Улуғбек ҳамдам тўлин ой қиссаси (ҳикоялар тўплами) Тошкент – “Ўзбекистон”



Download 356,1 Kb.
bet18/22
Sana23.02.2022
Hajmi356,1 Kb.
#139200
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
тўлин ой қиссаси

ТЎЛИН ОЙ ҚИССАСИ
(Ҳикоя)
Ҳар ким ўз эҳтиёжининг ёнида яшайди.
Румий. Болам, оймомога боқ-чи, у нимага ўхшаркин?
Энамнинг қирқ йил бурунги саволи.
Ойнинг ботини тўлиқиб, зоҳири тўлиб чиқди. Тўлинганини у атрофдан - қуёшу юлдузларнинг сирли-сирли нигоҳларидан сезиб қолди. Нигоҳлар уни жодулаб, ич-ичидаги исмсиз ҳисларини қитиқлаб уйғотди. Шундан кўнглига бирдан сафар қилиш истаги тушди. Токи, нафақат кўкдаги сон-саноқсиз кавокиб ва яна яккаю ягона хуршид, айни дамда ердаги жамики махлуқот ҳам унинг бу ёруғ жаҳонда тенгсиз ҳусну жамолидан баҳраманд бўлишини, унга маҳлиё бўлиб боқишини, “ана тўлин ой, мана тўлин ой!” дея энтика-энтика бир-бирларининг қулоқларига шивир-шивир қилишини истаб қолди...
Истакнинг биринчи туни. Шундай қилиб, оймомо тандирдан энди узилган нондек истарали, тўлин юзини кўз-кўз қилганча, олтинранг сочларини замин узра ёйган кўйи ажабтовур саёҳатини бошлади. Унинг ёрқин шуъласидан эса олам бир пасда чароғон бўлди. Шунчаларки, ерда одам юрса, ортидан сояси эргашиб қолди. Кеча афсонавий чиройга чунон буркандики, одамлар сира иккиланмай ширин уйқуларидан воз кечганча ўзларини кўчадаги кечага, (балки кечадаги кўчагадир!) урдилар. Шаҳару қишлоқларнинг ойдай ойдин йўлларига одам сиғмай кетди. Улар шуъла сочиб турган хуш кечадан мамнун суҳбатлашишар, беғубор кулишар, шодон қийқиришар, ҳаётнинг нашъасини ҳис қилиб қолишга талпинишарди.
Лекин тўлин ой одамларни ўз шуъласидан баҳраманд этса-да, уларнинг қалбига бўйлашни истамас, аксинча, ўзи билан ўзи овора оломондан нари кетиб қолар, шунда унинг заррин кокиллари ортидан судралиб келар, у ташлаб кетган жойлар эса яна бурунгидек зулматга чулғанар, шунда икки оёқли хилқат ҳам шоша-пиша уйларига кириб-кириб кетарди.
Тўлин ой уйларига кириб кетаётган одамларнинг ортидан жудаям олислардан, булутлар орасидан қараб турди-турди-да, ниҳоят, бировига яқинроқ бориб, унинг қалбига бўйламоқни ният қилди. Шундай қилиб, эл қатори ичкарилаётган бир қариянинг изидан тушди у... Қария чарчаган экан шекилли, дам ўтмай хобхонага кириб тайёр солинган ўринга узанди. Лекин аксарият шу ёшдагилар сингари у ҳам қушуйқу бўлиб, кечаси билан у ёндан бунисига ағдарилиб чиқди. Тонг ёвуқлашганда эса ювиниб-нетиб келди-да, ибодатга толди. Шунда тўлин ой булутлар орасидан аста сирғалиб, дераза кўзидан шундоқ қарияга нигоҳ ташлади ва туйқус уларнинг кўзлари учрашиб қолди. Шунда қамар қариянинг кўз соққаларида титраб турган ўз сувратини кўрди ва ботинида унга янада яқинроқ бориш истагини туйди. Анча-мунча тўсиқни писанд қилмайдиган шуълаларига осилиб тағин бироз пастга энди ва қариянинг кўзларига узоқроқ тикилди, тикилдию шу он... у ерда чўкка тушган кўйи сиғиниб ўтирган инсон қиёфасини илғаб қолди. Негадир ой чўчиб ортга тисарилди...
Унга қариянинг ой рухсорида ойнинг ўзини эмас, балки ўз қалбининг суврати – Яратганга илтижо қилиб ўтирган художўй зотни кўриб турганлиги сира-сира хуш келмаганди...
Биринчи тун шундай кечди.

Download 356,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish