Улуғбек ҳамдам тўлин ой қиссаси (ҳикоялар тўплами) Тошкент – “Ўзбекистон”



Download 356,1 Kb.
bet1/22
Sana23.02.2022
Hajmi356,1 Kb.
#139200
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
тўлин ой қиссаси


УЛУҒБЕК ҲАМДАМ



ТЎЛИН ОЙ ҚИССАСИ
(ҳикоялар тўплами)


Тошкент – “ЎЗБЕКИСТОН”
МУНДАРИЖА
Сўзбоши.......................
Ҳикоялар.......................

  1. Бир пиёла сув

  2. Ватан ҳақида қўшиқ

  3. Унутилган най навоси

  4. Сафар

  5. Яхши одамлар

  6. Яхшиям, сен борсан!

  7. Тош

  8. Пиллапоя

  9. Сўз

  10. Кўзини очиб юмган одам

  11. Қайтиш

  12. Кўприк устидаги Никита

  13. Дилёра

  14. Олисдаги Дилнура

  15. Оташ

  16. Мусулмон

  17. Кўнглимдаги дарё

  18. Лола

  19. Тўлин ой қиссаси

  20. Бинафша

МОҲИЯТНИ ИЗЛАЁТГАН ҲИКОЯЛАР
Сўзбоши
Юз йиллик ўзбек ҳикоянавислигида ҳажман салмоқли ҳикоялар деярли учрамайди. Бу бежиз эмас. Чунки ҳикоя табиатан ихчам жанр, феъли, пешонасига битилган қисмати шу аслида. Қолаверса, ҳикоя матбуотбоп жанр, одатда у, даставвал газета ё журналда дунё юзини кўради. Миллий ҳикояларимиз орасида ҳажман газета ё журнал саҳифаларига “сиғмайдиган”лари кўп эмас. Ҳикояларимиз зоҳирий “бўй-басти”нинг камсуқумлашиб кетишида мазкур омил ҳам сабаб бўламаганмикан деб ўйлаб қоласан киши. Мисол тариқасида эсласак, Томас Маннинг “Тонио Крёгер”, Август Стриндбергнинг “Болалар эртаги”, Дино Буцатти, Темур Пўлатов ва Шукур Холмирзаевнинг айрим ҳикояларини ҳажм нуқтаи назаридан матбуотбоп дея олмаймиз.
Яна бир сабаб ҳам бор: одатда кундалик матбуот кундалик тақвим босими остида фаолият юритади. Шунга кўра бадиий асар мавзуси тақвим талаблари руҳига мос келмай қолиши туфайли нашрдан қолиб кетиши оддий ҳол ҳисобланади.
Аслида эса ҳар қандай бадиий ижод матбуоту тақвим мезонларидан анча юқори тушунчадир. Шу боисдан ҳам у ҳар қандай шароитда яшаш учун ўзига йўл топади – яшовчан. Жумладан, ҳикоя бошидаги мана шундай кўргиликлар аламини бошқа томондан олади: тинимсиз изланишлар, эврилишлар орқали тасвир йўсинини, шакл-шамойилини муттасил ўзгартиради, янгилайди – гоҳ ўз даври бадиий тафаккурини янгилашга чоғланса, гоҳ шаклланган анъаналар исканжасида йўл излайди, ва шу тарзда тор дунёси майдонида тап тортмай кенг олам манзараларини гавдалантиришга жазм ва журъат этаверади. Ҳикоянинг бошқа насрий “оға”ларига нисбатан ҳаракатчан, тиниб-тинчимас жанрлиги ҳам шунда кўринади.
Кейинги йилларда адабий жамоатчилигимизнинг эътибор ва эътирофига сазовор бўлаётган “Китоб дунёси” газетасининг 2016 йил 27 январь сонида чоп этилган тўртта ҳикоя қиёсан таҳлилга тортилса ушбу жанр дунёсидаги ўзига хосликлар, янгиланишлар хусусида қизиқарли ва аҳамиятли хулосалар келиб чиқади.
“Бизнинг дарёлар” рукни остида берилган атоқли адиб Пиримқул Қодировнинг “Илинж” ҳикояси уруш мавзусига бағишланган. Унда урушнинг бир оила бошига солган фожиаси тасвирланган.
Жанг майдонида бедарак кетган оталар, эрлар, ўғлонларни умид узмай кутиш, уларга бўлган садоқатда собит қолиш хилма-хил йўсинларда қаламга олинган. Иқбол опанинг умри шундай ўтяпти. Опа ҳамон эшик тиқ этса “Даданг эмасми? Тез қаранглар!” дейдиган бўлиб қолган. Ваҳоланки, эри жанг майдонларида бедарак кетганига... ўттиз йилдан ошган. Опанинг қизи отасига доир бирор маълумот топиш илинжида уруш бўлиб ўтган ўлкаларга жўнаб кетади. Иқбол опа эса, “Қаерда юрган эканлар? Нега шу вақтгача келмас эканлар?!” деб ўғлини ҳоли-жонига қўймайди.
Муаллиф ҳарчанд ўқувчини Иқбол опанинг изтиробларга тўла ҳолатига олиб киришга ҳаракат қилади ва, назаримда... кўзлаган мақсадига эришолмайди. Чунки ўттиз йил мобайнида сақланиб қолаётган оғир руҳий ҳолатни ишонарли ва таъсирчан тасвирлашга Пиримқул Қодиров даври ҳикоянавислик “аслаҳа”лари ожизлик қилади. Ўз даври бадиий тафаккур тарзининг етук вакили бўлган, замонавий мураккаб тасвир услубларини очиқдан-очиқ инкор этган устоз адибимиз танлаган ва тасвирлашга уринган руҳий ҳолат соф реалистик ҳикоя тарзида ишонарли чиқмаслигини, аксинча қаҳрамонни кулгили, ҳатто беўхшов ҳолатга солиб қўйиши мумкинлигини ҳисобга олмаган.
Газетанинг ушбу сонида босилган Нобел мукофоти совриндори Светлана Алексеевичнинг “Эслашни истамайман” номли ҳикояси мавзуси ҳам – уруш ва инсон. Беларус адибаси услубида бадиий ва публицистик руҳнинг қоришиқ келиши яққол сезилади, бу асарнинг таъсир кучини оширишга хизмат қилади. Қолаверса, С.Алексеевич уруш панорамасини якка шахс ботинидаги руҳий изтироблардан то жуғрофик кенгликлар сарҳадларига қадар кенгайтиришнинг ҳадисини олган адиба. Меҳр ва қаҳр, кулгу ва қайғу, шафқат ва шафқатсизлик туйғулари уйқашлиги, ўқувчини қаҳрамонлар изидан – қарийб ечими топилмас пародаксал ҳолатларга олиб кириш маҳорати, биринчидан, ҳикоя жанри имкониятларининг чексизлигини намойиш этган, иккинчидан эса, асарнинг салмоқдорлиги, кўламдорлигини таъминлаган.
Нормурод Норқобилов “Чол ва илонлар” ҳикояси моҳиятига сингдирмоқчи бўлган маъно-мазмунни айтмай туриб айтиш, коса тагида ним коса тарзида ифодалаш йўлини топган. Бунда адибга ғайритабиий, ғайриреал ҳолатни айни табиий ва реал воқеани тасвирлагандай ҳикоя қилиш усули қўл келган. Замонавий ўзбек ҳикоянавислигида бирмунча кенг қўлланаётган бу услубнинг имкониятлари нақадар кенглигини тасдиқловчи мисоллар оз эмас.
“Китоб дунёси”нинг ушбу сонида эълон қилинган Улуғбек Ҳамдамнинг “Яхшиям сен борсан!..” бугунги кун ҳикоячилигимизга хос бўлган бир қатор услубий изланишларни ўзида мужассам этганлиги, ҳикоянавислик аслаҳаларидан унумли фойдалана билганлиги билан алоҳида эътиборга лойиқдир.
Йигит билан қиз – Юсуф ва Зулайҳо бугуннинг кишилари. Уяли телефонда суҳбатлашишди, такси ёллаб ресторанга боришди, у ерда мусиқа тинглаб, суҳбатлашиб ўтиришди ахир. Ресторандан қайтишда Зулайҳонинг кўнгли бозорга киришни тусаб қолди. Киришди. Бозор манзаралари ҳам таниш, яъни шу куннинг бозори. Бироқ буларнинг бари – муқаддима. Бамисоли мумтоз қўшиқнинг даромади, холос.
Тўсатдан қизнинг феъли айнийди. “Бўлди, сиқилиб кетдим бу ерда, кетамиз!” дейди у. Ўқувчи сергак тортади, чунки ҳикоянинг асосий қисми шу жумладан бошланмоқда.
Юсуф Зулайҳодан не мақсадда, нима ҳарид қилиш ниятида киргандинг, бозорга, деб сўрайди. Қиз, “Бир айланиб кўнглимиз чигалини ёзамиз дедим-да”, деб жавоб беради у.
– Ёзилдими ўша чигал?
– Қайда. Баттар чувалашди.
Диалогдан англашиладики, тугун маҳкамроқ тугилди. Демак, қизнинг кайфияти йўқ, нима қилишни, бошини қаёққа уришни, ўзини нима билан чалғитишни билмаяпти. Ундаги дилгирликни йигит ҳам тўла англаб улгурганича йўқ.
Улар бозордан чиқиб кетишга чоғланишади ва ҳарчанд уринмасинлар бозордан чиқиб кетадиган дарвозани... тополмайдилар. Сарсонлик бошланади, Чиқишни излашлари зое кетади.
Юсуф ва Зулайҳо “вазиятни обдон ўйлаб олиш учун қаҳвахонага киришди”. Бу тус ҳикояларда муаллиф томонидан қўлланган ҳар бир сўз, ҳар бир жумла ниманингдир ишораси, англатмаси вазифасини ўтайди. Эътибор берайлик, ҳикоя қаҳрамонлари ўй-мулоҳаза одамлари, бинобарин, улар юз берган ҳолатда енгиллик қилмайдилар, балки бафуржа фикрлашишни маъқул кўрадилар.
Қаҳвахона, мўйсафид чойхоначи тасвири ўқувчини оддий ва реал ҳолатга қайтаради, лекин унинг хаёли ғайритабиий (нореал) жумбоқда – бозорни тарк этиш дарвозасининг топилмаётганида. Шу тариқа реал ва нореал воқелик қоришиғи вужудга келади. Ўқувчининг фикри теранлашади, зеҳни ҳаракатга тушади, ўқишга чоғлангани одатдаги ҳар жиҳатдан тушунарли, мақсад-муддаоси кундай равшан ҳикоя эмаслигини пайқаб, диққатини жамлайди.
Шундай қилиб, мўйсафид чойхоначи пинҳона тарзда йигит билан қизга йўл кўрсатади. “Кўҳна қабристон дарвозаси” орқали чиқиш мумкинлигини айтади.
“Қабристон дарвозаси?! – Ҳайрон бўлди Юсуф”. Юсуфга қўшилиб ўқувчида ҳам савол туғилади: нима учун қабристон дарвозаси?! Бозорда мозор нима қилади?!
Беихтиёр ҳикоя учун муаллиф танлаган эпиграфни такрор ўқиймиз. Одатда бу каби ҳавола асар моҳиятини илғаб олишда кўмакчи, калит вазифасини ўтайди. Бу ўринда эса муқаддас Китобимиздан келтирилган муборак ояти карима ўқувчи олдига янаям нозикроқ саволлар қўяди. Наҳотки, бозор рўзи маҳшар рамзи сифатида тасвирга олинган бўлса?! Зеро, охират дунёсида безавол қолиш дардида гирён уришлар бор, бироқ у томондан ортга қайтиш йўқ. Чиқиш йўқ.
Улуғбекнинг ижодига хос хусусиятлардан бири мана шу, у ўз ўқувчисига тақдим этаётган мазмун-моҳиятнинг осонгина очилишини истамайди, аксинча уни қатламлар, пардалар остига яширади, шу тариқа ўқувчини изланишга даъват этади.
“Яхшиям сен борсан!..” айни шу тоифага мансуб ҳикоя. Унда ҳозиргина бир маъно қатламини топгандек эдик, бироқ ҳикояни синчиклаб ўқишда давом этамиз. Ундан бошқа маъно қатламларини излаб кўрамиз.
Муҳими, ҳикоя бунга изн беради. Ўқувчи Юсуф билан Зулайҳо чойхоначи мўйсафид кўрсатган йўлдан юрсалар, ниҳоят бозорни тарк этишларига ишонади. Бироқ, умид узоққа бормай чиппакка чиқади. Юсуф Зулайҳони адаштириб қўяди. Излайди. Келган йўллари бўйлаб, кирган дўконлари бўйлаб зор қақшаб қидиради ва алҳол топади қизни. Йигит не кўз билан кўрсаки, Зулайҳо тилла буюмлар дўконида тилла тақинчоқларга безаниб заргар тужжорлар даврасида ўзини кўз-кўз қилиб турибди! Яна савол туғилади: буни қандай тушунмоқ, қандай талқин этмоқ, изоҳламоқ керак?!
Юсуф қизни даст кўтариб дўкондан олиб чиқади, у ҳарчанд қаршилик кўрсатмасин, тўхтамайди, юра-юра бояги қаҳвахонага етиб боради.
Бир фурсат нафас ростлашгач, йигит ва қиз яна йўлга тушадилар. Бора туриб, энди Юсуф ғойиб бўлади. Энди уни излаш, бозор оралаб зор қақшаб изланиш навбати Зулайҳога келади. Йигитни топади. Бироқ Юсуф тамомила ўзгарган, у гўё севгилисини танимаётгандек, ой чеҳрасига қайрилиб боққиси келмаётгандек ҳолатда эди.
Зулайҳонинг саъй-ҳаракатлари эвазига Юсуф ёвузлар чангалидан халос этилади. Ҳикоя қаҳрамонлари образи “Қуръони карим”да келадиган маълуму машҳур ҳикоятдан олинмаганмикан? Айнан эмас албатта, кўплаб бадиий асарларда яратилган тайёр образларга тақлидан эмас, балки билвосита илҳомланиш ришталарини топиш мумкиндир?
Зулайҳо Юсуфни ҳушёр торттириш мақсадида ўзининг ой юзини тилкалашга мажбур бўлади. Бир тан, бир руҳ-бир вужуд бўлиб чиқиш дарвозасини излай кетишади. Пировардида муҳаббат ғолиб келади: нажот туйниги топилади!
Шу тариқа ҳикоя қаҳрамонлари мурод мақсадларига... етишдилар деган тўхтамга келишдан бурун ҳикояда бошқа бир тимсол қатлами эътиборни тортади. Уни англаш, унинг таъсирида-турткисида туғилган ўйчан саволларга жавоб топгингиз келади.
Ҳикоянинг аввалига қайтамиз.
Зулайҳо севган йигитининг қўнғироғига жавоб бермайди. Юсуфнинг таънасига, “Овозсиз қолиб кетибди” дея узр сўрайди. Ҳаётда кўп учрайдиган табиий ҳолат. Улар ресторанга боришади. Ресторанда одатда дастлаб таом буюрилади, Зулайҳонинг эса кайфияти, кайфиятига қўшилиб иштаҳаси ҳам йўқ. “Қайноққина чой айта қол, ичимга бироз иссиқ кирсин. Кейин бир пас мусиқа эшитиб гаплашиб ўтирайлик, буюртмани кўрармиз”.
Қизнинг руҳи, шашти паст эканлиги аёнлашмоқда. Гаплашиб ўтирайлик деса-да, у гурунглашадиган аҳволда эмас. Афтидан у ёлғизликни қўмсамоқда. Ресторандан чиқишгач тўсатдан бозорга киришни кўнгли тусайди. Ёлғизликни қўмсаётган одам гавжум бозорга кирадими, деган савол туғилади. Ҳаётда бундай лаҳзалар кўп такрорланади, яъни ёлғиз қолишни истаган одам... бозорга киради. Одамлар қайнаб-тошаётган, издиҳом ғала-ғовурига шўнғиган киши ҳам ўзини янаям ёлғизроқ ҳис этади. Юсуф билан Зулайҳо издиҳомдан ҳайратланиб улгуришмасидан бирдан қиз... сиқилиб кетади. Бояги шубҳамиз тасдиғини топгандек. Яъни, Зулайҳо ўзини қаерга қўярини билмаяпти. Бироқ бозордан чиқиб кетиш дарвозаси топилмай қолгач кайфиятларнинг йўқлиги ҳам унутилди. Мақсадга етиш йўлидаги муаммо “йигит ва қиз айни истак баҳрида ғарқ бўлишиб, гўё ягона вужуд ва ягона руҳга айланишганди”.
Шундай экан, нима сабабдан Юсуфдан айрилиб қолган Зулайҳо тиллафурушлар дўконида тилла тақинчоқларга бурканиб турибди? Нима сабабдан изидан излаб келган Юсуфнинг раъйига юрмай, шу ерда қолишни истаяпти?
Бояги юрак сиқилишларининг оқибати эмасмикан бу? “Нима бўлса бўлар, тўйиб кетдим!” қабилида қилинаётган иш эмасмикан? Беихтиёр “Қуръони карим”да келган ривоятдаги беқарор Зулайҳо тимсоли ёдга тушади.
Ўз навбатида Юсуф ҳам қизнинг “қилмиши”ни такрорлайди, Зулайҳо кўп машаққатлар эвазига йигитни асл ҳолига қайтаради. Ва ниҳоят нажот туйнуги топилади. Юсуф шундай дейди:
Яхшиям сен борсан, Зулайҳо! Йўқса, мен бозорда юрган, унда бир умр қолиб кетган, кетаётган анави миллион-миллион одамларнинг бирига айланардим.
Зулайҳо ҳам бозорда қолиб кетмаганидан мамнун.
Мана, маъно қатламига яширинган навбатда яна бир сир. Юсуф ва Зулайҳо “анави миллион-миллион”ларнинг бири эмас, улар ўзгача, улар издиҳом зарраси эмаслар, улар бир-бирларини жонларидан-да аъло кўрган севишган қалб соҳибдирлар. Шу боисдан ҳам миллион-миллион одамлар бозорда қолиб кетишлари мумкин (мўйсафид чойхоначининг гапини эслайлик: “Бозорга кирганлар орасида Чиқишни қидирганлар унақа кўп эмас”.), лекин Юсуф ва Зулайҳо муҳаббати уларгагина бозорни тарк этиш дарвозасига – нажот туйнугини топишга эриштиради.
Қиссадан ҳисса шулким, “Яхшиям сен борсан!..” тимсол-ҳикоя, рамзларга бурканган ҳикоя, хилма-хил талқинларга изн берадиган ҳикоя.
Улуғбек Ҳамдам қаламига мансуб деярли барча катта-кичик насрий асарларга хос хусусият бу. Таъкидлаш жоизки, Улуғбекнинг аксари ҳикоялари ҳажман катта эмас, бироқ “Узоқдаги Дилнура”, “Оташ” ва “Яхши одамлар” ҳикоялари кичик ҳам эмас (муаллифнинг “Наъматак” романи адибнинг ихчам ҳикояларидан-да ихчамроқ эканлиги алоҳида мавзу). Лекин адибнинг бадиий тафаккури инсон ва дунё ҳикматлари, сеҳру жозибасини тимсоллар орқали идрок этишга мойил. Тасвир услуби ҳам ана ўша мулоҳазакорликка, ўйчанликка, сермушоҳадакорликка мутаносиб тарзда шаклланган. Чунончи, “Сафар”даги маъно қатлами рамзларга бой. Ундаги қиз ва йигит ким, қандай одамлар улар? Орол тасвирида курраи арз назарда тутилмаяптими? Ҳайкалбозликка ружу қўйганлар кимлару “ягона тилда, ягона Ҳаттот томонидан, ҳатто ягона сиёҳ билан битилган китоб” нималарга даъват этмоқда?..
Одатда оддий китобхонлар бадиий асардан инсон образини, ҳатто тип даражасига кўтарилган шахсларни излашади. Бу руҳда тарбияланган китобхон Улуғбекнинг тасвир усулбига мослашишда пича мураккабликка дуч келади, зеро, гарчи У.Ҳамдамнинг аксари ҳикояларида одамлар, образлар бор, уларнинг исм-шарифлари тилга олинса-да, ҳикоя қаҳрамонлари сифатида... туйғулар, кечинмалар, руҳий ҳолатлар, ишоралар ҳикоя иштирокчилари бўлмиш одамлардан-да фаолроқ кўринадилар. Яъни, инсон образлари орқали туйғулар эмас, туйғулар орқали инсон образлари, ҳаёт ҳақиқатлари талқин этилади. “Унутилган най навоси”, “Кўнглимдаги дарё”, “Тош”, “Бир пиёла сув” ҳикоялари биргина истак-орзуга етишмоқлик йўлидаги уриниш ва сайъ-ҳаракатлар тасвири теварагида кўнгилдан кечган эҳтирослар, изтироблар, уринишлар ҳикоянинг мағзини ҳам, моҳиятини ҳам ўзида мужассам этган. Уларнинг ҳаммасида юқорида таҳлил этилган “Яхшиям сен борсан!..” ҳикоясида қўлланган услубдан фойдаланилган.
“Сўз” ҳикоясининг қаҳрамонларидан бири бир ўринда, “Англаб етганимиз биргина нарса шуки, дунёда ҳамма нарса ташқаридан кўрингандек эмас, йўқ!” дейди. Улуғбекнинг қаламига мансуб ҳикояларда ҳеч бир нарса ташқаридан ўрганиш билан кифояланилмайди, аксинча гап нима ҳақда бормасин, ҳамиша бош мақсад – моҳият, асл моҳият бўлиб қолаверади муаллиф учун. “Биласизми, – дейди “Пиллапоя” ҳикоясининг қаҳрамони, – мен мудом ҳаётнинг маънисини қидириб юргич одамман”. Бу гапни ҳеч иккиланмай адиб Улуғбек Ҳамдамнинг ўзига, унинг ёзувчилик услубига нисбат берсак заррача янглишмаган бўламиз.
Ҳар қандай ижоддаги ўзига хослик илдизларини топиш мумкин албатта. Чунончи, устоз Умарали Норматов Улуғбек ижодида тасаввуф адабиёти, янаям аниқроғи, унинг Мавлоно Румий ижодига яқинлиги таъсири яққол сезилишини ўринли таъкидлаган эдилар. Дарҳақиқат, бу каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Эркин Воҳидовнинг ижодига Гётенинг, Абдулла Орипов бадиий тафаккурига Дантенинг таъсири хусусида истаганча сўз айтиш мумкин. Чунки, икки устоз шоиримиз ижодида “Фауст” ва “Илоҳий комедия” асарлари таржимаси жиддий аҳамият касб этган. Худди шундай ҳолат Улуғбек Ҳамдамнинг Жалолиддин Румийнинг “Ичингдаги ичингдадир” асари таржимаси мисолида такрорланди. Ва бу асарда қўлланган тимсоллар силсиласи таъсири Улуғбек ижодида янгидан-янги асарлар яратишида қўл келди. Шунинг баробарида сўз бораётган ҳикояларда Ғарб адабиёти анъаналари, изланишларидан руҳ ва рағбат олган тажрибалар учрашини унутмаслик керак.
Бундай ижод услуби ҳали кўп ва хўп самара беришига ишончимиз комил албатта. Бироқ адиб танлаган услубнинг ўзи мураккаб, бу мураккаб бадиий майдонда самарали қалам тебратиш ундан-да мураккаб. Айрим ҳикояларда тимсолий маъно қатламларининг “қуюқлашиб”, меъёрдан ортиб кетиши, айни кульминация нуқталарида шиорнамо декларатив оҳанг бўртиб кўриниб қолиши ана шу мураккабликдан келиб чиққан дейиш мумкин. Эҳтимол мутолаани осонлаштириш ниятида бўлса керак, Улуғбек айрим ҳикояларини қисмларга ажратади, қисмларни номлайди ёки рақамлайди (“Қайтиш”, “Сафар”, “Тўлин ой қиссаси”, “Яхшиям сен борсан!..”). Фикримизча, бундай тажриба ҳар сафар ҳам ўзини оқламайди, қолаверса, бадиий асарни бу тарзда бўлаклаш баъзан илмий-расмий рисола услубини ёдга солади. Яна бир мулоҳаза адиб ҳикояларини “Ҳикоя” ва “Туш-ҳикоя” деб туркумлашига доир. Чамамда бундай ажратишга зарурат йўқ, чунки ҳамон шу йўналишда ижод қилиняптими, битикларга реал, туш, хаёл ва ҳоказо аниқлаштирувчи киритиш ортиқча. Уларнинг бари ҲИКОЯ, вассалом.
Ушбу жилддан ўрин олган ҳикояларни ўқишга чоғланган китобхон ўзини мана шундай мураккаб мутолаага руҳан тайёрламоғи, ўзининг бадиий диди, эстетик тафаккури, зеҳнини имтиҳондан ўтказишга шайланмоғи зарур. Шунда у янги замон ўзбек насрининг навқирон вакилларидан бири бўлмиш Улуғбек Ҳамдамнинг бадиий оламига, у яратган ва яратаётган ҳикматларга бой ҳиссий дунёга дадил кириб бора олади, тимсоллар қатига яширинган ўша дунё моҳияти – ҳақиқатларини англашга муваффақ бўлади.


Download 356,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish