Умумий қоидалари



Download 280 Kb.
bet10/14
Sana22.02.2022
Hajmi280 Kb.
#80132
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
1 (1)

Bosқiчlar

Yangi

Bozorga

Bozorni

Bozorning

Bozorning

Bozorning

maҳsulot

чiқiш

rivojlan

barқaror-

kiчrayiшi

kўtariliшi

iшlab




tiriш

laшuvi

(maҳsulot

(sotuvning

чiқiш




(sotuv

(bozorning

sotuvining

ўsiшi)







ўsiшi)

maҳsulotga

pasayiшi)













tўyiniшi)






Bozorning maҳsulotga tўyiniш чegarasi Pul kelib tuшiшi Xarajatlar maksimal
(ОА) - капитал киритиш;
(ОБ) - харажатларни қўшимча молиялаштириш;
1 - бозорга чиқиш нуқтаси;?
2 - бозорнинг маҳсулотга тўйиниш нуқтаси;
3 - маҳсулот сотувининг пасайиши бошланадиган нуқта;
4 - сотувнинг кўпайиш томон ўтиш нуқтаси;
5 - бозорнинг доимий қисқаришга ўтиш нуқтаси;
6 - маҳсулот тўлиқ сотилган ёки сотув тўлиқ тўҳтатилган нуқта.
1.1-расм. Янги маҳсулотнинг ҳаётийлик даври схемаси
1. Янги маҳсулот ишлаб чиқиш. Биринчи босқич - янги маҳсулот ишлаб чиқиш босқичи энг муҳим босқич саналади. Инновацияларнинг кейинги тақдирини доимо ибтидо (бошланиш) белгилаб беради. Янги маҳсулот сотишнинг келгуси муваффақият эҳтимоли, унинг даромадлилиги, уни сотишдан олинадиган пул тушуми ҳажмига ушбу босқичда, яьни маҳсулот бозорга кириб келишидан анча олдин асос солинади. Бу босқичда янги маҳсулот ишлаб чиқарувчиси (продусент) инновацион жараён ташкил қилади, яьни ғоя излаб топиш, техник-иқтисодий асослаб бериш ва янги маҳсулот яратиш бўйича ишларни бажаради. Продусент янги маҳсулот яратиш бўйича барча харажатларни молиялаштиради. Аслини олганда, ушбу босқичда уни қайтариш кейинги босқичларда рўй берадиган капитал киритиш рўй беради.
2. Бозорга чиқиш босқичи янги маҳсулотни харидорларнинг хўжалик фаолиятига жорий қилиш даврини кўрсатади. Бу босқич реклама таьсири остида бирон-бир минтақа ёки корхонада маҳсулот жорий қилиш даврини қамраб олиши мумкин. Маҳсулот у бозорда пайдо бўлганидан маьлум вақт ўтгач продусент ёки сотувчига фойда келтира бошлайди. Бу босқичнинг узунлиги реклама қизғинлигига, инфляҳия даражасига ва савдо нуқталарининг (янги маҳсулотни сотиш нуқталарининг) иш самарадорлигига боғлиқ бўлади. Айнан шу босқичда продусент ёки сотувчи ўз маҳсулотининг аввало, рақобатчилар йўқлиги, реклама ва бошқа ташкилий- савдо операҳиялари ўтказиш билан боғлиқ юқори рақобатбардошлиги ҳисобига кўпроқ устунликка эга бўлиш имконини қўлга киритади.
3. Бозорнинг ривожланиш босқичи бозорда маҳсулотни сотиш ҳажмининг ўсиши билан боғлиқ. Бу босқичнинг узунлигини бозорда янги маҳсулот фаол сотиладиган ва бозор ушбу маҳсулотга маьлум даражада тўйинадиган вақтни кўрсатади.
Айтиб ўтилган икки босқич, яьни бозорга чиқиш босқичи ва бозорнинг ривожланиш босқичи маҳсулотни ҳаракатлантириш ва диффузия билан боғлиқ. Шу сабабли ушбу босқичларда маҳсулотни ҳаракатлантириш ва унниг диффузияси билан боғлиқ барча операҳиялар фаол ва комплексли равишда амалга оширилиши лозим.
4. Бозорнинг барқарорлашув босқичи бозор ушбу маҳсулотга тўйинганлигини англатади. Маҳсулот сотиш ҳажми белгиланган чегарага йетади ва сотув ҳажмининг янада ўсиши рўй бермайди. Бу босқич давом этадиган муддат давомида маҳсулот сотиш ҳажми нисбатан барқарор бўлади. Бу ерда иқтисодий қонунлар (талаб ва таклиф қонуни) фаол амал қилади. Продусент ёки сотувчи сотувнинг барқарор бўлишини қўллаб- қувватлаш учун ҳеч қандай капитал харажатлар сарфламайди. Ушбу босқичда илгари ўтказилган реклама тадбирлари инерсияси, шунингдек психологик қонунлар (ҳамма сотиб олаётгани учун мен ҳам сотиб оламан; фойдали эканлиги учун сотиб оламан ва ҳ.к.) таьсири катта.
5. Бозорнинг кичрайиш босқичи бу - маҳсулот сотишнинг пасайиши рўй берадиган босқич. Маҳсулот сотиш ҳажми пасая бошлайди. Бироқ ушбу босқичда маҳсулотга талаб ҳали мавжуд, демак, маҳсулот сотуви ҳажмини оширишга обьектив шарт-шароитлар ҳам бор.
6. Бозорнинг кўтарилиш босқичи бундан олдинги босқичнинг мантиқий давоми ҳисобланади. Маҳсулотга талаб бор экан, демак бу талабни маҳсулот бўйича таклифга алмаштириш лозим. Шу сабабли продусент ёки сотувчи талабни ўргана бошлайди, кадрлар сиёсати ва нарх сиёсатини ўзгартиради, савдони ташкил қилишнинг турли шакл ва усулларини (масалан, иш жойи (турар жой) бўйича маҳсулот харид қилиш шарти билан харидорга бепул маслаҳат бериш), сотувчини ҳам (мукофотлар), харидорни (ютуқлар, чегирмалар ва ҳ.к.) ҳам моддий рағбатлантиришнинг турли шаклларини қўллайди, қўшимча реклама тадбирлари, шунингдек, реклама шов-шувлари, реклама трюклари ва ҳ.к. ўтказади.
Буларнинг барчаси продусент ёки сотувчига маҳсулотнинг ҳаётийлик даври ва сотув ҳажмини маьлум бир даврга ошириш имконини беради. Бироқ маҳсулотни сотиш ҳажмининг пасайиши ушбу маҳсулотга бўлган талабнинг пасайиш тенденсияси билан боғланиб қолади. Шу сабабли маҳсулот сотиш ҳажмини молия бозорининг тўйиниш даврида эришилган олдинги ҳажмга қадар оширишнинг имкони бўлмайди. Амалиётнинг кўрсатишича, бозордаги муайян вазият ва муайян маҳсулот турига қараб, қўшимча чора-тадбирлардан сўнг маҳсулот сотуви ҳажми илгари эришилган даражанинг 90-95%идан ошмайди.
Бозорнинг кўтарилиш босқичи анча қисқа вақт давом этади. Бу босқич ушбу маҳсулотга нисбатан яққол кўзга кўриниб қолган талабнинг пасайиш тенденсияси билан боғлиқ. Бозорнинг кўтарилиш босқичи охирги босқичга - бозорнинг пасайиш босқичига ўтади.
7. Бозорнинг пасайиш босқичи бу - маҳсулот сотиш ҳажмининг кескин пасайиши, яьни унинг улушни нолгача пасайишидир. Ушбу босқичда маҳсулот тўлиқ сотиб бўлинади ёки унинг харидорларга кераксизлиги туфайли маҳсулот сотиш тўлиқ тўхтатилади.
Янги операциянинг ҳаётийлик даврини кўриб чиқишда икки жиҳатни эьтиборга олиш лозим:
1. Операция ушбу операцияни бажариш бўйича бутун жараённи тавсифлайдиган тугал ҳужжат шаклида амалга оширилади. Бу жиҳатни операҳия алгоритми акс эттиради.
2. Операциялар икки йўналишда амалга оширилади:
> ушбу операцияни ишлаб чиққан хўжалик субьектининг ўзида;
> бошқа хўжалик субьектларига сотиш йўли билан бозорда.
Операцияни хўжалик субьектининг ўзида амалга оширишдан мақсад пул маблағларини тежаш, ходимларни кераксиз ишлардан озод этиш, ишларни бажариш вақтини камайтириш кўринишидаги иқтисодий фойда олиш ҳисобланади. Операцияни бозорда бошқа хўжалик субьектларига сотишдан мақсад тушум шаклида пул маблағларига эга бўлиш ва ўз нуфузини ошириш ҳисобланади. Бунда продусент кўпинча маслаҳатчи ролини ўйнайди, шунингдек, мижознинг у ёки бу операҳияни ишлаб чиқиш бўйича буюртмаларини бажаради.
Операциялар патентланмайди, лекин ноу-хау ҳисобланади. Шу сабабли операҳия продусенти уни бозорда сотмаса, операҳияга монополияни йўқотиши мумкин. Бундан ташқари, бошқа хўжалик субьектларининг ходимлари бошқа хўжалик субьектларидан олинган ёки ўғирланган операҳиянинг (саноат айғоқчилиги) айрим элементларига қараб, бу операҳияни ўзлари ишлаб чиқиши ҳам мумкин.
Операциянинг ҳаётийлик даври тўрт босқични ўз ичига олади:
1. Операция жараёнини ишлаб чиқиш ва уни ҳужжат шаклида расмийлаштириш босқичи инновацион жараённи ташкил қилиш билан боғлиқ. Бу ерда ғоя излаб топиш, молиявий операҳиянинг бутун алгоритмини ишлаб чиқиш, ҳужжат (йўриқнома, услубий кўрсатмалар ва ҳ.к.) яратиш бўйича ишлар амалга оширилади. Продусент томонидан операцияни ишлаб чиқиш бўйича барча харажатлар ҳам шу босқичда амалга оширилади.
2. Операцияни амалга ошириш босқичи уни хўжалик субьектида жорий қилиш ёки бозорда сотиш билан боғлиқ. Ушбу босқичда инновацияларни ҳаракатлантириш ва диффузия механизми пфаол амал қилади.
3. Бозорнинг барқарорлашув ва пасайиш босқичи бозорнинг ушбу операҳиядан тўйинганлигини кўрсатади ва операҳиялар сотув ҳажми сотувлар тўлиқ тўхтатилгунга қадар кескин пасая бошлайдгиан босқичга ўтади.
4. Бозорнинг пасайиб кетиши (сотувлар кескин пасайиб кетади)

11.2. Янгилик киритиш манбалари


Янгиликлар киритишдан мақсад сарфланган ресурслар самарасини ошириш ҳисобланади. Бу ҳолат таклиф эмас, талаб соҳасида ётади, яьни у истеьмолчилар ресурслардан оладиган фойдалилик ва қимматни ўзгартиради. Бунинг устига, янгиликлар киритиш давомида ресурслар яратилади. Инсон табиатда фойдали биронта нарса топиб, унга иқтисодий қиммат бермагунча ресурслар мавжуд бўлмайди. Масалан, бир пайтлар на "оловли сув" - нефт, на алюминий рудаси, на бокситлар ресурс ҳисобланмаган.
Янгилик киритишлар техник ёки буюм ҳолида ҳам, ўз таьсири бўйича жамият ривожланиши учун муҳим аҳамият касб этадиган ижтимоий турда ҳам бўлади. Инновациялар техникдан кўра кўпроқ ижтимоий ёки иқтисодий тушунчага яқинроқ ҳисобланади. ХХ асрда ишлаб чикарувчининг хаёлига ажойиб ғоя келиши ҳисобигагина эмас, балки бир тизимга келтирилган, мақсадли йўналтирилган фаолият натижасида янгилик яратиш ва уни истеьмол қилинадиган маҳсулотга (хизматга) жорий қилиш мумкин. "Материал"ни ресурсга айлантириш ёки мавжуд ресурсларни янги, маҳсулдор шаклга киритиш учун маьлумб бир жараён - инсон фаолиятининг ўзига хос - инновацион асосини ташкил қиладиган инновацион жараён зарур [41].
Бир тизимга келтирилган инновацион жараён ўзгаришларни мақсадли йўналтирилган ва ташкилий излаш ҳамда бу ўзгаришларнинг ижтимоий ва иқтисодий янгиликлар киритиш манбаси сифатидаги салоҳиятини систематик таҳлил қилишдан иборат.
Инновациялар манбалари хақида умумий бир фикр ҳалигача шаклланмаган. Й.Шумпетерга кўра, улар ўзининг пайдо бўлиши билан тадбиркорлардан миннатдор бўлиши керак, чунки тадбиркорлик функциясининг моҳияти хўжалик соҳасида янги имкониятлар топиш ва амалга оширишдан иборат. Бироқ бу нуқтаи назар инновацияларнинг вужуда келиш жараёнини тушунтириб бермайди, тадбиркорлик, тадқиқчилик ва ихтирочилик функциялари ва меҳнат турлари ўртасидаги фарқларни ҳисобга олмайди.
Янгиликлар киритишнинг энг муҳим манбаси, янаям аниқроғи, вужудга келиш соҳаси деб кўпчилик тадқиқотчилар фанни кўрсатиб ўтадилар. Айнан шу соҳада уларнинг тижоратлашуви билан ўзгариш учун энг катта имкониятларга эга бўлган асосий инновациялар вужудга келади. Инновацияларнинг муҳим манбаси ихтиролар ҳисобланади.
Янгилик излашни сўровларни қондиришга интилиш сифатида изоҳлаб берадиган назария мавжуд. Бироқ улар янги билимлар излашга олиб келадиган мотивларни тушунтиради холос, бироқ уларнинг қандай вужудга келиши ва инновацияларга айланишини тушунтирмайди. Талаб ва таклиф ўйини, нарх, рақобат, истеьмолчи учун курашларга бой бўлган бозор инновациялар вужудга келишига ундайдиган муҳим бир сабаб ҳисобланади. Бир қатор назариялар айнан шу омилни очиб беришга асосланади [41].
"Талаб тортиш кучи" назарияси (Деманд пулл тҳеорй) бозор эҳтиёжлари ва талаб билан боғлиқ иқтисодий омиллар технологик билимлар вужудга келишини белгилаб берадиган сабаблар сифатида кўриб чиқилиши мумкин деган қоидаларга асосланади.
"Таклиф босими" назариясининг (Течнологй Пуш Тҳеорй) асосий қоидаси, аксинча, таклиф омилларининг аҳамиятини таькидлайди.
Амалиётда инновацияларнинг иккала манбалари аралашуви рўй беради. Инновацион ғоялар манбалари П.Ф.Друкер томонидан энг батафсил ўрганиб чиқилган [30]. Инновацион ғояларнинг йеттита манбаси ажратиб кўрсатилади. Дастлабки тўрт манба корхона (ишлаб чиқариш ёки ноишлаб чиқариш) доирасида, саноат тармоғи ёки хизматлар соҳаси доирасидаги ички манбалар ҳисобланади. Моҳиятига кўра, улар ушбу корхона ёки тармоқда ишлаётган шахслар учун кўзга кўринадиган белгилар ҳисобланади. Шу билан бир пайтда бу энг кам куч сарфлаган ҳолда рўй берган ёки ўтказилиши мумкин бўлган ўзгаришлар индикатори ҳисобланади. Улар қаторига қуйидагилар киради:

Download 280 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish