5-мавзу: ЎРТА ОСИЁДА XVII-XVII- АСРЛАРДА ВА АСРНИНГ БИРИНЧИ ЯРМИДА ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ВА ПЕДАГОГИК ФИКРЛАР ТАРАҚҚИЁТИ)
РЕЖА:
1.Абдулғози Баҳориддин, Муҳаммад Ҳоксор, Муҳаммадниёз Нишотий, Роқимларнинг умумпедагогик ва дидактик қарашлари
2.Мунис Хоразмий ва Муҳаммад Ризо Огаҳий, Сўфи Оллоёр, Жаҳон Отин Увайсий, Муҳаммад Содиқ Қошғарий асарларида маърифий-педагогик масалалр талқини.
Мавзу юзасидан бериладиган саволлар:
Адабиётлар:
6-мавзу: ТУРКИСТОН ЎЛКАСИДА XIX-АСРНИНГ ИККИНЧИ ЯРМИ ВА XX-АСРНИНГ БОШЛАРИДА ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ВА ПЕДАГОГИК ФИКРЛАР ТАРАҚҚИЁТИ
(2 соат)
РЕЖА:
1. Аҳмад Дониш, Зокиржон Ҳолмуҳаммад ўғли Фитрат ва Бердимурод Бердақнинг таълим-тарбия тоғрисидаги қарашлари
2. Муҳаммад Раҳимҳон Феруз, Комил Хоразмий, Муҳаммад Расул Мирзо, Илёс Мулла Муҳаммад ўғли Сафи, Аҳмад Табибий, Аваз Ўтар оғли, Байоний ва Фақирийларнинг умумпедагогик ва дидактик қарашлари
3. Туркистон ўлкасида жадидларнинг маърифатпарварлик фаолияти ва педагогик фикрлар равнақидаги хизматлари
XIX асрнинг иккинчи ярми ва XX аср бошларида Марказий Осиё хонликлари — (Бухоро, Қўқон, Хива хонликлари ўртасида низо кучайди. бундан фойдаланган чор ҳукумати ўзининг ёвуз ниятларини амалга оширишга киришиб, 1853-1895 йиллар давомида Марказий Осиёни босиб олиб, мустамлакачилик сиёсатини юргизди, бу сиёсатга қарши кўтарилган халқ қўзғолонларини аёвсиз бостирди. У Марказий Осиё ҳудудида истиқомат килувчи турли халқларни бир-бирига қарши Қўйиш билан улар ўртасида кўрашни авж олдирди.
Чор Россияси зулмкор куч сифатида халқимизнинг миллий маданиятига ва унинг ривожига тиш-тирнори билан қаршилик қилди, унинг миллий-маданий бойлик-ларидан маҳрум этишга ҳараюат қилди.
Марказий Осиё чор қўшинлари томонидан босиб олингандан кейин ўлкада ўзига хос тарихий-сиёсий ва-зият юзага келди, миллий зулм кучайди, бу зулм биринчи навбатда маданият, фан, санъат, ижтимоий ва педагогик фикр, турмуш тарзига ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Ўлкага кириб келган Европача турмуш тарзи халқимизнинг асрий турмуш тарзи, урф-одати, анъаналари билан тўқнашди. Мана шу соҳада муайян зиддият ва айрим янгича турмуш тарзига яқинлашув жараёни юз берди. Бу вокеа ва тарихий ҳодиса XIX асрнинг охири ва XX аср бошларида бошланган жараён сифатида ривожлана бошлади. Бунда чор мустамлакачилари ўз мавқеларини мустаҳкамлашга интилдилар. Ўлкада юз берган бу ўзгаришлар илғор зиёлиларнинг дунёқарашида ҳам муайян даражада ўз ифодасини топди. Улар ўлкада чор маъмурлари қўллаган жабр-зулм ва улар кўрсатган қаршиликларга қарамай, илм-фан ва маданиятнинг умумий ривожига ўз ҳиссаларини қўшдилар. Улар ўзларидан олдин ўтган улуғ мутафаккирларнинг инсонпарварлик, педагогик фикр, ғояларини давом эттирдилар. Буни Дилшод Отин, Анбар Отин, Аҳмад Дониш, Фурқат, Муқимий; Аваз Ўтар, Завқий ва бошқаларнинг ижодида кўриш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |