б.Факторинг.
Факторинг операциялари Фуқароли Кодексининг пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялашни тартибга солувчи 42-боби, ЎР МБ томонидан 1997 йил 15 мартда тасдиқланган 326-сон факторинг операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом меъёрлари билан тартибга солинади.
Факторинг - маҳсулот етказиб берувчини етказиб берган товарлар, бажарган ишлар ва кўрсатган хизматлари учун олдиндан акцептланган, лекин тўланмаган тўлов талабномалари бўйича тўловларни олиш хуқуқини банкка ўтказишидир. 326-сон Низомнинг 1.2.-банди хато равишда факторингни тижорат кредити хисобига қўшади. Фуқаролик Кодексининг 748 моддасига биноан бўнак, олдиндан хақ тўлаш, товарларга, ишлар ва хизматларга ҳақ тўлашни кечиктириш ва бўлиб-бўлиб тўлаш пайтларида тижорат кредити тўғрисида гап юритса бўлади. Факторинг операцияларини амалга оширишда бундай ҳоллар бўлмайди.
Факторинг операцияларида молиявий агент сифатида харакат қилувчи банк, банкнинг мижози ва банк мижозининг қарздори қаинашадилар. Фуқаролик Кодекс келажакда етказилган товарлар,ишлар ва хизматлар бўйича келиб чиқадиган пул талабларини ўтказишни тақиқламасада, Низом фақат товарлар, ишлар, хизматлар етказилгандан сўнг факторинг шартномасини тузишни талаб қилади.
Ҳамма шахсларга ҳам банк факторинг хизматини кўрсатавермайди. Тадбиркорларга, зиенли корхоналарга, бартер келишувлар бўйича банкларга факторинг операцияларини ўткизиш тақиқланган. Бундан ташқари, махсулот етказиб берувчида ҳам ва тўловчида ҳам 2-сон картотека бўйича қарзлари бўлмаши керак.
Факторинг операцияси қўйидаги босқичларни ўз ичига киритади. Аввалам бор мижоз банкка факторинг шартномасини тузиш учун банкка мурожат қилади. Ўз аризасига мижоз қуйидаги хужжатларни илова қилади: қарздор билан шартномаси, товар етказиб берилганини тасдиқловчи хужжат (масалан, акт), корхона баланси, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот, қарздор томонидан акцептланган тўлов талабномасининг нусхаси ва ҳоказо.
Бу ҳужжатлар асосида банк мижознинг молиявий ҳолатини ўрганади. Агар хужжатлардаги маълумотлар банкни қониқтирса банк ва мижоз ўртасида факторинг шартномаси тузилади. Бу шартнома бўйича банк мижозга шартномавий суммани ўтказиб беради. Бу сумманинг микдори мижознинг қарздорининг пул мажбуриятини 80% кўп бўлмаслиги керак. Сумманинг қолган қисмини банк мижозга уни қарздоридан ундиргандан сўнг ўтказиб беради. Мижоз ўз қарздорига пул талабномасини банкка ўтказганини тўғрисида
маълумот бериши керак. Акси ҳолда қаздор тўловни мижозга ўтказишга хақлидир ва шу билан ўзини пул мажбуриятдан озод қилади. 326-сон Низом банкларга муддати ўтган қарзларни ундириш билан шуғурланишни тақиқлайди. Амалиётда банклар бундай вазифани мижозлардан кўра яхши бажарган бўлардилар, чунки мижозларга қараганда банклар қарзларни ундириш бўйича судлашиш бўйича сарфларни қоплашга етарли маблағларга, юқори малакали мутахасисларга эгадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |