Улуғбек ҳамдам тўлин ой қиссаси (ҳикоялар тўплами) Тошкент – “Ўзбекистон”



Download 356,1 Kb.
bet17/22
Sana23.02.2022
Hajmi356,1 Kb.
#139200
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
тўлин ой қиссаси

2011

ЛОЛА
(туш-ҳикоя)

Шундоқ рўбарўмда қоя – қиррадор тошли, тик ва баҳайбат. Устида ҳилпираб турган алвонранг, бениҳоя гўзал лолага ҳамма ўзини уради. Осмон қизғиш, қора ва оқ – олачипор булутдан кўйлак кийган. На тун ва на кун - аллақандай аралаш палла. Пастдан қараганда, буларнинг ҳаммаси баланд чўққида жонларга қутқу солароқ тебранаётган гулнинг ортида муҳташам манзара яратган. Назаримда, осмоннинг энг олий орзуси ушалган – безанган кўйи лоланинг атрофида парвона. Тубанда нима гап? Одамлар – қанчаси қояга тирмашиб, афсонавий чечак сари кўтарилаётган, қанчаси қулаб, ҳу-у-ув пастларда қолган тошларга урилиб мажақланган. Масофанинг ҳатто ўртасигачаям ҳали ҳеч зот етолмаган. Ахир, бунда ҳомиладор аёлнинг қорнидек бўртиб чиққан жойлар мавжуд эдики, бошқа тикликлардан эсон-омон ошган саноқли кишилар ҳам айнан шу бурилишларда ҳаёт билан видолашаётганди. Ерда мурдаларнинг ҳисоби йўқ. Лекин, ажабо, ҳаммасини кўриб турган бани инсон, тик қояни забт этиб лолага бориш икки оёқли махлуқот имкониятидан нақадар узоқдаги бир иш эканлигига бошқаларнинг қисмати-ла минг бор, миллион бор иқрор бўлган, бўлаётган одамзод нечун ўз ҳавойи орзусидан воз кечмайди? Нечун кўра-била туриб ўзини омонлиги йўқ жаҳаннамга отади? Тағин ундан соғ-саломат чиқишга умид боғлайди?..


Кўнглимда туғилган шу каби сўроқлар жавобини билайин дея, бир-бирига гал бермай қояга ёпишаётган жонталашларга яқинлашаман. Бирови баҳайбат ҳарсангга оёғини энди қўйган эди ҳамки, елкасидан тортиб ўзимга қаратдим-да, саволларга кўмиб ташладим. У эса ҳеч нима демади, фақат истеҳзоли жилмайганча кўрсатгич бармоғи ила юқорига - лолага ишора қилди. Сўнг тошга тирмашиб, чумолига ўхшаб ўрмалаган кўйи, тобора илгарилаб кетаётган оломон ичига сингиб йўқолди. Мен бўлсам, юқорига қараб саноқсиз одамлардан, уларнинг бетартиб ҳаракатларидан ўзга ҳеч вақони кўрмадим. Кейин қоядан андак узоқлашдим-да такрор боқдим: ЛОЛА!.. Хаёлимда негадир Каъба ва унга илинж билан чор томондан ошиқиб-кўпчиб келаётган қофила-қофила одамлар суврати гавдаланди. Лола мисли қуёш эди-ю қолганлар йўлдош – унинг атрофида парвона... Мулоҳазаларим пишиб етилмаёқ улардан воз кечдим: чунки кўзим тушгани ҳамон лола менга им қоққандек бўлди. Юрагим ширин бир орзиқди. Сўнг... сўнг мен ҳаловатимни йўқотдим. Ахир... ахир, лола мени... фақат мени имлаётир! Қолганлардан юз ўгирганга ўхшайди, ахир менгагина эътибор бераётир, менигина ҳузурига чорлаётир!.. Оҳ, у бунчалар жозибали бўлмаса, юрагим бунчалар тўлиб тошмаса!.. Шунча одамнинг орасидан мени сайлаб олдими, демак, олдига шикаст етмай юксала олишимни билади ва мен бу ишнинг уддасидан чиқаман! Бундай имконият ҳар кимга ҳам насиб этавермайди, фойдаланиб қолиш зарур. Эҳ, одамлар, бунчалар бахтли бўлмасам мен!..
Отилиб бориб оёғимни ҳалиги ҳарсангга қўйгандим, кимдир елкамдан тортиб ўзига қаратди. Қайрилиб боқсам, қандайдир йигитча. Аллақачон юқорилаб кетган одамга мен сунган саволни энди у менга берарди. Йигитчага бир муддат тикилиб қолдим, уни ўзимнинг – лола ҳузурига таклиф этилган бахтиёр зотнинг қаршисида бениҳоя ғариб ва афтода кўрдим. Бир лаҳза ачиндим унга. Бироқ лом-мим демадим. Билмайман қандай маънода – жилмайдим-да, юксакликка – лолага имо қилганча йўлимда давом этдим...
Кўтарилиш оғир эди. Баъзан қўл ва оёқ қўйгани ғадир-будир тошлар, ўйдим-чуқур жойлар бўлса, баъзан на униси ва на буниси топила қоларди. Шунда бутун борлиғимни силлиқ тошларга бериб сирпанаман-да, таҳликали масофани босиб ўтгач, орқага кўз ташлаб даҳшатга тушаман. Лекин кўнглимда лоланинг ёди, унинг менга, фақат менга кўрсатган илтифоти... Буни хаёлимга келтирсам, ўзимни ҳар қандай дўзахга отишга тайёр кўраман. Бир пайт, чамаси, икки қулоч олдинроқда тирмашиб кетаётган одам дод солиб, қўл ва оёқларини капалак қанотларидек ҳилпиратганча тубанга – туманлик ва булутлар қаърига отилиб кетди. Ичимда нимадир “шув” этди – ўлим шарпаси юрагимни бирров силаб ўтди. “Наҳотки, бу сенга сабоқ бўлмаса, нодон? Наҳотки, сен лолага етиб бораман, деб ўйласанг? Ахир, манзилга ҳали узоқ... Шунчаларки, ҳатто кўзларимнинг нури етмайди унга!..”
Паришонлигимдан фойдаланиб кимдир елкамга оёқ қўйди-да, бир силтаниб қўлини тепароқдаги тошга михлади. Турткидан оёғим илиниб турган тош кўчди ва сирпанган кўйи пастга кета бошладим – АЛВИДО! – хаёлимга келган сўзнинг таъмигача туйдим, сасигача эшитдим... Лекин, Яратган Эгам, Ўзингга шукр, қўлларим қаердадир яна бир тошга илашди-да, мени муқаррар ҳалокатдан қутқариб қолди. Қуйида эса менинг оёғимдан кўчган тошга тош ва одам илашиб даҳшатли воқеа содир бўлаётганди... Кўзимни чирт юмдим. Бироқ қотиллик унинг ичида давом қилди. Юзлаб кишиларнинг увол бўлганини қалбим сезди. Энди нима бўлади? Бир зум аввалги хотиржамлик энди қайда бор? Лоланинг олдига қай юз билан бораман энди? Унга етишганимда ҳам кўнглимнинг бир четини бегуноҳ одамларнинг ёди мудом кемириб туради-ку ахир!..
Аммо мен атайлаб қилмадим, бунинг устига мени анави муттаҳам итариб юборди. Асл гуноҳкор – у, асло мен эмас! – оқлов қидириб кетаман туриб-туриб. Сўнг муттаҳамга қарадим: уям мени кузатиб, тиржайиб турган экан. Кўзим кўзига тушиши билан мазах қила бошлади. Тавба, умрида бировга душманлик қилмаган ва ўзига кимсани рақиб ҳисобламаган одам бўлсам, нима истайди бу? Зум ўтмай “рақибим” менга қараб тош ота бошлади – ё қудратингдан, унга нима бўлди? Ўйлагунимча бўлмай, биттаси юзимга келиб тегди, кўзимдан нақ ўтлар сачради. Оғриқ ва алам шу даражада кучли бўлдики, беихтиёр ҳайқирдим: “Эй Худо, шу лаънатини жазоламасанг, рози эмасман!..”
Нимага ёмон ният қилдим, бировнинг боласига ўлим тиладим? – ўзимни кечирмайман. Менинг бироз аввалги гуноҳларим эндигиси олдида бир пул экан. Нега шундай? Ахир боя оёғим остидан кўчган тошдан юзларча одам нобуд бўлганди, энди биргина, у ҳам бўлса, аллақандай ҳайвонсифат, эшактабиат гўрсўхта учиб ер тишлади... Мулоҳазалар кўнглимга таскин беролмайди. Фақат ўртанаман. Негадир ўзимни шарқираб оқиб турган сувга отгим, унда тўйиб-тўйиб чўмилгим келади. Бу орада “душманим” ўпирилиб кетган тошни чангаллаганча тубанликларда қолган туманликлар ичра қулаб кўздан ғойиб бўлганди...
***
Анчагача ҳаракатсиз қотаман. Ниҳоят, вақт ўз ишини қилади. Ёдимга яна лола, унинг чорлашлари, ваъдалари тушади. Юрагим такрор ҳапқиради. Яна ҳаётга, қувончга талпинувчи қудрат бутун борлиғимни банд этаётганини ва менинг унга бўйин сунишдан, эгасининг кетидан кетган итдек орқасидан эргашишдан ўзга иложим йўқлигини чуқур англайман. Қилмишим, унинг изтироби бора-бора қалбимни тарк этади. Фақат ёдигина аҳён-аҳёнда кўнгилни ғаш қилиб қўяди...
Энди менинг бутун фикру дардим лола! Ғалати оғриқ аралаш севинч билан унга талпинаман. Нималар хаёлга келмайди дейсиз ўз ботинимдаги туйғу кучини салмоқлаганда. Лекин орзуимга эришганда насиб этадиган ҳузур қиёсини сира тополмайдиганга ўхшайман. Ахир, ўшанинг учун йўлга чиқмадимми, машаққатлар чекмадимми, қурбонлар бермадимми? Демак, олға ва яна олға!..
Ниҳоят, ўша тик қоя! Ён-веримга аланглайман: қумурсқадек ёпирилиб келаётганлардан фақат бир нечагинаси қолибди. “Қисмат!” – совуқ мулоҳаза юритаман. Бир пасдан кейин ўйларимга чек қўяман-да, чўққини ишғол этишга бағишлайман ўзимни. Бу орада ғоят сийраклашиб қолган одамлар ҳам бирин-сирин қулаб, осмоннинг бағридан узилиб-учиб, аллақайси қаърларга ғарқ бўлган юлдузлардек йитадилар. Бу тўсиқдан ўтиш одам боласининг қўлидан келадими? – иккиланаман бир зум. Лекин во дариғ, қоя қаршисида менгина қолибман!.. Демак, лоланинг ваъдаси ҳақ! Юрагимнинг дук-дуклари қўл ва оёқларимга куч ато этади. Бутун борлиғим ялтироқ, сирпанчиқ, бу ҳам етмагандек, алифдек тик қояларга қўл ва оёқ бўлиб ёпишади. Илгари биронта юмушга ўзимни бунчалар фидо қилмагандим. Борган сари чумолига айланиб кетаман гўё. Тер сувдек оқади. Баъзан қалтис вазиятлар бўлганда юрагимни ваҳм босади-ю, энди ўлсам ҳам йўлимдан қайтмаслигимни, бунга лоланинг ёди изн бермаслигини аниқ билиб тураман. Шу довонни ошсам, бас, марра меники! Инсон боласининг хаёлига келмаган толе менга ёрлақайди! Нафасим бўғзимга тиқилиб энтикаман. Во ажаб, наҳотки дунёда шундай саодат бўлса ва у менга насиб этса!..
Ширин хаёллар яхши-ю, лекин улар мақсадга боришимда халақит бера бошлайдилар, машаққатим ортади. Ўзимни қўлга оламану орзуларга харжланаётган кучимниям довонни ошишга йўллайман. Энди ақлу ҳушим, тан ва жоним – бутун борлиғим бирлашадилар ва мен қийналиб бўлса-да, хавфли чўққини ошиб ЎТАМАН! Ҳайҳот, ғолибман! Алҳамдулиллоҳ! Севинчимдан забт этилган қоя устида тўхтамай кўкка сакрайман, сакрайвераман... Ниҳоят чарчаб, ўша ерда тошларни қучоқлаб ухлайман...
Туш кўраман. Тушимга ҳам шу довон, унинг машаққатлари кирибди. Мен такрор уни қўлга киритибман. Аммо ошиб ўтгач, не кўз билан кўрайинки, юқорида яна одамзоднинг ўтишини хаёл ҳам қилиб бўлмайдиган сон-саноқсиз тик қоялар кетма-кетлиги савлат тўкиб турарди. “Дод!” дея бақирганча уйғониб кетаман. Лекин юқорига қарамайман, юрагим бетламайди. Негадир тубанларда сузиб юрган булутларни кузатаман. Заминни, шовқин-суронли турмуш ташвишларини, одамларни қўмсайман. Бироқ энди ортга йўл йўқлигини ҳамма англаганларимдан кўра чуқурроқ англайман. Кўкрагимда оғриқ туради. Пайпасланаман, тимирскиланаман. Лекин, барибир, юксакка қарашга, у ердаги ҳақиқатни билишга маҳкум этилганимни унутолмайман. Таваккал қилиш пайти келганди: ё ҳаёт – ё мамот!..
Ниҳоят, ўзимда неки қурб бор – барчасини тўплайман-да, кўзимни юмган кўйи бошимни юқорига томон кўтараман. Ё Раззоқ!.. Юрагим ҳовлиқиб, ҳаяжоним нақ томоғимга келиб тиқиларкан, кўзимни очаман...
1996

Download 356,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish