«умумий педагогика» фанидан маъруза матнлари


-1990-ЙИЛЛАРДА ЎЗБЕКИСТОНДА ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ, ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ВА ПЕДАГОГИК ФИКРЛАР



Download 421,97 Kb.
bet17/19
Sana25.02.2022
Hajmi421,97 Kb.
#311392
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
pedagogika fanidan maruzalar matni

1917-1990-ЙИЛЛАРДА ЎЗБЕКИСТОНДА ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ, ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ВА ПЕДАГОГИК ФИКРЛАР


1917 йил тўнтаришидан кейин Марказий Осиё халқларининг ҳаётида — ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маънавий-мафкуравий, жумладан халқ маорифи соҳаларида кескин ўзгариш юзберди. 1918—1920 йилларда шаҳар ва туман маориф бўлимларида янги сиёсат асосида ўқув режалари ва дастурлар тузилди, мактабларда дарслар ўтилди, синфдан ташқари машғулотлар уюштирилди.
1921 —1925 йилларда Туркистон маориф комиссарлиги тузган дастур ва методик қўлланмаларда асосий эътибор ҳар бир ўқув фани курсини назарий жиҳатдан асослашга қаратилди. Дастур ва кўлланмаларни яратишда маҳаллий зиёлилардан Фитрат, Мунаввар қори Абдурашидхонов, Ҳамза Хакимзода Ниёзий, Садриддин Айний, Абдулла Авлоний, Абдуқодир Шакурий, Т.Н.Қори Ниёзий, Усмон Дадамуҳамедов, Халил Қаюмов, Шорасул Зуннун, Мажид Кодирий ва бошқалар фаол иштирок этиб, Туркистонда бошланган маданий қурилишни амалга оширишга, маориф системасини барпо этишга салмоқли ҳисса қўшдилар.
Туркистон республикасида ерли миллатлардан ўткир ўқитувчи кадрлар тайёрлаш соҳасида қилинган ишлардан муҳими шу бўлдики, Тошкент, Самарқанд ва бошқа шаҳарларда қисқа муддатли курслар, педагогика билим юртлари ва техникумлар, юқори турдаги ўқув юртлари, халқ маорифи институти ташкил этилди; бошланғич, тўлиқсиз ўрта ва ўрта мактаблар сони ортди, уларда таълим мазмуни ҳам ўзгарди, тарбия ишлари янги тартибда олиб борилди.
Мактабда таълим-тарбия ишларининг асосий шакли дарс ҳисобланади.
Аммо, таълим-тарбия масалаларига бағишлаб уюштирилгаи қурултой ва кенгашлар, амалий ишлар ўлкада давом этаётган синфий кураш билан бевосита боғлиқ ҳолда ўтказилди. Матбуотда мактаб таълимини, умумий бошланғич таълимни амалга ошириш муаммоларини, педагогика фанининг мазмуни, унинг вазифаларини, халқ маорифи ва илмий тадқиқот институти вазифаларини ёритишда ҳам, икки йил давомида (1928 йил март ойидан 1930 йил апрель ойига қадар) ўрта мактаб тури, ўқув режа ва дастурлари ҳақида, мактабларда политехник таълим ва меҳнат, умумий ва махсус мутахассислик таълими, байналмилал, эстетик тарбия ва бошқа масалалар юзасидан ўтказилган мунозаралар ҳам синфийлик руҳида ўтади.
Маориф соҳасидаги ишларни бу сиёсат асосида ташкил қилиниши туфайли ўзбек халқи ўз тарихи, миллий урф-одати, анъана, умуминсоний қадриятларни билиш ва ўрганиш имкониятларидан маҳрум бўлди, миллат тақдири, маориф равнақи учун жонфидо қилган, эркин, ҳуp фикрли аллома маърифатпарварлар — Абдурауф Фитрат, Мунаввар қори Абдурашидхонов, Элбек, Отаон Ҳошимов, Шокир Сулаймон, Абдулла Қодирий қатл этилди. Шорасул Зуннун, Чўлпон, Усмон Носир ва бошқалар Сибирга сургун қилинди. 1940—50-йилларда собиқ тузумнинг тоталитар сиёсати тўла ҳукмрон кучга айланиши билан идеологик кўраш кучайди. Имомхон Хусанхўжаев, Халил Қаюмов, Ҳамид Сулаймонов, Мақсуд Шайхзода каби олим ва шоирлар ана шу мафкуравий йиллар қурбони бўлиб, қамоқ ва сургунларда азоб чекдилар. Лекин сиёсатдаги ҳар қандай монеликка қарамай, мавжуд имкониятлар доирасида Марказий Осиё, жумладан ўзбек зиёлилари улуғ мутафаккир шоир ва олимларимизнинг педагогик фикрларини топташ тўхтамади. Масалан, 60—70 йилларда ўзбек маърифатпарвар шоир ва адибларидан Фурқат, Садриддин Айний, Абдулла Авлоний каби шоир ва педагогларнинг таълим-тарбия ҳақидаги фикрлари таъқиқланди.
Халқ Маорифи вазирлигини бошқарган Эминжон Қодиров, Сайд Шермуҳамедов республикада ўқув-тарбия ишларини давр талаби даражасига кўтариш, кечки ишчи-ёшлар ва қишлоқ ёшлари мактаблари тармоғини кенгайтириш, педагог кадрлар тайёрлаш каби ишларга раҳбарлик қилдилар.
Таниқли олим Сиддиқ Ражабов педагогик муаммоларни ҳал килишда фаоллик кўрсатди, педагогика тарихини ўрганиш ва унинг ривожини таҳлил кқилиш соҳаларида иш олиб борди. Ўзбекистон мактаблари тарихига, педагогика фани тараққиётига доир асарлар яратди.
60—80 йилар давомида педагогика фанининг таркибий қисми бўлган фанларни ўқитиш, жумладан адабиёт ва она тилини ўқитиш усулларида ҳам муайян изланишлар амалга оширилди. Бу соҳада Субутой Долимов, Асқар Зуннунов, Қудрат Аҳмедов, Карим Жураев, Карима Қосимова, Мазлума Асқарова, Н.М.Маллаев, Воҳид Абдуллаев, Fyлoм Каримов ва бошқалар жонбозлик кўрсатдилар, педагогик фикр равнақи, миллий педагогик фикр ривожи давом этди, Ўзбекистон мустақил бўлиши билан эса миллий онг, миллий руҳ, миллий қадрият ва маданиятимизни тиклаш ва уни янада тараққий эттиришга кенг имкониятлар очилди.

Download 421,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish