«умумий педагогика» фанидан маъруза матнлари


-мавзу: ЎРТА ОСИЁДА XIV-XVI- АСРЛАРДА ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ВА ПЕДАГОГИК ФИКРЛАР ТАРАҚҚИЁТИ



Download 421,97 Kb.
bet14/19
Sana25.02.2022
Hajmi421,97 Kb.
#311392
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
pedagogika fanidan maruzalar matni

4-мавзу: ЎРТА ОСИЁДА XIV-XVI- АСРЛАРДА ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ВА ПЕДАГОГИК ФИКРЛАР ТАРАҚҚИЁТИ
(4 соат)
РЕЖА:
1.Амир темур ва темурийлар даврида илм-фан ва таълим-тарбия такомили
2.Амир Темурнинг маънавият, маърифат ва таълим-тарбия ҳақидаги таълимоти асослари
3.Мирзо Улуғбекнинг илм-фан ва ижтимоий-педагогик фикрлар тараққиётига қўшган хиссалари
4.Алишер Навоий асорларида таълим-тарбия масалалри
5.Абдурахмон Жомийнинг таълимий-аҳлоқий қарашлари
6.Хусаин Воиз Кошифийнинг инсон ҳақидаги конқепқияси
7. Жалолиддин Давоний таълим-тарбия ҳақида
8. Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг маърифий-педагоик қарашлари
9. Ҳайдар Хоразмий ва Ҳофиз Хоразмийнинг маърифий-аҳлоқий қарашлари


Чингизхон истилоси ва ёвузликлари натижасида Ўрта Осиёнинг иктисодий ва ижтимоий ҳаётида талафот юз берди: шаҳарлар, суғориш иншоотлари вайрон бўлди, олимлар қуврин қилинди. Халқ Чингизхон зулмига қарши кўзғалди, унга нисбатан нафратини ифодаловчи афсоналарни яратди. Бадиий адабиётда Рабгўзийнинг «Кресай Рабрўзий» сингари ислом дини тарғиботига баришланган асарлар ёзилди.
Асрнинг ўрталарида Ўрта Осиёда майда феодал хонликлар ўртасида низо кучайди, иктисодий киппнчнликлар юз берди, сиёсатда қатъиятсизлик авж олдп. Ана шундай пайтда Ампр Темур сиёсат майдонига чиқди. Амир Темур – буюк шахс: кўраги ерга тегмаган саркарда, йирик давлат арбоби, қонуншунос, истеъдодли меъмор, нотиқ, руҳшунос ва шу билан бирга эл-юртни севган ва уни машҳури жаҳон қилган инсон. У 1370—1405 йиллар давомнда мамлакатни муғуллар зулмидан озод килди, хонлар ўртасидаги низоларга чек қўйди, Хуросонда марказлашган мустақил, қудратли давлат барпо этди. У ўз фаолиятида давлатни мустаҳкамлаш, унп бошқаришии мукаммаллаштириш, қурилпш, ободончилик, суғориш ишларига, шаҳарлар ўртасидаги савдо йўлларини кенгайтиришга катта эътибор берди. Унинг даврида Самарқанд янгича усулда кайта қурилди: шаҳарда Кўксарой, Бибихоним масжиди, Шохизинда мақбараси, шаҳар атрофида Бори Чипор, Бори Шамол, Боғи Дилкушо, Боғи Бехишт, боғи-Нав каби боғ ва саройлар барпо этилди.
Кухак — Зарафшон, Амударё ва.Сирдарёга кўприклар қурилди, Тошкент атрофнда каналлар қазилди Сирдарёдан Охангаронгача бўлган канал шулар жумласидандир.
Ўрта Осиёда рассомчилик, наққошлик, безакли — бадиий буюмлар ишлаш говори даражага кўтарилди.
Самарқанд, Хирот, Балхда яшаб ижод этган Атойи, Саккокий, Лутфий, Алишер Навонй каби шоирлар турк-ўзбек ва форс-тожик тилида шеърий асарлар ёзиб, ўзбек адабиётининг буюк намояндалари бўлиб танилдилар.
Атойи ўз шеърларида инсоний фазилатларни — самимий севги ва озафодорликни, инсоний гўззалликни тасвирлаш орқали инсонларни шу хислатларнинг эгаси, бўлишга даъват этди, табиат гўзаллигини, инсон эркини улуғлади.
Саккокий ўз разалларида инсон — ёр фақат ташқи эмас, балки маънавий чиройга эга бўлиши кераклиги хакдда фикр баён этади.У инсоннинг раҳм-шафк,атли, лутф-карамли, вафодор ва садоқатли бўлмогини истаи-ди, кибр-х,аво, мутакаббирлик инсон учун ва ҳақиқий ёр учун ёмон хислатлигини айтади. Саккокий Улуғбекка атаб ёзган қасидасида уни маърифатпарвар шох ва буюк олим сифатида улуғлади.
Лутфий ўз асарларида инсонларни ҳаёт ва севги, баҳор ва шодлик лаззатидан баҳраманд бўлишга чорлади, вафодорлик ва садоқатликни, мардлик ва баҳодирликни улуғлади, маърифат ва осойишталикни тарғиб қилди. Лутфий «Гул ва Наврўз» асарида соф севги, самимият, вафо ва садодат, мардлик ва жасорат, эзгулик ва адолат ҳар қандай ёвузлик, хатто улимдан кучли эканини ифодалади ва бу фазилатлар барча инсонларда бўлишини истади.
Амир Темур замонида тарихшунослик соҳасида муҳим ишлар қилинди. Масалан, Абдураззоқ Самарқандпйнинг (1413—1482) «Матлаъ саъдайн ва мажмаъ ал-баҳрайн» («Икки саодатли юлдузнинг чиқиши ва икки денгизнинг қўшилиши»), Хофиз Абдунинг (1361—1430) «Зубдат ат-таозорих» («Тарихлар сараси»), Шарафиддин Али Яздийнинг «Зафарнома» асарлари юзага келди. Бу асарларда Амир Темур ва темурийлар фаолияти, мамлакатда содир бўлган маданий ва ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар баён этилди.
Журжоний, Улуғбек, Тафтазоний, Давоний, Кошифий каби файласуф олимлар мантик, ахлоқ, математика, астрономия, нафосат, тилшунослик, мусиқашуносликка доир асарлар ёзиб, бу фанларни ривожлантирдилар.
Мир Шариф Журжоний (1319—1413) ўз давринпнг таншуш шоири, файласуфи, астрономи бўлиб, Самарқандда мантик, луғатшунослик шеър назарияси бўйича «Усул улул-мантиқия», «Таржимон ул-кўран фани ул-муаммо» каби асарлар ёзди.
Эрондан Темур саройига келган қомусий олим Садр иддин ат-Тафтазоний (1322—1390) мантиқ, ҳуқук, математика, астрономияга доир асарлар езди.
Риёсиддин Жамшид Коший (вафоти 1430 йил) Мирзо Улуғбекнинг илмий ишларини амалга оширишда фаол хизмат килади, йирик математик ва астроном сифатида «Сулам ас-само» («Осмон нарвони»), «Нусхат ул-хадоиқ» («Боғлар сайри»), «Рисола ал-мухитийя» («Айлана ҳакида рисола») каби асарларини ёзиб, Ўрта Шарқ математика илмини юқори босқичга кўтарди.
Амир Темур саройида олимлардан Абдужаббор Хоразмий, Шамсиддин Мунши, Абдулла Лисой, Бадриддин Аҳмад, Нуъмониддин Хоразмий, Жалол Ҳоқий ва бошқалар ҳам хизмат қилиб, турли илм-фанга доир асарлар яратиб, уларнинг ривожига катта ҳисса қўшдилар.
Амир Темур ўз шоҳлик фаолиятида ижтимоий-сиёсий масалалар билан бирга маданият, илм-фаннинг ривожига алоҳида эътибор беради, мамлакатни бошқаришда олимлар, дин уламолари билан мулоқотда бўлади, ўзига ёрдам беришни улардан илтимос килади. Масалан, бир кенгашда уларга мурожаат қилиб, шундай дейди: «Фан ва диннинг машхўр кишилари ўз маслахатлари билан подшохларга ёрдам бериб келганлар, сизлар эса менга нисбатан бундай қилмаяпсизлар. Менинг мақсадим мамлакатда адолат ўрнатиш, тартиб ва тинчликни мустаҳкамлаш, фуқаронинг турмушини яхшилаш, юртимизда Қурилишни кучайтириш, давлатимизни ривожлантиришдир. Сизлар бу ишларни амалга оширишга менга ўз маслахатларингиз билан кўмаклашишингиз керак. Бу олижаноб ишда менга ёрдам беришларингизни илтимос киламан» (Али Яздий. «Зафарнома», 288-бет.).
Амир Темур Европа мамлакатларидан Хиндистон ва Хитойга олиб борадиган ва улардан Ўрта Осиё орқали ўтадиган, тарихда «Ипак йўли» деб аталмиш халқаро йўлни эгаллаб олгач, бу йўлда карвонларнинг хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини кўради, яъни Шарқ ва Fapб ўртасидаги савдо-сотиқ муносабатларинииг ҳар томонлама ривожланишига катта эътибор беради. Бу масалада Амир Темур ўзини таниқли дипломат сифатида намоён қилади. У Византия, Венеция, Гения, Испания— Кастилия, Франция, Англия билан иктисодий алоқалар ўрнатиш ва уни мустаҳкамлаш соҳасида ўлкан ишларни амалга оширади.
Амир Темур ҳукмронлик қилган ва ундан кейинги даврда Ўрта Осиё халқлари, жумладан, ўзбек халқи билан Эрон, Арабистом, Туркия, Ҳиндистон, Хитой халқлари ўртасида маданий, адабий алоқалар ривож топганини Рудакий, Фирдавсий, Бедил, Жалолиддин Румий, Абдураҳмон Жомий, Низомий, Хисрав Дехлавий, Саъдий Шерозий, Хофиз, Фўзулий, Камол Хужандий ва Шарқнинг бошқа буюк алломаларининг ижодий алоқалари мисолида равшан куриш мумкин. Алишер Навоий билан Абдурахмон Жомий ўртасидаги дўстлик ва ижодий ҳамкорлик ҳам бунга ёрқин далилдир.
Амир Темур давлатни бошкариш ишларида муайян даражада ислом дини ахкомларига таяниб иш кўради, дин пешволарининг маслаҳатларига амал қилади, уларни эъзозлаб, ҳурматлайди.
Зеро, Амир Темурнинг тарих олдидаги хизматлари бениҳоядир.
Биринчидан, у мамлакатда кучайиб кетган феодал тарқоқлигига барҳам бериб, эл-юртини бирлаштирди, марказлашган йирик феодал давлатига асос солади. Бу билан зироатчилик, ҳунармандчилик, савдо-сотик, ва маданият ривожига мустаҳкам замин яратди.
Иккиичидан, Амир Темур бир қатор халқлар ва юрт-ларга мустамлакачилар зулмидан озод бўлишда ёрдам берди. Масалан, уша даврнинг энг кудратли подшохларидан хисобланган Боязид Илдиримни (1389—1402 й.) тор-мор" қилиб (1402 й.) туркларнинг истибдодига тушиб долган Болтон ярим оролидаги халқлар ва мамла-катларни озодликка чиқаради.
Учинчидан, Туркистон заминини зироатчилик, ҳунармандчилик, илм-фан ва маданияти ривожланган илғор мамлакатга айлаитирди.
XIV—XV асрларда ёзилган «Темур тузуклари», Низомиддин Шомий ва Шарафиддин Али Яздийнинг «Зафарнома», Ибн Арабшоҳнинг «Ажойиб ул макдур фи ахбори Темур» («Амир Темур ҳак,идаги хабарларда тақдир ажойиботлари») ва бонща асарларда соҳибқироннинг туррилик, мурувватлилик, эл-юртга меҳр-муҳаббатлилик, адолатлилнк, мардлик ва қаҳрамонлик каби ннсоний фазилатлари баён этилади. Шунингдек, бу асарларда Амир Темурнинг давлатнинг обруси, шарафи манфаати учун ғоят каттиқ кўл бўлганлиги ёзилади: у бундай пайтларда ўзини ҳам, ўғил ва набираларини ҳам, қариндош-уруғларини ҳам, харбий бошлиқларини ҳ ам аямаганлиги баён этилган. Темурнинг шахсиятидаги бу хусусиятлар ҳакида «Темур тузукларида» батафсил маълумот берилган.
Амир Темур ҳукмронлиги даврида ўрнатилган тинчлик мамлакатда маданият, илм-фан, халқ оғзаки ижоди, адабиёт ва санъатнинг ривожида, мадрасаларда таълим-тарбиянинг юқори савияда бўлишида муҳим омил бўлди.
Мовароуннаҳр ва Хуросон тарихининг кейинги даврларида Шохруҳ, Улуғбек, Мирза Абу Сайд, Султон Аҳмад, Xуcaйн Бойқаро, айниқса, Ҳиндистонда Бобур ва Акбаршох Ўрта Осиёда Темур даврида қарор топган иқтисод ва маданиятни ривожлантириш билан боғлиқ энг яхши анъаналарни давом эттирдилар.
Йирик шаҳарларда масжид ва мадрасаларда, масалан, Бухорода Хўжа Зайниддин, Болоҳовўз, Жума, Намозгоҳ, Катта масжиди ва Абдуллахон Кўкалдош, Муҳаммад Хўжа Порсо, Нодир Девонбеги, Абдулазизхон, Хиёбон, Жуйбори Калон, Рах,монк,улихон, Эрназар элчи, Турсунжон, Ниёзк,ул, Бохарзий, Масъудия, Мир Араб; Самарқандда Бибихоним, Жоми, Куктош, Кучкинхон масжиди ва Шайбонийхон, Улуғбек, Шердор, Тиллакори; Хивада Қутлумурод, Оллоқулихон мадрасаларида, шунингдек, кейинги йилларда (XVII—XIX асрларда) Қўқонда Жомеъ масжиди ва мадрасаи Мир, Тошкентда Хўжа Аҳрор, Номозгоҳ масжиди ва Кўкалдош мадрасаларда диний таълимот асосида ислом, аруз, илми баён, мантиқ, тарих, география каби гуманитар фанлардан ташқари риёзиёт, фалакиёт, хандаса, табииёт каби фанлар ҳам ўқитилади. Таълимда шарҳлаб ўқиш, мустақил мутолаа, мунозара, суҳбат усуллари қўлланди. Талабалар араб, форс, туркий тилларда ёзилган асарларни ана шу усулларда ўқиб, ўргандилар. Гуманитар ва аниқ фанлар соҳасида Имом Бухорий, Абу Исо ат-Термизий, Абу Наср Форобий, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Юсуф Хос Хожиб, Умар Замахшарий, Мирзо Улуғбек, Қозизода Румий, Ғиёсиддин Жамшид. Али Қушчи, Султонали Хужандий, Юсуф Табиб, Али Яздий, Абдураззоқ Самарқандий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Фазлуллоҳ Абдуллайҳ каби олим ва шоирлар, Абдураҳмон Хоразмий, Султон Али Машхадий, Султон Али Ханжонлар етишиб чикди.
Улар мадрасаларда ўқиш билан мустақил мутолаа қилиш асносида улуғ мутафаккир даражасига етиб жаҳонга танилдилар, жаҳон маданияти, илм-фан ривожига салмоқли ҳисса қўшдилар. Бу улуғ устозлар ўз асарларида ёш авлод таълими ва тарбияси, таълим усуллари ҳақида фикр юритиб ва ғоялар баён этиб, педагогик фикр тараққиётида ҳам муносиб ўринни эгалладилар, улар қурдирган маданий адабий ёдгорликлар келгуси авлод тарбиясида муҳим омил бўлди. Улуғ Алишер Навоий, Мирзо Улуғбек, Кошифий, Давоний каби шоир ва олимлар асарларида олга сурилган ғоялар, қарашлар педагогик фикр ривожига қўшилган муҳим ҳисса бўлди.
Умуман, Амир Темур замонида сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳада амалга оширилган тадбирлар, гуллаган иш усуллари, унинг фаолияти ва фазилатлари инсонийлик, маърифатпарварлик, тарбиявий хусусиятга эга бўлган. Буни қуйидаги мисолларда — Амир Темурнинг угитларида ҳам кўриш мумкин.
Амир Темур давлатни бошқаришда одамларнинг ишбилармон, тадбиркор, хушёр, қатъий, шижоатли бўлишига жиддий эътибор қаратди. Бундай фазилат эгаси бўлганларни лоқайд кишилардан юқори қўйган.
Соҳибқирон бу ҳақда қуйидагиларни битган эди: «Ишбилармон, мардлик ва шижоат соҳиби, тадбиркор ва ҳушёр бир киши, минг-минглаб тадбирсиз, лоқайд кишилардан яхшидир».
Амир Темурнинг таъкидлашича, тадбиркорлик мушкул ишларни амалга оширишда муҳим омилдир. У: «Юз минг отлиқ аскар қила олмаган ишни бир киши тадбир билан амалга ошириш мумкин»лигини айтиб, кишиларни шундай хислатга эга бўлишга даъват этди (ўша китоб, 13-бет).
Соҳибқирон шижоатлиликни юқори баҳолайди ва кишиларни, ёшларни шижоатли бўлишга, шижоатлилар билан дўст бўлишга ундайди. «Шижоатли кишиларни дўст тут, чунки Тангри таоло жасур кишиларни ардоқлайди»—дейди Амир Темур.
У фикрини давом эттириб: яхшилик ҳақида сўзлар экан, яхшиликка яхшилик билан жавоб беришни, дўстл ик қадрини унутмасликни маслаҳат беради, ўз фаолиятида бу соҳада тутган йўлини мисол тариқасида баён этади: «Яхшиларга яхшилик қилдим, ёмонларни эса ўз ёмонликларига топширдим. Ким менга дўстлик қилган бўлса, дўстлиги қадрини унутмадим ва унга мурувват, эҳсон, иззату икром кўрсатдим» (ўша китоб, 17-бет).( Амир Темур угитлари. Т., «Наврўз» нашриёти, 1992 й., 7- бет.)
Амир Темурнинг тарбиявий қарашларида содиқ ва вафодор дўстлик алоҳида ўринда туради. Амир Темур ранжитмаслик, керак бўлса жонни аямаслик, дўстларга хос сифат бўлиши кераклигини таъкидлайди: «Содиқ ва вафодор дўст улким, ўз дўстидан ранжимайди, дўстининг душманини ўз душмани деб билади. Агар керак бўлса, дўсти учун жонини ҳам аямайди» (ўша китоб, 34-бет).
Буюк жаҳонгир адолатни қудратли куч деб билади, бир кунлик адолатни юз кунлик тоат-ибодатдан афзал ҳисоблайди. у аҳлу эҳсон ҳақида сўзлар экан: «Аҳлу эҳсон билан жаҳон гулшани обод бўлади» деб, унинг фойдасини айтиб, кишиларни бу фазилатга эга бўлишга даъват этади (ўша китоб, 43- бет).
Амир Темур ҳаёт сирларини, инсонлар руҳиятини яхши тушунганлиги учун — ширин сўзлаб ўз фаолиятида жиддий муваффақиятларга эришган, ширин сўзлик билан хатто душманни ўзига ром этган. Шу сабабли ҳам: «Бир калима ширин сўз қилични қинга киритар», деб кишиларни ширин сўзли бўлишга ундайди (ўша китоб, 46- бет).
Кечиримли бўлиш Амир Темур шахсиятига хос энг яхши хусусиятлардан бўлган. У кечира олишни мардлик деб билган. Шу сабабли у бошқаларни ҳам шундай фазилатли бўлишга чақиради. Улуғ саркарда дейди: «Кечира олишлик — мардлик, кечира билмаслик номардлик саналади» (ўша китоб, 50- бет).
Умуман, XIV—XV асрларда Ўрта Осиёнинг ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаёти билан танишишда шу нарса маълум бўладики, Амир Темур барпо этган мустақил марказлашган давлатда у қўллаган сиёсат ўлкада илм-фаи, санъат, адабиёт, ҳунармандчилик ва ёшлар тарбиясида муҳим аҳамият касб этди. Шоир ва илм аҳллари ҳамда давлат арбоблари ўз асарларида, инсоний фазилатлар ҳақида билдирган фикрлари, мактаб ва мадрасаларда ислом таълимотини ургаииш, ахлоқ, мантиқ илмини ўқитиш — бўларнинг барчаси, яъни XIV—
XV аср мевалари келгуси авлод тарбиясида муҳим омил бўлди. Улуғ Алишер Навоий, Мирзо Улуғбек, Кошифий, Давоний каби шоир ва олимларниг асарларида олга сурилган ғоялар, қарашлар педагогик фикр ривожига қуйилган муҳим ҳисса бўлди.

Download 421,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish