«умумий педагогика» фанидан маъруза матнлари


-мавзу: ЖАҲОН ПЕДАГОГИК ФАНИ ТАРАҚҚИЁТИ ТАРИХИ ВА РИВОЖЛАНГАН ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАРДА ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ТИЗИМЛАРИ (2 с.)



Download 421,97 Kb.
bet19/19
Sana25.02.2022
Hajmi421,97 Kb.
#311392
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
pedagogika fanidan maruzalar matni

8-мавзу: ЖАҲОН ПЕДАГОГИК ФАНИ ТАРАҚҚИЁТИ ТАРИХИ ВА РИВОЖЛАНГАН ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАРДА ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ТИЗИМЛАРИ (2 с.)


РЕЖА:
1. Қардош давлатлар мутафаккирларининг педагогик қарашлари
2. Ян Амос Коменскийнинг “Буюк дидактика” асаридаги дидактик тамойиллар
3. Иоган Генрих Песталоққининг ижтимоий-педагогик қарашлари
4. Роберт Оуэн, Иоганн Фридрих Гербарт, Адольф Дистерверг, Константин Ушинский, Лев Толстой, Антон Макаренко, Василий Сухомлинскийларнинг Европада таълим-тарбия ва педагогик фикрлар тараққиётига қўшган хиссалари
5. Ривожланган мамлакатлар таълим-тарбия тизимлари тўғрисида тушунча

ҚАРДОШ ДАВЛАТЛАР МУТАФАККИРЛАРИ ТАЪЛИМ ТАРБИЯ ҲАҚИДА НУРИДДИН АБДУРАҲМОН ЖОМИЙ
Нуриддин Абдураҳмон Жомий—мусулмон Шарқида катта шуҳрат қозонган буюк шоир ва олим, эрон мумтоз адабиётининг улуғ намояндаси.
Абдураҳмон Жомий 1414 йилда Жоми шаҳрида туғилди. Отаси Низомиддин Аҳмад ўз даврининг илмли кишиларидан эди. У ўғлининг ҳам илмли бўлишига алоҳида эътибор қаратди.
Абдураҳмон Жомий бошланғич билимни Жоми шаҳрида, кейин Хиротдаги мадрасада олади. Билимларни чуқур эгаллаш ниятида Мовароуннаҳрнинг илмий-маданий маркази — Самарқандга келиб, бу ерда ўқишни муваффақиятли тугаллайди. Хиротга қайтгач, илмий-адабий ишни давом эттиради, тез фурсатда йирик мутафаккир шоир ва олим сифатида шуҳрат қозонади.
Жомий 1469 йилда) Хиротда Алишер Навоий билан танишади ва шу даврдан бошлаб улар орасида юзага келган самимий дўстлик, ижодда ҳамкорлик умрларининг охиригача сақланади.
Жомий 1472 йилда мамлакат бўйлаб сафарга чиқади, сафар икки йил давом этади. У ана шу давр ичида турли шаҳарлар ҳаёти ва маданияти билан танишади, шоир ва олимлар билан учрашади. Сўнгра умрининг охиригача Хиротда илмий-абадий фаолиятга берилади, 1492 йилда 78 ёшида вафот этади,
Жомий ўзидан кейин турли фан, адабиёт, жумладан, педагогикага доир катта мерос қолдиради. У ўзининг насрий асари «Баҳористон»да таълим-тарбия масалалари хусусида фикр юритади. У ўз ижодий фаолиятида, ўзидан олдин ўтган мутафаккирлар сингари, ёшларнинг илмли ва таълим-тарбияли бўлишлари лозимлигини кўп марта ўқтиради. Жомий ўз асарларида илм инсон учун ҳаётга йўл очувчи ва унинг ўз максадига эриштирувчи омил эканлигини баён қилади, билимни эгаллашда муаллим — устозлар хизматини юқори бахолади.
Жомий билим ҳақида фикр юритар экан, фанни ва ҳунарни болаликдан эгаллаш кераклигини, билим инсонга ҳамма нарсани осон ва пухта англаб олишга ёрдам беришини, меҳнатни енгиллаштиришини айтади ва зарур илмларни эгаллашга даъват этади:
Энг зарур билимни қунт билан ўрган, зарур бўлмаганини ахтариб юрма. Зарурини ҳосил қилгандан кейин, унга амал килмай умр ўтказма. Жомийнинг уқдиришича, илм ва ҳунарни осон ва пухта эгаллашни истаган одам бу ишга ёшликдан киришмoғи лозим.
Жомий таълим олдига ёш авлодни жамиятга, одамларга фойдали хизмат қиладиган қилиб камол топтиришни асосий вазифа қилиб қўяди ва билимни инсон ақлий қобилиятининг ривожида муҳим восита хисоблайди. Шоирнинг таъкидлашича, билим инсон ҳаёт йўлини ёритади, амалда раҳнамолик қилади. Тажриба эса, ўз навбатида, билимни ўзлаштиришнинг асоси бўлиб хизмат килади.
Жомий китобни ўтмиш авлодлар билан ўз даври ёшлари ўртасида бир восита деб билади. У китоб инсонга энг яқин дўст, устоз ва мураббий* эканлигини айтиб, ёшларда китоб ўқишга муҳаббат, қизиқишни тарбиялашни таъкидлайди. Жомийнинг бу фикри шу жиҳатдан муҳимки, шоир китобни билим манбаи, инсоният доиишмандлиги хазинасидир, дейди ва шу билан бирга, улар ҳаётий тажриба ва ижодий мева сифатида келгуси авлоддан авлодга ўтади, деб айтади.
Жомий китобни билим манбаи дер экан, муаллимни ўтмиш ва келгуси авлод ўртасидаги жонли воситачи, бой ҳаётий тажрибасини ўз ўқувчиларига етказувчи деб улуғлайди ва уларни ортиқ даражада ҳурмат қилишга даъват қилади. Унинг уктиришича, муаллим чуқур билимли, ақлли, оқ кунгил, энг яхши ахлоқий фазилатлари билан ўз ўқувчиларига намуна бўлмоғи керак. (Абдураҳмон Жомий. Баҳористон, Т., «Ёш гвардия» нашриёти, 1979 йил, 15-бет.).


Жомийнинг меҳнат хусусидаги қарашлари ҳам диққатга сазовордир. У меҳнат инсонни ҳурматга, эхтиромга сазовор этишини, унга қувонч, бахтли турмуш бахш этишини айтади. Шу билан бирга, у ҳар бир инсон ўз халол меҳнати билан ҳаёт кечирмоғи лозимлигиии таъкидлайди ва дейди: “Ўз меҳнатинг бўлсин доим йўлдошинг, Ўзга миннатидан оғритма бошинг. Кунларинг ўтаркан териб дур-ҳикмат, Кунларинг тўлиқдир бўлса хур меҳнат”.
Жомий ўзидан олдин ўтган мутафаккирларнинг инсонпарварлик анъаналарини давом эттириб, яхшиликни, шафқатлиликни, олижанобликни ижод этишни инсон ҳаётининг мақсади қилиб қўйишни талаб этади ва ҳар бир инсон ҳаётда шодлик ва бахтли бўлишни истаса, у ўзидан кейинги авлодларга яхшилик хотираси қолдириши лозим дейди. Жомий киши сенга ёмонлик қилган бўлса, сен унга яхшилик билан жавоб қайтаришни тавсия қилади:
Биров ахмоқона иш қилса сенга, Олижаноблик қил озорин унут. (Ҳикматлар гулдастаси. Т., Ғофур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1982-йил, 46-бет.).
Нафс-хаво жахолат келмасин ғолиб, Ақлнинг фармонига мувофиқ иш, тут.
Жомий одамларни сахийлик фазилатига эга бўлишга ундаб, сахийликни ҳар қандай бойликдан юқори қўяди ва шундай деб ёзади: “Агарда уйидан чиқариб берса, бору йўқ яримта нонини гадо, Ярим хазинасин берган подшоҳдан, Сахийлик бобида шу гадо аъло. (ўша китоб, 37-бет).
Жомий инсон ўзининг ҳимматлилиги билан барҳаёт эканлигини айтади. Агар киши ҳимматли бўлса, у дунёдан ўтиб кетган бўлса ҳам, унинг номи асрлар давомида яшайди. Демак, бу нарса инсоннинг жамиятда тутган мавкеи билан эмас, балки саховатлилик фазилати қай даража таркиб топгани билан боғлиқдир. Жомий яна шу нарсани уқтирадики, саховатлилик қуруқ ҳамдардликдан иборат бўлмай, балки фойдали ҳаракат, иш билан тасдиқланиши зарур. Шоир дейди: “Саховатдан кимнинг мақсади агар бўлса шуҳрат, овоза. Аҳли карам шаҳрида унга, ҳар доимо беркдир дарвоза” (ўша китоб, 22-бет).
Жомий ўз педагогик қарашларида инсоннинг хушмуомалалик ва доно сўзлар билан кунглини олиш, шунингдек, уларни ҳимматли бўлишга ва одилликка даъват этишни маслаҳат беради. «Баҳористон»да у ёзади: Жомий манманлик, кеккайишларни инсоннинг ёмон сифатлари, деб қоралайди, ғурурликни нодонликнинг белгисидир дейди. У инсон, ҳатто бошқалардан бирор сифати билан юқори бўлиб саналсада, барибир камтар бўлиши керак. Шоир дейди: “Я'хшиликлар бир хонага жам, Камтарликлар унинг калити. Ёмонликлар бошка хонада, Уни очар манманлик ити. Эҳтиёт бўл тойиб кетмагил. Шундан келар юзинг шувити” (ўша китоб, 11-бет).
Жомийнинг қайд этишича дилкашлик, ширин сўзлигу очиқ чеҳралик ва қувноқлик кишиларга яхши, ёқимли кайфият бахш этишини айтиб дейди: “Сўз айтсанг ростликни айтгил одат, Қидирма ростликдан яхшироқ зийнат. Ростликдан яхшироқ, зийнатни қачон, Қаерда кўрди экан бирор билимдон?”
Жомий инсоний фазилатлар ҳақидаги фикрини давом эттириб, ҳар бир инсоннинг ўз фойдали меқнати орқали эркин, бахтиёр, ҳеч кимга карам бўлмай яшаши билан ғурурланишини истайди. Бундай ғурур инсон қадр-қимматини пасайтирмай, балки оширади, албатта.
Улуғ адиб ўз асарларида хасисликни, ўғриликни кескин қоралаб, оқилона яшаш, ортиқча бойлиги бўлса, хасислик қилмай уларни мухтожларга бериш, қаноатли бўлиш ғояларини олға суради.
Жомий ҳунар ва ҳунар эгаси бўлиш ҳақида гапириб, инсон қадр-қиммати унинг бойлиги билан эмас, балки илм ва меҳнат фаолияти билан белгиланишини уқтиради. У меҳнат аҳлини улуғлаб, ёшларни ҳунарларни эгаллашга ва ўз ҳалол меҳнатлари билан яшашга чақиради: “Олтин топмагину ўргангин ҳунар, ҳунаринг олдида хасдир олтин – зар”.
Искандар Зулқарнайн бир билимдон кишини катта амалидан тушириб, пастроқ бир амалга ишга тайинлайди. Бир куни у киши Искандар ҳўзурига келиб қолганида: «Қалай, янги амалинг ёқдими?,— деб сўради. «Подшоҳнинг умрлари узок, бўлсин,— деди ул киши — одам амали билан шарафли эмас, амал инсон билан шарафга эга бўлади. Ҳар бир ишда ҳам хуштабиатлилик, адолат ва инсоф лозим».
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак Абдураҳмон Жомий ўзининг сержило ва кўпқиррали ижодий фаолиятида инсонийликни улуғлади, ҳар бир ижобий инсоний фазилатларни згаллашни уқтирди, ёш авлод тарбияси ҳақида баён этган фикр-мулоҳазалари педагогика тарихида муҳим аҳамиятга эга бўлди ва бўлиб келмокда. Унинг инсонийлик, илмларни эгаллаш, илм билан тажрибанинг бирлиги, китоб — билим манбаи, ҳунар ва касбнинг аҳамияти, меҳнат ва меҳнатсеварлик, ҳимматлилик, камтарлик, дўстлик ва ўртоқлик, мардлик, тўғрилик ва поклик, вафо, шафқат ҳақидаги фикрлари педагогика фикр таракқиётига қўшилган қимматли ҳиссадир.


МАҲТУМҚУЛИ
Маҳтумқули (1733—1793) шоир Озодий Давлатмамеднинг ўғли бўлиб, туркман халқининг буюк шоири ва мутаффакири ҳисобланади. У аввал овул мактабида.сўнг Хива, Бухоро, Андижон мадрасаларида ўқийди, бир қанча фанларни ўзлаштириш билан бирга, заргарлик ҳунарини ҳам эгаллайди. Шоир Озарбайжон, Эрон, Афгонистон, Ҳиндистонга саёҳат килади, Ўрта Осиё,. Озарбайжон, Эрон халқ оғзаки ижодини ва адабиётини чуқур ўрганади. Низомий Ганжавий, Алишер Навоий, Фирдавсийларнинг ижодидан баҳраманд бўлади. Маҳтумқули «Бўлмаса», «Келгай», «Ёмғир ёғдир, султоним»,. «Билан», «Найлайин», «Етмас», «Бўлар», «Кечли замона», «Билинмас» ва бошқа асарларида халқнинг хаёти ва урф-одати, шунингдек ўша даврга хос муҳим ижтимоий-.сиёсий воқеаларни акс эттиради.
Махтумқули ўз асарларида туркман уруғларини бирлашишга, ўзаро келишмовчиликларни тугатишга ундайди. Унинг ижодида ватанпарварлик мавзуи («Эл кўзлар»), шунингдек, инсонни ва инсоний муҳаббатни улуғлаш асосий ўринни эгаллайди. Маҳтумқули туркман адабиётига образли халқ тилини, мақол ва маталларни биринчи бўлиб олиб киради. У тузган мисралар халқ. мақол ва афоризмларига айланиб кетган.
Маҳтумқули жаҳон адабиёти ва ижтимоий фикрнинг табаррук сиймолари қатори инсоният маданиятини ажойиб дурдоналар билан бойитган улуғ санъаткордир.
Маҳтумқули ўз ижодида, туркманлар билан бирга, Марказий Осиё халқларининг орзу-умидлари, эркин замонлар ҳалқдаги идеалларини ҳам тараннум этади. Деярли барча асарларида хушахлоқлиликни тарғиб килади, катталарга ҳурмат, меҳнатсеварлик, одамгарчилик, ботирлик, тўғрисўзлик, аҳиллик сингари юксак инсоний фазилатларни улуғлайди. У «Бошимиз», «Эрдан», «Гургеннинг», «Туркманнинг» шеърларида одамларни аҳиллик ва ҳамжиҳатликка даъват қилади. Маҳтумқули инсоннинг бахти, тинчлиги Ватан бахти, халқ тинчлиги билан бевосита борлик, шу сабабли ҳам одамлар Ватан, халқ учун жонини фидо қилиши керак деган фикрни илгари суради. Шоир ватанпарварлик тарбиясини барча тарбиянинг асоси деб билади. Унинг бундай дейишига сабаб шуки, у яшаган даврда турли туркман қабилалари ўртасида зиддиятлар кучайган, мамлакат майда бўлакларга (бўлиниб кетган эди, бундан фойдаланган ташқи душманлар тез-тез хавф солиб турарди. Ана шу шароитда ижод майдонига кириб келган Маҳтумқули ташқи душманларга зарба бермоқ учун қабила ва уруғларни бирлашишга, бутун халқнинг кучини бир жойга тўплаш ва марказлашган кучли давлат тузишга даъват этади. Бу вақтда ёзган шеърларида халқнинг бахтсизлигига, ҳаётнинг ночор бўлишига, унинг бир ёқадан бош чиқармаганлиги сабаб эканини ифодалади. Махтумқули бир умр туркманларни бирлаштириш учун курашди.
Шоирнинг фикрича, марказлашган давлат, ягона мамлакат барпо этиш йўлида каттадан кичик, бутун халқ жонбозлик кўрсатмори, бир ёқадан бош чиқариб фидойилик кўрсатмори лозим. Бунинг учун халқ онгини уйротиш, кўзини очиш керак.
Махтумқулининг ватанпарварлик мавзуидаги шеърларида қаҳрамонлик, чидамлилик, хушёрлик руҳи катта ўринни эгаллайди. Шоир истайдики, чинакам фарзанд ватан, она-юрт, халқнинг ор-номусини ҳар нарсадан юкори қўйсин, керак бўлса, азиз жонларини қурбон қилишга ҳам тайёр турсин: “Йигит улар эли учун, Жонин берар ори учун. Эр йигитга эл-юрт учун, Номус билан ор керакдир”. (ўша асар, 73- бет).
Шоир туркман йигитларига ватани, эл-юртидан айрилиб, бошқа ерни маскан тутувчи бўлма, деб насиҳат қилади.
Махтумқули душмандан устун чиқмоқ учун ҳунарманд, ҳар ишга мoҳиp, мард, ботир бўлиш лозимлигини таъкидлайди. Аксинча, номардларни, ишёқмасларни эл ўртасида масхаралаб, уларнинг ярамас сифатларини хажв остига олади. Халқдан жонини ҳам аямайдиган, эл бахти, юрт саодатини ўз бахтидан муқаррар баланд қўядиган одамларни куйлаш шоир шеърларида катта ўрин тутади. Шоир ўз шеърларида бутун башарият учун зарур бўлган инсоний фазилатлар ҳақида сўз юритади. «Керакдир» шеъри бунга мисол бўла олади:
У ўз даврида ахлоқ-одобни, яхши хулқ-атворни тарғиб этган улуғ мутафаккир сифатида шуҳрат қозонди. Ахлоқ маданияти мавзусида ижод этган асарлари ўша даврда кенг китобхонда у орзу қилган яхши ахлоқ эгаси бўлишга интилиш истагини тарбиялади.
Маҳтумқули «Фоний дунё керакмас», «Бўлмаса», «Қолмади», «Молига тенгмас», «Созига тенгмас», «Эта-жаксен», «Кўринг», «Кетувчи бўлмас», «Улмасдан бурун», «Сўз маъносини билмагунча» каби шеърларида садоқат ва вафо, самимийлик ва олижаноблик, меҳнатсеварлик ва фаҳм-фаросатлилик каби ахлоқий фазилатларни мадҳ этади, меҳнат аҳлининг одамгарчилигини биринчи ўринга қўяди, инсон улуғ зот, ҳаёт ва жамиятнинг таянчи деган фикрни илгари суради. Маҳтумқули «Туркманнинг», «Кўринар» шеърларида одамларни она юрт гўзал табиатини севишга ундайди. «Сўнгидаги» шеърида юртни вайрон этувчи босқинчиларни қаҳр-ғазаб билан тасвирлаб, уларга қарши кўрашда қаҳрамонлик кўрсатганларни, табиат гўзаллигини ҳимоя қилганларни хақиқий ватанпарвар деб билади.
Шоирнинг таъкидлашича, инсон учун ўниб-ўсган еридан айрилиш жонидан айрилишдан кўра даҳшатлироқдир. Ёшлар ватан тупроғини топтамоқчи бўлган душманлар йўлига ғов бўлиш учун ўз кўксини қалқон қилишга тайёр туришлари керак.
Шоир васф этган энг гўзал фазилатлардан бири одамгарчиликдир. Маҳтумқули ёшларнинг энг яхши инсоний фазилат эгаси бўлишларини, катталарни ҳурмат килиб, уларга иззат-икром кўрсатишларини орзу қилади, улардан ноаҳиллик, ишёқмаслик сингари иллатларга берилмасликни талаб этади. У ғийбатчилик ёмон иллат эканини таъкидлайди.
Махтумкули ўз шеърларида туркман халқининг энг яхши удумларини, иноқлик, меҳмондўстлик, аҳиллик фазилатларини улуғлаб, бу фазилатлар инсонни безовчи хислатлар эканини айтади, «Меҳмон йўлиқса» шеърида меҳмондўстлик туркман халқига хос энг яхши фазилат эканини таъкидлаб, бу фазилатни мардлик ва одамгарчиликнинг энг гўзал белгиси деб билади.
Маҳтумқулининг таъкидлашича, меҳмон ким бўлишидан қатъи назар, унга иззат-икром кўрсатиш, уни ёруғ юз, ширин сўз билан қарши олиш лозим. «Кетувчи бўлма» шеърида ҳалоллик, мулойимлик сифатларини инсонни зийнатлантирувчи, унга шону шараф келтирувчи фазилат сифатида ифодалайди, тўғри сўзли бўлишга чақиради:
Мард ўғлидир элга ёзар дастурхон,
Тўғри сўз устида берар ширин жон.
Умрини ўтказар, айтмайди ёлғон.
(Ўша асар, 213-бет).
Унинг наздида тўғри сўзлилик мардликнинг асосий белгиларидан биридир. Маҳтумқули ҳаётни севади, одамлар дунёда шод-ҳуррам, аҳил, дўстликда яшашлари лозим, деган фикрни илгари суради, катталарни сий-ламоқни уларга ҳурмат бажо келтирмоқни ёшлар тарбпясида биринчи ўринга қўяди. Шоирнинг таъкидлашича, ёшлар ота-оналарининг иззатларини жойига қўймоқлари, ҳамма жойда, ҳар бир ишда уларнинг кўнглини олишлари, бу борада улар эҳтиёт бўлишлари, катталарнинг кўнглини қолдирадиган, уларни ранжитиб қўядиган ҳаракатлар қилмасликлари лозим.
Маҳтумқули деярли барча шеърларида ахлоқ-одоб масаласига алоҳида эътибор беради. Шоир яхши удумлар, олижаноб хислатларини қанчалик севиниб, юракдан куйлаган бўлса, порахўрлар, халқни алдаш ҳисобига кун кўрувчилар, хийлагар маккор одамларни шунчалик нафратланиб тасвирлади. У ўз шеърларида чинакам инсоний туйғуларни васф этиш орқали одамларни умидли ва ҳаётсевар бўлишга чақиради.
Маҳтумқули ҳам отаси Озодий сингари, инсон хоҳ бой, хоҳ хон бўлсин, асло такаббур бўлмаслиги, одамлар билан аҳилликда яшаб, халқнинг ҳолидан хабардор бўлиши, истак, орзуларига қулоқ солиши лозим деб билади, ҳаёти давомида уларга риоя этди.
Шу боис Маҳтумқулининг ахлоқ-одоб, таълим-тарбияга доир асарлари бизнинг кунларимизда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Унинг бу асарлари ёшларимизни энг яхши фазилатлар эгаси, комил инсон бўлиб етишишларида ҳамон ҳаёт дарслиги, ибрат намунаси бўлиб хизмат қилмоқда.


ҚИРҒИЗ «МАНАС» ДОСТОНИ. Қиргизлар — туркий халқлар орасидаги энг қадимий қавмлардан биридир. Уларнинг оғзаки ижодига оид намуналар жуда қадим замонлар билан боғлиқ. «Боинга халқлар ўзининг ўтмиш маданиятини, тарихини ёзма адабиётда, ҳайкалтарошлик, архитектура, театр, тасвирий санъатда сақлаб қолган бўлса, қирғиз эли ўзининг онглилигини, ор-номусини, курашини, кўзлаган мақсадини амалга оширишда тарихий воқеаларнинг эпик баёнидан фойдаланган». «Манас» достони ҳам ана шу зайлда яратилган. Унда қирғиз халқининг қадимий урф-одатларй, миллий анъаналари, фалсафий-педагогик қарашлари, инсонийлик, том маънодаги инсонпарварлик ўз ифодасини топган.
Д остонда бола тарбияланадиган жой ҳақида сўз юритилади.
Манаснинг тарбияси билан қўйчивон Ўткир шуғулланади. Бу илк феодализмдаги қабила-уруғ ҳаёти билан боғланиб кетган тарбия усули бўлиб, XI асрда сарой муҳитида боланинг тарбияси оила билан чамбарчас алоҳида амалга оширилганига далолатдир.
Манаснинг болалиги тасвирланган мисраларда ҳам, воқеалар баёнида ҳам буни ёрқин кўриш мумкин. Достонда меҳнат, жисмоний камолот, ақлий ва ахлоқий сифатлар улуғланади, бу сифатлар бадиий шаклларда ифодаланади.
Қадимги қирғизларнинг (умуман, туркий халқларнинг) яшаш тарзи, хусусан, ижтимоий, маиший ҳаётда овчилик, чорвачилик, қисман деҳқончилик билан шуғулланиш жамият аъзоларининг сорлом, бақувват, жисмоний жиҳатдан етук бўлишларини талаб этарди. Бунинг учун ҳам достонда шахснинг жисмоний камолотига оид фикрлар устивор ўрин тутади.
Манас туғилишидаёқ, алпқоматлиги, жисмоний бақувватлиги билан энагаларини лол қолдиради. Манаснинг болалиги таърифи ва тасвирида ҳам унинг жисмоний хислатларига алоҳида урғу берилади. У вояга етиб душман билан юзма-юз келганда, душманлар ҳам унинг жисмоний жиҳатларига кўпроқ эътибор беришади. Манаснинг жисмоний қудрати ҳақида дейди:
Қорачинор бир қоплон,
Тегрисида юргандай,
Калта думлик крк арслон,
Орқасида тургандай.
Бир караши — минг киши,
К&лмоща вахим солгандай,
Ўз бандига олгандай,
Йугон, дов юрак,
Фил мучали, tuf к()крак,
Райрати зур, захри зрр,
Каршиласанг, қахри зур,
Утовдай кора бурки бор,
Куролгувчи эрки бор» (уша китоб, 43- бет).
Достонда ҳам Манас мард Манас, Кукан Манас, Ер Манас иборалапида тасвирланади. Достонда меҳнат тарбиясига оид фикрлар билдирилади.
«Манас» достонида ақл-идрок ва донишмандлик мадх этилади, шу хислатларга бошқалар эътибори жалб этилади ва қирр-изларнинг улуғи Оқболта шун­дай тасвирланади:
Акли зиёда чол-да, Ўзи пирзода чол-да. Юрт жим кулоқ соларди, Сўзидан маъни оларди.
Туркий халқларда қадим-қадимдан боболар культи мавжуд бўлган. Унинг асосий мохияти—катта ёшлилар-нинг (бунга утганларнинг руҳи ҳам киради) алохдда ҳурмат ва эхтиромга эга бўлишларидир.
Рози б§л, болам, ўзимга, Кқараб юргин кқзингга, Ок сокол бобом Кўшгай деб, Кқулокқ бергин сқзимга (уша китоб, 164-бет).
Шунинг учун ҳам достонда кексалар дуоси, ота ол-киши алохдда Mexjp билан ардоқланади, ота қарриши фоже қисмат сифатида талклн этилади:


Мавзу юзасидан бериладиган саволлар:


Адабиётлар:

  • 1 И.А.Каримов. “Ўзбекистоннинг ўз истиклол ва тараққиёт йўли”. Тошкент. «Ўзбекистон” 65-бет




2 Қаранг: Измайлов А.Э. Народная педагогика: педагогические воззрения народов Средней Азии и Казахстана – М.: “Педагогика”, 1991, с. 8-9.

3 Амир Темур. Зафар йўли. ­Т,: “Нуҳ”, 1992, 35-бет

4 “Амир Темур васияти”. - Т,: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа бирлашмаси. 1991, 3-бет

5 Абуқаҳҳор Иброҳимов. Хайриддин Султонов, Назрудда Жўраев. Ватан туйғуси. ­–Т.: “Ўзбекистн”, 1996, 177-178 - бетлар

6 Ислом Каримов. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. 7-жилд. –Т.: “Ўзбекистон”, 1999, 301-бет

7 Мирзо Улуғбек. Тўрт улус тарихи. –Т.: “Чўлпон”, 1994, 33-34-бетлар.

8 Ислом Каримов . Биздан озод ва обод Ватан қолсин. 2-жилд –Т.: “Ўзбекистон”, 1966, 233-234-бетлар.

9 Қаранг: Ҳамид Олимжон. Танлаган асарлар. – Т.: ЎзССР Давлат нашриёти, 1951, 519-520-бетлар.

10 А.К. Мунавваров. Оила педагогикаси. – Т.: “ўқитувчи”, 1994, 19-бет.

11 Ғ.Жаҳонгиров. Ўзбек болалар фольклори. – Т.: “ўқитувчи”.

12 Ғ. Жаҳонгирров. Ўзбек болалар фольклори. –Т.: “ўқитувчи”, 1975, 110-115-бетлар.

13 З.Миртурсунов. Ўзбек халқ педагогикаси –Т.: “фан”, 1973, 116-бет

14 Хоразм эртаклари. –Т.: Ўз давнашир, 1961, 29-бет.

15 Хоразм эртаклари. –Т.: Ўз давнашир, 1961, 38-бет

16 Хоразм эртаклари. –Т.: Ўз давнашир, 1961, 121-бет

17 Қаранг: Ш.Зуннун. Оз-оз ўрганиб доно бўлур. Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, -Т.: 1988, 191-193-бетлар.

18 Ўзбек халқ мақоллари. – Т.: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1989, 139-147-бетлар

19 Ўзбек халқ эртаклари. I-Том, - Т.: ЎзССР Бадий адабиёт нашриёти, 1961, 139-бет.

20 Ўзбек халқ эртаклари. II -Том, - Т.: ЎзССР Бадий адабиёт нашриёти, 1961, 77-бет

21 “Олтин олма”. Эртаклар – Т.: ЎзССР Бадий адабиёт нашриёти, 1966, 32-бет.

22 Ўзбек халқ достонлари. I-Том, - Т.: Ўз ССР Фанлар академияси нашриёти, 1956, 354-бет.

23 “Эрали ва шерали” достони. – Т.: “Фан”, 1967, 183-бет.

24 Ўзбек халқ эртаклари.I-том, -Т.: ЎзССР бадий адабиёт нашриёти, 1961, 240-бет.

25 Ўзбек халқ эртаклари.II -том, -Т.: ЎзССР бадий адабиёт нашриёти, 1962,449-бет.

26 Педагогика тарихидан хрестоматия. – Т.: “Ўқитувчи”, 1993, 8-12-бетлар.

27 “Эрали ва Шерали” достони. – Т.: “Фан”, 1967. 2-бет.

28 Ўша жойда, 12-бет.

29 “Эрали ва Шерали” достони. – Т.: “Фан”, 1967, 18-бет

30 “Олтин олма” Эртаклар. – Т.: 1966. 23-бет.

31 “Олтин олма” Эртаклар. – Т.: ЎзССР бадий адабиёт нашриёти, 1966, 153-бет.

32 А.Зуннунов. Ўрта Осиёда педагогик фикр тараққиётидан лавҳалар. – Т.: “Фан”, 1996, 41-бет.

33 Ислом Каримов. Биз келажакимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. 7-жилд. – Т.: “Ўзбекистон”, 1977, 137-138-бетлар.

34 Абу Райҳон Беруний. Танланган асарлар. I том, - Т.: 1968, 238-бет.

35 “Авесто”. Тарихий – адабий ёдгорлик. Асқар Маҳкам таржимаси. –Т.: “Шарқ”, 2001, 384 бет.

36 Ҳ.Бобоев, Т.Дўстжонов, С.Ҳасанов “AVESTO” – шарқ халқларининг бебаҳо ёдгорлиги – Т.: 2004 й.

37 Ҳ.Бобоев, Т.Дўстжонов, С.Ҳасанов “AVESTO” – шарқ халқларининг бебаҳо ёдгорлиги – Т.: 2004 й. 51-бет.

38 Антология педагогической мысли Азербайджанской ССР. – М.: «Педагогика», 1939, с. 10

39 Тилаб Маҳмудов. “Авесто” ҳақида – Т.: “Шарқ”, 2000, 63-бет.

40 Антология педагогической мысли Азербайджанской ССР. – М.: «Педагогика», 1939, с. 10

41 “Авесто”, Тарихий-адабий ёдгорлик, Асқар Маҳкам таржимаси. –Т.: “Шарқ”, 2001, 14-бет

42Антология педагогической мысли Азербайджанской ССР. – М.: «Педагогика», 1989, с. 44.

43 С.Ҳасанов, Хоразм маърифати-олам кўзгуси. –Т.: “Ўқитувчи”, 1996, 44-бет.

44 Издательство Ан АзССР, Баку, 1960, с 80-81.

45 “Авесто” (Асқар Маҳкам таржимаси). “Гулистон”, 1999 йил, 4-сон, 38-бет.

46 Ҳамиджон Ҳомидов. “Шоҳнома”нинг шуҳрати. Т., “Ўзбекистон”, 1991, 94-бет.

47 Й.Жумабоев. Ўрта Осиё этикаси тарихи очерклари. “Ўзбекистон”, -Т.: 1980, 30-бет.

48 А.О.Маковельский. Авесто. Издательство АН Азербайджанской ССР.Баку, 1960, с 100.

49 А.О.Маковельский. Авесто. Издательство АН Азербайджанской ССР.Баку, 1960, с 100

50 Ф.Сулаймонова. Зардуштийлик ва Иония фалсафаси. “Адабий мерос”, 1989 йил, 4 (50)-сон, 9-10 бетлар.

51 Б.Дўсчонов. “Авесто” ўгитлари. “Халқ сўзи”, 2000 йил 19 май.

52 Авесто. “Санъат”, 1991, 12-бет.

53 Ҳ.Бобоев, Т.Дўстжонов, С.Ҳасанов. “AVESTO”- Шарқ халқларининг бебаҳо ёдгорлиги. – Т.: “IQTISOD - MOLIYA”, 2004, 53-54-бетлар.

54 А.Қаюмов. Қадимият обидалари. –Т.: 1972, 137-бет.

55 А.Қаюмов. Қадимият обидалари. –Т.: 1972, 134-бет.

56 Дао – Хитой классик фалсафасида энг муҳим категориялардан бири.

57 Вчеслов Иноземцев. Қадим Шарқда таълим-тарбия ва мактаб.// Халқ таълими, 2009 йил 2-сон, 76-86-бетлар.

58 Геродот. История в девяти книгах (Перевод и примечания Г. А. Стартановского. Под обҳей ред. С.А. Утченко). –Ленинград, Наука, 1972, с. 55-56.

59 Плутарх. Сочинения. Перев. с древнегреческого. Сост. С.Аверинцева. Вступ. статья А.Лосева. Коммент. А.Столярова. - Москва, Худ. литература, 1982, с. 404.



60 Исҳоқов М. Сығдиёна тарих чорраҳасида –Тошкент, Фан, 1990. 6-7-бетлар



11 Древние авторы о Средней Азии (VI â. äî í.ý. — III â. í.ý.) Õðåñòîìàòèÿ. Ïîä ðåä. Баженова Л.Б. —Тошкент, изд. Научн.техн. и соц. экон. лит. Узб., 1940. с. 34-35.

22 Геродот. Историе в девяти книгах. Перевод и примечания Г.А.Стартановского. Под обҳей ред. С.А. Утченко. - Ленинград, Наука, 1972. с.78-79.

11 Ҳасанов Ҳ. Маҳмуд Қошғарий (ҳаёти ва географик мероси). – Тошкент, Фан, 1968. 3-бет.

22 Қаюмов А. Қадимият обидалари. –Тошкент, Бадиий адабиёт, 1972.



61 Қаранг: Джуринский А.Н. История педагогики древнего и средневекого мира. –Москва.: “Совершенство”, 199, с.66-96. История педагогики и образования. От зарождения воспитания в первобытном обҳестве до конца XIX века (под редакцией А.И.Пискунова). –Москва.: «Сфера», 2001, с. 117-132., Константинов Н.А. Медицинский Е.Н., Шабаева М.Ф., История педагогики. Учеб.пособие., Москва.: “Просвешение”, 2004, с.3-24., Древняяи Индия. При великих сказаниях (под редакцией Н. Темкина). Центр Петербурское востоноведение. – Санкт-Петербург.: 1995, с. 76-86., Упанишады – Москва.: «Наука», 1992, с. 86-97. Хошимов К., Нишонова С., Иногомова М. Педагогика тарихи. –Т.: «Ўқитувчи», 1996, 386-398-бетлар., Ҳасанбоева О, Ҳасанбоев Ж., Ҳамидов Ҳ. Педагогика тарихи. – Т.: “Ўқитувчи”, 1997, 10-14-бетлар

62 Қаранг: Константинов Н.А., Медицинский Е.Н. Шабаева М.Ф. Итория педагогика. Учеб.пособие. –Москва изд-ва “Просвеҳение”, 2004, с.25-26

63 Абу Муҳаммад Наршахий. Бухоро тарихи, —Т.: Фан, 1966. 47-бет.

64 Абу Райҳон Беруний. Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар. Танл.асарлар —Тошкент, Фан, 1968. 72-84-бетлар

11 Қуръони Карим. Ызбекча изоҳли таржима, Таржима ва изоҳлар муаллифи Алоуддин Мансур.—Т.: /афур /улом номидаги нашриёт, 1992. 339-бет (Кейинги мисоллар ҳам шу манбадан олинди)


Download 421,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish