза, пок юриш, ёвузликни қоралаётган пайтда тананинг тоза бўлиши, шайтон-иблисларга қарши ҳаракат қилиш, гуноҳ қилмаслик ҳақида гапирилади, Аҳура-Маздага қилинадиган илтижо ва таваллоларга доир дуолар келтирилади. Масалан, гуноҳдан фориғ ва имонли бўлиш учун шундай дуо ўқилиши керак: “Эй, оламнинг хукмдори Аҳура-Мазда! Мен барча гуноҳларимга иқрорман, уларни такрорламаслик учун сенга сўз бераман, ҳар қандай ёмон ниятлардан, ҳар қандай ёмон сўзлардан, ҳар қандай ёмон амаллардан кечаман; мен фикрлаган ва гапирган ёки қилмоқчи бўлган, қила бошлаган ва қилган ҳамма ножўя ишларимдан воз кечаман; ниятларим, сўзларим ва амалларим орқали бундан буён ишончингни оқлайман, қилган гуноҳларимни кенг караминг ила кечиргил, танам ва жонимни у дунё-ю бу дунёда мунаввар этгил, эй парвардигорим!”49.
Зардуштийлик, ахлоқий таълимотда қайд қилинишича, оламдаги ёвузлик ва ёмонликлар одамларнинг имонсиз ва диёнатсизлигидан келиб чиқади, уларни бартараф этиш – одамзоднинг истиқболдаги вазифаси бўлиб, имонли ва диёнатли кишилар буларни бартараф этишда фаоллик кўрсатгусидир.
“Авесто”да болаларнинг соғлом-бардам ўсишида атроф-муҳитнинг покизалиги, жамоат жойлари ва эр-хотин ҳамда болаларнинг шахсий гигиенаси махсус қайд қилинган. Масалан, “Вандидод”нинг 3, 9, 10, 16, 17-бобларида кишиларнинг руҳан пок бўлиш билан бир қаторда тана озодалигига эътибор беришлари, айниқса, юз-қўлларни ва бошни кунда бир неча марта ювиб туришлари, сочни тараш ва тишни тоза тутиш, тирноқларни тез-тез олиб туришлари, мудом бадан тарбияси билан шуғулланишларининг амалий моҳиятига дахлдор мулоҳазалар юритилган ва фойдали маслаҳатлар берилган. “Ҳар бир зардуштий, деб ёзади Фозила Сулаймонова, - кунига беш марта ювиниб, покланиб, Қуёшни олқишлаб унга сиғиниши шарт бўлган”50 – “Авесто”даги Қуёшга эътиқод, ўз навбатида, муқаддас оловга эҳтиромни туғдирган. Шу боис, Қуёш – покизалик, тириклик, олов эса тозалик, озодлик эканлиги ҳақидаги зардуштийлик фалсафасида теран мазмун, бетакрор ўхшатиш, тенги йўқ ҳақиқат мавжуд.
“Авесто”да экологик тарбия масалаларига, яъни табиатни, ер, сув, дарахт, ўсимлик, жониворларни эъзозлашга, ерни ишлатиб, суғориб, боғ-роғ, экинзор қилишга, чорвани, айниқса, йилқичиликни ривожлантиришга, сувни муқаддас тутишга алоҳида эътибор берилган.
Экология қонунларида 4 та нарса: Ер, олов, сув ва ҳавони ифлослантириш қаттиқ гуноҳ, деб қайта-қайта эслатилади. “Авесто”да бу тўрт унсўрни ифлослантирган кимсаларга нисбатан оғир жазо ҳам белгиланган. Муқаддас китоб ўғитларига риоя этмай, шундай гуноҳни содир қилганларга 400 қамчи уриш жазоси белгилаб қўйилган. Энг бақувват одам ҳам бу жазонинг охиригача дош бера олмаслигини ўйласак, табиатга нописанд муносабатда бўлган кимса бошига тушган қисмат айни кезда ўлим жазоси билан тенглиги маълум бўлади”51. Шунингдек., кўча эшиги ёнига алат тўплаб қўйган хонадон соҳибига жамоа оқсоқолининг ҳукми билан 25 қамчи, ҳовўз ёки чашмадан нопок кўза ё челакда сув олган шахсга 5 қамчи урилган. Анҳор ва ариқ бўйларида мол боқишга, отларни боғлашга рухсат этилмаган: қудуқ ва ҳовўз сувларини ифлос қилганларга катта жарима солинган. Бундан ташқари, ичимлик сув манбалари соҳилига мевали дарахт ўтказмаслик ҳам одамларнинг хусусан, ёш авлод соғлиғини сақлаш, ҳар хил касаликларининг олдини олишда муҳим омиллардан ҳисобланган.
Маълумки, зардуштийлик таълимотида, тупроқ ҳолатини бўзмаслик учун майит ерга кўмилмасдан, махсус ажратилган тепаликда унинг суякларини остодонларда дафн этиш расм бўлган. Қабристонлар аҳоли яшайдиган жойдан йироқда – баландликда, ариқ, ҳовўз, сув, ҳавзаларидан анча ўзоқда барпо этилган. Хоразмга ўхшаган захкаш юртларда эса жасад махсус даҳмаларга кафанга ўраб қўйилиб остодонларда кўмилган. Мурдани сақлаш, унинг либосларини, ётган жойини қатрон қилиш, ювиш қоидалари, мурдашўй гигиенасининг қоидаларига “Вандидод”да алоҳида эътибор берилиб қайд этилганки, бу марҳум аъзосидаги касалликларнинг айниқса, ёшларга юқмаслигининг олдини олиш чора-тадбирларидан келиб чиққан амалий хулосалардир.
Шундай қилиб, муқаддас “Авесто” китоби ёш авлодга, “инсон бутун умри давомида Ер, Олов, Сув ва Ҳавони, умуман, дунёдаги жамики яхши нарсаларни пок ва бус-бутун асрашга бурчлидир”52, деб таълим беради. Зардуштийлик таълимотидаги инсон ўзи ўсиб улғайган замин (ватан)ни севса, ардоқласа, атроф-муҳитни тоза сақлашни ўзининг ватанпарварлик бурчи, деб тушунмоғи керак, деган ғоялар бугунги кунимизга ҳам жуда мос келади. Айниқса, “Авесто”да талқин этилган: “Ҳар бир инсон ўзи ўсиб-улғайган заминни энг яхши ва гўзал мамлакат, деб ҳисоблайди”53, деган ғояларнинг ёшларимиз маънавияти ва ватанпарварлик тарбиясидаги аҳамияти ҳозирги кунда ҳам жуда муҳимдир.
Тарихий манбалардан маълумки, милодий эранинг V-VI асрларидан бошлаб, Қора денгиз бўйлари ва Дунай соҳилларидан то жанубий Сибирь ва Мўғулистон ерларигача, Волга бўйлари ва Ўролтоғи этакларидан Афғонистонгача, шунингдек, Олтой ўлкасидан Еттисув ва Марказий Осиё ерларигача турли халқлар ва Қабилаларни бирлаштирувчи Буюк Турон хоқонлиги (ёки Кўк Турк Хоқонлиги – “кўк” бу ўринда “осмоний”, “муқаддас” маъноларини англатади) шаклланди. Буюк империя гоҳ маънавий юксалиш, гоҳ таназзул даврларини бошдан кечириб, то милодий эранинг VIII асри бошларигача мавжуд бўлди. Бу даврда ҳарбий демократия қонунлари аста-секин барқарор давлатчилик қоидаларига айлана борди, умумтурк адабий тили ва махсус туркий ёзуви ҳамда таълим тизими ишлаб чиқилиб, бой тарихий-бадий асарлар дунёга келди. Жумладан, “ўғўзнома”, “Култегин битиклари”, “Тунйўқуқ битиги”, “Билка қоғон битиги” сингари тарихий-бадий асарлар ўша давр аждодларимиз тафаккур тарзи, орзу-армонлари, маънавий-маърифий камолот даражасини акс эттиради. Таъкидлаш жоизки, ушбу битиктошлардаги муҳим мавзу Ватан ва миллат, мустақил давлатчилик, эл-юрт тинчлиги ва одоблиги, халқнинг яктанлиги, давлат ишларини адолатли юритиш ва ёш авлод таълим-тарбияси ғояларидир. Бу ғоялар битиктош муаллифлари Йўллуғ тигин, Тўнйўқуқ ва бошқалар қалбида юксак эҳтиросларни туғдирган вва бу туғён уларни ўқиган бугунги ёш авлод дилига ҳам бундан XII (12) аср бурун қандай бўлса, худди шундай кучли таъсир кўрсата олади. Зеро, туркий халқларнинг бутунлиги, яктанлиги, юртбошининг оқиллиги ва тадбиркорлиги, баҳодир (алп)лар шиддати ва шижоати бугунги кунимизда ҳам учун ёш авлод ибрат ва намуна бўлгуликдир.
716 йилда тахтга ўтирган Билка қоғон номидан унинг жияни, буюк саркарда Култегиннинг набираси улуғ шоир Йўллуғ тигин (тигин- туркийда “шаҳзода” маъносини билдиради) Ватан ва миллат фидойиси ўз аждодлари, бобоси ва амакисининг шонли кўрашларига бағишлаб ёзган йирик марсия-достонларида миллат ва халқ(бутун) бошини қовуштириш учун ўз ҳаётини тиккан баҳодир ва тадбиркор юрт улуғларини мадҳ этди, улуснинг бош манфаати, миллий давлатнинг етакчи ғояси нима эканлигини ёрқин сатрларда ифодалаб берди:
Турк будунини бириктириб,
Эл тутунмоғингизни бунда битдим.
Янглишиб парчаланишингизни,
Яна бунда битдим.
Не-не сўзим эса,
Мангу тошга битдим.
Уни кўра билинг,
Эндиги турк будуни, беклар54.
Ушбу битиклар мазмунидан истеъдодли саркарда Култегин доимо халқ ташвишида яшаган давлат бошлиғи – ҳоқон сифатида тарихда номи ҳурмат-эҳтиромла тилга олинади. Қултегин битикларини ўқир эканмиз, у туркий қабилаларни ягона халқ сифатида бирлаштиришнинг охирги ҳукмдорларидан бўлмиш акаси Билка қоғон салтанатини боболари бошқарган давруғли юрт ҳудудларида сақлаб қолиш, қабилалар ўртасидаги ёвузликларга барҳам бериш, ўзаро жанжал-урушларга чек қўйиш, иттифоқ бўлиб яшаш, давлат ҳоқимиятини мустаҳкамлаш юртни, обод қилиш йўлида билим ва заковатини бутун умрини фидо қилганлиги аён бўлади:
Тангри тоқ. Тангри инояти билан,
Турк Билка қоғон бу ерга ўлтурдим.
Сўзимни тугал эшитгил.
Оға-иниларим, ўғлоним,
Бирлашган улусим, будуним,
Ўнгдаги ҳақим, катта беглар,
Сўлдаги бўйруқ тарқатувчи беглар,
Ўтўз,
Тўқўз ўғўз беклари, будуни,
Бу сўзимни яхшилаб эшит,
Қаттиқла тингла55
Йўллуғ тигин буюк боболари тимсолида элни ватанга муҳаббат, миллатпарварлик ва инсонпарварлик руҳида тарбия қилишга интилади, юрт тинч, халқ ҳаёти фаровон бўлиши учун давлатни бошқарувчилардан, беклардан ва оддий фуқаролардан қандай маънавий фазилатлар талаб этилишини улуғ хоқонлар давридан намуна келтириб кўрсатиб беради:
Демак, ҳукумдорнинг асосий фазилати билимли, ақл-фаросатли, шу билан бир пайтда шижоатли ва мард бўлса, лашкар бошилар, амалдорлар ҳам шундай бўлса, беклар, оддий фуқаролар миллат ва Ватанга соддиқ, тўғрисўз, гапи билан амали бир жойдан чиқадиган бўлса, мамлакат юксалар, эл фароғатда яшар экан. Агар ҳукумдорлар илмсиз бўлса, элни ўйламаса, халқ тўғри йўлдан тойса, юрт ҳараб бўлиб, миллат ўзгалар асоратига гирифтор бўлар экан. Бу азалий ва абадий маънавий ва ахлоқий қадриятлар бугунги кунимизда ҳам ёш авлодни инсонпарварлик, ватанпарварлик, илмсеварлик, миллатпарварлик, тўғрисўзлик руҳида тарбиялашда ўз долзарблигини сақлаб келаётганлиги учун ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Шунингдек, энг қадимги Турк хоқонлиги даврига оид яна бир ёзма ёдгорлик “Ирқ битиги” (“Табирнома”)да Туркий халқларнинг турмуш тарзи, ахлоқий муносабатлари билан боғлиқ яхшилик ва ёмонлик туш таъбирлари тарзида баён этилади.
Лекин аждодларимиз келажакка, ёмонлик устидан яхшилик ва эзгулик ғалаба қозонишига астойдил ишонган:
Хуллас, энг қадимги ёзма ёдгорликларимиз “Авесто”даги эзгу фикр, эзгу қалам, эзгу амал бирлиги, илм ва иймон уйғунлиги, туркий битиктошларидаги матнларда ифодаланган аждодларимизнинг турмуш тарзи, ахлоқий қиёфаси, қайғу-қувончи, шодлиги, орзу-истаклари, ўз мустақиллиги учун кўрашиш, инсонпарварлик, меҳнатсеварлик, ватанпарварлик ва ахлоқ-одоб хислатлари, илмсеварликка интилишлари маънавий қадриятларимиз ва миллий педагогика тараққиёти тарихида муҳим аҳамиятга эгадир.
3. Қадимги Юнонистон ва Рим давлатларида таълим-тарбия тизимлари ва педагогик фикрлар тараққиёти
4.Қадимги Хитой ва Ҳиндистонда таълим таълим-тарбия тизимлари ва педагогик фикрлар тараққиёти
. Қадимги Хитойда дастлабки фалсафий ва педагогик фикрлар эрамиздан олдинги VII-VI асрларда дао56 қонунига асосан таркиб топган ва тараққий этган. Қадимги хитойликларнинг табиат ҳодислари ва шахс таълим-тарбия ҳам қонуниятли асосда тараққий қилади, деган тасаввурлари, дунё моддийдир, деган таълимотига боғлиқдир.
“Даосизм” таълимоти асосчиси Лао-цзи таъкидлашича, “Улуғ дао ҳамма ёққа қараб оқади. У ўнгга ҳам, сўлга ҳам ёйилган. У туфайли жами мавжудот тўғилади, бу мавжудот ҳамиша ўзгаришда бўлиб бир жойда тўхтаб қолмайди”.
Даосизмда таъкидланишича, гўзаллик ва хунуклик, баландлик ва пастлик, яхшилик ва ёмонлик, борлик ва йўқлик, ўзун билан қисқалик, таълим билан тарбия бир-бирини туғдиради, бирин-кетин келади, бир-бирига боғлиқ бўлади, табиатдаги барча мавжудот, барча ҳодислар, таълим ва тарбия жараёни қарама-қаршиликларни ўз ичига олади.
Даосизм таълимоти вакиллари билишда ҳиссий ва мантиқий жиҳатларнинг мавжудлиги масаласини ўртага қўйиб, билишда ҳиссиёт ва амалиётнинг аҳамиятини камситиб, ақлни бўрттириб юборганлар.
Хитойда конфуцийчилик фалсафий таълимоти асосчиси Кун Фуцзи Концзу, Кун Цю, Кун Чжунни – Конфуций милоддан аввалги тахминан 522 йилда Цюйфуш вилоятида камбағаллашиб қолган аристократ ва ҳарбийлар оиласида тўғилган. У милоддан аввалги 479 йилда Хитойнинг шаньдун вилоятида вафот этган.
Қадимги Хитойда милоддан аввалги V-III асрларда фалсафий тафаккур – инян, конфуцийчилик, легизм, даосизм, исмлар мактаби, маоизм таълимотлари тараққий этган.
Бу таълимотлар асосан, аҳлоқий-сиёсий хусусиятга эга бўлиб, мамлакатда давлат қурилишини ислоҳ қилиш, идора тизимини яхшилашга қаратилган, ҳаракат туфайли фалсафий фикр ҳам сиёсий тус олди, шу ҳаракат жараёнида Конфўзий ўз таълимотлари билан сиёсат майдонига чиқди. Унинг таълимотлари шогирдлари томонидан “Лунь ой” (“Суҳбат ва муҳокамалар”) асарида баён қилинди, ривожлантирилди, кейинчалик расмий мафкурага айланди.
Асосий негизини “Дао дэ цзин” ва “Чжуан - цзи” асарларида акс эттирилган даосизм таълимотида инсон фаолиятини чеклаб қўядиган ҳар қандай қонун ва қоидалар қораланади. Даосизмнинг диққат марказида табиат, коинот ва инсон туради. Аммо бу ибтидолар мантиқий – ақлий йўл билан эмас, балки мавжудлик табиатига тўғридан-тўғри қириб бориш ёрдамида билиб олинади. Дунё ҳеч қандай сабаларсиз доимий ҳаракат ва ўзгаришда бўлиб, ривожланади, яшайди ва сиртқи натижасида эмас, балки мавжудлик табиатига тўғридан-тўғри кириб бориш ёрдамида билиб олинади. Дунё ҳеч қандай сабаларсиз доимий ҳаракат ва ўзгаришда бўлиб, ривожланади, яшайди ва сиртқи натижасида эмас, балки ички сабаб натижасида вужудга келган. Борлиқ ҳақидаги таълимотда йўл тушунчаси – дао марказий мақомдадир. Даосизм ақидасига кўра, тафаккўрнинг мақсади, инсонни табиат билан “қўшилиб кетиши”дадир, негаки у унинг таркибий қисмидир.
Цивилизация ютуқларидан воз кечиш тарғиб этилади. Бу йўналишда табиат ва олам шарафланади, кишилар табиийликка чиқарилади.
Хитойдаги фалсафий йўналишлардан яна бири – исмлар мактаби воқеликни тил ифодаси масалалари орқали ҳал қилишга йўналтирилган эди. У ашёлар муносабати ва шу муносабатларнинг ўзини тадқиқ этди, сўнгра эса хукмлар ва исмларнинг бир-бирига мувофиқ келишлигини текширди.
Моистлар мактаби ўз исмини унинг асосичиси Мо-сзи (эр.ол. 479-431-й) номидан олган. Унда асосий маълумот ва эътибор ижтимоий ахлоқ муаммоларига қаратилган бўлиб, уни амалга ошириш истибдодий ҳокимият бошлиғининг қатъий ташкилотчилиги воситасида намоён бўлиши билан боғланади. Бу мактаблар жисмоний меҳнат унинг тенгловчиларини тарбиялашнинг асосий воситаси ҳисобланган. Моистларнинг таълимоти- Кон фуций таълимотининг бутунлай қарама-қаршисидир. Унинг бутун маъноси умумий муҳаббат ғоялари, ўзаро манфаат ва мувафаққият қозонилаётганлиги ифодаланади. Жамиятдаги барча одамлар учун мажбурий сифатда умумий ўзаро инсонпарварлик меъёри тавсия этилади, барча кишилар бир-бирига фойда келтириш ҳақида ғамхўрлик қилишлари лозим. Назарий тадқиқотлар – фойдасиз, ортиқча ҳашамат, меҳнат фаолиятида кўзда тутилган амалий мақсадга мувофиқлик – заруриятдир.
Легизм –ўз эътиборини ижтимоий-сиёсий масалалар, ижтимоий назария ва давлат бошқарув муаммоларига қаратилган таълимотлдир.
Конфуцийлик – қадимги Хитойда юзага келган аҳлоқий – сиёсий таълимот. Асосий фалсафий йўналишлар орасида конфуциий энг юқори ўринда туради. Конфуцийчилик ахлоқий қоидалар ва ижитмоий бошқарув масалаларига диққат эътиборини қаратади. Конфуцийчилик учун энг мукаммал намуна ўтмиш эди. Конфуций ўзи ҳақида шундай деган эди:
“Эскини баён қиламан ва янгини яратмайман”. У ва унинг издошлари жамиятни парчаланиб кетишидан безовта бўлганликлари сабали асосий эътиборни инсонни ўз атрофдагиларига ва жамиятга нисбатан ҳурмат руҳида тарбиялашга қаратдилар. Шахс ўзи учун эмас, балки жамият учун шахсдир. Конфуцийчилик ахлоқи инсонни унинг ижтимоий вазифаси билан боғлиқ равишда тушунилади, таълим ва тарбияни эса, инсонни ана шу вазифасини бажаришга олиб келадиган нарса сифатида идрок қилади.
Конфуцийчилик Қадимги Шарқ халқлари онгида шундай ахлоқий меъёрларнишакллантирдики, ўзининг омма онгига таъсир кучи жиҳатидан уни Инжилдаги 10 диний бўйруқ билангина солиштириш мумкин. Бу, аввало, беш муқимлик ёки беш фазилатдир:
инсонпарварлик
бурчга садоқат
тавфиқлилик
ақлга мувофиқлик
хақиқатгўйлик
Шунингдек, конфуцийчилик беш алоқа қоидасини, яъни жамиятдаги муносабатлар тизимини ҳам ишлаб чиқди.
Булар:
давлат билан фуқаро ўртасида
ота-оналар билан болалар
эр ва хотин
катталар билан кичиклар
дўстлар ўртасидаги муносабатлардир.
Хўжайинга содиқлик ва вафодорлик энг муҳим ва устун саналар эди. Конфуцийчилик таълимотида инсонпарварлик, одаб қоидалари, фазилат тушунчаси муҳим ўрин эгаллайди. Инсонпарварлик тушунчасига кўра одамлар аҳлоқий ва ижтимоий муносабатларда ёши улуғ мавқеи баланд кишишларни ҳурмат қилишлари, подшоҳга садоқатли бўлишлари керак. Одоб қоидалари тушунчасига кўра у туфайли юксак фазилатлар шаклланади, жамият ривож топади, адолат тантана қилади.
Конфуцийчиликнинг асосий ахлоқий – сиёсий қоидалари қуйидагилардан биорат эди:
“халқни шафқат билан бошқариш ва халқ ичига хулқ-атвор қоидлари ёрдамида тартибни жорий қилиш”;
“осмон ифодасидан қўрқиш” ва “ўлганлар руҳини ҳурмат билан ёдга олиш”
“туғма билимларга эга бўлганлар” (мукаммал донишмандлар) ва “ўқиш-ўрганиш натижасида билимга эга бўлганлар” мавжудлигини тан олиш, яъни ўқиш-ўрганиш туфайли билимларни касб этиш имконияти борлиги ва таълим –тарбиянинг буюк ролини қайд этиш;
“олтин ўртамиёналик йўли”, “икки қарама-қарши қирралини қўлда ушлаб, аммо халқ учун ўртасидан фойдалаиниш” қоидасини қўллаш, яъни қарама-қаршиликни юмшатиш ва муросасизлик назариясига риоя этиш.
Бу қоилар ўзига ва бошқага ҳалолликни ва чуқур ҳурматни англатади. Конфуцийчиликда таъкидланишича, қонун инсон манфаатларига хизмат қилмоғи лозим. Қонун ўзгариши билан манфаатдорлик ва манфаатсизлик тушунчалари ҳам бошқача маъно касб этади, инсон фаолиятида туб ўзгариш рўй беради. Ўтмишда ўрнатилган тартибга сажда қилиш янги қонунлар руҳига зиддир. Конфуцичиликда жамиятни бошқаришга катта эътибор берилиб унга кўра, жамиятни керагидан ортиқ оддий қонунлар билан тўлдириб юбормаслик зарур.
Бурчни адо этиш туфайли инсон камолотга эришади. Унинг негизида “сен ўзинг нимага эришишни истасанг, унда бошқаларнинг эришишига кўмаклаш”, “сен нимани орзу қилмасанг уни бошқаларга ҳам раво кўрма” каби ҳаётий тамойиллар ётади.
Бу тамойилини тўлароқ ёритмоқчи бўлсак, Конфуций томонидан биринчи марта “олтин қоида” деб ном олган ва кейинчалик кўпчилик мутафаккирлар томонидан қолипга солинган – “ўзингга равон кўрмаганни бошқа одамларга ҳам раво кўрма” қоидаси шакллантирди. Конфуцийчиликнинг яна бир муҳим жиҳати “исмларнинг тузатиш” талаби эдики, унга биноан агар жамиятда “ҳукмдор ҳукмдор бўлмаса, хизматкор хизматкорлик қилмаса”, яъни шундай вазият вужудга келсаки, у “беш алоқа” талаб этган таълимот ташқарисига чиқса, воқеликни тузатиш, жумладан куч ишлатиб бўлса ҳам тартибга жорий этиш заруриятини тан олиш лозим. Шундагина жамиятдаги табақалар ўртасидаги муносабатларни қатъий равишда тиклаш мумкин бўлади.
Эрамиздан олдини 200 йил билан эрамизнинг 220-йилигача бўлган даврда конфуцийчилик диний мафкура сифатида ҳам шаклланди. Ўзининг мазмунига кўра конфуцийчилик диний маросими Қадимги Хитойда ташкил топган оилавий – ўруғчилик урф-одатларини қонунийлаштириб, қадимги қонун ва кўрсатмаларга қатъиян риоя этиш талаби билан чиқди. Улардан энг муҳими аждодларга сиғиниш эди. Конфуцийчиликнинг диний эътиқодига кўра, аждодлар руҳини ҳурматлаш ва ўғиллик эҳтироми “суао” инсоннинг бош мажбуриятидир.
Қадимги Хитойда асрлар мобайнида конфуцийчиликнинг турли мактаблари юзага келди.Улар ўртасида кескин кўраш борган. Улар ўртасида кескин кўраш борган. Конфуцийчиликнинг асосчиси Конфуций бўлса ҳам, унинг ўлкан ва илк давомчилари – Мэн-цзи (Мэк. Кэ-мил. Ав. 371-289) Вэн-цзи (мил.ав. 6-аср), Хан Фэй – цзи (мил.ав. 233 й). Кейинги даврда Фан Чжаль (6-аср), Хань Юй (768-824 й) ва бошқалар бўлишган. Буларнинг айримлари Конфуций яратган, айтган фикрлар, ишларнинг изидан бориб, конфуцийлмкни тарғиб этган бўлса, бошқалари эса Конфуций фикрига умуман қарама-қарши фикрлар билан конфуцийчиликни давом эттиришган.
Анъанавий конфуцийчиликнинг асосий тушунчалари қуйидагилар:
“Ли” – урф-одат ва маросимларга риоя этиш, удим;
“Си” – аҳлоқий меъёрларни амалга ошириш;
“Ин” – ижобий ибтидо;
“Ян” – салбий ибтидо;
“Дао” – осмон, коинот, йўли бўлиб, муайян тартиб ва қонунга биноан мавжуд, унинг ифодаси эса инсоннинг хулқ-атвори бўлиши лозим;
“Чжен” - инсонпрварлик
“I” – бурч;
“Син” – самимийлик.
Бунга ўхшаш тушунчаларни яна кўплаб давом эттириш мумкин. Мана шунга ўхшаш ижобий в салбий тушунчалар конфуцийчиликнинг асосини ташкил этади.
Конфуциячилик мил. I асрда давлат таълимотига айланди. IX-XI асрларда буддизм устидан тўла ғалаба қозинди. Бунда, айниқса Сун даври (960-1279) да неоконфуцийчилик ривожланганлиги туфайли эришилди.
Шундай қилиб, Конфуцийчилик ҳақида фикр юритар эканмиз, бу фалсафий таълимот ёшларни аҳлоқий, адолатпарварлик, инсонпарварик, садоқатлилик, вафодорлик, дўстлилик ва албатта меҳр – муҳаббатлиликка чорлайди. Хитойда Конфуций тўзган мактаб кўп асрлар давом этди. Милоддан аввалги 136 йилда император У-Ди ҳукмронлик қилган даврда Конфуций қарашлари расмий равишда таълимот тизим деб эълон қилинди. Шудан кейин Конфуций таълимоти икки минг йилдан ортиқ вақт мобайнида ҳукмрон идеология сифатида давом этди. Хитойнинг таниқли мутафаккири Конфуций ёшлигидан етим ўсишига қармасдн Лу подшологида кичик бир мансабада ишлайди, қобилиятли хизматчи сифатида танилади.
Конфуций сиёсий ҳаётда иштирок этган вақтда, мамлакатлар бўйлаб сафарларда бўлган. Сафар вақтда ҳалқ ҳаёти билан яқиндан танишади, турли тоифа одамлар билан танишади, учрашади, суҳбатда бўлади. Орадан 14 йил ўтгач, сафардан қайтиб қолган умрини сиёсий ҳаётдан четда, ўз шогирдлари билан биргаликда ўтказади.
Конфуций аҳлоқий – сиёсий ғояларнинг негизи – давлатни бошқарувни қўллаш ва ҳимоя қилишдир. Бунинг учун бошқарув номларини ўзгартириш лозим. Давлатни шафқат, саҳоват билан бошқариш яхши усулдир. Конфуцийнинг ўқтиришича, давлатни бошқарувчи шахс саҳоватли, эзгу ниятли бўлиши керак.
Конфуций бундай бошқарувчини осмондаги шимолий ёруғ юлдузга ўхшатади. Унинг уқтиришича, аҳлоқий жиҳатдан қайта тарбияланган бошқарувчигина ёруғ юлдуз бўла олади. Юлдузлар ёруғ юлдузни ўраб олгани каби, халқ унинг атрофида бўлади”.
Ўзини тута билиш, ахлоқ қоидаларига риоя қилиш – Конфуцийнинг “инсоний севги”, “ўзини тута билиш” ҳақидаги таълимотининг асосий мазмунидир. Конфуцийнинг фикрича, ҳар бир инсон ўзидан бошқа одамларни севмаса, у ахлоқ қоидаларига тўғри муносабатда бўла олмайди.
Конфуцийнинг таълимотига, кичикларнинг ота-она ва акаларига доимо ҳурматда бўлишлари - инсонни севишнинг асосидир. Инсонпарварлик одамларга муҳаббат демакдир. Фақат инсонпарваргина одамларни сева олади, севиш ва нафратланиш хислатларига эга бўлади.
Демак, Конфуцийнинг фикрича, барча, одамларни севиш, уларга бир хил муносабатда бўлиш ҳам мумкин эмас. Конфуций “ҳурматли”, “мурувват”, “тўғри сўзли”, “ўткир зеҳнлик” ва “раҳмдиллик” фазилатларига эга бўлганларни инсонпарвар ҳисоблайди. Конфуций давлатни шундай одамлар бошқаришни талаб этади. Унинг таъкидлашигача, мурувватли раҳбаргина халқ ҳурматига сазовор бўлади, халқнинг ҳурмати унинг зафарларга эришувини таъминлайди. Конфуцийнинг ахлоқий – ғоявий қарашларида давлатни бошқаришда халқни қадрлаш муҳим ўринда туради. Унинг фикрича, халққа мурувватли бўлиш, олдин уни бойитиш, сўнгра инсонпарварликка ўргатиш керак. Шунда раҳбарнинг инсонпарварлиги намоён бўлади.
Конфуций умри давомида, асосан, ўқитувчилик билан шуғулланади. У ўқитувчилик фаолиятида ўқиш, ўрганиш билан билимларни эгаллашга эътибор берди. Унинг таъкидлашича, бола жиддий ва сабот билан меҳнат қилиш орқали билимларни эгаллаши, кўп тинлаши, эшитганларидан энг муҳимини билиб олиши ва унга риоя қилиш керак. Олимнинг фикрича, бола кўп нарсани кўриши ва уни хотирасида сақлаши керак. Инсонда қобилият, донолик ва ақл, ўқиш, ўрганиш, кўриш, меҳнат орқали ривож топади.
Конфуцийнинг таълим усуллари ҳақида.
Конфуций таълимда ўқиш ва фикрлаш, ўйлаш муҳимлигини айтади. Унингча, ўқимаслик ва фикр юритмаслик, бу – ҳалоқатдир. Ўқилган китоб ҳақида фикр қилинмаса, бундай ўқишнинг фодаси бўлмайди, бундай ўқиш кишини толиқтиради, ўқишни ўйлаш, фикрлаш билан ўзвий бирликда, ўз вақтида амалга ошириш лозим.
Конфуций таълим – тарбияга, билим олишаг жуда катта эътибор берган шахсдир. Хитойда асрлар мобайниида Конфуцийнинг турли мактаблари юзага келган ва ўша мактабларда ўзи ўқитувчилик қилган. 22 ёшда таълим бериш билан шуғулланиб, Хитойнинг энг машҳур ўқитувчиси сифтида шуҳрат қозонган. Конфуций ўзи очган мактабида 4 та фан: ахлоқ, тил, сиёсат ва адабиёт ўқитилган. Таълим беришдан ташқари қадимги Хитойнинг 5 та мумтоз асари - “Шуцзин”, “Ўицзин”, “Ицзин”, “Юэцзен” ва “Лицзи” ни тўплаш, таҳрир қилиш, тарқатиш билан шуғулланади.
Конфуций таълимотига кўра, ўқишда амалда қўллаш зарур бўлган тадбирни аниқлаб олиш ғоят муҳимдир. Китобни ўқиш ва ўқилганни ват-вақти билан такрорлаш керак. Конфуцийнинг ҳар бир одамнинг бошқа одамларга муносабтлариҳақида билдирган фикрларини унинг мақтовига сазовор бўлган ишларида ёрқин кўринишини айтади. Кимдир мақталса, у ҳаётда, амалда синаб кўрилади, унинг яхши муносабатда бўилиш, бошқалар учун намуна бўлади. Муносабат ҳақида бу фикрлар Конфуцийнинг билмни амалда синаб кўриш ҳақидаги ғояларининг ёрқин ифодасидир.
Конфуций, ўзининг педагогик фаолиятид тажрибага алоҳида эътибор беради. Масалан, киши ниманидир билади ва ҳисобини қилади. Билмаса. Ҳисоблай олмайди. Бу – билимга тўғри муносабатдир. Ўқитувчи тўрт нарсадан:
қуруқ фойдасиз фикрлашдан;
ўз мулоҳазасида қатъий туриб олишдан
қайсарлик қилишдан
фақат ўзи ҳақида ўйлашдан қатъий сақланиш керак. Бу ғояларнинг биринчиси соф кўнгил билан муносабатда бўлиш, иккинчиси шахсиятга берилмаслик ва қайсарлик қилмаслик.
Конфуцийнинг уқтиришача, соф кўнгилли, ҳар томонлама кенг ўйлаб фикр қиладиган умумий қилиб айтганда, ақлли одам одамларнинг сўзига, ташқи кўринишига қараб эмас ҳаракатига қарайди, яхши сўзу фиркларини маъқуллайди. Бу билан Конфуций одамни ва унинг сўзларини таҳлил қилишни билиши кераклигини таъкидлайди.
Конфуций икки юзламачиликни саҳоватликнинг душмани деб билади. Унинг фиркича, икки юзламачи одамлар орасида гўё тўғир йўлда бораётгандек бўалди, ҳақиқатда эса аҳлоқий қоидани бўзади. Конфуций бундай одамлар ҳаракатини, фикрини қоралайди.
Умуман, Конфуций ғоявий – ахлоқий, маърифий ва англаш, билиш ҳақидаги қарашлари илғор фикрлилар шогирдлари томонидан давом эттирилади. Хитой маданияти, фалсафаси ва педагогик фикрлар тараққиёти муҳим ҳисса бўлиб қўшилди.
Тарихий манбаларга кўра, илк Хинд мактаблари Хораш маданияти даврида (милодан олдинги 3-2 минг йилликлар) вужудга келган. Хинд олими Бал Гангадҳар Тилан “Орийларнинг ватани Арктика “Ведалар” номли китоби қадимги адабий ёдгорликлар бўлмиш “Ведалар”ни ўрганиш асосида орийларнинг ҳинд маданиятига тамал тошини қўйган “Ведалар” инсоният тарихидаги муаллифи бўлмаган биринчи китоблардан эканлигини таъкидлайди. “Ведалар” олис ўтмишда улуғ кишиларга “Ғойибдан инган” ва орадан минглаб йиллар ўтгач, авлиё Вясадева (Ведавяса) томонидан тўпланган муқаддас битиклар бўлиб, “Ригведа”, “Самадева”, “Яжурдева”, “Атхараведа” каби тўрт китобдан иборат.
Дравид – орийлар даврида таълим-тарбия қандай бўлиши кераклиги борасида анча барқарор тасаввурар шаклланган бўлиб, инсон ўз табақасининг муносиб аъзоси бўлиши учун ўзининг маънавий, ақлий ва жисмоний хусусиятларини ривожланитириш керак, деган ғояга асосланган эди. Браҳманларда ақл-идрок, кшатрийларда куч ва мардлик, вайшиларда меҳнатсеварлик ва сабр-тоқат, шудралар ва итоаткорлик етакчи фазилатлар саналган. Фақат олий табақаларгина шу даврга келиб шаклланган идеал тарбияга даъво қила олган. Тарбия ақлий ривожоланиш (тиниқ фикр ва мулоҳазали хулқ), маъанавият (ўз-ўзини англаш0, жисмоний камолот (чиниқиш, ўз танасини бошқариш), табиатга, гўзалликка муҳаббат, ўзини тута билиш ва босиқликни шакллантиришни кўзда тутган.
Чунончи, “Бхагавата-пурана” асарида аватар – Худонинг инсон суратидаги тажассуми деб ҳисобланган илоҳий Кришнанинг тарбия намуналари батафсил тасвирланган. Шоҳ ва чўпон Кришна ўз тенгдошлари билан бирга ўйнабь ва меҳнат қилиб уйғаяди. Кейин қариндошлари уни донишманд баманга шогирдликка беришади. Кришна дўстлари билан бирга унинг қўлида икки ойдан зиёдрқ вақт ичида “Ведалар”ни қунт билан ўрганади хилма-хил таълимотлар ва санъатлар билимдони бўлиб, донишлик касб этади.
Милоддан аввалги биринчи минг йилликда яратилган “Бхагават Гита” – “Худо қўшиғи” асари муқаддас китоб ва айни пайтда ўқув қўлланмасида ҳам бўлган. Унда таълим-тарбия йўллари кўрсатилган. “Бхагават Гита” доно устознинг шогирд билан суҳбати шаклида ёзилган. Устоз сиймосида илоҳий билим тимсоли Яратувчи Кришна берилиб, шогирди сифатида беш ака-уканинг кенжаси шаҳзода Аржуна тасвирланади. Суҳбат давомида Аржуш ҳаётда учрайдиган чигал ҳолатларга, мураккаб саволларга Кришнадан изоҳ излайди ва топади Кришнанинг жавоблари Аржунанинг билимини ҳар гал янги, янада юқори-ноғонага кўтаради. Билим олиш жараёнида дастлаб мураббий янги билимларни баен этади, кейин таҳлилга ўтади, мавҳум тушунчалар аниқ мисоллар орқали очиб берилади. Крияюа Аржунанинг олдига турли масалалар қўяди, уларни шогирдида ҳақиқатни мустақил излашга иштиёқ уйғотадиган тарзда таҳлил қилади, билим олиш усулларини ўргатади, уни жаҳолат билан кўрашишга чорлайди
Ушбу қарашга мувофиқ билиш кечими беш босқичдан иборат бўлади. Биринчи босқич китобий билимларни ўзлаштириш бўлиб, юзаки ҳисобланади. Иккинчи босқич — амалий тажриба ва учинчи босқич — соғлом ақл бўлиб, уларни китобдан олиб бўлмайди, улар кундалик тажрибалардан юзага келади Тўртинчи босқичда инсон бетакрор ақл-идрок, таҳлиллаш ва умумлаштириш, нарсаларни фарқлаш қобилиятига эга бўлади. Бу қобилият инсонни умумий фаровонликка олиб келиши керак. Бешинчи босқичда оламдаги жамики нарсалар бир бутун, барча одамлар ўзаро тенг эканлиги англаб етилади. Кришна Аржунани билишнинг шу босқичига етаклайди.
Милоддан оддинги биринчи минг йиллик ўрталарида Ҳиндистонда оилавий тарбия соҳасида қатъий анъана шаклланган. Оила тарбиясида мунтазам таълим кўзда тутилмаган бўлса-да, оила тарбиясини олиб, кейинга синовлардан ўта олмагаи ешларни ҳаёт қаттиқ жазолаган. Бошланғич билимларга эгалик уларнинг тақдирлари учун ҳал қилувчи аҳамият касб этган. Уч юқори табақа ешлари вояга етганлик ва шогирдликка бағишлов маросимлари талабларига жавоб бера олишмаса, улардан юз ўгаришган. Улар ўз табақаси вакили билан оила қуриш, билим олишни давом эттириш ҳуқуқларидан маҳрум қилинган. Ҳинд — орийлар жамиятида оилавий тарбия натижалари ана шу тариқа назорат қилинган, шогирдликка инсон ҳаётидаги қонуний босқич сифатида қаралган. Упанаяма (шогидликка ўтиш) тартиби барча табақа вакилларига бир хил бўлмаган. Инициация (цюгирдликка бағишлов тадбири) муддати браҳманлар учун 8 ёш, кшатрийлар учун 11, вайшилар учун 12 ёш қилиб белгиланган.
Браҳманларнинг таълим дастури анча тўлиқ ва серкирра бўлган Кшатрийлар дастурида ҳарбий билимларни эгаллаш устуворлик қилган, вайшилар таълими касб ҳунар эгаллашга йўналтирилган. Таълимнинг давомийлиги одатда саккиз йилдан ошмаган. Фавқулодда ҳолларда у яна 3 — 4 йилга ўзайтирилган.
Одатдаги таълим дастурида, авваламбор, "Ведалар"ни айтиб бериш талаб қилинган, ўқиш-ёзиш ўргатилган. Юксак билим дастури бўйича шеърият ва адабиёт, грамматика ва фалсафа математика ва астрономия ўқитилган. Машғулотлар ўқитувчининг уйида ўказилиб, кўп жиҳатлардан оилавий муносабатларгa асосланган. Ўқувчи ўқитувчи оиласининг аъзоси ҳисобланиб, билим олишидан ташқари ҳаёт қоидаларини ҳам ўзлаштирган.
Пухта билим олган ёшлар билимдонликлари билан машҳур бўлган гуру (руҳий усгоз, обрўли, мўьтабар зот)лар ҳузурига боришган ёки олимларнинг баҳс-мунозараларида қатнашишган. Зоҳидлик йўлига кирган гурулар ўрмонларга кетиб, атрофига содиқ шогардларни тўплашган. Веда билимларидан сабоқ берувчи гуру талабалар ўртасида темир интизом ўрнатган. Гуру агўши ўстирадиган муқаддас дуо (машра)ларни оҳангга солиб ўқиган, шогирдлар қунт билан такрорлашган. Гурулар фидойи, олижаноб, шогардггарвар бўлишган, аммо интизом борасида Ҳеч кимни аяшмаган Гуруга қулоқ содмаган талаба мактабдан ^айдаб юборилган "5 А ТўзуҒи* қоидаларидан ^нронтасини буэган талаба ўқишдан четлатилган Тўзукда санскритдага "А" ҳарфи билан бошланган э^тиетсизлик (Апакшям), итоатсизлик (Авиням), худбинлик (Аҳамкарам), ҳасад (Асуйя) ва тарбиясичлик (Асабята) каби беш иллат тақиқланган Гуру талабаларнинг гаундай иллатга йўлиқмаслигани назорат қилган.
Таълимнинг бу босқичи якунлангач таниқли гуру ўз мактаби — гурукуласига асос солган Гурукула — гурунинг уйи дегани Бундай мактаблар устоз ва шогирдлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ҳамда қатъий интизомга асосланган Ўқгтгувчилар юксак даражада қадрланган, уларниш кагби илоҳий юмуш :ргсобланган Устознинг бурчи шопфдларини муносиб фуқаролар қилиб тарбиялаш уларда билимга муҳаббат уйғотишдан иборат бўлган Талабалар гурукулаларда дин, фалсафа, турли санъатларни ҳамда йога сирларини ўргапишган Гурукулалар учун талабалар "Шогирд тайер бўлганида устоз ўзи келади" диган принцип бўйича танланган Яъни талабани ўқигувчи танлаб олган Талабгорлар шароитга мослашувчанлик, кагталар, ота-оналар ва ўг^итувчига сўзсиз итоат сифатларига эгалигига қараб сараланган
Устоз галабаларда қатъият совуққонлик, хотиржамлик, эътиқодга ҳурмат, табиатга муҳаббат каби фазилатлар бўлишига эътибор қидган У ешларнинг туйғуларини уйғотиш, қалб кўзини очшв, уларга касаллиюса ташхис қўйиш ва даволаш усулларини ўргатиш, уларда оддий одамнинг имкониятларидан ташқаридаги қобилиятлар вужудга келишига ёрдам берувчи руҳий, ақлий ва жисмоний омилларни шакллантиришга интилган Гурукулаларнинг ўрмонда жойлашгани талабларга табиат ичида бўлиб, у билан ўзвйи ва узлуксиз мулоқот қилиш имконини берган. Бу шогирдларни атроф борлиқнинг ўзвий бир қисмига айлантирган. Натижада, талабалар ҳамма нарсада ҳақиқат мавжудлигини, ҳаётда мутлоқ ёлғизлик йўқлигини, ҳақиқатни англаш йўли инсоннинг борлиқдаги нарсаларга сингиб кетишидан иборатлигини ҳис этишган. Инсон руҳи билан олам руҳи ўртасидаги буюк уйғунликни англашга эришиш гурукулаларнинг бош мақсади эди.
Гурукулаларда талабалар коинотнинг чексиз бағридаги ўз ўринларини топишини ўрганишган. Бу ерда қуёш чиқиши ва ботиши маҳлиё бўлиб кўзатилган, ўсимликлар гуллаши ёки ҳосил етилиши каби табиат байрамлари ўлкан шодлик билан нишонланган.
Милоддан аввалги биринчи минг йиллик ўрталарида қадимги Ҳиндистон тамаддуни тарихида янги давр бошланди. Иқтисодий, руҳий ҳаётда, таълим-тарбия соҳасида муҳим ўзгаришлар юз берди. Бу ислоҳотлар буддавийлик динининг пайдо бўлишига шароит ҳозирлади. Буддизм Ҳиндистоннинг ҳаёт тарзини, хиндларнинг маънавий дунёсини ўзгартириб юборди.
Буддавийликнинг асосида Будда ёки Шакя-Муни (м.а. 623-544 йиллар туради. Издошларининг қарашларича, Будда (ёғдули) олий руҳий камолотга етишган зот. У диний эътиқод борасида браҳманларнинг якка ҳукмронлигига қарши чиқди, диний маросиларда касталар тенглигини ёқлади, зулмга қаршилик қилмаслик ва нафс истакларидан воз кечишни (нирвана) тарғиб этди. Ривоятларда айтилишича, Будда маърифий тарғиботини Банорас шаҳри яқинидаги ўрмон мактабида бошлаган. У зоҳид гуру атрофига йиғилган шогирдларга ўз таълимотини баён этган. Будда маърифий тарғиботини Банорас шаҳри яқинидаги ўрмон мактабида бошлаган. У зоҳид гуру атрофига йиғилган шогирдларга ўз таълимотини баён этган. Будда кишилар тўғилишига кўра тенглигини эълон қилиб, табақалар тенгсизлигини инкор этган. Буддавийлик жамояларига барча табақа вакиллари қабул этилаверган. Бу таълимотга кўра тарбиянинг бош вазифаси инсон руҳини такомиллаштиришдан иборат, одам ўзликни англаш ва камолотга интилиш йўли билан нафсоний эҳтиёжлардан холос бўлиши керак. Бу жараёнда бирламчи босқич, бутун диққатни йиғиш босқичи ва тўлиқ ўзлаштириш босқичлари каби уч босқич босиб ўтилади.
Буддавийлик даврида ўқув дастурида ўзгаришлар юз берган. Асосий эътибор Ҳисндистоннинг етакчи тилига айланган санскрит грамматикасини ўқитишга қаратилган. Бу вақтга келиб бўғинли алифбе – браҳми яратилди. Эранинг III асрида Ҳиндистондан идеографик ёзув ўрнига бўғинли ёзувнинг бир қанча турлари тарқалди. Бу ёзув таълим самарадорлигини оширишга хизмат қилган.
Буддавийлик роҳиблари ибодатхонларада ташкил этилган мактабларда таълимнинг изчил педагогик тизимини ишлаб чиқишган. Бу тизим шахсий таълим тамойиилига асосланган. Бир устоз қўл остида талабалар сони кам бўлгани юқори натижаларга эришиш имконини беришдан ташқари, талаба билан устоз ўртасида яқин алоқа ўрнатилишига хизмат қилган.
Таълим жараёнининг самарадорлиги талабаларнинг ўша вақт учун долзарб бўлган саволларигагина жавоб бериб, мантиқни ўстирувчи масалаларни ҳал қилишни кўзда тутган. Бунда педагогик таъсир ва ўзаро таъсир усулидан фойдаланилган. Талабалар ечиши керак бўлган масалалар парадокс (коан)лар асосига қуриларди.
Кўзатиш ва муроқаба амалиёти мажбурий эди. Таълим ўз мазмунига кўра даражаланганди. Бошланғич ва олий буддавий мактаблари бўлган бўлажак руҳонийларга таълим бериш таълим маҳаллий тилларда олиб борилган оддий талабаларни ўқитишдан жиддий фарқ қилган. Жисмоний тарбия таълим дастўрининг мажбурий унсури ҳисобланади.
Милодий II-VI асрларда Ҳиндистонда идуизм қайта тўғилди. “Янги барҳманчилик” деб ном олган бу оқимда тарбия қарашлар жиддий ўзгарди: мактаблар сони кўпайди, тарбия инсонга муҳим ва ўткинчи нарсаларни фарқлаш, руҳий уйғунлик ва хотиржамлилик етишиш, майда-чуйда ва арзимас нарсалардан воз кечиш, ишда самарадорликка эришиш йўлларини ўргатадиган восита сифатида қараладиган бўлди.
Индуизм ибодатхоналаридаги мактабларда санскрит тилидан ташқари маҳаллий тилларда ҳам ўқиш-ёзишга ўргатилган. Бу вақтга келиб икки хил ўқув юрти: бошланғич мактаб (тол) ва юқорироқ даражадаги ўқув юрти (агрхар) пайдо бўлди. Агрхарлар гуру ва талабаларнинг ўзига хос ҳамжамиятига айланди. Турли дастури аста-секин ҳаётий эхтиёжларга яқинлашиб борди. Турли табақа вакилларига толлар ва агрхарларга ўқишга кириш имконияти кенгайтирилди. Агрхарларга кшатрийлар ва вайшилар кўплаб келиши туфайли география, математика, тиллар, шунингдек, тиббиёт, хайкалтарошлик ва тасвирий санъатни ўқитиш ҳажми ошди.
Бу даврда бир қатор йирик таълим марказлари вужудга келди. Булар орасида Ужжайни, Каши, Такшашила, Наланденинг каби марказлар донг чиқарган эди. Бундай марказларнинг ҳар бири илмнинг иброн соҳасига ихтисослашган эди. Қарийб беш юз йил мобайнида гуллаб-яшнаган Такшашилада тиббиёт, санъат, астрономия, табиатшунослик, тижорат, магия, илон авраш ўргатилган. Кашидаги марказ гармматикани, Кашмирдагиси нотиқликни ўқитиш билан ном чиқарган. Ужжайнидаги марказ эса қонунлардан таълим беришга ихтисослашган. Бу марказлардаги ўқитувчилар юксак лаёқатга эга эдилар. Таълим содда ва тушунарли усуллар ёрдамида олиб борилганидан тингловчилар мураккаб фанлари ҳам енгил ўзлаштиришарди.
Қадимги шарқ тамаддунларининг тарихий аҳамияти инсониятга бебаҳо тажриба берганидадир, зотан, жаҳон мактаби ва педагогикасининг кейинги тараққиётини бу тажрибаларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Айни шу даврда дастлабкт ўқув юртлари вужудга келди, таълим-тарбиянинг моҳияти ва ўзаро алоқадорлиги англаб етилди. Қадимги Миср, Ҳиндистон ва Хитойнинг педагогик анъаналари XXI асрда ҳам ўз аҳамиятини йўқотган эмас57
Do'stlaringiz bilan baham: |