«умумий педагогика» фанидан маъруза матнлари


Т УРКИСТОНДА ЖАДИДЛАР ҲАРАКАТИ



Download 421,97 Kb.
bet16/19
Sana25.02.2022
Hajmi421,97 Kb.
#311392
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
pedagogika fanidan maruzalar matni

Т УРКИСТОНДА ЖАДИДЛАР ҲАРАКАТИ.
ЖАДИДЛАР ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ҲАҚИДА
XIX асрнинг охири — XX асрнинг бошларида Туркистонда ижтимоий-сиёсий, иктисодий ўзгаришлар юз бера бошлади. Бу — миллий уйғониш даврининг бошланиши бўлди ва бу давр маърифатпарвар зиёлилари тараний этгаи мамлакатларга тенглашиш ғоясини олга суриб чикдилар. Қрим-татар маърифатпарвари Исмоил Гаспиринский (1851—1914) биринчилардан бўлиб бу ғояни амалга оширишга киришади ва тез фурсатда турк дунёспнипг «ғоявий отаси» сифатида шуҳрат қозонади.
Исмоил Гаспиринский 1884 йилда Қримда Бокчасарой шаҳрида жадид мактабини очади, «усули савтия — Ҳарф товуши» усули, яъни «усули жадид» асосида дарс ўтиб, 40 кунда 12 ўқувчининг саводини чиқаради. Унинг бу ўқитиш усуллари «Таржимон» газетасида кенг ёритилади.
Исмоил Гаспиринский 1893 йилда Туркистонга келади, илғор зиёлилар билан танишади. Мўминхўжа Вобкандий, Худойберди Бойсуний каби зиёлилар унинг ғояларини қўллаб-қувватлайдилар. Шу зайлда Исмоил Гаспиринскийнинг ғоялари Туркистон ўлкасида жадидчилик ҳаракатининг ривожланишида муҳим аҳамият касб этади.
Туркистонда жадидлар ҳаракатининг ривожланишига 1905—1907 йилларда юз берган инқилобий воқеалар, Боқчасаройда—«Боқчасарой», «Таржимон» Қозон шаҳрида «Вақт», «Юлдуз», Истамбулда—«Сироти мустақил» («Тўғри йўл») газета ва журналларнинг нашр этилиши ҳам кучли таъсир кўрсатади.
Туркистон жадидлари Чоризм ва маҳаллий ҳокимларнинг қаршилигига қарамай, янги усул мактабларини ташкил этишга киришадилар: Салоҳиддин домла Қўқонда (1898 й.), Шамсиддин домла Андижонда (1899 й.) Маннон қори Тошкентда (1899 й.), Ҳамза Ҳакимзода Қўконнинг «Қашқар дарвоза» маҳалласида (1910 й.), Ҳожибек ғўзарида (1911 й.) ва Марғилонда (1914 й.), Абдулла Авлоний Тошкентда Дегрез маҳалласида (1909) й.), Самарқандда Исматилла Рахматуллаев, Регистон кўчасида (1913 й.), Абдуқодир Шакурий «Ражабамин» қишлоғида (1901 й.), Саидаҳмад Сиддиқий «Халвойи қишлоғида (1903 й.) усули савтия мактабларини очадилар. Шунингдек, тошкентлик Саидрасул Саидазизов, наманганлик Исқоқжон Жунайдуллаев — Ибрат ҳам бу усулдаги мактабларни ташкил этадилар. Улар кенг омма ўртасида илм-маърифат, маданият тарқатиш учун қизғин кўраш олиб борадилар. XIX асрнинг иккинчи ярмида Исмоил Гаспиринский бошлаган маърифатпарварлик ҳаракатининг меросхўрлари ўз даврининг илғор, пешқадам педагоглари сифатида халқда, жамиятга таниладилар. Улар татар, озарбайжон ва бошқа халқлар педагоглари билан алоқада бўлиб, мактабда ўқитувчиларга янги усулда она тили билан бирга, география, тарих каби гуманитар ва аниқ фанларни ўқитадилар, таълим-тарбияга оид дарсликлар ва қўлланмалар ёзиб, нашр эттирадилар.
Шундай қилиб, Туркистонда ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши, янгича ижтимоий муносабатларнинг юзага келиши билан жадидчилик ҳаракати ўсиб боради, илғор фикрли педагог зиёлилар — жадидлар мактабларида таълимнинг янги тизимини амалга ошира бошладилар, улар ташкил этган «янги усул» мактаблари халқнинг маданий уйғонишига мос тарзда давом этади, халқнинг эътиборини қозонади.
Туркистон жадидлари озодлик, маърифат учун курашларини маълум дастур асосида икки йуналишда маданий таракқиётни ривожлантириш, бунинг учун маърифатпарварликка асосланиш ва бу борадаги фаолиятни амалиёт билан боғлиқ ҳолда олиб бориш орқали амалга оширадилар. Улар миллий уйғонишнинг асосини таълимни, ўқув дастурларини ислоҳ, қилишда кўрадилар, шу зайлда Туркистонда ижтимоий онг тараққиётини бошлаб берадилар. Улар кишилар қалбини ҳаракатга келтириш, қалбларида миллий ифтихор туйғусини уйғотиш учун кўрашадилар.
Дастурни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда Убайдуллахўжа Абдуллахўжаев, Тошпўлатбек Норбутабеков, Абдулҳамид Чўлпон фаол иштирок этдилар, Мунаввар қори Абдурашидхонов, Абдурауф Фитрат, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий, Абдулла Авлоний маърифатпарварлик, таълим-тарбия хақидаги карашлари, ғоялари билан шуҳрат қозондилар.
Абдурауф Абдураҳим ўғли Фитрат 1886 йилда Бухорода савдогар оиласида таваллуд топади. Бошланғич билимни эски мактабда олади, сўнгра Мир араб мадрас асида ўқийди. 1909 йилда Бухоро «Хайрия жамияти» йўлланмаси билан Истамбулга бориб, у ерда тўрт йил ўқиб турк маърифатпарварлари билан мулоқотда булади;
Фитрат Бухорога келгач, жадидчилик ҳаракатининг таниқли вакили сифатида кенг омма ўртасида илм-маърифат тарқатишга жиддий киришади. У Туркистон халқларининг саодатга эришувини илм-маърифат ва мактаб маорифда кўради. «Ҳуррият» газетасида «ҳаёт йўлида биринчи масала — мактаб масаласидир»— деб ёзган эди.
Фитрат 1918 йилда Тошкентга келиб, бу ерда Мунаввар қори Абдурашидхонов раислигида ташкил этилган Туркистон халқ дорилфунунининг тайёрлов бўлимида, Самарқанд Республика педагогика, Тошкент Давлат педагогика институтида, Ўзбекистон Фанлар Кўмитаси қошида тузилган илмий тадқиқот институтида Шарқ мумтоз адабиёти, тарихи ва она тилларидан ҳам дарс беради.
Дарс бериш билан бирга у Қаюм Рамазон, Шокиржон Раҳимий билан ҳамкорликда «Она тили» дарслигини ёзади.
Фитрат 1922 йилда Бухоро Халқ Республикасининг маориф нозири вазифасида ишлаб, ўзбек, тожик, туркман, маҳаллий яҳудий болалари учун мактаблар очиш, (у 1937 қатағон йилларининг қурбони бўлишига қадар) муаллимларга қўлланмалар яратиш билан шуғулланади.
Фитрат маорифчи ва муаллим сифатида шуҳрат қозониш билан бирга, ижодий ишлар билан шуғулланиб, «Мунозара», «Ҳинд сайёҳининг қиссаси» каби асарлар ёзади. У ўзининг «Раҳбари нажот» китобида илм-маърифатнинг инсон камолоти ва жамият таракқиёти маданият ривожидаги моҳиятини, педагогик қарашларини баён этади.
Фитрат инсон камолотида оила, жамоа муҳим ўрин эгаллаши, ақлнинг комил бўлиши ва ахлоқий поклик гояларини олга суради. У донишмандлик, шижоатлилпк, адолатлилик каби ипсоний фазилатларни улуғлайди. Унинг таъкидлашича, ҳикмат, ақлий қувватнинг иатижаси, ақлнинг раҳбарлигисиз саодатга эришиб бўлмайди («Хуррият» газетаси, 1917 й., 7- сони.)
Фитрат Ватанни севади, «Ватан бизнинг валинеъматимиз» саховатмандимиз, неъматлар билан таъминловчимиз дейди у ва бу йўлда ўзи фидойилик тимсоли намунасини ўтайди.
Фитрат учун инсонлар, миллат тинчлиги, равнақи ҳар қандай қадриятлардан улуғдир. Унинг таъкидлашича, одамлар қайси дин, мазҳаб, қавм ва миллатга бўлинмасинлар бир отанинг фарзандларидирлар, бир жинсдирлар. Демак, уларнинг ўртасида дўстлик, аҳиллик бўлмоғи керак
Фитрат ўз педагогик қарашларида жисмоний тарбияга, покизалик, тўғри муҳокамага эътибор беради ва у ёшлигидан болаларни соғлом, гўзал хулқли қилиб камол топтиришни уқтиради.
Умуман Фитрат асарларида ифодаланган таълим-тарбия ҳақидаги фикр, ғоялар ҳозирги давримиз учун ҳам мухимдир.
Мунаввар қори Абдурашидхонов 1878 йилда Тошкент шаҳрида Шайхонтоҳур даҳасидаги Дархон маҳалласида зиёли оиласида туғилади, бошланғич маълумотни уйда, онасидан олади, сўнгра Тошкент ва Бухоро Мад­расаларида ўқийди.
Мунаввар қори ўз ижтимоий ва меҳнат фаолиятида мактаб ва болалар тарбиясига эътибор беради. У театр санъатини миллатнинг аклий, маънавий тарбиясида асосий восита деб ҳисоблайди, 1913 йилда «Тўрин» номи билан ҳаваскорлар жамиятини ташкил этди.
Мунаввар қори «Хайрия жамияти»нинг раиси муовини сифатида мактаб ва мадрасаларда фақир болаларни мактабларга жалб килиб, ўқитади ҳамда уларга тарбия беради.
Мунаввар қори таълим-тарбия ва маорифнинг жамиятда тутган ўрнини юқори баҳолади, у маорифни ислоҳ килишни миллий ривожланиш ва Ватанни рус босқинчиларидан озод қилишнинг асосий омили, деб ҳисоблади.
Мунаввар кори болалар тарбиясида фақат ота-оналар эмас, балки муаллим ва кенг жамоа ҳам жавобгарлигини айтиб, болаларга мактаб тартиб-қоидаларини тушунтиришни, уларни ахлоқли, хушмуомалали қилиб тарбиялашни талаб этади. У болалар учун ёзган шеъри «Турнинг тезрок иш бошлайлик, ялқовликни биз ташлайлик» деб, ёшларни меҳнат қилишга ундайди.
« Ялқовлик ёвимиздир», «Кўз» шеърларида ёшларни билимларни эгаллашга, меҳнатни севишга, гўзал, ахлоқли, умуминсоний қадриятларга садоқатли бўлишга чақиради, ота-оналарни фарзандлар тарбиясида ўз муқаддас бурчларини адо этишга, улар онгида маънавият, нафосат, гўзаллик туйғусини уйғотиш ва ривожлантиришга даъват этади.
Мунаввар қори халқнииг озод ва эркин яшаши, уни истиқболга олиб чиқиш орзусида яшади, курашди, улуғ мутафаккир олим, устоз сифатида шуҳрат козонди.
Мунаввар қори Абдурашидхонов ҳам, Фитрат каби 1937 қатағон йилларининг қурбони бўлди.



Download 421,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish