«умумий педагогика» фанидан маъруза матнлари


Қадимги Юнонистон ва Рим давлатларида таълим-тарбия тизимлари ва педагогик фикрлар тараққиёти



Download 421,97 Kb.
bet10/19
Sana25.02.2022
Hajmi421,97 Kb.
#311392
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19
Bog'liq
pedagogika fanidan maruzalar matni

3. Қадимги Юнонистон ва Рим давлатларида таълим-тарбия тизимлари ва педагогик фикрлар тараққиёти

Маълумки, Юнонистон милоддан олдинги V асрларда унчалик ата бўлмаган бир қанча қулдорлик давлатлари, яъни энг ата шаҳарлари Лакония (пойтахти Спарта) ва Аттика (пойтахти Афина) маданияти марказларидан эди. Бу шаҳарларнинг ҳар қайсисида бошқа мамлакатлардан фарқли алоҳида “Спарта” ва “Афина” усулидаги таълим-тарбия тизими вужудга келди.
Лакония (Спарта)да таълим-тарбия ишлари ўзига хос тарбияда амалга оширилди. Спартада давлат таълим-тарбия тизими таркиб топиши билан спарталикларнинг болаларида бақувват ва чиниққан жангчилар, бўлажак қулдорлар тайёрлашни ўз олдига бевосита вазифа қилиб қўйган эди.
Спарталикларнинг болалари тўғилгандан то 7 ёшгача уйида яшар, кейин эса “агелла” деб аталувчи алоҳида давлат томонидан ташкил этилган тарбия муассасасига жойлаштирилар ва 18 ёшга етгунича уларга ата шу масканларда таълим-тарбия берилар эди. Бу муассасаларининг раҳбарлари давлат томонидан обрўли, таниқли кишилардан тайин қилинар эди. Бундай кишилар “педоном” деб аталиб, бутун тарбиявий ишга раҳбарлик қиларди. Айниқса, ўсмирлар тарбиясига алоҳида эътибор бериларди. Улар жисмоний соғлом бўлиши учун жисмоний ва ҳарбтй машқлар билан чиниқтирадилар, совуққа, очликка ва чанқоқликка чидашга оғриққа бардош ҳам ўргатиб борилар эди. Таълим жараёнининг асосий қисми ҳарбий гиснастика машқлари эгаллар эди. Бу билан ёш спраталикларни югуришдан, сакрашдан,диск ва найза ирғита билишдан, кўраши ва қўл билан жанг қилиш усулларидан сабоқ берилади. Шунингдек, ҳарбий махсус ўйинлар ҳам ўргатиларди. Спартанинг келажак ворислари жисмоний бақувват, ҳеч нарсадан қўрқмайдиган, ботир жангчи, ўз ватанини, халқини ҳар қандай офатдан ҳимоя қила оладиган бўлиб етишарди.
Қадимги Юнонистондаги таълим-тарбиявий тизими шуниси билан ўзига хос эидки, унда болани нафақат жисмоний чиниқтиришгина эмас, балки маънавий томондан ҳам баркамол бўлиши назарда тутиларди. Унда асосан болаларга мусиқа, ашула вадиний рақслар ҳам ўргатилган. Бу машғулотларнинг мазмуни жанговор ҳамда ҳарбий тусда бўлган.
Қадимги юнон тарихчиси, файласуф олими Плутарх Спарта мактабларидаги таълим-тарбия тизими ҳақида гапириб шундай деди: “ўқиш ва ёзиш - болаларга фақат уларнинг энг зарури ўргатилар эди, тарбиянинг қолган қисми эса ата мақсад: ҳеч сўзсиз итоат қилдиришни, чидамли бўлишни ва енгиш илмини ўргатишни кўзда тутилади”.
Спартада олиб бориладиган таълим-тарбиянинг муҳим хусусияти ёшларни қулларга нисбатан, шафқатсиз, уларни менсимайдиган қилиб тарбиялашдан иборат эди. Шу мақсадда “крептиялар”да, яъни кечалари қулларни тутиш машқларида қатнаштирилар эди, бундай машқларда ёш спарталиклар отрядлари шаҳарнинг бирор маҳалласини ёки шаҳар ташқарисидаги жараёнида ақлий, ахлоқий, нафосат ва жисмоний тарбия уйғунлашган ҳолда олиб борилар эди. Лекин шуни таъкидлаш керакки, бу “идеал” фақатгина ижтимоий юқори табақали қулдорлага хос эди. Жисмоний меҳнат эса фақат қулларнинг қисмати деб ҳисобланарди. Аммо табақаланиш натижасида қулдорлик жамиятининг ўзида анча камбағал, яъни эркин оилада тўғилган ва қулликдан озод этилган кишиларнинг каттагина гуруҳи ажралиб чиқди, улар ҳунармандчилик билан шуғулланар эдилар. Бой қулдорлик уларга нафрат кўзи билан қарар эдилар.
Афинада болалар 7 ёшга етгунча уйда тарбияланар эдилар. Ўғил болалар 7 ёшдан бошлаб мактабгача қатнар, қизлар эса оилада она кўмагида уй-рўзғор ишларига ўргатилар эди. Таъкидлаш жоизки, хотин-қизларнинг ҳаёти уй-доирасидан чиқмас, асосан ичкарид ўтар эди.
Афинада дастлаб болалар (7 ёшдан 13-14 ёшгача) “грамматист” (юнонча – грамматика мутахассислиги демакдир, бу ерда савод ўқитувчиси маъносида) ва “кифарист” (юнонча-мусиқачи маъносида) мактабларида (ёки шу мактабларнинг ҳар икковида ҳам, ё бўлмаса аввал гармматист мактабида, сўнгра эса кифарист мактабида) ўқитилар эди. Бу мактаблар хусусий бўлиб, ҳақ тўланар эди. Шунинг учун ҳам пули йўқ (“демос” деб аталган) фуқароларнинг болалари бу мактбаларда таълим оломас эди.
Бу каби мактабларда “дидаскол” деб аталган ўқитувчилар машғулот олиб борар эдилар (мен ўқитаман деган маънодаги “дидаско” сўзидан кейинроқ “дидактика” – таълим назарияси келиб чиққан ноҳияни қуршаб олиб, шубҳали бўлиб кўринган ҳар қандай илотни (қулни) ўлдира берар эдилар.
Ёшларга ахлоқий тарбия беришда давлат раҳбарлари махсус суҳбатлар ўткаиб, шу йўл билан уларга ахлоқий ва сиёсий тарбия берар эдилар. Бу суҳбатларнинг асосий мазмуни ватан душманлари билан кўрашда ота-боболарнинг кўрсатган мадрлиги ва жасурлиги ҳақида ҳикоя қилишдан иборат эди. Бу билан улар, улардаўз ватанига анъаналариа ата ҳурмат ҳиссаисни тарбиялашган. Шунингдек, болаларни савол-жавоб жараёнида аниқ, қисқа ва лўнда қилиб жавоб беришга ҳамда мазмунли нутққа ўртагишган.
Спарта таълим-тарбия тизимида бола 18-20 ёшга етганидан кейин махсус “эфеблар” (эфеблар – Юнонистонда балоғатга етган ўспиринлар) гуруҳига ўтказилган ва ҳарбий хизматни ўтаганлар. Улар истеҳкомлар қуришни, ҳарбий қуролларни ишлата билишни, шаҳар ҳарбий гарнизонларида хизмат қилишни ва денгизчилик ишини ўрганар, байрамларда ва театр томошаларида қатнашар эдилар.
Спартада қизлар тарбиясига ҳам алоҳида эътибор берилган, яъни улар ҳарбий ва жисмоний тарбия кўникма ва малакалари блан қуроллантириш берилган. Бундан мақсад эркаклар қуллар қўзғолонини бостирмоқ учун урушга кетган вақтларида қизлар ва аёллар шаҳарни, уй-жойни қўриқлаш ва душмандан ҳимоя қилиш вазифасини ўтар, қулларни эса итоат сақлашини таъминлар эидлар.
Афинадаги иқтисодий, маданий ҳаёт, тартиб, интизом, мактаб ва таълим-тарбия тизими Спартадагидан бутунлай фарқ қилар эди.
Афинада энг кўркам ва баркамол инсон деб ҳам жисмоний, ҳам махънавий жиҳатдан етук кишини ўзларининг “идеал” деб ҳисоблар эдилар. Шу боис тарбия ўғил болаларни мактабга қуллар етаклаб боришган. Бундай қуллар “педагог” деб аталган (“пайс” – бола, “агогейн” – етаклаб бориш деган сўзлардан олинган).
Афинадаги грамматист мактабидаги таълим-тарбиянинг мазмуни ўқиш, ёзиш ва ҳисоблашни ўргатишдан биорат бўлган эди. Бундай мактабда харфларни ҳижжалба ўқитиш усулида олиб борилиб, болалар харфларнинг номларини (альфа, бета, гама ва ҳоказо) ёдлаб олар, сўнгра шу харфларни қўшиб бўғинар ясар, бўғинларни муму сурилган ялтироқ тахтачалардан фойдаланар эди. Кифорис мактабида ўғил болаларга адабий билим, эстетик мазмундаги декломациялар (“Илиада” ва “Одиссея”дан парчаларўқитиш) ҳамда мантиқий нутққа ўргатилар эди.
Ўғил болалар ўн уч-ўн тўрт ёшга етганларидан кейин “полестра” (кўраш мактаби) деб аталган ўқув юртига ўтар эдилар. Бу ўқув юртида улар икки-уч йил давомида жисмоний машқлар югуриш, сакраш, кўраш тушиш, диск ва найза ирғитишдан иборат бўлиб, сувда сўзиш ҳам ўргатиларди.
Спартадаги каби Афина мактабларида ҳам ўқувчилар билан сиёсйи ва ахлоқий масалаларга доир суҳбатларга энг таниқли фуқаролар бепул раҳбарлик қилар эдилар. Паластра мактабида ўқиш текин бўлганлиги учун ҳам кўпчилик бу мактабда ўқиш билан чекланиб қолар эдилар.
Айрим бадавлатроқ оиладан бўлган болалар паластра мактабини тугатганидан сўнг “гимнасий” (юнон сўз бўлиб, қадимги Юнонистон жисмоний тарбия ижтимоий мактаби маъносида, “гимназия” сўзидан келиб чиққан)га кириб ўқир эдилар. Мактабни тугатган ёшлар давлатни бошқаришда қатнашишлари мумкин бўлган. Шунинг учун уларга фалсафа, сиёсат, адабиёт фанлари ўқитилган. Лекин бу мактабда ҳам бадантарбия билан шуғулланиш давом эттирилган.
Ниҳоят, Спартадаги каби Афинада ҳам 18 ёшдан 20 ёшгача бўлган ёшлар эфеблар қаторига ўтиб, хизматга тайёрланар ва ўзларининг сиёсий билимларини оширишни давом эттирар эдилар. Шунингдек, улар истеҳкомлар қуришни, ҳарбий аслаҳаларни ишлата билишни ўрганар, шаҳар гарнизонларида хизмат қилар, денгизчилик ишини ўрганар, ижтимоий байрамларда ва театр томошаларида қатнашар эдилар.
Афинада қулдорлик жамияти ичида табақаланишнинг тарбия соҳасига ўтказган таъсири шундан иборат бўлдики, мукаммал тарбия олиш фақат бадавлат қулдорларшшг болаларигагина хос бўлиб қолди.
Аҳолининг кўпчилик қисми болаларини мактабларда ўқита олмаганлари сабабли уларга касб-ҳунар ўргатиш одат тусига кирган эди. Айрим хат-саводи бор оталар болаларига ўқишни ўзлари ўргатар эдилар. Бу каби тартиб давлат томонидан қонунийлаштирилиб қўйилиб бечораҳол табақага мансуб ота-оналар ўз болаларига бирор касбни ўргатишга мажбур эдилар. Акс ҳолда уларнинг болалари келгусида кексайиб қолган ота-оналари тўғрисида моддий ғамхўрлик қилишдан озод этилар эди.
Қулдор зодаганлар меҳнат билан шуғулланувчи эркин аҳолига нафрат билан қаради. Қулларни эса “гапирадиган иш қуроли” деб ҳисоблаганлар.
Юнонистонда мактаб ва маданиятининг тез ривожланиши педагогик имконият яратди. Педагогика назариясига олим ва файласуфлардан Сократ, Платон, Арасту ва Демокритлар асос солдилар.
Улар педагогика соҳасидаги дастлабки қарашларини жамоат олдида сўзлаган нутқларида, илмий асарларида баён этдилар.
Сократ (эрамиздан аввалги 469-399 йиллар) ўзининг демократик ижтимоий чиқишига қарамай (у камбағал ҳунарманд ўғли эди), консерватив заминдор аристократларнинг мафкуравий намоёнласи сифатида ўзининг фалсафий ва педагогик қарашларида уларнинг манфаати ўз аксини топди. Сократнинг фикрича, тарбиядан кутилган асосий мақсад, буюмлар табиатини ўрганиш бўлмай, балки кишининг билиб олиши, ахлоқни камол топтириш бўлмоғи лозим эди. Ҳам файласуф, ҳам нотиқ Сократ кенг майдонларда, жамоат олдида сўзларга чиқиб ахлоққа доир масалалар юзасидан суҳбатлар ўтказар, тингловчилар савол-жавоб йўли билан ҳақиқатни ўзлари ўйлаб топишларига ундар, шу йўл билан одамларни ҳақиқатни излашга ўргатар эди. Суҳбатнинг бу усули ўша пайтда “Сократ усули” деб аталган. “Сократ усули”дан кейинги даврлар услубиятида суҳбатни “фикр қўзғовчи саволлар усули” номида ўтказиш пайдо бўлди.
Умуман, Сократ яратган ахлоқий тарбия мактаби умумиц фазилат, бир қатор хусусий фазилатлардан, яъни жасурлик, донолик, мўътадиллик, адолат ва бошқаларда ташкил топди. У ҳар бир фахилатнинг у ёки бу турдаги билимлардан ташкил топди. У ҳар бир фазилатнинг у ёки бу турдаги билимлардан иборат эканлигини асослаб берди. Яъни, мардлик – қўрқувни даф қилишни, донолик – қонунларга риоя қилишни, муътадиллик – ўз ҳиссиётларига эрк бермасликни, адолат – яхшиликни қандай қилиб амалга оширишни ўргатади, деб таълим берди. Шу сабабли у одамни фазилатли ҳаётга ўргатишдан олдин, инсон энг аввало умумий ахлоқ мезонларини, инсон учун муқаддас бўлган барчага хос умумий фазилатларни билиши зарур, дейди. Шунингдек, у – кимгаки олийжанобинсониц фазилатларни билиш раво кўрилган бўлсп, ата шу одамгина яхши фазилатни кўрсата олиши мумкин дейиш билан, фазилат ва билимни айнан бир нарса деб сабоқ беради. Унинг фикрича, инсонлардаги фазаилат, яъни ахлоқий фазилатлар фан туфайли, таълим бериш билан қўлга киритилганлиги сабабли, ахлоқий ривожланиш ахлоқ асоссини ташкил этар экан.
Сократнинг ахлоқий қарашларида тенгсизликни яққол сезиш мумкин.
Унинг фикрича, ахлоқ фақат имтиёзли “мумтоз”ларгагина хос, “мумтоз” кишилар ҳақиқий ахлоқнинг ягона эгалари бўлганликлари учун ҳокимият ҳам уларнинг қўлларида бўлмоғи керак дейди. “Сара” бўлмаганлар қора ҳалқнинг, авомнинг хокимияти ахлоқсизлик сифатида рад этилмоғи керак, деб кўрсатади.
Қадимги Юнонистон машҳур файласуфларидан яна бири Платон (эрамиздан аввалги 424-347 йиллар) – идеалист файласуф Сократнинг шогирди, объектив идеализм назариясининг асосчиси эди. У “ғоялар дунёси”ни бирламчи, ҳис қилувчи нарсалар “тур” ёки “идеялар” деб атади.
Платон одамни ҳодисалар дунёси деб иккига бўлиб ўрганди. Унинг назарида, нарсалар идеялароламининг соясидир, холос.
Афина аристократиясининг намояндаси бўлган Платон, аристократиянинг абадий ҳукмронлиги ҳақидаги назарияни олға сурди.Унинг фикрича идеал аристократик давлат уч хил ижтимоий гуруҳ: файласуфлар, жангчилар, ҳунармандлар ва деҳқонлар гуруҳидан иборат бўилиш лозим экан. Файласуфлар давлатни бошқарадилар, жангчилар уни ҳар қандай душмандан ҳимоя қиладилар, учинчи гуруҳ эса меҳнат қилиб, мўл ҳосил етиштириб, файласуфлар ва жангчиларни боқадилар, деган фиркни олға суради. Шунингдек, у қулларни ҳам сақланиб қолишини айтиб, унинг тасаввуридаги идеал давлатни қуллар ҳам, ҳунармандлар ҳам ҳуқуқисиздирлар, пасткашлик ҳамда қаноат ва итоаткорлик фазилатларигина ҳунарманд косибларга ва деҳқонларга хос деб таъкидлайди.
Платоннинг фикрича, у олға сурилган ғоия, бу давлатнинг мақсади олий эзгулик ғоясига яқинлашишдир: бу ғоя, асосан, тарбия йўли билан рўёбга чиқишини таъкидлайди.
“Тарбия, - дейди Платон, - давлат томонидан ташкил этилмоғи ва хукмрон гуруҳларнинг – файласуфлар ва жангчиларнинг манфаатларини кўзламоғи лозим”. Платон ўзинигн педагогика назариясида Спарта ва Афина таълим-тарбия тиимининг баъзи бир белгиларини бирлаштиришга интилади.
Платоннинг фикрича, болалар 3 ёшдан бошлаб 6 ёшгача давлат томонидан тайинлаб, қўйилган тарбиячилар раҳбарлигида майдончаларда турли ўйинлар ўйнаш билан шуғулланишлари лозим. Платон ўйинлари мактабгача тарбия воситаси деб ҳисоблаб, уларга ата аҳамият беради, шунингдек болаларга ҳикоя қилиб бериладиган материалларни синчиклаб танлаш кераклигини ҳам уқтириб ўтади. У болаларга энг ёшлик соғиданоқ ижтимоий тарбия бериш тарафдори эди.
Болалар 7 ёшдан 12 ёшгача давлат мактбларига қатнайдилар ва бундай мактабларда уларга ўқиш, ёзиш, ҳисоб, мусиқа ва ашула ўргатилади.
Болалар 12 ёшдан 16 ёшгача одатдаги бадантарбия машқлари ўрганиладиган паластрада, яъни жисмоний тарбия мактабида ўқийдилар. Паластрани тамомлаган ўспиринлар 18 ёшгача ҳисоб, геометрия, ва астрономияни ўрганадилар, бунда кўпроқ амалий мақсадлар (уларни жангчилар қилиб тайёрлаш) кўзда тутилган. 18 ёшдан 20 ёшгача йигитлар “Эфебия” да тарбияланадилар, яъни ҳарбий гимнатика тайёргарлигини ўтайдилар. Ақлий машғулотга майли бўлмаган йигитлар 20 ёшдан бошлаб, жангчилар қаторига ўтадилар. Абстракт, яъни мавҳум тафаккурга қобилияти борлиги очиқ кўринган ёшлар, яъни йигитларнинг озроқ қисми 30 ёшга қада фалсафа, шунингдек, ҳисоб, геометрия, астрономия ва мусиқа назариясини ўрганиш билан шуғулланиб, шу тариқа илм олишнинг учинчи, олий босқичини ўтайдилар, аммо бунда амалий мақсад кўзда тутилмасдан, балки фалсафа – назарияни мукаммал ўрганиш кўзда тутилади. Шу тариқа улар давлат мансабларида ишлашга тайёрланадилар. Истеъдодли ғоят ўткир эканлиги маълум бўлган ва жуда озчиликни ташкил этган йигитлар фалсафа илмини ўрганишни яна 5 йил (35 ёшга қадар) давом эттирадилар, шундан сўнг 35 дан 50 ёшгача давлатни бошқарувчи яхшилар бўлиб қоладилар.
Платон ҳам хотин-қизлар тарбияси хусусида фикр юритиб, Спартадаги усулни маъқуллайди.
Умуман, Платон тарбия тизимининг бутун мазмуни ва моҳияти жисмоний меҳнатдан ғоят нафратланишў руҳи билан суғорилган. Платон ғоясига кўра, бўлажак файласуфлар ва жангчиларнинг “жисмоний меҳнат тўғрисида хато ўйлашлари” ҳам тақиқлаб қўйилган, шунингдек, қулларнинг болаларини ўқитмаган маъқул, деган ғоя илгари сурилган.
Бироқ, Платон мактабгача тарбия тўғрисида, давлат томонидан изчиллик билан олиб борилиш лозим бўлган тарбия тизими тўғрисида бир қанча муҳим фикрларни айтди, ижобий ўрнат намунасида тарбиялаш кабиларни талаб қилди.
Платон ўзининг аҳлоқий тарбия назариясини яратар экан, устози Сократга эргашиб, объектив идеализм йўлини тўтади. Платон ахлоқий тарбия назариясининг асосий назарий таняч нуқтаси – инсон онги чегараларадан ташқарида бўлган ва мангулик ғоялари оламида худонинг доимий назорати остида бўладиган ягона ўзгармас “яхшилик” ғоясидир. Унинг фикрича, ердаги яхшиликларнинг ҳамма тури ўзида меъёр, гўзаллик ва ҳақиқатдан иборат уч тушунчани жамлаган олий “яхшилик ғояси” нинг инъикосигина бўлиши мумкин.
Платон фикрича, одамнинг ахлоқий ҳаёти шу олий “яхшилик ғояси”га интилишга тўла бўйсўнган ва хушбахтликни ташкил этадиган, фақат олий “яхшилик” ғоясига интилишидагина хулқнинг намунасини кўриш мумкин. Шундай қилиб, Платон инсоннинг хулқини худо ҳохишига бўйсундиришга ҳаракат қилган.
Платон инсонга хос ахлоқий котегориялар ва тушунчаларни синчиклаб ишлаб чиқиб, уларнинг барқаррлиги ва муайянлигини исботлагани ҳолда уларни кишилар жорий қилишини ҳам эътироф этмади. Шу билан, у аҳлоқий қонунлар кишилар учун мажбурий ёки номақбул бўлиши мумкиниги ҳақидаги фикрга ўрин қолдирмади. У бу ўринда аристократ зодагонлариигина назарда тутган холос. Халқ оммасига келганда унга ахлоқик ҳаётда арзимас ўрин берилган, унинг фикрича, халққа фақат бўйсуниш, итоаткорлик ахлоқигина хос. Қуллар ҳеч қандай фазилатга эга эмаслар, деб ҳисоблагани сабабли Платон ахлоқий этикасига кўра, улар умуман чинакам ахлоқ эгаси бўлиши мумкин эмас.
Платоннинг ахлоқий тушунчаларни ўзгармас ва барқарор деб қараши ҳамда уларни мутлақлаштириши жамият сиёсий тузилишининг ўзгармаслиги ғояларини ҳимоя қилишга ва қулдорлик давлатини идеаллаштиришга хизмат қилди. Натижада Платона ахлоқий тарбия назария жозибадор бўлиб кўринади. Улар унинг ахлоқ тарбия назариясида ўз ҳаётлари тарзининг инъикоси ва ҳимоясини кўрдилар.
Платоннинг шогирди бўлган, македониялик Искандарни тарбиялага, қадимги Юнонистон энг йирик идеалист-файласуфи ва олими Арасту (эрамиздан аввал 384-322 йиллар) нинг педагогика назариясини яратишдаги ва уни ривожлантиришдаги хизматлари жуда ўлкан.
Платон оламни ғоялар дунёси ва ҳодисалар дунёси деб иккига бўлган бўлса, унинг шогирди Арасту оламни яхлит деб билди ва нарсаларни ўзидан ажратиб бўлмайди, деди. Арастунинг айтишича, ғояни шаклга ўхшатиш мумкин. Ҳар қандай буюмда биз унинг моддасини ва шаклини кўришимиз мумкин. Моддада нарсалар бўлиши учун имкониятлар бор, ата бирон шакл олганидан сўнггина нарса бўлиб қолади. Чунончи, мармарнинг ўзи бир моддадир, аммо унга маълум шакл берилса, хайкал тусини олиши мумкин.
Бутун ҳаёт тараққиёт жараёнидир, бу жараён, Арастунинг фикрича, ташқи кучларнинг таъсири остида, содир бўлмайди, балки ички тараққиётнинг ўзидир. Арасту ташқи олампинг мавжудлигига шубҳа қилмайди ва ҳиссий тажрибани, сезгиларна билишнинг асоси деб ҳисоблайди. Арастунинг таъкидлашича, билишдаги хатолар нотўғри тафаккурдан, яъни ҳиссий тажрибани нотўғри талқин қилишдан келиб чиқади. Энг муҳими шундаки, Арасту шакл билан мазмуннинг бирлигини кўрсатнб ўтди, тараққиёт ғоясини олға сурди.
Арасту оламда тана ва жон бор, тана билан жон материя билан шакл тариқасида бир-биридан ажралмаган ҳолда мавжуддир, дейди. Унингча, уч хил жон бор: ўсимликдан таркиб топган жон озиқланишда ва урчиб кўпайишда намоён бўлади; ҳайвонотдан таркиб топган жон, ўсимлик хоссаларидан ташқари сезгиларда ва истакларда намоён бўлади; ақлнинг ифодаси бўлган жон, ўсимлик ва ҳайвонот хоссаларидан ташқари, у та-факкур ёки билиш хислатларига ҳам эгадир. Инсондагн жоннинг ҳайвоний қисми ақлга тобе бўлганлиги сабабли, уни иродаг деб аташ мумкин.
Арастунинг фикрича, жоннинг ата шу уч хилига мувофиқ, уч хил тарбия – жисмоний тарбия, ахлоқий тарбия, ақлий тарбия бўлиши керак. Тарбиянинг мақсади, унинг фикрича жоннинг олий томонларини — ақл ва иродани камол топтиришдан иборат эди. Ҳар бир моддада ривожланиш имконияти бор бўлганидек, инсонга ҳам табиат фақат қобилиятларнинг бошланғичинигина беради, инсонда камол топиш имконияти табиатда мавжуддир ва бу имконияг тарбия воситаси билан рўёбга чиқарилади. Табиат жоннинг уч хилини бир-бири билан чамбарчас боғлаб қўйгаи, биз ҳам тарбияда табиат белгилаб берган йўлдан бориб, жисмоний, ахлоқий ва ақлий тарбияни бир-бири билан чамбарчас боғлаб олиб боришимиз лозимлигини уқтиради.
Арастутнинг фикрига кўра, давлатнинг умумий ата охирги мақсади бор, у ҳам бўлса, давлат ҳамма фуқароларга бир хилда тарбия берилишини таъминлаши лозим, ата шундай тарбия бериш эса хусусий ташаббуснпнг вазифаси бўлмасдан, балки давланинг иши бўлиши лозим.
Оилавий чарбия билан ижтимоий тарбия ўзаро боғлиқ бўлиши лозимлипши уқтирнб, у оилавий тарбияга доир бир қанча тавсиялар беради. Аммо Арасту давлат ҳамма фуқаролар учун «бир хилда» тарбия бериши лозим, деб айтгапида қулларнин назарда тутмайди.
Арасту педагогика тарихида биринчи бўлиб, ёшни даврларга бўлишга ўриниб кўради. У инсоннинг ёшлик йилларини уч даврга бўлиб ўрганади: 7 ёшгача бўлган давр; 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган давр (жисмоний балоғат даврининг бошланиши) ва жинсий балоғат даврининг бошланишидан 21 ёшгача бўлган давр. Унинг фикрича, бундай даврларга бўлиш табиатга мос бўлиб тушади.
Арасту ўғил болалар 7 ёшдан бошлаб давлат мактабида ўқиши лозим, деб уқтиради. Болаларга ақлий тарбия берилиши кераклигини айтиб, у ўғил болалар аввало бадантарбия муаллимларнинг қўлига топширилсин, деб талаб қилади; бунда у болаларнн ҳаддан ташқари чарчатиб қўймаслик кераклигшга айтади ва уларни жисми мустаҳкамланиб олгунича енгил машқлар билан шуғуллантирпшни тавсия этади.
Арасту жисмоний, ахлоқий ва ақлий тарбияни бир-бири билан боғланган, деб қаранди. Бошланғич таълим вақтида, бадан-тарбиядан ташқари, яна ўқиш, ёзиш, грамматика, расм ва мусиқа ўргатилиши кераклигини ҳам алоҳида уқтириб ўтади. Ўсмирлар мактабда жиддий маълумот олишлари керак, улар адабиёт, тарих, фалсафа, ҳисоб, фалакиёт, мусиқа ўрганишлари шарт. Гўзалликни ҳис қилишни ўстириш учун мусиқа ўрганмоқ керак, аммо расм чизиш сингари мусиқа ўрганиш ҳам оддий ҳунарга айланиб кетмаслигини кўзатиб туриш муҳим дейди. У хотин-қизларнинг тарбияси хусусида гапириб, бу эркакларнинг тарбиясига ўхшаб кетмаслигини, чунки уларнинг табиати мутлоқ эркакларникидан фарқ қилишини айтади.
Арасту ўз педагогик қарашларида ирода, фаолиятни асос қилиб олгани ҳолда, ақлий тарбия соҳасида ахлоқий кўпикмаларга ата аҳамият беради. Табиий истеъдод, шу билан бирга, кўникма орттириш (матлуб ҳаракатларни ўрганиш, тез-тез такрорлаб туриш) ва ақл – бўлар ахлоқий тарбиянинг уч манбаидир, дейди.
Фазилатлар ҳосил бўлиши учун эзгу хулқ-одатларини ва кўникмаларини таркиб топтирадиган, яхши ўйлаб ўтказиладигак машқлар бўлиши ҳам зарур, бунга одатланиш, бунинг учун доимий ҳаракат қилиш лозим, одатдан, кўникишдан эса ахлоқий хатти-ҳаракат ҳосил бўлади, деб таълим беради
Арастунинг қайд этишича, ҳар қандай истак ва фаолиятда камчилик, ортиқчалик ва ўртачилик бўлади. Шунинг учун ҳам ҳамма нарсада фақат ўртачилик, фақат мувозанат яхши ва фойдалидир. Демак, ҳамма нарсада ортиқчаликка ҳам, камчиликка ҳам йўл қўймайдиган хатти-ҳаракат яхшиликнинг нишонасидир. Мана шундай хатти-ҳаракатни ҳосил қилмоқ учун кўпроқ машқ қилиш керак, деган фикрларпи олға сурди.
Арасту Платондан фарқ қилиб, оилани тарбиядан четлаштирмайди, ахлоқий тарбия бериш, асосан, оиланинг зиммасида бўлиши керак, дейди.
Арастунинг қарашлари антик педагогиканинг тараққиётига ата таъсир ўтказди. Айниқса, унинг «Никомаҳ этикаси» ва «Сиёсат» асарлари ахлоқ масалаларини назарий ишлаб чиқишга бағишланди.
Арасту, ахлоқнинг жамият ҳаётида муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб, «Табиат инсон қўлига қурол — ақлий ва ахлоқий куч берган, аммо у шу қуролни тескари томонга нисбатан ҳам ишлатиши мумкин: шу сабабли ахлоқий таянчлари бўлмаган одам энг инсофсиз ва ёввойи, ўзининг жинсий ва дид майлларида энг тубан мавжудот бўлиб қолади», - дейди.
Арасту антик даврининг бошқа файласуфларига қараганда ахлоқий муносабатларнинг табиатини теран тадқиқ қила олди. Унинг фикрига кўра, ахлоқий фазилат – фаолият, хатти-ҳаракат демакдир. Барча ахлоқий фазилатлар адолат, дўстлик, муҳаббат, сахийлик, сулҳпарварлик, хушфсъллик ва ҳоказолар фақат инсон фаолиятида намоён бўлишини асослаб беради.
Одам жамиятда яшагани сабабли унинг ахлоқий фазилатлари ҳеч қачон соф, холис ҳолда намоён бўлмайди, балки фақат ижтимоий фаолиятдагина амалга ошади. Шунинг учун барча ахлоқий фазилатлар ижтимоийдир, дейди Арасту.
Инсон табиатан фазилатларга эга бўлмагани, балки фазилатга ўргангани сабабли, тарбиянииг (фақат болаларнигина эмас, шу билан бирга барча аҳолини тарбия қилиш) ролига ата аҳамият бериб, хусусан ҳиссиётларни туйғуларда идроклк тарбиялашга аҳамиятни қаратади. Унинг фикрича, бундай тарбия кишиларнинг ахлоқли бўлиб яшашга ўрганишлари учуж зарур бўлган мавжуд қонун-тартиботлар ёрдамида амалга оши рилади Мутафаккир фазилат дегакда ҳамиша ота-она ўрнини –босиши мумкин бўлган давлатга хизмат қилишни назарда тўтади.
Арасту ахлоқий фазилатлар билан бир қаторда инсон учун муҳим, бўлгаи ақлии фазилатларга – билим, донишмандлик, - фаҳмлаш ва бошқаларга ҳам ата аҳамият беради Аммо ахлоқий фазилатларни ақлий фазилагларга бўйсундирган ҳолда ифодалапдн Лекин, унинг синфий эҳтирослари кишиларнинг ахлоқий тсиглигини эътироф этишга нмконият бермайди. У фазилатлар фақат озод кишилар ва зодагонларгагина, шунда ҳам уларнииг бошқалари даражасига мувофиқ ҳолда хос, деб изоҳ беришга, писанд қилишга мажбур эди. Камбағал одам эса унинг назарида на «кўркамлик» ва на «ҳиммат» эгаси бўла олади, дейиш билан аёлларни ҳам ўта камситиб, на ақлий, на ахлоқий ҳаётга қобилиятсиз мавжудот деб қарайди.
Арасгу фақат ақл фаолиятини тан олади. Шу сабабдан у бахт идеалини ҳақиқатни интеллектуал мушоҳада этишда деб билади. Умуман у антик файласуфлар Сократ, Платон, Арастўлар ўзларининг назарияларида — бахтга эришиш роҳат, фойда, манфаат топиш, деб қараган ва ҳузурланишни асосий муддао сифатида биринчи ўринга қўйган бўлсалар-да, лекин одам ҳар бир нарсада ўз ҳузурининг қули бўлиб қолмаслиги, балки ҳар бир нарсада меъёр бўлмоғи лозимлигини уқтириб ўтган эдилар. Улар ахлоқни инсоннинг бахтга эришиш воситаси деб қараганлар.
Атомизм назариясини яратган аюқли файласуф — материалист Демокритнинг қарашлари (эрамиздан аввалги 460—370 йиллар) қадимги юнон фалсафасининг чуққисидир. Демокрит ўз асарларида юқорида номлари қайд этилган мутафаккир файласуфлар каби тарбия масалаларига кўп эътибор беради. У ўз иазариясида табиат қонунларига, хурофотни ва қўрқувни емириб ташлайдиган чинакам билимларга мурожаат қилади.
Демокрит, «худоларнинг иродаси» деган гаплар одамлар ўйлаб чиқарган уйдирмадан бошқа нарса эмас, деб ҳисоблаб, худоларга ишонишни рад этади
Демокрит тарбияни табиатга мувофиқлаштириш масаласини биринчи бўлиб илгари сурди. «Табиат билан тарбия бир-бирига ўхшайди» деб ёзади у. Демокрит «таълим меҳнат асосидагина гўзал нарсаларни ҳосил қилади», деб, тарбия ишида меҳнатнинг роли жуда ата эканлигини таъкидлади.
У доимо меҳнат қилиб туришни талаб қплди, меҳнатга одатлана борган сари, меҳнат енгил бўлиб боради, дейди. У ёмон ўрнакдан эҳтиёт бўлиш керак, деб таъкидлайди ва яхши хулқ ҳосил қилишда машқнинг аҳамияти жуда ата, деб ҳпсоблайди.
Демокрит қулдорлик иегизларига нисбатан танқидий қарашни вужудга келтирди, табиатни чинакам (билишга, тарбияни қайта қуришга чақирди.
Демокрит барча табиий жараёнларга, жумладан, инсоннинг ахлоқий муносабатларига ҳам худоларнинг аралашувини инкор этиб, киши хулқининг реал, бу дунёдаги асосини топишга урунади. Демокрит ахлоқни одамнинг ўз табиатидан келиб чиқиб асослашга ҳаракат қилади. У ахлоқнинг икки юзлама: ясама ва ҳақиқийга бўлинишига қарши чиқади, у шахснинг фақат мулоҳазакорлик ва ақл рахнамолигида мумкин бўладиган ахлоқий камолоти учун жонбозлик кўрсатди. Тўғрироғини билмаслик хатога олиб келади, деган эди у.
Ақл тўғри хатти-ҳаракатларга йўналтирилмоғи лозим, бу эса билимларни доимо мукаммаллаштириб бориш ҳақида ғамхўрлик, табиат қонунлари ва одам хулқини ўрганиш зарур демакдир, деган эди Демокрит.
Демокритнинг этик ва педагогик қарашлари диний қобиқдан холи эди. Шунинг учун ҳам ўзидан кейинги файласуф олимларга ата таъсир этди.
Айниқса, уларнинг инсон камолотидаги назарий қарашлари, тарбиянинг ролига берган ата аҳамиятлари педагогика тарихи назариясини яратишдан асосий замин бўлиб хизмат қилади61
Қадимги Римда феодализм аввалги III-II асрларда илм-фан, адабиёи, тарих фанлари, меъморчилик ва тасвирий санъат ривожлана бошлади. Жумладан, бадиий адабиёт соҳасида Овидийнинг “Муҳаббат илми”, “Метомарфазалар”, тарих фани соҳасида Тит Ливийнинг “Рим тарихи”, Карнелий Тақитнинг бадиий дидактик руҳдаги “Анналар” ва “Тарих” асарлари юзага келди. Табиий фанлар соҳасида Птолемейнинг “Альмагет” асари ёзилиб, унда оламнинг геоцентрик назарияси баён этилди. Диофант “Арифметика”, Пагг Александрийский “Математика тўплами”ни, Витрувий “Архитектура ҳақида 10 китоби”ни яратди.
Қадимги Римда аҳолининг мол-мулки ва аслзодалигига қараб табақалиниши натижасида мактаблар ҳам бошланғич мактаблар ва ундан юқорироқ босқичдаги грамматика мактабларига бўлинди.
Унчалик бой ҳам, аслзода ҳам бўлмаган, лекин эркин оилада тўғилган аҳоли (плебейлар) болаларининг баъзи бир қисми хусусий ва пул тўлаб ўқитиладиган бошланғич мактабларда ўқитиладиган бўлди. Бундай мактабларда ўқиш, ёзиш ва ҳисоб ўргатилар эди. Бойлар ва аслзодалар ўғил болаларига ўз уйда ўқитилиб, бошланғич маълумотни уйида берар эдилар. Грамматика мактабларида амалдор ва имтиёзли кишиларнинг ўғиллари ўқитилар эди. Бу мактаблар ҳам хусусий ва пуллик бўлиб, бунда лотин тили, юнон (грек) тили, риторика (чиройли нутқ баъзи маълумотлар) ўқитилар эди. Давлат томонидан сайлаб қўйиладиган раҳбар мансабларни эгаллашга интилувчилар нотиқлик санъатининг эгаллашлари зарур тараққий этиб кетган ва забардаст нотиқларни ва давлат арбобларини тарбиялаб етиштирган.
Римда (милоддан аввалги II асрда) алоҳида риторлар (нотиқлар) мактаби вужудга келди. Бундай мактабларда аслзодаларнинг болалари ата пул тўлаб риторика, фалсафа ва ҳуқуқшунослик, юнон (грек) тили, метаматика ва мусиқа ўрганар эдилар. Чунки давлатда олий мансабларни эгаллаши учун аслзода ёшларнинг шу фанларни ўрганиши зарур бўлиб қолган эди.
Римда грамматика ва риторлар мактаблари давлат тасарруфида бўлиб, бу мактабларнинг вазифаси ҳокимиятига содиқ амалдорлар тайёлашдан иборат эди. Давлат бу мактабаларнинг муаллимларини ўз сиёсатларини ўтказувчи итоатли кишиларга айлантиришга интилдилар, бунинг учун уларга ойлик маошлар тайинлаб, турли имтиёзлар бериб қўйдилар.
Римда Христиан дини ҳукмрон деб эълон қилингач, императорлар мактабларга Христиан руҳонийларининг вакилларидан ўқитувчилик вазифасига тайинлайдиган бўлдилар ва мактаблардаги таълим-тарбия тизими очиқдан-очиқ христиан дини қонун – қоидаларига бўйсундирилди. Қадимги Римда илғор педагогик фикрлар ва педагогика назариясининг тараққиётида Марк Фабий Квинтилианнинг (эрамизнинг 42-118 йиллари) хизматлари ата. Унинг “Нотиқ тарбиялаш тўғрисида” асари педагогика тарихида биринчи марта педагогика назарияси тажрибаси билан чамбарчас боғлангандир.
Квинтилиан болаларининг табиий қобилиятларига юксак баҳо беради. Унинг фикрича, бефаҳмлик ва қобилиятсиз камдан-кам учрайдиган ҳодисадир. У мактабнинг тарбиявий таъсирини қайд қилган ҳолда, йу муҳитида болада ёмон хулқ ҳосил бўлиши мумкинлигини ота-оналарга уқтиради: болалик чоғида ота-оналар уни эркалайдилар, натижада бола ақлий ва жисмоний тарбиядан маҳрум бўлади. У катталардан ноўрин сўзларни ўрганади ва болаларга бу сўзларни ўрганади ва болаларга бу сўзларни такрорлаб, ноўрин ҳаракатлар қилса, катталар ҳафа бўлиб, уни койийдилар. Ваҳоланки, бунинг учун, аввало, ўзлари айбдор эканликларини ўйламайдилар. Бола каттатларадан ўрганиб нафрат келтиришини ўйламаган ҳолда, уларни мактабда ўқиётганда такрорлайди, бошқалар ўртасида ёйилади. Шу сабабли ҳам, Квинтилиан балаларни мактабда тарбияланмоғи лозимлигини қатъий таъкидлаган ҳолда, ўқитувчи ўзи тарбияланаётган ҳар бир болага эҳтиётлик билан эътибор беиб муомала қилиши лозим.
Квинтилиан ўқитувчиларнинг ўз мутахассислиги бўйича чуқур билимга эга бўлишларини қатъий талаб этади. “Фанда дастлабки маълумотдан нарига силжимайдиган, қалби қалбаки ишонч билан тўлган, фақат ўзларини олим деб билган кишилардан ёмони йўқ”.
Квинтилиан ҳар бир илм аҳлини, шу жумладан, ўқитувчиларни доимий равишда ўз билимларини ва педагогик маҳоратини ошириб боришга даъват этади: “Ўқитувчининг ўзи ўқимишли бўлиши, болаларни севиши, ўзини тута билиши, болаларни бўлар-бўлмаслиги рағбатлантира бермаслиги ёки жазолай бермаслиги, ўз шогирдлари учун ўрнак бўлиши ва уларни синчиклаб ўрганиши лозим. Ҳар бир ўқитувчи ўқитишнинг ҳамма босқичларини босиб ўтиши, яъни юқори типдаги мактаб ўқитувчиси, аввало бошланғич мактбда ўқитувчилик қилиши лозим”.
Квинтилиан боланинг нутқини жуда ёшлигидан ўстира бошлаш кераклигига алоҳида эътибор беради. У болаларнинг нутқи ёшлик чоғиданоқ соф бўлиши учун болани уйда тарбияси биан шуғулланадиган энагалар ва мураббийларнинг талаффўзи яхши бўлиши керак, дейди. Унинг фикрича, мусиқа ва тилни ўрганиш талаффўзнинг яхшиланишига ёрдам беради, нутқнинг услубини яхшилайди, уни яна ҳам яхши ифодали нутққа айлантиради. Болани мантиқий тафаккур қиладиган, мунтазам ва изчил фикр юритадиган қилиб тарбиялаш мақсадида математика (арифметика ва геометрия) ўргатиш зарур, назарий насиҳатлар, тақлид ва машқлар ўқитиш жараёнида ата роль ўйнаши керак. Болага назарий билим асосларини мустаҳкам қилиб беришда ҳечам шошилмаслик лозим. Бундан ташқари, у ибратнинг тарбиявий ролини ҳисобга олиб, болаларнинг теварак – атрофдаги кишиларнинг ҳатти – ҳаракатларини диққат билан кўзатиб туриши ва болани ёмон ўртоқларидан четлатиш кераклигини, боланинг бирга ўйнайдиган ўртоқларини ҳам танлашни тавсия қилади.
Умуман, Квинтилиан Римдаги риторлар мактабининг тажрибали ўқитувчиси сифатида орттирган тажрибасини умумлаштирди ва амалиётга татбиқ этди62
Шуни таъкидлаш керакки, тарихий тараққиёт давомида Қадимги Юнонистон ва Рим мамлакатлари халқлари қаторида қадимги Хитой ва Ҳиндистон мамлакатлари халқлари ҳам жаҳон илм-фани ва маданияти, педагогик фикрлар тараққиётига ўзлариниинг ўлкан ҳиссасини қўшганлар.

Download 421,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish