«умумий педагогика» фанидан маъруза матнлари


Педагогиканинг илмий-тадқиқот методлари ва унинг асосий педагогик категориялари



Download 421,97 Kb.
bet4/19
Sana25.02.2022
Hajmi421,97 Kb.
#311392
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
pedagogika fanidan maruzalar matni

3. Педагогиканинг илмий-тадқиқот методлари ва унинг асосий педагогик категориялари
Педагогика фани ўз мазмунини бойитишда янгилашда мавжуд бўлган педагогик ҳодиса ва жараёнларни унинг мақсади ва вазифаларига мувофиқ келадиган усуллари билан ўрганади. Педагогика фанининг илмий тадқиқот усуллари қанчалик тўғри қўлланса, таълим-тарбия мазмунини янгилаш ва такомиллаштириш шу даражада юксалади. Лекин илмий тадқиқот методларининг аниқ чегараланган тизими ҳозиргача фанда яратилган эмас. Педагог педагогик жараёнда ўз аудиторияси тарбияланувчилари характер-хусусиятларидан келиб чикқан, уларни психологиясини чуқур ўрганиб бир қатор методларни қўллаш мумкин.Чунки педагогнинг асосий мақсади дарс жараёнини тарбиявий таъсирини ошириш ҳисобланади. Бунинг учун қуйидаги педагогик илмий текшириш методларни келтириб ўтиш лозим бўлади.
1. Педагогик кўзатиш методи.
2. Суҳбат усули (якка тартибда, гуруҳ билан )
3. Талабалар ижодини ўрганиш усули.
4. Тест усули
5. Маълумотларни таҳлил қилиш усули.
6.Эксперемент-тажриба-синов усули.
7. Статистика маълумотларини таҳлил қилиш усули.
8. Математика ва кибернетика усули.
Таълим усулларини танлаш билан бир каторда Ўқитувчи дарсдаги талабаларни ёш ва индивидуал характер хусусиятларини ўрганиши ҳамда таҳлил қилиши шарт.
Педагогик кўзатиш- одатда табиий кўзатиш орқали ўқувчиларнинг фанларни ўзлаштиришлари, уларнинг хулқ-атвори ва муомалалардаги ўзгаришларни ҳисобга олиш ва тегишли таълимий-тарбиявий таъсир кўрсатиш йўлларини белгилаш учун қўлланилади. Бу метод тадқиқотчининг педагогик тажрибанинг муайян бир томони ва ҳодисаларини бирор мақсадни кўзда тутиб идрок этиш ташкил этади. Бунда кўзатишлар тезлиги ва сони, кўзатиш объекти, вақти, педагогик вазиятларни кўзатиш учун ажратиладиган характеристика ва ҳоказолар ҳисобга олинади.
Суҳбат методи- сўрашнинг бир тури бўлгани ҳолда тадқиқотчининг жиддий тайёргарлик кўришини талаб этади, чунки у текшираётган шахс билан бевосита алоқада бўли швақтида оғзаки суҳбат тарзида, суҳбатдошининг жавобларини ёзмасдан эркин муомала формасида қўлланилади.
Суҳбат методида- мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилар жамоаси билан ота-оналар ва кенг жамоатчилик билан,якка ва гуруҳли тартибда иш олиб борилганда қўлланилади. Суҳбат методидан фарқ қилиб интервью олиш методи саволларни олдиндан белгиланган изчилликда интервью йўли билан баён қилишни назарда тўтади. Бунда жавоблар магнит тасмасига ёки кассеталарга ёзиб олинади. Ҳозирги кунда оммавий сўраш назарияси ва практикаси интервью ташкил этишнинг кўп усуллари мавжуд:
- гуруҳлар билан;
- интенсив;
- синаш ва ҳ.к.
Педагогик сўраш методи- тадқиқотчининг бошқа кишилардан педагогик тажрибанинг бирор томони ёки ҳодисалари ҳақида ахборот олиш жараёни бу методнинг асосини ташкил қилади. Сўраш саволларнинг мантииқИй ўйланган тизимини,уларнинг аниқ ифодаланишини, нисбатан камчилиги (3-5та) назарда тутилади. Шунингдек, қатъий формадаги жавобни («ҳа», «йўқ») ҳам тақозо этиши мумкин.
Тест синовлар методи- бу ёзма жавобларнинг оммавий равишда йиғиб олиш методидир. Тест синовларини(анкеталарини) ишлаб чиқиш мураккаб илмий жараён. Пировард натижада тадқиқот натижаларининг ишончлилиги анкеталар мазмунига, берилаётган саволлар шаклига, тўлдирилган анкеталар сонига боғлиқ бўлади. Одатда тест саволларининг маълумотларини компьютерда математик статистика методлари билан ишлашга имкон берадиган қилиб тузилади.
Мактаб ҳужжатларини таҳлил қилиш усули – бунда ўқувчиларнинг умумий миқдори, унинг ўсиши ёки камайиш сабаблари тавсифи, ўқувчиларнинг фанлар бўйича ўзлаштириш даражасига, синфдан қолишнинг олдини олиш, Рағбатлантириш ва жазолаш чоралари турларига, мактабнинг моддий базасига эътибор берилади.
Эксперимент-тажриба-синов усули- Ушбу тажриба асосан таълим-тарбия жараёнига алоқадор илмий фара зёки амалий ишларнинг татбиқи жараёнларини текшириш, аниқлаш мақсадида ўтказилади.
Статистика маълумотларини таҳлил қилиш усули- халқ таълими соҳасидаги, жумладан, ажратилган маблағларнинг доимий ўсиб бориши, дарслик ва ўқув қўлланмалари, кўргазмали қуроллар, ўқитувчи кадрлар тайёрлаш, мактаб қурилиши, хўжалик шартномалари ва улардан тушаётган маблағлар статистика усули орқали аниқланади.
Математика ва кибернетика усуллари- ўқитиш назарияси, амалиётида ҳисоблаш математикаси ва кибернетикаси машиналари ёрдамида бир тилдан иккинчи тилга таржима, дастурли таълим ва уни машина орқали бошқариш, ўқитишни мустаҳкамлаш, баҳолаш орқали таълим-тарбия самарадорлигини ошириш дифференциал ва индивидуал таълим бериш, мактаб ҳисоботини машиналар ёрдамида тўзиш каби жараёнлардир.
Бу каби методлардан фойдаланиб таълим ва тарбия ишларини олиб бориш фақатгина педагог учун эмас, иқтисодиёт жабхаларида фаолият юритаётган бошқарувчи ходимлар, оилада фарзанд тарбияси билан шўғилланувчи ота-оналар учун ҳам, жамоа билан ишлайдиган маъсулиятли шахс учун ҳам зарурий шарт бўлган усуллардан биридир. Зеро, инсон тарбиясидек мураккаб жараёнга ҳеч қачон эътиборсиз бўлмаслик зарур.
Тарбия – ўсиб келаётган авлодда ҳосил қилинган билимлар асосида ақлий камолот-дунёқарашни, инсоний эътиқод, бурч ва маъсулиятни, жамиятимиз кишиларига хос бўлган ахлоқий фазилатларни яратишдаги мақсадни ифодалайди.Тарбия бола туқилгандан бошлаб умрининг охиригача оилада, мактабда ва жамоатчилик таъсирида шаклланиб борадиган жараёндир.
Педагогикада «тарбия» тушунчаси кенг ва тор маънода қўлланиши мумкин.
Кенг маънода қўлланиши деганда – катта авлод вакиллари ўзлари тўплаган ҳаётий тажрибаларини ёш авлодга қолдиришларини тушуниш мумкин.
Тор маънода қўлланиши деганда – махсус таълим муассасалари орқали шахсда аниқ билим, дунёқараш, ички ҳиссиётларини,умуман ҳаётга тайёргарлигини ривожлантириш тушунилади. Шу ерда савол туқилади: қайси таълим муассасаси бошқасига нисбатан тарбия тақдирига кўпроқ таъсир кўрсатади? Бола тарбиясини бўзилишига фақат тарбия муассасалари ва педагоглар кўпроқ сабабчими? Деган саволлар инсониятни доимо қизиқтириб келади.
Таълим – махсус тайёрланган кишилар раҳбарлигида ўтказиладиган, ўқувчиларни билим, кўникма ва малакалар билан қуроллантирадиган, билим, қобилиятларини ўстирадиган, уларнинг дунёқарашини таркиб топтирадиган жараёндир.Таълим жараёни ўқитувчи билан ўқувчиларнинг биргаликдаги фаолияти бўлиб, икки тамонлама характерга эгадир.Ўқитувчининг фаолияти туфайли таълим пухта ўйлаб чиқилган мақсад, мазмун ва дастурлар асосида олиб бориладиган жараёнга айланиб, кутилган натижани беради. Таълим жараёнини мазмунини билим, кўникма ва малака ташкил қилади.
Билим – бу ўқувчилар ўқиш орқали билим билан қуролланадилар. Билимни ҳаётда кўп унум берадиган қилиб қўллай олиш учун билим билан бирга кўникма ва малака ҳосил қилиш лозим.
Кўникма – машқ қилиш натижасида бериладиган ҳаракатлар йиқиндисидир.
Иқтидор ва кўникма машқ қилиш ва такрорлаш орқали малакага айланади.
Билим асосида кўникма ва малака пайдо бўлади. Билим бахсда керак бўлса, кўникма меҳнатда, дунёни ўзлаштиришда зарур.
Маълумот – таълим –тарбия натижасида олинган ва тизимлаштирилган билим, ҳосил қилинган кўникма ва малакалар ҳамда шаклланган дунёқарашлар мажмуидир.



Download 421,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish